Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2201/4406 Дата решения 23.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья Жумаев Диёр Бозорович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги Ответчик / Подсудимый "Ulugbek sayyor servis" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 985094 Claim ID 3073615 PDF Hash d50a787a0a51f935... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
Текст решения Оригинал (узб.)
TERMIZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TERMIZ INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 190111, Termiz shahri, Istiqlol ko’chasi, 67 190111, Termiz, Istiqlol street, 67 Тел: (+99876) 227-29-72, Fax (+99876) 227-29-25 i.termiz@sud.uz e-mail: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2201/4406-сонли иш 2022 йил 23 декабрь 4-1901- Термиз туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.Жумаев, Ўзбекистон даъвогар- Ўзбекистон Республикаси Туризм ва Маданий мерос вазирлигининг, жавобгар – «ULUG`BEK SAYYOR SERVIS» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Туризм ва Маданий мерос вазирлиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга соддалаштирилган тартибида даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «ULUG`BEK SAYYOR SERVIS» масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 3700000 сўм асосий қарз, 1773534,86 сўм пеняни ундиришни сўраган. Суд, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгарга ўртасида 2020 йил 7 октябрда 103-сонли фоизсиз ссуда ажратиш тўғрисида қарз шартномаси тузилган. Мазкур шартномага асосан, даъвогар жавобгарга фоизсиз қарз бериши, жавобгар эса шартномада шартлашилган муддатда қарзни қайтариши лозим бўлган. Даъвогар жавобгарга 3700000 сўмлик қарз берган ва жавобгар 2021 йил март-октябрь ойларига қадар ҳар ойда 616670 сўмдан қайтариб бориши лозим бўлган. Бироқ, жавобгар қарзни шартномада шартлашилган муддатда қайтармаган. Даъвогар томонидан мазкур шартнома бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятлар тўлиқ бажарилган. Бу ҳолат Жавобгарнинг даъвогардан қарзи мавжудлиги судга тақдим этилган далиллар билан ўз исботини топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддаси талабларига асосан, мажбурият мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФК 732-моддасининг биринчи қисмига кўра қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади. Шу сабабли суд, даъво талабининг 3700000 сўм асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар даъво аризасида жавобгар шартномавий мажбуриятни бузганлиги учун, ўзаро тузилган шартноманинг 5.4 бандига асосан 1773534,86 сўм пеня ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.4 бандига кўра “Қарз олувчи” шартнома бўйича тўлов мажбуриятини кечиктирганда, ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун, кечиктирилган тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида пеня тўлайди деб келишилган. ФК 326-моддасига кўра агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Ушбу ҳуқуқ нормаларини қўллаб суд, талаб қилинган пеняни 555000 сўмга камайтиришни, қолган қисмини рад этишни лозим топади. Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогарга 3700000 сўм асосий қарз, 555000 сўм пеня, олдиндан тўланган 300000 сўм давлат божи ва 24000 сўм почта харажатини ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, қ и л д и: Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар- «ULUG`BEK SAYYOR SERVIS» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар- Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги фойдасига 3700000 сўм асосий қарз, 555000 сўм пеня, олдиндан тўланган 300000 сўм давлат божи ва 24000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ўн кун муддат ичида ушбу суд орқали апелляция тартибда шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Д.Жумаев