← Назад
Решение #68573 Уголовные
Кассация инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ЖКнинг | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 95 | — | law | |
| лган ЖПК | 95 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 7 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 72 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law | |
| ЖКнинг | 61 | — | law | |
| дирда ЖК | 72 | — | law | |
| дирда ЖК | 60 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Кассация инстанциясида
маърузачи судья: А.Икромов
Биринчи инстанция судининг
судьяси: И.Сабиров
АЖРИМИ
2025 йил май ойининг 15 куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари
бўйича судлов ҳайъатининг кассация инстанцияси ўз биносида, очиқ суд
мажлисида, раислик қилувчи судья: З.Камолов, ҳайъат судьялари:
М.Тургунова ва А.Икромовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
Ж.Ахмедовнинг
котиблигида,
тарафлардан
Тошкент
шаҳар
прокуратураси бўлим прокурори Ш.Шарипов, жабрланувчининг қонуний
вакили Н.Қўшимов ва судланувчи ФИШнинг ҳимоячиси адвокат
Ж.Яхшибоевларнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор
туман судининг 2025 йил 4 февралдаги ҳукмига кўра:
ХХХХХХХ йилда Сурхондарё вилоятида
туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон
Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта,
бўйдоқ,
вақтинча
ишсиз,
муқаддам
судланмаган, Сурхондарё вилояти, Шеробод
тумани, Пошхурт ҚФЙда истиқомат қилувчи,
иш
бўйича
“гаров”
эҳтиёт
чораси
қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз
вақтида олган ФИШга
нисбатан чиқарилган ҳукмга нисбатан адвокати Ж.Яхшибоев ва
жабрланувчи Л.Қўшимовнинг қонуний вакили Н.Қўшимов томонидан
берилган кассация шикояти асосида 1-1006-2501/11-сонли жиноят
ишини кассация тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Тайинланган жазо манзил-колонияларда ўтаттирилиши, жазони
ўташ муддати 2025 йил 04 февралдан бошлаб ҳисобланиши белгиланган.
Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг Тошкент шаҳар ИИББ депозит
ҳисоб-рақамига 2024 йил 16 ноябрдаги 25265-сонли квитанцияга асосан
тўланган 7.500.000 сўм гаров пуллари, гаров қўювчи Буриев Сирожиддин
Рахматовичга қайтарилиши белгиланган.
Жиноят оқибатида етказилган моддий зарар ўрни қопланганлиги
ва жабрланувчининг қонуний вакили шу мазмунда судга ариза тақдим
қилганлиги инобатга олинган.
Суднинг
ҳукмига
кўра,
судланувчи
ФИШ,
2024
йил
08 сентябрь куни соат 23:00ларда, ўзига ишончнома орқали тегишли
бўлган “Кобалт” русумли, давлат рақами 10J228VA бўлган автомашинани
барча тегишли ҳужжатлар асосида, техник соз ҳолатда, Тошкент шаҳар
1
Чилонзор тумани Бунёдкор кўчаси бўйлаб, ТХАЙ кўчаси томонидан, КХАЙ
кўчаси томонга соатига 147 км тезликда бошқариб келиб, ушбу кўчада
жойлашган 37-уй қаршисига етганида, амалдаги “Йўл ҳаракати
қоидалари”нинг 3-банди, 11-банди “г” кичик банди, 53-банди, 77-банди 1
ва 3-қисми ҳамда 78-банди талаблари, яъни “йўл ҳаракати қатнашчилари
“Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунини, ушбу Қоидаларни ва унда келтирилган светофор ишоралари,
йўл белгилари, йўл чизиқларининг талабларини билишлари ва уларга
амал қилишлари шарт”, “транспорт воситасининг ҳайдовчиси
ҳаракатланиш жараёнида пиёдалар, айниқса болалар, ногиронлар,
қарияларга нисбатан эҳтиёткорлик чораларини кўриши шарт”,
“ҳайдовчи ҳаракатланишни бошлаш, йўналишни ўзгартириш (қайта
тизилиш, бурилиш, қайрилиб олиш, қувиб ўтиш ва айланиб олиш) ва
тўхташдан олдин бажарилаётган манёвр хавфсиз эканлигига ва бошқа
ҳаракат қатнашчиларига халақит бермаслигига ишонч ҳосил қилиши
керак”, “ҳайдовчи ҳаракатнинг серқатновлигини, транспорт воситаси ва
юкнинг хусусияти ҳамда ҳолатини, йўл ва об-ҳаво шароитини, шунингдек
ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган ҳолда транспорт
воситасининг тезлигини белгилангандан оширмасдан бошқариши керак,
ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши имкониятидаги хавф
юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини у тўла тўхташни
таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат
қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини
кўриши керак” деб кўрсатилган қоидаларга риоя қилмасдан,
йўналишини ўзгартириб ўнг томонга бурилиб ҳаракатлангани
натижасида йўлни унга нисбатан чапдан ўнгга кесиб ўтаётган пиёда
Л.Қўшимовни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Мазкур
йўл-транспорт ҳодисаси натижасида пиёда Л.Қўшимов тан жароҳатлари
олган.
Адвокат Ж.Яхшибоев кассация шикоятида, биринчи инстанция
судининг ҳукмидан норозилигини билдириб, суд томонидан судланувчи
ФИШга нисбатан жабрланувчининг қонуний вакили Н.Қўшимовнинг
даъвоси йўқлиги инобатга олинмасдан, оғир жазо тайинланганлиги,
ФИШнинг айбига иқрор ва қилмишидан пушаймонлиги, муқаддам
судланмаганлиги, оилада ягона боқувчи эканлиги, жабрланувчининг
қонуний вакилини даъвоси йўқлиги ва бошқа енгиллаштирувчи
ҳолатларни инобатга олиб, ҳукмни ўзгартириб, ЖКнинг 57-моддасини
қўллаб, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
енгилроқ жазо тайинлашни сўраган.
Жабрланувчининг қонуний вакили Н.Қўшимов кассация
шикоятида, биринчи инстанция суди ҳукмидан норозилигини, биринчи
инстанция суди судланувчига нисбатан бир мунча оғирроқ жазо
тайинлаганлигини, биринчи инстанция судида у судга ариза билан
мурожаат қилиб, судланувчига нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини
2
маънавий зарар тўлиқ қопланганлигини инобатга олиб, биринчи
инстанция суди ҳукмини ўзгартиришни ва судланувчига нисбатан
енгиллик беришни сўраган.
Кассация инстанцияси иш бўйича судья А.Икромовнинг
маърузасини, Тошкент шаҳар прокуратурасининг бўлим прокурори
Ш.Шариповнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдириш
ҳақидаги, судланувчи ФИШ ва унинг адвокати Ж.Яхшибоевнинг кассация
шикоятини қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўраб берган фикрларини
тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб,
қуйидагиларга кўра, суд ҳукмини ўзгартиришни лозим топади.
Биринчи инстанция суди томонидан жиноят ишини судда кўришда
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22, 26-моддалари талабларига тўлиқ
риоя қилинган.
Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ
бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 95-моддаси тартибида баҳоланган далиллар билан
асослантирилган.
Суд томонидан иш тафсилотлари тўғри аниқлаб, ФИШнинг
айблилиги ҳақида асосли хулосага келинган.
Чунончи, судланувчи ФИШнинг жиноят содир этганликдаги айби,
судда ўз айбига иқрорлик билдириб берган кўрсатувидан ташқари,
жабрланувчининг қонуний вакили ва гувоҳларнинг кўрсатувлари,
ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш баённомаси ва чизма
схемаси, йўл-транспорт ҳодисаси бўйича маълумотнома, ИИБ
ходимларининг билдиргиси, экспертиза хулосалари, тушунтириш
хатлари ҳамда жиноят ишида мавжуд бўлган ЖПКнинг 95-моддаси
тартибида текширилган ва баҳоланган объектив далиллар мажмуи
билан тасдиқланган.
Судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди томонидан ФИШга
нисбатан жазо тайинлашда жабрланувчининг қонуний вакилини
даъвоси йўқлиги ва бошқа енгиллаштирувчи ҳолатларни инобатга
олинмасдан, оғир жазо тайинлаган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддасида, жиноят содир
этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир
этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо
тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши
кераклиги;
8-моддасида, жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан
қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши,
яъни жиноятнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий
хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши кераклиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
3
қарорининг
3-бандида,
Жиноят
кодексининг
8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши-ҳар бир ҳолатда
индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий
хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши
кераклиги ҳақида тушунтириш берилган.
Кассация инстанцияси судида жабрланувчининг қонуний вакили
Н.Қўшимовга судланувчи ФИШнинг оила аъзолари томонидан моддий ва
маънавий зарарлар тўлиқ қопланганлиги, унга нисбатан ҳеч қандай
даъвоси йўқлиги, унга енгилроқ жазо тайинлашни сўради.
Шу боис судлов ҳайъати, ФИШга нисбатан жазо тури ва миқдорини
тайинлашда содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик
даражасини эътироф этган ҳолда шу билан биргаликда юқоридаги
Ўзбекистон
Республикаси
Жиноят
кодексининг
7, 8-моддаларида кўрсатиб ўтилган одиллик ва инсонпарварлик
тамойиллари, шунингдек Олий суд Пленуми қарори талабларига риоя
этган ҳолда унинг шахси, муқаддам судланмаганлиги, айбига иқрор ва
қилмишидан пушаймонлиги, оилавий ва моддий аҳволи, ёшини, Тошкент
Амалий Фанлар Университетида таҳсил олишини, жабрланувчининг
қонуний вакилининг унга нисбатан даъвоси йўқлиги каби жазони
енгиллаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, ФИШга нисбатан
тайинланган
жазони
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
72-моддасига асосан шартли ҳисоблаб, синов муддати белгилашни лозим
топади.
Шу билан бирга судлов ҳайъати, судланувчи ФИШга нисбатан
тайинланган жазодан унинг қамоқда бўлган кунларини ЖКнинг 62моддаси тартибида чегирилиши лозимлигини инобатга олади.
Юқоридагиларга кўра, кассация инстанция суди биринчи босқич
судининг
ҳукмини
ўзгартириб,
кассация
шикоятларини
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5097, 5099-10-моддаларига амал
қилиб, кассация инстанцияси судлов ҳайъати
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2025 йил
4 февралдаги ФИШга нисбатан чиқарган ҳукми ўзгартирилсин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида, ФИШни
2025 йил 4 февралдан 15 май кунига қадар (жами 100 кун) қамоқда
сақланган ҳар бир кунини озодликдан маҳрум қилиш жазосининг бир
кунига тенглаштириб ҳисоблаб, ФИШга узил-кесил ўташ учун 3 (уч) йил
муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум
қилинган ҳолда 2 (икки) йил 8 (саккиз) ой 19 (ўн тўққиз) кун муддатга
озодликдан маҳрум қилиш жазоси қолдирилсин.
4
ЖКнинг 61-моддасига асосан тайинланган жазолар алоҳидаалоҳида ижро қилинсин.
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
72-моддасига
асосан
тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосини шартли деб ҳисоблаб,
ФИШга 2 (икки) йил синов муддати белгилансин.
ФИШнинг хулқи устидан назорат олиб бориш Сурхондарё вилояти
Шеробод туман ИИО ФМБ зиммасига юклатилсин.
ФИШга яшаш жойи ўзгарса, бу ҳақида унинг хулқи устидан назорат
олиб борувчи органга хабар бериш, вақт-вақти билан шу органга келиб
рўйхатдан ўтиб туриш, синов муддати давомида ўзига юкланган
мажбуриятларни бажармаган, маъмурий ёки интизомий таъсир чораси
қўлланилган ҳамда янги жиноят содир этган тақдирда ЖК
72-моддасининг 6 ва 8-қисмларида кўрсатилган оқибатлар юзага келиб,
назорат қилувчи органнинг тақдимномасига биноан суднинг ажрими
билан жазонинг шартлилиги бекор қилиниши, шунингдек янги жиноят
содир этган тақдирда ЖКнинг 60-моддасида назарда тутилган қоидалар
бўйича жазо тайинланиши мумкинлиги тушунтирилсин.
Синов муддати ажрим эълон қилинган кундан бошлаб ҳисоблансин.
ФИШга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт
чораси бекор қилинсин ва у жазони ижро этиш муассасасидан
қамоқдан озод этилсин.
Жабрланувчининг қонуний вакили Н.Қўшимовнинг судланувчи
ФИШга даъвоси йўқлиги эътироф этилсин.
Ҳукмнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Кассация шикоятлари қаноатлантирилсин.
Ажримдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
510-512-моддалари тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари
бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят ёки протест
билдиришга ҳақли
Раислик қилувчи:
(имзо)
З.Камолов
Ҳайъат судьялари:
(имзо)
М.Тургунова
(имзо)
А.Икромов
Нусхаси аслига тўғри;
5