Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2202/5147 Дата решения 23.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Илғор Пахлавон Савдо масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый NAVOIY MAXSUSSUVPUDRAT масъулияти чекланган жамияти
Source ID 989056 Claim ID 3071908 PDF Hash 62d1dfda0f4e0315... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 5-моддаси нинг 5 law
онуннинг 37-моддаси онуннинг 37 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онуннинг 55-моддаси онуннинг 55 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoi city, Navoi street, 39 b Tel: (79) 223-50-79 е-mail:i.karmana@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 23 декабрь 4-2101-2202/5147-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.А.Джумаев раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг котиблигида, аризачи “Х” масъулияти чекланган жамиятининг қарздор “О” масъулияти чекланган жамиятини банкрот деб топиш тўғрисидаги аризасини очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “Х” масъулияти чекланган жамияти қарздор “О” масъулияти чекланган жамиятини 958.933.808 сўм қарздорлик тўлаб берилмаётганлиги важи билан банкрот деб топишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили қарздор томонидан қарздорлик салкам бир йилдан буён тўлаб берилмаётганлигини, мажбурий ижро бюросига мурожаат қилинганлигини билдириб, қарздорни банкрот деб эътироф этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган қарздор вакили жамият фаолият кўрсатаётганлиги, жамиятнинг мол-мулки техникалари мавжудлиги, банкрот деб топишга асослар мавжуд эмаслигини билдириб, аризани рад этишни сўради. Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (бундан кейин матнда-Қонун)нинг 5-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Аризачи ўз аризасида қарздорни вақтинча тўловга қобилиятсизлик аломати мавжудлиги асосида банкрот деб эътироф этишни сўраган. Қонуннинг 37-моддасига кўра, қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш, шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш учун қарздорнинг доимий тўловга қобилиятсизлиги асос бўлади. Қонуннинг 5-моддасига кўра, доимий тўловга қобилиятсизлик -агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса банкрот деб эътироф этиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлашга асос бўлади. Иш ҳужжатларига кўра, қарздорнинг балансида 2022 йил бошида 9.185.065,96 минг сўм, 2022 йил 1 октябрда 8.977.436,01 минг сўм асосий воситалар қайта тиклаш қиймати ҳамда шунингдек, жамиятнинг молмулки, бино ва иншоатлари ва техникалари мавжуд. Бундан ташқари, мажбурий ижро бюроси томонидан ундириш ишлари тамомланмаган. Қонуннинг 55-моддасига кўра, суднинг қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарори тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланмаганда, суд тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича қарор қабул қилгунига қадар кредиторларнинг билдирилган талаблари қаноатлантирилганда, сохта тўловга қобилиятсизлик аниқланганда қабул қилинади. Қайд этилганларга кўра, қарздорнинг ҳисобида активлари, молмулклари мавжудлиги боис уни пул мажбуриятлари бўйича кредитор талабини қондириш бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир эмас деб ҳисоблаб бўлмайди, шунингдек, қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетмаган. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, давлат божи ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Шунга кўра, суд даъво талаби бўйича давлат божи ва почта харажатларини аризачи зиммасига юклашни, аризачи томонидан олдиндан тўлаб берилган 900.000 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажатларини унинг зиммасига қолдиришни, шунингдек, аризачидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 75.000 сўм видеоконференцияалоқа харажатларини ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 5, 37, 51, 55-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОРҚИЛДИ: Арз қилинган талабни қаноатлантириш рад этилсин. Аризачи “Х” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 75.000 сўм видеоконференцияалоқа харажатларини ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида шикоят (протест) киритиш мумкин. Б.А.Джумаев