Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2201/1858 Дата решения 23.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Умаралиев Сардор Ахмаджанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТБ Қишлоқ қурилиш банк акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый RANCHO GOLD масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1007682 Claim ID 3020853 PDF Hash 03cad97243e71eb0... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 131-моддаси тисодий процессуал кодекси 131 code_article
онуннинг 12-моддаси онуннинг 12 law
онунинг 15-моддаси онунинг 15 law
онуннинг 16-моддаси онуннинг 16 law
тисодий процессуал кодекси 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
онуннинг 17-моддаси онуннинг 17 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI BO‘STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 170400, Andijon vil, Bo’ston tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, обл. Андижан, р. Бустан, улица Мустақиллик, 36 Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Андижон шаҳар 4-1703-2201/1858-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти худудий бошқармаси даъвогар– АТБ “Қишлоққурилишбанк” манфаатида жавобгарлар– “Rancho gold” масъулияти чекланган жамияти ва “Гулистон нурли истиқболи” фермер хўжалигига нисбатан тақдим этилган даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакили С.Хамроқулов (ишончнома асосида), жавобгар жамият раҳбари Н.Исмоилова вакиллар Н.Содиқов, Н.Рахимов (ишончномалар асосида)ларнинг иштирокида Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда матнда “Палата” деб аталади) АТБ “Қишлоққурилишбанк” (кейинги ўринларда матнда “Даъвогар” деб аталади) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат этиб, “Rancho gold” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб аталади)дан 1 779 037 952 сўм кредит қолдиғи, 112 689 266 сўм хисобланган фоизни ундириш, ундирувни гаровдаги “Гулистон нурли истиқболи” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда матнда “Қўшимча жавобгар” деб аталади)га тегишли бино-иншоотга қаратишни сўраган. Суднинг 2022 йил 1 декабрь кунги ажрими билан ишга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш Давлдат жамғармаси жалб этилган. Бироқ унинг вакили суд мажлисига келмади. Даъво аризаси ва унга илова қилинган хужжатларда кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2018 йил 26 июнда 384-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, мазкур шартнома бўйича даъвогар жавобгарга чорвачилик фаолиятини ривожлантириш мақсадида 72 ой муддатга, 18 фоиз, шундан 5 фоиз қисми Ўзбекистон Республикаси тадбиркорлик фаолиятини қўллаб қувватлаш давлат жамғармасининг компенсацияси маблағлари ҳисобидан қолган қисмини ўз маблағлари ҳисобидан тўлаш шарти билан жами 4 000 000 000 пул маблағи бериш мажбуриятини олган. Жавобгар эса иловадаги жадвал асосида тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Мазкур шартнома иловасига асосан тўловлар амалга оширилмаганлиги важи билан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти худудий бошқармаси даъвогар манфатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 1 779 037 952 сўм кредит қолдиғи, 112 689 266 сўм хисобланган фоиз ундириш, ундирувни гаровдаги мулкларга қаратишни сўраган. Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили кўрсатма бериб, жавобгар томонидан суд кунига қадарли муддати ўтган қарздорликлар тўлиқ тўлаб берилганлигини, ҳозирда муддати ўтган қарздорлик мавжуд эмаслигини, қолдиқ қарздорликни тўлов жадвали асосида тўлашга келишилганлигини, медиатив келишув уч томонлама тасдиқланганлигини билдириб, даъво аризани кўрмасдан қолдиришни сўради. Жавобгар жамият раҳбари ва унинг вакиллари суд мажлисида кўрсатма беришиб, жамият ва хўжалик раҳбари эканлигини, даъвогар билан низо юзасидан келишувга эришилганлигини, муддати ўтган қарздорлик тўлиқ тўлаб берилганлигини билдиришиб, даъво аризани кўрмасдан қолдиришни сўрашди. Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлигини инобатга олиб, даъво аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Чунки, медиатор М.Бурханов профессионал медиатор реестрига киритилган. Тарафлар суд мухокамасига қадар низони хал қилиб, томонлар ўртасида шартнома бўйича қарздорликни медиатив келишувда кўрсатилган муддатларда тўлаб беришга келишиб, низони якунлаш мақсадга мувофиқлиги сабабли тарафлар ихтиёрий равишда медиатор иштирокида медиатив келишувини имзолашган. Зотан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 131-моддасига кўра, тарафлар низони медиатив келишув битимини тузиб ҳал этиши мумкин. Медиатив келишув битими даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Медиатив келишув биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги қонуннинг 12-моддасига асосан, медиаторнинг фаолияти профессионал ёки нопрофессионал асосда амалга оширилиши мумкин. Мазкур Қонунинг 15-моддасига мувофиқ, медиация тарафларнинг хоҳишистаги асосида қўлланилади. Медиация суддан ташқари тартибда, низони суд тартибида кўриш жараёнида, суд ҳужжатини қабул қилиш учун суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киргунига қадар, шунингдек суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида қўлланилиши мумкин. Ушбу қонуннинг 16-моддасига асосан, медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишув шартномадаги унинг таркибий қисми бўлган шарт тарзида ёки алоҳида келишув тарзида ёзма шаклда тузилади. Медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишувда тарафлар ўртасида келиб чиққан ёки келиб чиқиши мумкин бўлган барча ёки муайян низолар медиация тартиб-таомилини амалга ошириш йўли билан ҳал этилиши кераклиги ҳақидаги қоида бўлиши лозим. Медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишувда низо предмети ҳақидаги, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларда тарафларнинг иштирок этиш шартлари ҳақидаги, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш муддатлари тўғрисидаги маълумотлар бўлиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддасининг 1-қисм 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, иқтисодий суди даъвони кўрмасдан қолдиради. Тарафлар медиатив келишувда тарафлар қарздорликни ўзаро келишилган муддатда тўлашга ўзаро келишишганлигини инобатга олиб суд, тақдим этилган медиатив келишувни қонун талаблари асосида расмийлаштирилган деб топиб, даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топади. “Медиация тўғрисида”ги қонуннинг 17-моддасига кўра, низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар мустасно. Мазкур ҳолатда судга даъво тақдим этилишида давлат божи тўланмаганлиги, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги сабабли суд иқтисодий иш бўйича давлат божи ундирмасликни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги қонуннинг 12, 15, 16, 17-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 130, 131, 170, 195-моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қ и л д и: Бўстон туманлараро иқтисодий судининг 4-1703-2201/1858-сонли иши бўйича тарафлар томонидан тақдим этилган медиатив келишуви иш юритувига қабул қилинсин. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти худудий бошқармаси АТБ “Қишлоққурилишбанк” манфаатида, “Rancho gold” масъулияти чекланган жамиятидан 1 779 037 952 сўм кредит қолдиғи, 112 689 266 сўм хисобланган фоизни ундириш, ундирувни гаровдаги “Гулистон нурли истиқболи” фермер хўжалигига тегишли бино-иншшотга қаратиш тўғрисидаги 2022 йил 27 ноябрь кунги №ЮБ-4/AN-29841-сонли даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати АТБ “Қишлоққурилишбанк” зиммасида қолдирилсин. Ажрим нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга юборилсин. Мазкур ажрим устидан бир ойлик муддат ичида Бўстон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши мумкин. Судья С.Умаралиев