Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2501/591 Дата решения 14.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Сабиров Илгизар Матякубович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 382275 Claim ID 2821594 PDF Hash 8c6c356f6c0b76d0... Загружено 09.04.2026 05:39 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
исми ва 140-моддасининг 2-қисми исми ва 140 2 law
збекистон Республикаси ЖК 139-моддасининг 2-қисми збекистон Республикаси ЖК 139 2 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисми збекистон Республикаси ЖПК 84 4 law
жабрланувчилар ЖКнинг 661-моддаси жабрланувчилар ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖПК 84-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 84 law
збекистон Республикаси ЖПК 583-моддасининг 5-қисми збекистон Республикаси ЖПК 583 5 law
збекистон Республикаси ЖК 139-моддасининг 2-қисми збекистон Республикаси ЖК 139 2 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1 АЖРИМ (Ярашув институтини қўллаш муносабати билан жиноят ишини тугатиш ҳақида) 2025 йил май ойининг 14 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди Чилонзор тумани, 3-Чарх Камолон МФЙ биносида, очиқ сайёр суд мажлисида, раислик қилувчи, туман судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси Б.Эгамназаровнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси Х.Олимжонов, гумонланувчи Н.Ражабова ва унинг ҳимоячиси И.Жураев, жабрланувчилар Д.Фозилов ва З.Фозилованинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 139моддасининг 2-қисми ва 140-моддасининг 2-қисми билан гумонланган Ражабова Нихола Насриллоевнага нисбатан 1-1006-2501/591-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Ражабова Нихола Насриллоевна (Rajabova Nixola Nasrilloyevna) - 1987 йил 20 октябрь куни Қирғизистон Республикасида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти олий, вақтинча ишсиз, уй бекаси, оилали, уч нафар вояга етмаган фарзандлари бор, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Тузел МФЙ, 1-Тузел мавзеси, 39-уй, 05-хонадонда истиқомат қилади. Суд, мазкур жиноят иши юзасидан гумонланувчи ва жабрланувчиларларнинг кўрсатувларини эшитиб, ишда тўпланган ҳужжатларга ва суд муҳокамасида текширилган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Гумонланувчи Н.Ражабова нашр қилиш, бошқача усулда кўпайтирилган тарзда, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида, интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш орқали ҳақорат қилиш мақсадида, 2024 йил ноябрьдекабрь ойларида ўзига тегишли бўлган “Instagram” ижтимоий тармоғидаги “rayyan_sweet” номли профилига унга олдиндан таниш бўлган З.Фозилова ва Д.Фозиловга нисбатан инсон шаъни ва қадрқимматини камситувчи, обрўсизлантирувчи, шунингдек турли хил ҳақоратомуз сўзлар акс эттирилган маълумотларни ўз ичига олган видеотасвир ва фотосуратларни жойлаштириб, шу йўл орқали З.Фозилова ва Д.Фозиловларни ижтимоий тармоқларда ҳақоратлаган. Бундан ташқари, у ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, нашр қилиш, бошқача усулда кўпайтирилган тарзда, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида, Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш орқали била туриб бошқа шахсни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш мақсадида, 2024 йил ноябрь-декабрь ойларида ўзига тегишли бўлган “Instagram” ижтимоий тармоғидаги “rayyan_sweet” номли профилига унга олдиндан таниш бўлган З.Фозилова ва Д.Фозиловларга нисбатан инсон шаъни ва қадр-қимматини камситувчи, обрўсизлантирувчи, шунингдек била туриб бошқа шахсни шарманда қиладиган турли хил уйдирмалар акс эттирилган маълумотларни ўз ичига олган видеотасвир ва фотосуратларни жойлаштириб, шу йўл орқали З.Фозилова ва Д.Фозиловларга нисбатан ижтимоий тармоқларда туҳмат қилган. Мазкур ҳаракатлари билан гумонланувчи Н.Ражабова Ўзбекистон Республикаси ЖК 139-моддасининг 2-қисми ва 140-моддасининг 2қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилинган. Гумонланувчи Н.Ражабова суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор бўлиб, жабрланувчилар Д.Фозилов ва З.Фозиловадан кечирим сўраб, ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини билдириб, жабрланувчилар Д.Фозилов ва З.Фозиловага етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплаганлиги ва улар билан ярашганини айтиб, ярашганликлари муносабати билан жиноят ишини тугатишни сўраб кўрсатув берди. Жабрланувчи Д.Фозилов суд мажлисида, юқоридаги ҳолатни тасдиқлаб, ҳозирда Н.Ражабовага нисбатан даъвоси йўқлигини, унга етказилган моддий зарар қопланиб, тўлиқ бартараф қилинганлигини, ярашиши учун бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини билдириб, улар ўзаро ярашганлиги сабабли Н.Ражабовага нисбатан бўлган жиноят ишини ярашув муносабати билан тугатиш ҳақида кўрсатув берди. Жабрланувчи З.Фозилова суд мажлисида, юқоридаги ҳолатни тасдиқлаб, ҳозирда Н.Ражабовага нисбатан даъвоси йўқлигини, унга етказилган моддий зарар қопланиб, тўлиқ бартараф қилинганлигини, ярашиши учун бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини билдириб, улар ўзаро ярашганлиги сабабли Н.Ражабовага нисбатан бўлган жиноят ишини ярашув муносабати билан тугатиш ҳақида кўрсатув берди. Суд мажлисида гумонланувчи Н.Ражабова ва жабрланувчилар Д.Фозилов ҳамда З.Фозилова судга аризалар билан мурожаат қилиб, ярашганликлари муносабати билан жиноят ишини тугатишни сўрашган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига биноан, ЖК 139-моддасининг 2-қисми ва 140-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчилар билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан, жабрланувчилар ЖКнинг 661-моддасида назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи билан ярашган тақдирда жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 62-бобида белгиланган тартибда суд томонидан айблилик ҳақидаги масала ҳал қилинмасдан тугатилиши мумкинлиги белгиланган. Суд, жабрланувчилар Д.Фозилов ва З.Фозилова ҳамда гумонланувчи Н.Ражабованинг ярашув тўғрисидаги аризаларини ўрганиб чиқиб ҳамда Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси Х.Олимжонов, гумонланувчи Н.Ражабова ва унинг ҳимоячиси И.Жураев, жабрланувчилар Д.Фозилов ва З.Фозилованинг ўзаро ярашганлиги муносабати билан жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб тугатиш ҳақида билдирган фикрларини эшитиб, Н.Ражабованинг муқаддам судланмаганлигини, айбига иқрорлигини, етказилган зарар тўлиқ қопланганлигини, гумонланувчи томонидан жабрланувчилар томонга бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини, ярашув уларнинг ўзаро хоҳишлари билан ихтиёрий бўлганлигини эътиборга олиб ва Ўзбекистон Республикаси ЖК 139моддасининг 2-қисми ва 140-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган жиноят ярашувга тушиши сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ Н.Ражабовани жиноий жавобгарликдан озод қилиб ва унга нисбатан юритилган жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4қисмига асосан ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим деб топади. Шунингдек, жабрланувчилар Д.Фозилов ва З.Фозиловага Ўзбекистон Республикаси ЖПК 583-моддасининг 5-қисмига асосан, ушбу ярашув суд томонидан тасдиқлангандан сўнг улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтириш лозимлигини қайд этади. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 585-586-моддаларига амал қилиб, суд А Ж Р И М Гумонланувчи Ражабова Нихола Насриллоевна (Rajabova Nixola Nasrilloyevna) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ЖК 139-моддасининг 2-қисми ва 140моддасининг 2-қисмида кўрсатилган жиноятлари учун жиноий жавобгарликдан озод қилинсин ва унга нисбатан жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан тугатилсин. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 583-моддасининг 5-қисми талабидан келиб чиқиб жабрланувчилар Д.Фозилов ва З.Фозиловага мазкур жиноят иши бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқолган деб ҳисоблансин. Ажримдан норози тарафлар ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига хусусий шикоят ёки протест билдиришлари мумкин. Раислик қилувчи Аслига тўғри: Қ И Л А Д И: /имзо/ И.Сабиров