Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1504-2201/3575 Дата решения 22.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Маргиланский межрайонный экономический суд Судья Акбаров Азизбек Авазбекович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Fargona parfum galeriya" МЧЖ Ответчик / Подсудимый "IMM GOLD SERVIS TRADE" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1006065 Claim ID 2996481 PDF Hash 6a2a5b46577220c1... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик Кодексининг 234-моддаси аролик Кодекси 234 code_article
аролик Кодексининг 238-моддаси аролик Кодекси 238 code_article
ФКнинг 735-моддаси ФК 735 law
Текст решения Оригинал (узб.)
MARG’ILON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI MARGILAN INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 151100, Marg’ilon shahri, Nurafshon ko‘chasi, 7 151100, Margilan, Nurafshon street, 7 Tel: (+99873) 253-77-20 Веб-сайт: oliy.sud.uz е-mail: i.margilon@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Марғилон шаҳри 2022 йил 22 декабрь 4-1504-2201/3575-сонли иш Марғилон туманлараро иқтисодий судининг раиси А.Акбаров раислигида, С.Шавкатовнинг суд мажлиси котиблигида, жавобгар вакили М.Искандаров (рахбари) иштирокида даъвогар «FARG`ONA PARFUM GALERIYA» МЧЖнинг жавобгар «IMM Gold servis trade» МЧЖдан 26454833 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Марғилон туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Иш ҳужжатларидан аниқланишича, «FARG`ONA PARFUM GALERIYA» МЧЖ Марғилон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 1 ноябрь кунги 4-1504-2203/291-сонли ҳал қилув қарори билан банкрот деб эътироф этилган. Суднинг ажрими билан тугатиш бошқарувчиси этиб С.Нурматов тайинланган. Тугатиш бошқарувчиси томонидан жамиятда тугатиш ишлари олиб бориш жараёнида «FARG`ONA PARFUM GALERIYA» МЧЖ томонидан «IMM Gold servis trade» МЧЖга 2021 йил 6 августда 23 000 000 сўм молиявий ёрдам маблағи ўтказилганлиги, лекин ушбу пул маблағи қайтмаганлиги аниқланган. Даъвогар «FARG`ONA PARFUM GALERIYA» МЧЖ иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «IMM Gold servis trade» МЧЖдан жами 23 000 000 сўм молиявий ёрдам маблағини ва 3 430 833 сўм банк фоизини ундиришни сўраган. Даъвогар тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада суд мажлисида иштирок этмади. Жавобгар вакили суд мажлисида тушинтириш бериб, олинган молиявий ёрдам эвазига маиший техника берилганлигини маълум қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд, жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, тақдим қилган хужжатларини ҳамда ишдаги ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Даъвогар «FARG`ONA PARFUM GALERIYA» МЧЖ ва жавобгар «IMM Gold servis trade» МЧЖ ўртасида 2021 йил 6 августда даъвогар жавобгарга 23 000 000 сўм миқдорида молиявий ёрдам ўтказиб берилган. Жавобгар томонидан даъвогарга 23 500 000 сўмлик маиший техника етказиб берилиб, ушбу маҳсулотларни молиявий ёрдам эвазига ҳисоблашни сўраб 2021 йил 29 ноябрда даъвогарга хат билан мурожаат этган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 234-моддасида “Мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс бошқа шахс фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади” деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 238-моддаси талабларига кўра мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши керак. ФКнинг 735-моддаси 1-қисмида “Қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт” деб белгилаб қўйилган. Жавобгар томонидан даъвогарга ўтказиб берилган молиявий ёрдам эвазига маиший техника етказиб берилганлиги иш ҳужжатларидаги далиллар билан, жумладан 2021 йил 1 декабрдаги 72-сонли ҳисоб-варақ фактура ва 2021 йил 29 ноябрдаги 5-сонли хати билан ўз тасдиғини топади. Шу сабабли даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш учун қонуний асослар мавжуд эмас. Шу боис, суд даъвогарнинг даъво талабини асоссиз деб ҳисоблайди. Юқорида қайд қилинганларга кўра суд, даъвони қаноатлантиришни рад этиб, даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 528616,6 сўм давлат божи ундиришни, даъвогар томонидан тўланган 24000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234,238,735моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176-179моддаларига асосланиб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар «FARG`ONA PARFUM GALERIYA» МЧЖдан республика бюджетига 528616,6 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар томонидан тўланган 24000 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи: А.Акбаров