Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2501/450 Дата решения 14.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Сабиров Илгизар Матякубович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 381688 Claim ID 2789223 PDF Hash 71bc975e1b63cda1... Загружено 09.04.2026 05:39 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 18
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 273-моддаси збекистон Республикаси ЖК 273 law
збекистон Республикаси ЖК 273-моддаси збекистон Республикаси ЖК 273 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
тказиш учун ЖК 273-моддаси тказиш учун ЖК 273 law
аракатлари ЖК 25-моддаси аракатлари ЖК 25 law
исми ва ЖК 273-моддаси исми ва ЖК 273 law
ир жиноят содир этган шахсларга нисбатан ёки ЖКнинг 56-моддаси ир жиноят содир этган шахсларга нисбатан ёки ЖК 56 law
Жиноят кодексининг 10-моддаси Жиноят кодекси 10 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 15 code_article
збекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 276 1 law
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 96-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 96 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 276-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси Жиноят кодекси 276 1 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 276-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси Жиноят кодекси 276 1 code_article
збекистон Республикаси ЖК 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
збекистон Республикаси ЖК 46-моддаси збекистон Республикаси ЖК 46 law
збекистон Республикаси ЖК 96-моддаси збекистон Республикаси ЖК 96 law
збекистон Республикаси ЖПК 498-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 498 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2025 йил май ойининг 14 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, туман судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси Б.Эгамназаровнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Х.Олимжонов, судланувчи А.Мусаидов ва унинг ҳимоячиси “FFS huquqiy himoya” адвокатлар ҳайъати адвокати З.Бойматов, “Zayniddinov – trust and protection” адвокатлик бюроси адвокати Р.Зайниддинов, “Kodir Yarmirzayev himoyasi” адвокатлик бюроси адвокати К.Нармирзаевларнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан айбланаётган Мусаидов Алишер Рахмат ўғлига нисбатан 1-1006-2501/450-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Мусаидов Алишер Рахмат ўғли (Musaidov Alisher Raxmat o’g’li), 1992 йил 26 июнь куни Тошкент вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармасида назоратчи вазифасида ишлаган, оилали, икки нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Махмур МФЙ, Кўстанай кўчаси, 53-уйда яшаган, иш бўйича эҳтиёт чораси тариқасида “қамоққа олиш” қўлланилиб, 2025 йил 30 январдан ҳибсда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини муддатида олган. Суд судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Судланувчи А.Мусаидов, озгинадан кўпроқ миқдордаги гиёҳвандлик воситасини ўтказиш мақсадини кўзламасдан, қонунга хилоф равишда сақлаб келган. 2025 йил 23 январь куни, Чилонзор тумани, 2-мавзеси, 37-уй олдига А.Мусаидов қариндоши Ж.Тошкенбаев бошқарувидаги “Спарк” русумли, давлат рақами 01 Т 481 UC бўлган автомашинада келиб, ўз ҳаттиҳаракатлари билан шубҳа уйғотишгани сабабли, холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилиб ва автомашина текширувдан ўтказилганида, ушбу автомашинанинг юкхонаси карнай қисмига А.Мусаидов томонидан отиб юборилган оқ қоғоз бўлагига ўралган ўсимликсимон, яшил рангли, ўткир ҳидли модда борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган. Судга оид кимёвий экспертизасининг 2025 йил 12 февралдаги 770сонли хулосасига кўра, А.Мусаидовга тегишли бўлган ва у томонидан ташлаб юборилган модда таркибида “тетрагидроканнабинол” гиёҳванд фаол модда мавжуд бўлиб, “марихуана” деб аталиши, унинг соф оғирлиги 8,79 граммни ташкил қилиши аниқланган. Судланувчи А.Мусаидов суд мажлисида, айбига қисман иқрорлик билдириб, 2024 йилнинг ёз ойларидан “наша” гиёҳвандлик воситасини чекиш йўли билан истеъмол қила бошлаганлиги, 2024 йилнинг декабрь ойида “Тошкент денгизи”га балиқ овига борганида, қирғоқ бўйида ёввойи ҳолда “наша” ўсимлиги ўсиб ётганини кўриб, унинг бир шохини юлиб олиб, уйига олиб бориб том қисмида қуритиб, истеъмол қилиб келганлиги, 2025 йил 23 январь куни ўз ишлари билан қабрисонда юрганида, унга жияни Ж.Тошкенбаев қўнғироқ қилиб қолганлиги, шунда у билан гаплашиб қаерда эканини сўраганида, Ж.Тошкенбаев унга автомашинасида маҳаллага қайтаётганини айтганлиги, шундан сўнг унинг Чилонзор туманида таниши билан учрашиб олиши зарур бўлгани сабабли, ундан бирга Чилонзор туманига бориб келишни илтимос қилганлиги, Ж.Тошкенбаев рози бўлиб, ўз бошқарувидаги “Спарк” русумли автомашинада унинг ёнига келганлиги, сўнгра биргаликда Чилонзор тумани, 2-мавзеси 37-уй ёнига келишиб, учрашиб олиши зарур бўлган таниши Н.Махмудовга қўнғироқ қилиб, келганини айтганида, Н.Махмудов автомашинасида келганлиги, у билан сўрашиб, кзўча совуқ бўлгани сабабли автомашинада гаплашиб олишни таклиф қилиб, Ж.Тошкенбаевнинг автомашинасига олд йўловчи ўриндиғига Н.Махмудов, ўзи эса орқа ўриндиққа ўтирганлиги, шу пайт автомашина ёнига ички ишлар ходимлари келишиб, ҳужжатларини кўрсатишиб ва гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тадбир ўтказилаётганини маълум қилишганлиги, шунда ёнидаги сумкаси ичида шахсий истеъмоли учун сақлаб юрган “наша” гиёҳвандлик воситаси бўлгани сабабли қўрқиб кетиб, сумкасини автомашина юкхонаси карнай устига қўйиб, автомашинадан тушиб, ўзини таништирганлиги, ички ишлар ходимлари холислар иштирокида уни, Ж.Тошкенбаев ва Н.Махмудовларни шахсий кўрикдан ўтказишганлиги, бироқ уларнинг ёнидан бирор ноқонуний нарса аниқланмаганлиги, шундан сўнг ички ишлар ходимлари холислар иштирокида Ж.Тошкенбаевнинг автомашинасини кўздан кечиришганида, автомашина юкхонаси карнай устида оқ қоғозга ўралган, у томонидан ташлаб юборилган “наша” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинганлиги, шунда ички ишлар ходимларининг саволига жавобан мазкур модда “наша” гиёҳвандлик воситаси эканини ва уни шахсий истеъмоли учун сақлаб келаётганини билдирганлиги, ушбу гиёҳвандлик воситасини сотиш ёки ўтказиш нияти бўлмаганлиги, уни шахсий истеъмоли учун сақлаб келганлиги, ўзини берган кўрсатувлари доирасида айбдор деб билиши, ҳозирда содир қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етиб ва бундан пушаймонлигини билдириб, унга нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Судланувчи А.Мусаидов ўз айбига қисман иқрорлик билдириб берган кўрсатувларидан ташқари, унинг содир этган жинояти қуйидаги далиллар билан тўлиқ тасдиғини топади. Гувоҳ Н.Махмудов суд мажлисида, судланувчи А.Мусаидов билан тахминан 10 йилдан буён танишлиги, ораларида пул олди-берди муносабатлари мавжуд бўлганлиги, 2025 йил 23 январь куни ўз бошқарувидаги автомашинасини уриб олгани сабабли, унга пул зарур бўлганлиги ва А.Мусаидовдан 500.000 сўм миқдоридаги қарзини қайтаришини сўраб қўнғироқ қилганлиги, орадан бир оз вақт ўтиб А.Мусаидов унга келганини айтганлиги, шунда А.Мусаидовнинг жияни Ж.Тошкенбаевнинг “Спарк” русумли автомашинасида келганини кўрганлиги, у томонга юриб, кўчада сўрашишганлиги, сўнгра А.Мусаидов унга автомашинада ўтириб гаплашиб олишларини айтганлиги ва Ж.Тошкенбаевнинг автомашинаси ёнига бориб, олд йўловчи эшигини очган вақтида, уларнинг ёнига ички ишлар ходимлари келишб, ўзларини таништириб ва гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тадбир ўтказилаётганини маълум қилишганлиги, ички ишлар ходимлари холислар иштирокида уни, Ж.Тошкенбаев ва А.Мусаидовларни шахсий кўрикдан ўтказишганлиги, бироқ уларнинг ёнидан бирор ноқонуний нарса аниқланмаганлиги, шундан сўнг ички ишлар ходимлари холислар иштирокида Ж.Тошкенбаевнинг автомашинасини кўздан кечиришганида, автомашина юкхонаси карнай устида оқ қоғозга ўралган “наша” гиёҳвандлик всоитаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинганлиги, шунда ички ишлар ходимларининг саволига жавобан А.Мусаидов мазкур модда “наша” гиёҳвандлик воситаси эканини ва уни шахсий истеъмоли учун сақлаб келаётганини билдирганлиги, воқеа куни Ж.Тошкенбаевнинг автомашинасига ўтиришга улгурмаганлиги ва ушбу гиёҳвандлик воситасига ҳеч қандай алоқаси бўлмаганлиги, А.Мусаидов унга гиёҳвандлик воситаси чекишни ёки сотишни, беришни таклиф қилмаганлиги, унинг гиёҳвандлик воситалари истеъмол қилишини билмаганлиги ҳақида кўрсатув бериб ўтди. Гувоҳ Ж.Тошкенбаев суд мажлисида, суд мажлисида сўроқ қилинган гувоҳ Н.Махмудовнинг кўрсатувларига мазмунан ўхшаш кўрсатувлар бериб ўтди. Гувоҳ О.Турсунпулатов суд мажлисида, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ терговчиси лавозимида ишлаб келиши, мазкур жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари у томонидан ўтказилганлиги, ишда аниқланган ҳолат ва ички ишончидан келиб чиқиб, судланувчи А.Мусаидовга Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан айблов эълон қилганлиги, А.Мусаидовга гиёҳвандлик воситасини берган шахслар доираси аниқланмаганлиги ва жиноят ишининг уларга нисбатан қисми алоҳида иш юритувига ажратилганлиги ҳақида кўрсатув бериб ўтди. Суд, ушбу жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, юқорида қайд этилган гумон қилинувчи, айбланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95, 112моддалари талаблари асосида баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни ҳамда тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси талаблари асосида синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, судланувчи А.Мусаидовнинг содир этган жинояти дастлабки тергов ва судда сўроқ қилинган гувоҳларнинг кўрсатувлари, шунингдек ИИБ ходимларининг билдиргилари, ашёвий далилни олиш баённомаси, тушунтириш хатлари, Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг хулосаси, Тошкент шаҳар наркология диспансерининг 2025 йил 24 февралдаги 612-сонли далолатномаси ҳамда бошқа далиллар билан ўз тасдиғини топади деб ҳисоблайди. Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи А.Мусаидовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан эълон қилинган айбловни муҳокама қилиб, қуйидаги тўхтамга келади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 28 апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 12-сонли Қарори 21-бандида “ЖК 273-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказиш деганда, уларни турлича усулда ҳақ эвазига ёки текинга (сотиш, ҳадя этиш, алмаштириш, қарзи эвазига ёки қарз сифатида ва ҳ.к.) бошқа шахсга бериш тушунилиши лозим. Бунда воситалар, моддалар, ўсимликлар шахс томонидан бевосита ёки бошқа (масалан, улар сақланадиган жой ҳақида хабар бериш, шартлашилган жойга қўйиб кетиш) усулда амалга оширилиши мумкин. Бир шахс томонидан бошқасига гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни инъекция (укол) қилиш, агар мазкур восита ёки модда истеъмолчининг ўзига тегишли бўлса ва инъекция унинг илтимосига кўра қилинган бўлса, қонунга хилоф равишда ўтказиш деб баҳоланиши мумкин эмас. Шахснинг гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказиш учун ЖК 273-моддасининг тегишли қисми билан жавобгарлик уларнинг миқдори билан боғлиқ ҳолда келиб чиқади” – деб қайд қилинган. Мазкур Қарорнинг 25-бандида, “Айбдорда гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказишга (ЖК 273-моддаси биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи қисмлари) қасд мавжудлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишда, судлар бундай восита ёки моддалар ҳақиқатдан ўтказиш мақсадида тайёрлаб қўйилганлигига оид далиллар мажмуидан келиб чиқишлари лозим. Бундай далилларга, масалан, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар фақат истеъмол қилинишини истисно этадиган миқдорда топилганлиги, бундай восита ёки моддалар муайян дозада (ўлчамда) қадоқланганлиги, улар ташиш ёки жўнатишда махсус махфий жойга яширилганлиги, уларни тайёрлаш учун асбоб-ускуналар мавжудлиги, экспертизанинг айбдор гиёҳванд эмаслиги тўғрисидаги хулосаси ва ҳ.к.лар киради. Иш бўйича аниқланган ҳақиқий ҳолатлардан келиб чиқиб, айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 25-моддасининг биринчи ёки иккинчи қисми ва ЖК 273-моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилиниши керак”, - деб тушунтириш берилган. Ҳолат юзасидан А.Мусаидов дастлабки тергов ва судда, гиёҳвандлик воситасини “Тошкент денгизи” бўйидан ёввойи ҳолда ўсиб ётганини кўриб қолиб, шахсий истеъмоли учун юлиб олиб, қуритиб, истеъмол қилиб келганлиги, уни ўтказиш ёки сотиш ниятини кўзламаганини билдирган. Тергов органи томонидан судланувчи А.Мусаидов томонидан мазкур гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш ҳақида бирор шахс билан олдиндан тил бириктирганлиги ҳақида хулосага келиши ва Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан айблов эълон қилиниши бирор объектив далиллар билан асослантирилмаган. Жиноят иши ҳужжатларида, судланувчи А.Мусаидовнинг мазкур гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзлаганини, ушбу мақсадда бирор шахс билан тил бириктирганини тасдиқловчи телефон сўзлашувлари, ёзишмалар, ариза мавжуд бўлмасдан, унинг яшаш хонадони ва ёрдамчи хўжаликларида гиёҳвандлик воситалари, уларни ўлчаш, қадоқлашга мўлжалланган ускуналар олинмаган, айблов тахминларга асосланган. Бундай ҳолатларда суд, судланувчи А.Мусаидовнинг ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддаси 3-қисми “б” бандидан, озгинадан кўпроқ миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда сақлаш ва ташиш аломатларига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 276моддасининг 1-қисмига қайта квалификация қилишни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 май кунги “Суд ҳукми тўғрисида”ги Қарорининг 28-бандида “Судларнинг эътибори, ҳукм чиқаришда уларнинг жазо тайинлашнинг умумий асослари тўғрисидаги қонун талабларига оғишмай риоя қилиши шартлиги, жиноят қонунининг асосий тамойилларидан бири инсонпарварлик тамойили эканлиги ва унинг мазмунига кўра жиноят содир этган шахсга нисбатан у аҳлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклигига қаратилиши лозим”лиги ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 03 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорида ҳам судларнинг эътиборини жиноят учун жазо чорасини тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилларига қатъий амал қилишга, айбдорга тайинланган жазо чораси адолатли ва унинг ахлоқан тузалиши, янги жиноят содир этишининг олдини олиши учун зарур ҳамда етарли даражада бўлишига қаратилиши лозимлиги, озодликдан маҳрум қилиш жазо чораси фақат ўта-оғир жиноят содир этган шахсларга нисбатан ёки ЖКнинг 56-моддасида санаб ўтилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлганда, шунингдек, жазо тизимидаги бошқа енгилроқ чораларни қўллаш имконияти бўлмаган ҳоллардагина тайинланиши мақсадга мувофиқлиги кўрсатилган. Шунингдек жиноят учун жазо чорасини тайинлаш вақтида жиноятнинг барча ҳолатларини, унинг оғирлик ва жамият учун ижтимоий хавфлилик даражасини синчиклаб аниқлашга асосланган қатъий алоҳида ёндошув таъминланиши лозимлиги таъкидлаб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 03 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг: 1-бандида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга қаратилсин” – деб, 2-бандида “Судларга тушунтирилсинки, Жиноят кодексининг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг муқаррарлик принципи ҳар доим ҳам жазо қўлланилиши шартлигини англатмайди” – деб, 3-бандида эса “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” – деб қайд қилинган. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз объекти (инсон ҳаёти ва соғлиғи, мулк, жамоат хавфсизлиги ва ҳ.к.), айб шакли, жиноий қилмишнинг қонунда қайси тоифага (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддаси) киритилганлиги билан белгиланади. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси қилмиш содир этилиши ҳолатлари (жиноий ниятнинг амалга оширилганлиги даражаси ва босқичлари, жиноятни содир этиш усули, зарар миқдори ёки келиб чиққан оқибатлар оғирлиги, иштирокчиликда содир этилган жиноятда судланувчининг роли) билан белгиланади” – деб таъкидланган. Суд, судланувчи А.Мусаидовга жазо тайинлашда ва турини белгилашда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55, 56-моддалари талабларига риоя қилиб, юқорида кўрсатиб ўтилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорлари раҳбарий кўрсатмаларидан келиб чиқиб, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, унинг айбига иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий шароитини, соғлиги аҳволини, шунингдек жиноятининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини эътиборга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг 1-қисми санкциясида назарда тутилган аҳлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлашни лозим деб ҳисоблайди. Тошкент шаҳар Наркология диспансерининг 2025 йил 24 февралдаги 612-сонли далолатномасида судланувчи А.Мусаидовнинг гиёҳвандликка чалингани ва наркоманиядан даволанишга муҳтожлиги қайд этилган. Шу сабабли суд, судланувчи А.Мусаидовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 96-моддаси талабига асосан наркомониядан мажбурий даволаш тиббий чорасини қўллашни мақсадга мувофиқ деб топади. Суд иш юзасидан ашёвий далил тариқасида олинган “марихуана” гиёҳвандлик воситасини қонунда назарда тутилган тартибда йўқ қилишни белгилашни лозим топади. 7 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси 1-қисми, 138-моддаси талабидан келиб чиқиб, Жиноят-процессуал кодексининг 454-457, 460, 463, 465-468, 471-473-моддаларига риоя қилиб, суд Мусаидов Алишер Рахмат ўғли (Musaidov Alisher Raxmat o’g’li) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 276-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин. Мусаидов Алишер Рахмат ўғлига Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 276-моддасининг 1-қисми билан ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат фойдасига ушлаб қолинган ҳолда 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖК 62-моддасига асосан Мусаидов Алишер Рахмат ўғлининг 2025 йил 30 январдан 14 май кунига қадар 104 кун дастлабки қамоқда сақланган муддатини тайинланган жазодан чегириб ташлаш йўли билан, узил-кесил ўташ учун ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат фойдасига ушлаб қолинган ҳолда 1 (бир) йил 1 (бир) ой 17 (ўн етти) кун муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Тайинланган жазо мазкур жазо ижросини назорат қилувчи органлар белгилаб берадиган бошқа жойларда ўтаттирилсин. Жазони ўташ муддати маҳкум ҳақиқатда ишга жойлашган кундан бошлаб ҳисоблансин. Жазо ижросини назорат қилиш маҳкум А.Мусаидовнинг вақтинчалик яшаш жойи бўйича Тошкент шаҳар Яшнобод туман ИИО ФМБ Пробация гуруҳи зиммасига юклатилсин. А.Мусаидовга Ўзбекистон Республикаси ЖК 46-моддаси 4-қисмининг талаби тушунтирилсин, агар у суд томонидан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари муддатининг жами бўлиб ўндан бир қисмидан кўпроғини ўташдан бўйин товласа, суд ахлоқ тузатиш ишларининг ўталмаган муддатини худди шу муддатга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштириш тушунтирилсин. А.Мусаидовга нисбатан танланган “қамоқда сақлаш” эҳтиёт чораси “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чорасига ўзгартирилиб, у дарҳол суд мажлиси залида қамоқдан озод қилинсин. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг А.Мусаидовга нисбатан танланган “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чораси бекор қилинсин. Ўзбекистон Республикаси ЖК 96-моддасига асосан А.Мусаидовга нисбатан гиёҳвандликдан мажбурий тартибда даволаш белгилансин. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг иш бўйича ашёвий далил тариқасида олиниб, 2025 йил 12 мартдаги квитанцияга асосан Ўзбекистон Республикаси ДХХга топширилган 8,49 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситаси қонунда белгиланган тартибда йўқ қилинсин. Ҳукмдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЎРҚ-869-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ЖПК 497 4-моддасига асосан ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, унинг қонуний вакиллари ҳукмнинг кўчирма нусхасини олган кундан эътиборан шу 8 муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши ёхуд ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг Ўзбекистон Республикаси ЖПК 498-моддасига асосан кассация тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи имзо И.Сабиров