← Назад
Решение #686673 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 241 | — | law | |
| онуннинг | 242 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500,Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40
E-mail: i.dustlik@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
2022 йил 22 декабрь 4-1304-2201/3302-сонли иш
Судья А.Тўйчиев, аризачи Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармасининг,
қарздор Пахтакор туманидаги “GOLDEN STAR OYIL BEST TR” масъулияти
чекланган жамиятини соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб
топиш тўғрисидаги аризасини судья ёрдамчиси А.Розматовнинг котиблигида,
аризачи вакили Р.Хасанов (22.12.2022 йилдаги 25-47754-сонли ишончномага
асосан)ларнинг иштирокида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Аризачи Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси Дўстлик туманлараро
иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, қарздор Пахтакор туманидаги
“GOLDEN STAR OYIL BEST TR” масъулияти чекланган жамияти ни
соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси
вакили Р.Хасанов ариза талабини қўллаб-қувватлаб, қарздорнинг солиқлар ва
бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи 1.533.764.446 сўмни ташкил этишини,
қарздорликни чоралари кўрилганлигини, бироқ қарздорнинг етарли пул
маблағлари ва мол-мулклари аниқланмаганлиги сабабли ушбу қарздорлик
бугунгача ундирилмай қолганлигини, қарздорда тўловга қобилиятсизлик
аломатлари мавжудлигини инобатга олиб, қарздорни соддалаштирилган
тартибда банкрот деб топишни ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни
сўради.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган бўлсада, суд мажлисида қарздор вакил иштирокини таъминламади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
127-129, 170-моддаларига мувофиқ, мазкур низони қарздор вакилининг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, аризачи вакилининг
тушунтиришларини инобатга олиб, қуйидаги асосларга кўра қарздорни банкрот
деб топиб, унга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлашни лозим деб
топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, қарздор “GOLDEN STAR OYIL BEST
TR” масъулияти чекланган жамияти 27.09.2021 йилда 1043530-сонли реестр
рақами билан тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган.
Қарздор раҳбари сифатида Бобоназаров Темур Бобоназар ўғли кўрсатилган
бўлиб, жамиятнинг амалга оширган фаолият тури ихтисослашмаган улгуржи
савдо ҳисобланади.
Аризачи томонидан судга тақдим этилган ҳужжатларга қараганда
“GOLDEN STAR OYIL BEST TR” масъулияти чекланган жамиятининг манзили
Пахтакор тумани, Ғалаб маҳалласи, Саноат зонаси ҳудиди, банк реквизитлари:
ҳисоб рақами 20208000905442878001, СТИР: 308898522, банки: ТИФ “Милли
банк” АЖ Индустриал филиали.
Судга тақдим этилган маълумотномадан кўринишича, қарздорнинг
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан қарзи 1.533.764.446 сўмни ташкил
этади.
Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонунининг (бундан кейин матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасига
мувофиқ, вақтинча тўловга қобилиятсизлик – агар тегишли мажбуриятлар
юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган
бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган
корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш
санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик
– агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги
ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган
йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг
активлари қийматидан ошиб кетган бўлса тўловга қобилиятсизлик аломатлари
ҳисобланиши белгилаб қўйилган.
Аризага илова сифатида берилган Мажбурий ижро бюроси Пахтакор
туман бўлими давлат ижрочисининг ижро ишини тамомлаш ва ижросиз
қайтариш тўғрисидаги қарорига қараганда, Жиззах вилоят Давлат солиқ
бошқармасининг қарорига асосан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари
натижасида қарздорнинг мол-мулки борлиги аниқланмаганлиги сабабли, ижро
иши юритишни тамомлаш тўғрисида қарори қабул қилинган. Натижада
қарздорнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан бўлган 1.533.764.446
сўм қарзи ундирилмай қолган.
Қонуннинг 241-моддасига кўра, ўз фаолиятини тугатган қарздор якка
тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир
бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони
бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш
тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан қатъи назар, кредитор,
ваколатли давлат органи, давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли
орган томонидан берилиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган.
Қонуннинг 242-моддаси биринчи қисмига кўра, суд ҳозир бўлмаган
қарздорни банкрот деб топиш ҳақидаги аризани ўз иш юритувига қабул қилиб
олган кундан эътиборан икки ҳафталик муддат ичида ҳозир бўлмаган
қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш
тўғрисида қарор қабул қилади. Ушбу модданинг учинчи қисмида суднинг
қарори ваколатли давлат органига юборилиши, бу орган мазкур қарор олинган
кундан эътиборан бир ҳафталик муддатда судга тугатиш бошқарувчилигига
номзодни тақдим этиши қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 01 февралдаги
“Банкротлик таомилларини янада соддалаштириш ва суд бошқарувчилари
фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4146сонли қарорининг 3-қисми г-бандига кўра, суд бошқарувчиларини тайинлаш
кредитор (кредиторларнинг умумий йиғилиши ёки қўмитаси) ёки банкротлик
ишлари бўйича ваколатли давлат органи ёхуд Ассоциация ва унинг ҳудудий
тузилмалари тақдимномаси бўйича суд бошқарувчилари фаолиятини рейтинг
баҳолашни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон
суд бошқарувчилари Ассоциацияси Жиззах вилоят бўлими томонидан
қарздорга нисбатан тугатиш жараёнини амалга ошириш учун суд
бошқарувчилари номзодлари тақдим этилган.
Суд, тугатиш бошқарувчилигига номзоди тавсия этилган номзодларнинг
иш фаолияти ва иш ҳажми тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилиб,
қарздорга нисбатан тугатиш ишларини олиб бориш учун Х.Комиловни суд
тугатиш бошқарувчиси сифатида тасдиқлашни лозим деб ҳисоблайди.
Суд, тугатиш (суд) бошқарувчисига тугатиш жараёнида қарздорнинг молмулклари, дебитор, кредитор қарзларига аниқлик киритишга эътиборини
қаратишни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2013 йил 14 августдаги 224-сонли қарори билан тасдиқланган “Сохта
банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш
аломатларини аниқлаш Қоидалари” талабларидан келиб чиқиб, ҳал қилув
қарори чиқарилганидан бошлаб йигирма кунлик муддат ичида хулоса
тайёрлаш, тайёрланган хулосани ўн кунлик муддат ичида иқтисодий судга ва
кредиторлар йиғилишига тақдим қилиш юклатилганлигини эслатишни лозим
деб ҳисоблайди.
Бундай ҳолатда, суд қарздор пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар
талабларини қондиришга ва мажбурий тўловлар бўйича мажбуриятларни
бажаришга
қодир
эмаслигини
инобатга
олиб,
ариза
талабини
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг
118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга асосан қарздордан Республика бюджетига 900.000 сўм
давлат божи ундиришни, аризачи фойдасига олдиндан тўланган 24.000 сўм
почта харажатларини ундириш лозим бўлади.
Баён этилганларга асосан ҳамда “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси қонуннинг 5, 52, 140, 142, 241, 242-моддалари ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 170,
176-177 ва 210-моддаларини қўллаб, суд
Қ АРОР Қ ИЛДИ:
Аризачи Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармасининг аризаси
қаноатлантирилсин.
Қарздор Пахтакор туманидаги “GOLDEN STAR OYIL BEST TR”
масъулияти чекланган жамияти (раҳбари Т.Бобоноазаров СТИР: 308898522)
банкрот деб топилсин. Қарздорни тугатишга доир иш юритиш бошлансин,
тугатиш ишларини олиб бориш муддати 3 (уч) ой қилиб белгилансин.
Пахтакор туманидаги “GOLDEN STAR OYIL BEST TR” масъулияти
чекланган жамиятини тугатиш (суд) бошқарувчиси этиб Х.Комилов
тайинлансин.
Тугатиш (суд) бошқарувчиси Х.Комилов: тугатиш ишларини “Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари талаблари
асосида ўтказиш, қарздорнинг қарздорликларини қоплаш мақсадида учинчи
шахсларда турган мол-мулкларни аниқлаш чораларини кўриш, яъни рўйхатдан
ўтказувчи Давлат ташкилотларидан мол-мулкларни кирим-чиқимлари
тўғрисидаги тарихий маълумотлар асосида таҳлил қилиш, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сонли
қарори билан тасдиқланган “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва
қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидалари”
талабларидан келиб чиқиб, ҳал қилув қарори чиқарилганидан бошлаб йигирма
кунлик муддат ичида хулоса тайёрлаш, тайёрланган хулосани ўн кунлик муддат
ичида иқтисодий судга ва кредиторлар йиғилишига тақдим қилиш юклатилсин,
шунингдек, тугатиш жараёнининг бориши тўғрисида ҳар ой якуни билан
оралиқ ҳисоботларни Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилоят
ҳудудий бошқармасига ҳамда Дўстлик туманлараро иқтисодий судига тақдим
этиб бориш вазифаси топширилсин.
Қарздор Пахтакор туманидаги “GOLDEN STAR OYIL BEST TR”
масъулияти чекланган жамиятидан тугатиш (суд) бошқарувчиси орқали
республика бюджети, суд ҳокимияти органларини ривожлантириш
жамғармасига 900.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Қарздор Пахтакор туманидаги “GOLDEN STAR OYIL BEST TR”
масъулияти чекланган жамиятидан тугатиш (суд) бошқарувчиси орқали Жиззах
вилоят Давлат солиқ бошқармаси фойдасига 24.000 сўм почта ҳаражати
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан қонуний кучга киради ва
дарҳол ижрога қаратилиши лозим.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар апелляция тартибида шикоят
бериши, прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
А.Тўйчиев