← Назад
Решение #686697 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 535 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 544 | — | code_article | |
| ФКнинг | 260 | — | law | |
| ФКнинг | 111 | — | law | |
| ФКнинг | 112 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
Tel: (79) 223-50-79
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b
е-mail:i.karmana@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
Ҳал қилув қарори
2022 йил 22 декабрь
4-2101-2202/5060-сонли иш
Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Джумаев раислигида,
М.Жамиловнинг котиблигида, даъвогар Марказнинг жавобгар “Х” хусусий уйжой мулкдорлари ширкатидан ижара ҳақи ва пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Марказ судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Х” хусусий уй-жой
мулкдорлари ширкатидан тузилган ижара шартномасига асосан 10.415.060 сўм
ижара тўлови ва 4.394.044 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида вилоят “Ягона хисоб-китоб
маркази” Давлат унитар корхонаси, мутахассис сифатида Давлат кадастрлар
палатаси вилоят бошқармаси масъул ходими жалб қилинган.
Белгиланган тартибда хабардор қилинган учинчи шахс, мутахассис ва
жавобгар суд мажлисига ўзининг ишончли вакилини ишончнома билан
иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади)
170-моддасига асосан ишни унинг вакили иштирокисиз тўпланган ҳужжатлар
асосида кўриб, ҳал қилишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар жавобгар томонидан қисман
тўловлар
амалга
оширилганлигини
билдириб,
даъвони
қисман
қаноатлантиришни сўради.
Ишга мутахассис сифатида жалб этилган Давлат кадастрлар палатаси
вилоят бошқармаси шартнома давлат рўйхатидан ўтмаганлигини хат билан
маълум қилган.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, ёзма далилларни таҳлил
қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни, суд
харажатларини тарафлар зиммасига мутаносиб равишда юклашни лозим деб
ҳисоблайди.
Ишдаги материаллардан ва суд муҳокамасида аниқланишича, Марказ
(ижарага берувчи), “Х” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатидан (ижарачи) ва
“О” Давлат унитар корхонаси ўртасида умумий майдони 140.0 м2, бинони
ижарага бериш тўғрисида 2020 йил 25 ноябрда 000733/123-20-сонли ижара
шартномаси тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 535-моддасига кўра,
мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ
эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш
учун топшириш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги
102-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг
Қорақалпоғистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент
шаҳридаги ҳудудий бошқармалари ҳузурида давлат унитар корхоналари
шаклида давлат мулкини ижарага бериш марказлари ташкил этилиб, давлат
мулкини ижарага беришни ташкил этиш ва ижарага бериш; ижарага
берилаётган давлат мулкини ва уни ижарага беришдан тушадиган маблағларни
ҳисобга олиш ва мониторингини олиб бориш; ижара объектларидан мақсадли
фойдаланилишини ва уларнинг сақланишини, шунингдек ижара тўлови ўз
вақтида ва тўлиқ тўланишини назорат қилиш - марказларнинг асосий
вазифалари этиб белгиланган.
Юқоридаги Низомга мувофиқ, ижара тўловининг ўз вақтида ва тўлиқ
тушишини назорат қилиш ижарага берувчи томонидан амалга оширилади.
Шунга асосан даъвогар томонидан ижара объекти топшириш-қабул
қилиш далолатномаларига асосан жавобгарга топширилган бўлсада, жавобгар
томонидан ижара тўлови тўлиқ амалга оширилмаганлиги сабабли, даъвогар
судга мурожаат қилиб, шартномага асосан 10.415.060 сўм ижара тўловини
ундириш талабини қўйган. Даъво аризаси киритилгандан сўнг жавобгар
томонидан 4.916.000 сўм қарздорлик тўлаб берилган.
Фуқаролик кодексининг 544-моддасига асосан, ижарага олувчи молмулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт. Молмулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби, шартлари ва муддатлари
мулк ижараси шартномаси билан белгиланади.
Шунга кўра, суд даъво талабининг жами 5.499.060 сўм асосий қарз
ундириш талабини қаноатлантиришни лозим деб топади.
Шунингдек, даъво аризасида 4.394.044 сўм пеня ундиришни талаби ҳам
қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги
102-сон қарори билан билан тасдиқланган “Давлат мулкини ижарага бериш
тартиби тўғрисида” ги Низомнинг 21-бандига кўра, давлат мулкининг ижара
шартномаси кўчмас мулк бир йилдан кам бўлмаган муддатга ижарага
берилганда, давлат рўйхатидан ўтказилиши белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.4-бандига кўра, объект
ижарага 2020 йил 25 ноябрдан 2021 йил 25 ноябргача берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг 2011 йил
1 декабрдаги 234-сонли қарори билан тасдиқланган “Мулк ижараси
шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий
судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Пленум
қарорининг 17-бандига кўра, шартномани давлат рўйхатидан ўтказиш
заруратини баҳолашда судлар ҳисобга олишлари керакки, бино (иншоот)ни
ижарага бериш шартномасининг амал қилиш муддати жорий йилнинг бирор
бир ойининг 1-санасидан кейинги йилнинг олдинги ойи 30-санасигача
(31-санасигача) белгиланганда, ФК 574-моддасининг тўртинчи қисмини қўллаш
мақсадида бир йилга тенглаштирилган деб тан олинади.
Бироқ, ишга мутахассис сифатида жалб этилган Давлат кадастрлар
палатаси вилоят бошқармасининг берган маълумотига кўра, тарафлар ўртасида
тузилган ижара шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилмаган.
ФКнинг 260-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан
белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка
хисобланади.
ФКнинг 111-моддасига кўра, ер участкалари ва бошқа кўчмас мол-мулк
билан боғлиқ битимлар (бошқа шахсга бериш, ипотека, узоқ муддатли ижара,
меросни қабул қилиб олиш ва бошқалар) давлат рўйхатидан ўтказилиши
кераклиги, ФКнинг 112-моддасига кўра эса битимнинг нотариал шаклига ёки
уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий
эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди.
Бироқ, даъвогарнинг пеня ундириш талаби шартнома давлат рўйхатидан
ўтказилмаганлиги учун ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб ҳисобланадиган
шартномадан келиб чиққанлигини инобатга олиб, даъвогарнинг пеня ундириш
талабини рад этишни лозим деб топади.
Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига кўра, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шунга кўра, суд харажатлари жавобгар зимасига юклашни, жавобгардан
даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатлари ҳамда
жавобгардан республика бюджетига 210.900 сўм ундиришни, даъвонинг рад
бўлган қисми (4.394.044) бўйича 89.100 сўм давлат божини даъвогар давлат
божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олиб, ундирмасликни лозим
топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 176, 179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар Марказ фойдасига “Х” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатидан
5.499.060 сўм ижара тўлови ва олдиндан тўланган 24.000 почта харажатлари
ундирилсин.
Жавобгар “Х” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатидан республика
бюджети 210.900 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция
тартибида шикоят (протест) киритиш мумкин.
Судья
Б.Джумаев