Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2202/4776 Дата решения 22.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Навоий вилоят ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси Ответчик / Подсудимый KARMANA PARDOZ SERVIS хусусий корхонаси
Source ID 1006554 Claim ID 2975559 PDF Hash c2ec75c2fb660946... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoi city, Navoi street, 39 b Tel: (79) 223-50-79 е-mail:i.karmana@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 22 декабрь 4-2101-2202/4776-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Джумаев раислигида, М.Карабаевнинг суд мажлиси котиблигида, ХХХнинг жавобгар “О” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан шартномани бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризасини очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: ХХХнинг жавобгар “О” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тарафлар ўртасида тузилган шартномани бекор қилишни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида вилоят бўйича ғазначилик бошқармаси жалб этилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар даъво талабини қўллаб қувватлаб, жавобгарга шартномани бекор қилиш тўғрисида огоҳлантириш хати юборилганлиги, даъвони қаноатлантиришни сўради. Белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади) 128, 170-моддасига асосан ишни уларнинг вакили иштирокисиз тўпланган ҳужжатлар асосида кўриб, ҳал қилишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс вакили шартнома ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Тарафлар ўртасида 2021 йил 15 октябрь куни тузилган ПР-14788/21сонли пудрат шартномаси тузилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринларда ФК деб юритилади) 666-моддасига кўра, қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади. Акбегет овул фуқаролар йиғини ҳудудида 1-сонли “Ўзтелеком” миллий операторлик базавий станциясини қуриш ишларини бажариш, даъвогар эса объектни қабул қилиб олиш ва пулини тўлаб бериш мажбуриятини олган. Жавобгар томонидан шартнома шартлари жиддий бузилиб, шартнома бўйича олинган мажбуриятлар шартнома шартларига мувофиқ бажарилмаган, пудрат ишлари якунланмаган. ФК 382-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, шартнома суднинг ҳал қилув қарорига биноан фақат иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; Фуқаролик кодекси, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2009 йил 18 декабрдаги 203сон қарорида ҳам тушунтириш берилган. ФК 384-моддасининг иккинчи қисмига кўра, бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса - ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Бунда ўттиз кунлик муддат таклиф олинган пайтдан, агар таклиф олинган муддат номаълум бўлса, иккинчи тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифни олиши учун нормал зарур бўлган вақт ўтган пайтдан бошлаб ҳисобланади. Даъвогар томонидан 03.10.2022 йилда 01-04/2964-сонли хат билан тарафлар ўртасида 15.10.2021 йилда тузилган ПР-14788/21-сонли шартномани бекор қилиш тўғрисида хат ҳамда келишув битими юборилган, бироқ, жавобгар томонидан ушбу хатга муносабат билдирилмаган. Шунга кўра, жавобгар томонидан шартнома шартлари бузилган холда пудрат ишлари бажарилмаганлигини инобатга олиб, суд даъвонинг тарафлар ўртасида тузилган пудрат шартномасини бекор қилиш талабини қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан, суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 3.000.000 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво талаби қаноатлантирилсин. Даъвогар ХХХ билан жавобгар “О” масъулияти чекланган жамияти ўртасида тузилган пудрат шартномаси бекор қилинсин. Жавобгар “О” масъулияти чекланган жамиятидан, даъвогар ХХХ фойдасига олдиндан тўланган 3.000.000 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида Навоий вилоят судига апелляция тартибида шикоят, прокурор протест келтиришга ҳақли. Судья Б.Джумаев