Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2202/4910 Дата решения 22.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ТИФ Миллийбанк акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Бережливость хусусий ишлаб чиқариш корхона
Source ID 1006553 Claim ID 2987118 PDF Hash 73bd22580c61b3d4... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 744-моддаси нинг 744 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 298-моддаси ФКнинг 298 law
аратишни ФКнинг 279-моддаси аратишни ФК 279 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoi city, Navoi street, 39 b Tel: (79) 223-50-79 е-mail:i.karmana@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 22 декабрь 4-2101-2202/4910-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Джумаев раислигида, Х.Аллаёровнинг суд мажлиси котиблигида, Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “банк” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “А” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни гаров таъминотига қаратиш тўғрисидаги даъво аризасини очиқ суд мажлисида ўз биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси “банк” манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “А” масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар “Б” масъулияти чекланган жамиятларидан солидар тартибда жами 6.708.578.183 сўм кредит қарздорлиги, шундан 4.840.920.000 сўм кредитнинг асосий қарздорлиги, 1.867.658.183 сўм кредитнинг фоиз қарздорлигини ундириш, ундирувни гаров мулкига қаратишни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга мутахассис сифатида вилоят Марказий банки бошқармаси масъул ходими жалб этилган Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодийпроцессуал кодекси (бундан буён матнда-ИПК)нинг 128,170-моддаларига мувофиқ ишни палата вакили иштирокисиз кўришни лозим деб топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллаб қувватлаб, ажратилган кредит ҳосил бўлган қарздорликни ундиришни, ундирувни гаров таъминотига қаратишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабини қисман тан олиб, кафил “Б” масъулияти чекланган жамиятидан ундиришни рад этишни билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Ишга мутахассис сифатида олдинги суд мажлисларида иштирок этган вилоят Марказий банки бошқармаси масъул ходими даъво талабини қўллаб қувватлаб, кредит қарздорлиги тўғри ҳисобланганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи шахсларни тушунтиришлари тинглаб, қўйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасида аниқланишича, Банк билан “А” хусусий ишлаб чиқариш корхонаси ўртасида ( кейинчалик ташкилий ҳуқуқий шакли масъулияти чекланган жамиятига ўзгартирилган) ўртасида тузилган кредит шартномасига асосан маиший чиқиндиларни саралаш асбоб- ускуналарини сотиб олиш учун 84 ой муддатга 600.000 АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилган. Кейинчалик тарафлар ўртасида 2018 йил 4 майда 2018/358-сонли кредит шартномаси тузилиб, 2017 йил 27 майда тузилган 2017/271-сонли кредит шартномаси бекор бўлган. Шунингдек, “банк” Бектемир филиали, “А” хусусий ишлаб чиқариш корхонаси ва “банк” Маликработ филиали ўртасида талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш тўғрисида шартнома тузилиб, ҳуқуқ ва мажбуриятлар “банк” Маликработ филиалига ўтган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матндаФК)нинг 744-моддасида кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олишлиги белгиланган. Банкнинг 16.12.2022 йилдаги маълумотига кўра, жами 6.758.402.073 сўм кредит қарздорлиги, шундан 4.840.920.000 сўм кредитнинг асосий қарздорлиги, 1.917.482.072 сўм кредитнинг фоиз қарздорлиги мавжуд. Кредит қарздорлиги тўлаб берилмаганлиги сабабли кўпайган. Шунингдек, ишга мутахассис сифатида жалб этилган вилоят Марказий банки бош бошқармаси вакили жавобгарнинг даъвогар олдида 2022 йил 7 ноябрь ҳолатида жами 6.708.578.185 сўм кредит қарздорлиги мавжудлигини маълум қилган. ФКнинг 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Бинобарин, ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши шарт. Шунингдек, даъвогар даъво аризасида кафил “Б” масъулияти чекланган жамиятидан солидар тартибда ундиришни сўраган. Бироқ, даъвогарнинг ушбу талаби асоссиз. Чунки, даъвогар бекор бўлиб кетган 2017 йил 27 майда тузилган 2017/271-сонли кредит шартномасидан келиб чиқиб, кафил қарздорликларни тўлаши лозим деб ҳисоблаб солидар тартибда ундиришни сўраган. ФКнинг 298-моддасига кўра, кафиллик билан таъминланган мажбурият бекор бўлгач, шунингдек ушбу мажбурият кафилнинг розилигисиз жавобгарликнинг ошишига ёки унинг учун бошқа ноқулай оқибатларга олиб келадиган тарзда ўзгартирилган тақдирда кафиллик бекор бўлиши белгиланган. Шунга кўра, суд даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгар А” масъулияти чекланган жамиятидан жами 6.708.578.183 сўм кредит қарздорлиги, шундан 4.840.920.000 сўм кредитнинг асосий қарздорлиги, 1.867.658.183 сўм кредитнинг фоиз қарздорлигини ундиришни, даъво талабининг “Б” масъулияти чекланган жамиятидан ундириш қисмини рад этишни лозим деб топади. Бундан ташқари, даъвогар даъво талабида 2021 йил 17 апрелда нотариал тасдиқланган келишув битимига асосан гаров таъминотига қўйилган “А” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган гаров мулкига қаратишни ФКнинг 279-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. Даъво аризасидаги ушбу талаблар қонун ҳужжатларига мувофиқ асослантирилган бўлиб, уларни қаноатлантиришни рад қилиш учун судда далиллар мавжуд эмас. Юқоридагиларга асосан, суд ундирувни “А” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган гаров мулкига қаратишни лозим деб топади. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Шунга кўра, суд ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини жавобгар “А” масъулияти чекланган жамияти зиммасига юклашни, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатлари, республика бюджетига 134 171 563 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодексининг 118, 176,179-моддаларига асосланиб, суд Қ A Р O Р Қ И Л А Д И: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “А” масъулияти чекланган жамиятидан жами 6.708.578.183 сўм кредит қарздорлиги, шундан 4.840.920.000 сўм кредитнинг асосий қарздорлиги, 1.867.658.183 сўм кредитнинг фоиз қарздорлиги ва олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ундирув 2021 йил 17 апрелда нотариал тасдиқланган келишув битимига асосан гаров таъминотига қўйилган “А” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган гаров мулкига қаратилсин. Жавобгар “А” масъулияти чекланган жамиятидан 134.171.563 сўм давлат божи республика бюджетига ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф Навоий вилоят судига бир ой муддат ичида апелляция тартибида шикоят, прокурор протест келтиришга ҳақли. Судья Б.Джумаев