← Назад
Решение #686758 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 292 | — | law | |
| ФКнинг | 293 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| онуни | 36 | — | law | |
| ФКнинг | 279 | — | law | |
| онуннинг | 36 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoi city, Navoi street, 39 b
Tel: (79) 223-50-79
е-mail:i.karmana@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 22 декабрь
4-2101-2202/4939-сонли иш
Кармана туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Джумаев
раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамилов котиблигида, Савдо-саноат палатаси
вилоят ҳудудий бошқармаси “банк” манфаатида жавобгар “Х” масъулияти
чекланган жамияти, қўшимча жавобгарлар “А” ва “Т” масъулияти чекланган
жамиятларига нисбатан кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни гаровга
қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси “банк” манфаатида
жавобгар “Х” масъулияти чекланган жамияти, қўшимча жавобгарлар “А” ва “Т”
масъулияти чекланган жамиятларига нисбатан даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, кредит шартномаси бўйича жами 182.708.265 сўм кредит қарздорлиги
шундан 106.666.658 сўм кредитнинг муддати келмаган асосий қарздорлиги,
64.119.406 сўм кредитнинг муддати ўтган асосий қарздорлиги, 11.922.201 сўм
кредитнинг фоиз қарздорлигини ундириш ундирувни гаровга қўйилган мулкка
қаратиш ҳамда кафиллик шартномасига асосан кафилдан удиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга мутахассис сифатида жалб этилган вилоят
Марказий банки бош бошқармаси вакили жалб этилган.
Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ишни ўзининг вакили
иштирокисиз кўришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, тўловлар қисман амалга оширилганлигини билдириб, даъвони
қисман қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган мутахассис даъво аризаси тўғри
киритилганлиги, даъво аризаси киритилгандан сўнг тўловлар қисман амалга
оширилганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар ва қўшимча
жавобгарлар вакиллари суд мажлисига келмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўирнларда ИПК деб юритилади)
128, 170-моддасига асосан ишни унинг вакиллари иштирокисиз тўпланган
ҳужжатлар асосида кўриб, ҳал қилишни лозим топади.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар ва мутахассиснинг
тушунтиришларини тинглаб, тақдим этилган ёзма далилларни ўрганиб,
қуйидагиларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш
билан боғлиқ суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим
топади.
Ишдаги материаллардан ва суд муҳокамасида аниқланишича, “банк”
ҳамда “Х” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 36 ой муддатга йиллик
28 фоиз устама тўлаш шарти билан 800.000.000 сўм миқдорида кредит маблағи
ажратиш тўғрисида кредит шартномаси тузилган.
Шартнома шартларига кўра, банк томонидан жавобгарга шартномада
назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит)
бериши, жавобгар эса шартноманинг ажралмас қисми бўлган тўлов графиги
асосида олинган пул суммасини (кредит)ни қайтариш ва унинг учун фоизларни
тўлаш мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матндаФК)нинг 744-моддасида кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа
кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада
назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш,
қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш
мажбуриятини олишлиги белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 4.3.3-бандига кўра,
банк қарздор томонидан 30 кундан ортиқ муддатда кредит бўйича асосий қарз
ва фоизлар тўланмаганда кредитлашни тўхтатиш ва фоизларни ҳамда кредит
бўйича асосий қарзни муддатидан олдин ундириш, шунингдек ундирувни
кредит таъминотига қаратиш орқали ундириш ҳуқуқига ҳақли эканлиги
кўрсатилган.
ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида
қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган
тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар
билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Банкнинг 12.12.2022 йилдаги маълумотига кўра жавобгарнинг банк
олдида жами 154.816.549 сўм кредит қарздорлиги шундан 53.333.324 сўм
кредитнинг муддати келмаган асосий қарздорлиги, 94.459.040 сўм кредитнинг
муддати ўтган асосий қарздорлиги, 7.024.185 сўм кредитнинг фоиз қарздорлиги
мавжудлиги қарздорлик қисман тўлаб берилганлиги натижада кредит
қарздорлиги камайган.
Шунингдек, ишга мутахассис сифатида жалб этилган вилоят Марказий
банки бош бошқармаси вакили даъвогар томонидан даъво аризаси тўғри
киритилганлиги, даъво аризаси киритилгандан сўнг қисман тўловлар амалга
оширилганлиги билдирган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Даъво талабида кредит қарздорлигини қўшимча жавобгар “А” масъулияти
чекланган жамиятидан кафиллик шартномасига биноан солидар тартибда
ундириш сўралган.
Мажбуриятни таъминлаш мақсадида 2019 йил 21 августда тузилган
кафиллик шартномасига асосан “А” масъулияти чекланган жамиятининг
кафиллиги олинган.
ФКнинг 292-моддаси 1-қисмига кўра, кафиллик шартномаси бўйича кафил
бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори
олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади.
Шартноманинг
4.2-бандида,
кафиллик
билан
таъминланган
мажбуриятлар қарздор томонидан бажарилмаганда ёки лозим даражада
бажарилмаганда ва кредиторнинг биринчи талабига асосан, кафил кредит
тўловларини, кредит бўйича ҳисобланган фоизларни ва бошқа тўловларни
кредит шартномасидаги қарздорнинг мажбуриятлари билан белгиланган
муддат ва миқдорда тўлаш мажбуриятини олиши белгиланган.
Шунингдек, шартноманинг 4.4-бандига кўра, кафилнинг банкига
кредиторнинг биринчи талабига кўра, Фуқаролик кодексининг 776, 783моддаларига кўра, кафилнинг розилигисиз (акцептсиз) кредитор талаб қилган
валютада кафилнинг ҳисобварақларидан маблағларни кўчириш тўғрисида
фармойиш бериши белгиланган.
ФКнинг 293-моддасига кўра, қарздор кафиллик билан таъминланган
мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва
қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки
кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда
тутилган бўлмаса.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
107-моддаси 4-бандига кўра, қонун ҳужжатларига ёки шартномага кўра қарз
банк ёки бошқа кредит ташкилоти орқали ундириб олиниши керак бўлишига
қарамай, даъвогар жавобгардан қарзини ундириб олиш учун банкка ёхуд бошқа
кредит ташкилотига мурожаат этмаган бўлса; суд даъвони кўрмасдан
қолдириши белгиланган.
Шу боис суд, даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан
даъвогар фойдасига жами 154.816.549 сўм кредит қарздорлиги шундан
53.333.324 сўм кредитнинг муддати келмаган асосий қарздорлиги,
94.459.040 сўм кредитнинг муддати ўтган асосий қарздорлиги, 7.024.185 сўм
кредитнинг
фоиз
қарздорлигини
ундиришни,
қолган
қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади.
Даъвогар ундирувни гаров мулкига қаратишни ҳам сўраган.
Ажратилган кредит маблағининг қайтарилиши таъминоти сифатида “Т”
масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган гаров мулкига қаратишни
сўраган.
Ипотека шартномаларининг 5-бандига кўра, кредит шартномасида
кўрсатиб ўтилган мажбуриятлар бажарилмаса ва олинган қарз ўз вақтида
Банкка қайтарилмаса, кредит фоизлари ва асосий қарз тўланиши бир ёки ундан
ортиқ маротаба кечиктирилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 277, 279, 280, 281-моддаларига ва “Ипотека тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 36-моддасига мувофиқ равишда ундирув
гаровга қўйилган мулкка қаратилади.
ФКнинг 279-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин.
“Ипотека
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси
Қонуннинг
36-моддасига кўра, ипотекага олувчи ипотека билан таъминланган
мажбуриятнинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги,
хусусан, қарз суммаси тўланмаганлиги ёхуд ўз вақтида, тўлиқ ёки қисман
тўланмаганлиги натижасида вужудга келган, ушбу Қонуннинг 7-моддасида
назарда тутилган талабларни ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга
қўйилган мол-мулк ҳисобидан қаноатлантириш учун ундирувни, агар
шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, шу мол-мулкка
қаратишга ҳақли.
асослантирилган бўлиб, уларни қаноатлантиришни рад қилиш учун судда
далиллар мавжуд эмас.
Шунга кўра, суд ундирувни гаров таъминотига қаратишни лозим деб
топади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда юкланади.
Мазкур ҳолатда суд, ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар “Х” масъулияти чекланган жамиятидан
республика бюджетига 3.654.165 сўм, давлат божи ҳамда даъвогар “банк”
фойдасига олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатлари ундиришни лозим
топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
Процессуал Кодексиниг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Х” масъулияти чекланган жамиятидан жами 154.816.549 сўм
кредит қарздорлиги, шундан 53.333.324 сўм кредитнинг муддати келмаган
асосий қарздорлиги, 94.459.040 сўм кредитнинг муддати ўтган асосий
қарздорлиги, 7.024.185 сўм кредитнинг фоиз қарздорлиги ва олдиндан тўланган
24.000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Ундирув “Т” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган гаров
мулкига қаратилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъво талабининг “А” масъулияти чекланган жамиятидан солидар
тартибда ундириш қисми кўрмасдан қолдирилсин.
Жавобгар “Х” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига
3.654.165 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар Навоий вилоят судига бир ой
муддатда апелляция тартибида шикоят (протест) келтириши мумкин.
Судья
Б.Джумаев