← Назад
Решение #686763 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Ушбу Кодекс | 2034 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 263 | — | code_article | |
| онуни | 32 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
2022 йил 22 декабрь 4-1304-2201/3300-сонли иш
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Тўйчиев
раислигида, даъвогар Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази
давлат унитар корхонасининг, жавобгар VEGETABLE HOUSE масъулияти
чекланган жамиятига нисбатан қарздорликни ундириш ҳақида киритган даъво
аризаси даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази давлат унитар
корхонаси (кейинги матнда Бажарувчи) ва VEGETABLE HOUSE масъулияти
чекланган жамияти (кейинги матнда Буюртмачи) ўртасида 2020 йил 24 октябрь
куни “Уруғлик тўдаларини сертификатлаштириш хизматларини кўрсатиш”
бўйича 295/У-сонли шартнома тузилган.
Шартномага шартларига кўра, Бажарувчи Бюртмачининг мурожаатига
асосан маҳсулотларнинг сифатини аниқлаш бўйича синовларни ўтказиш ва
амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини таҳлил қилиш ва
синовлар натижаларига кўра маҳаллий жамғарилиб тайёрланган уруғлик
картошкалар меъёрий ҳужжатлар талабларига мос келганда мувофиқлик
сертификати (ёки синов баённомалари) бериш. Буюртмачи эса ушбу хизматлар
учун Бажарувчи томонидан тасдиқланган нархлар асосида ҳақ тўлаш
мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.2 бандига мувофиқ, бандига кўра шартнома имзоланган
кундан бошлаб 5 банк куни мобайнида Бюртмачи шартномада кўрсатилган
сумманинг 100 % миқдорида олдиндан тўловни амал оширади деб белгиланган.
Шартноманинг 3.1-бандида хизматлар кўрсатиш ва амалга оширилган
ишларни топшириш ва қабул қилиш тартиби белгиланган.
Тарафлар
ўртасида
тузилган
расмийлаштирилган
ҳисоб-варақ
фактурасига кўра, даъвогар томонидан жавобгарга кўрсатилган хизматлар
591.965 сўмни ташкил этган. Буюртмачи ушбу кўрсатилган хизмат учун
мавжуд қарздорликни тўлаб бермаган.
Даъвогар жавобгарга кўрсатилган 591.965 сўмлик хизмат ҳақини тўлаш
ҳақида талабнома юборган.
Лекин, жавобгар мажбуриятларини бажармаган, шартномада белгиланган
тартиб ва муддатда қарзини тўламаган.
жавобгардан етказиб берилган маҳсулот қарздорлигини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2034моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрини даъво аризасининг кўчирма нусхаси ўзига топширилган пайтдан
эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва
далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг
кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова
қилинади. Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси учинчи қисмига кўра, даъво аризаси
юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил
томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова қилинади.
Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр
тақдим этилмади.
Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво
аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги
даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга
тўсқинлик қилмайди.
Мазкур холатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб
чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, ишни соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнларда ФК)
703-моддасига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи
буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш
(муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш),
буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. 705-моддасида
Буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт.
Даъвогарнинг жавобгарга кўрсатган хизмати иш ҳужжатларидаги
тарафлар ўртасидаги шартнома, ҳисоб-фактура ва бошқа ҳужжатларда ўз
тасдиғини топади.
ФК 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак. ФК 333-моддасига кўра, қарздор айби
бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган.
Шу боис суд, даъвогарнинг жавобгардан 591.965 сўм қарз ундириш
ҳақидаги талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
Даъвогар даъво талабида 295.982 сўм пеня ундиришни ҳам сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 263-моддасига кўра
неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки
тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка
(қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий
базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32-моддасига
асосан етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида
тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб
юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0.4 фоизи
миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ
бўлмаган миқдорда пеня тўлайди деб белгиланган.
Жавобгар шартнома бўйича олган мажбуриятини лозим даражада
бажармаган, яъни кўрсатилган хизмат учун тўловни ўз вақтида амалга
оширмаган, шу билан бирга даъвогар мавжуд қарздорликни суд тартибида
ундириш чораларини кўрмаган ва қарздорлик ва пеня суммасининг ошиб
кетишига йўл қўйилган.
Даъвогар томонидан пеня тўғри ҳисобланган. Бинобарин, суд иш
ҳужжатларини текшириб, даъво талабининг 295.982 сўм пеня ундириш
қисмини қарздорнинг мулкий аҳволини ҳамда кредиторнинг манфаатларини
инобатга олиб, пеня ундириш талабини 147.991 сўм миқдорида пеня
ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида, агар
тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш
оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга
ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда
иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг
манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга асосан суд, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, даъвогар
вакилининг
тушунтиришларини
тинглаб,
даъво
талабини
қисман
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 591.965 сўм асосий қарз,
147.991 сўм пеня ва олдиндан тўланган 24.000 сўм почта ҳаражати ундиришни,
даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-180, 2034, 2035 - моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар VEGETABLE HOUSE масъулияти чекланган жамиятидан
даъвогар Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази давлат унитар
корхонаси фойдасига 591.965 сўм асосий қарз, 147.991 сўм пеня ва олдиндан
тўланган 24.000 сўм почта ҳаражати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар VEGETABLE HOUSE масъулияти чекланган жамиятидан
Руспублика бюджетига 300000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан ўн кун ўтгач қонуний кучга
киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф ўн кунлик муддатда шу суд орқали
Жиззах вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилишга, прокурор протест
келтиришга ҳақли.
А.Тўйчиев