← Назад
Решение #686807 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 535 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 544 | — | code_article | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoi city, Navoi street, 39 b
Tel: (79) 223-50-79
е-mail:i.karmana@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 22 декабрь
4-2101-2202/5119-сонли иш
Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Джумаев раислигида,
М.Жамиловнинг котиблигида, даъвогар Марказ жавобгар “В” масъулияти
чекланган жамиятидан ижара ҳақи ва пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Марказ судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “В” масъулияти
чекланган жамияти (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) билан
тузилган уч томонлама ижара шартномасига асосан 348.516.492 сўм асосий қарз
ва 95.261.886 сўм пеня, ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга учинчи шахс сифатида шаҳар ҳокимлиги
ободонлаштириш бошқармаси жалб қилинган.
Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида шаҳар ҳокимлиги
ободонлаштириш бошқармаси, мутахассис сифатида Давлат кадастрлар
палатаси вилоят бошқармаси масъул ходими жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини қўллабқувватлаб, даъво аризаси киритилгандан сўнг асосий қарздорлик қисман тўлаб
берилганлигини билдириб, даъво талабининг қисман қаноатлантиришни
сўради.
Белгиланган тартибда хабардор қилинган учинчи шахс, мутахассис ва
жавобгар суд мажлисига ўзининг ишончли вакилини ишончнома билан
иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади)
170-моддасига асосан ишни унинг вакили иштирокисиз тўпланган ҳужжатлар
асосида кўриб, ҳал қилишни лозим топади.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи
шахслар тушунтиришлари тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Ишдаги материаллардан ва суд муҳокамасида аниқланишича, Марказ
(ижарага берувчи), “В” масъулияти чекланган жамияти (ижарачи) ва шаҳар
ободончилик бошқармаси (балансда сақловчи) ўртасида 8 дона махсус
техникаларни ижарага бериш тўғрисида 2020 йил 28 октябрда 1/242-сонли уч
томонлама ижара шартномаси тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 535-моддасига кўра,
мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ
эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш
учун топшириш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги
102-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг
Қорақалпоғистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент
шаҳридаги ҳудудий бошқармалари ҳузурида давлат унитар корхоналари
шаклида давлат мулкини ижарага бериш марказлари ташкил этилиб, давлат
мулкини ижарага беришни ташкил этиш ва ижарага бериш; ижарага
берилаётган давлат мулкини ва уни ижарага беришдан тушадиган маблағларни
ҳисобга олиш ва мониторингини олиб бориш; ижара объектларидан мақсадли
фойдаланилишини ва уларнинг сақланишини, шунингдек ижара тўлови ўз
вақтида ва тўлиқ тўланишини назорат қилиш - марказларнинг асосий
вазифалари этиб белгиланган.
Юқоридаги Низомга мувофиқ, ижара тўловининг ўз вақтида ва тўлиқ
тушишини назорат қилиш ижарага берувчи томонидан амалга оширилади.
Шунга асосан даъвогар томонидан ижара объекти топшириш-қабул
қилиш далолатномаларига асосан жавобгарга топширилган бўлсада, жавобгар
томонидан ижара тўлови тўлиқ амалга оширилмаганлиги сабабли, даъвогар
судга мурожаат қилиб, жами 348.516.492 сўм асосий қарз ундириш талабини
қўйган.
Фуқаролик кодексининг 544-моддасига асосан, ижарага олувчи молмулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт. Молмулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби, шартлари ва муддатлари
мулк ижараси шартномаси билан белгиланади.
Жавобгар томонидан даъво аризаси судга киритилгандан сўнг, жами
67.000.000 сўм тўлаб берилган.
Шунга кўра, суд даъво талабининг асосий қарз ундириш талабини
281.516.492 сўмга қаноатлантиришни, қолган қисмини рад этишни лозим деб
топади.
Шунингдек, даъво аризасида 95.261.886 сўм пеня ундиришни талаби ҳам
қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги
102-сон қарори билан билан тасдиқланган “Давлат мулкини ижарага бериш
тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 23-бандига кўра, ижара тўлови ижарага
олувчи томонидан ижара тўловининг охирги белгиланган миқдоридан ва
ижаранинг қолган муддатидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган даврлар (ҳар
чоракда, ҳар ойда ва шу каби) бўйича тенг миқдордаги тўловлар билан
тўланади. Тўлов ижара шартномасида кўрсатилган муддатларда ҳар бир
навбатдаги давр (чорак, ой ва шу кабилар) учун юз фоиз олдиндан тўлаш
шаклида амалга оширилади.
Шунингдек, шартноманинг 5.1-бандига мувофиқ ижара тўлови
100 фоиз олдиндан тўланиши, биринчи тўлов шартнома рўйхатга олинган
санадан 10 кун ичида амалга оширилиши, келгуси тўловлар шартноманинг
3-иловасида кўрсатилган жадвалга асосан ҳар ойнинг ўнинчи кунидан
кечиктирмасдан тўланиши белгиланган.
Пенянинг ҳисоб китоби қисман нотўғри ҳисобланган. Пенянинг ҳисобкитоби илова этилган жадвалга кўра пеня 93.261.886 сўмни ташкил этади.
Ижара шартномасининг 7.3-бандига асосан тўлов кечиктирилган ҳар бир
кун учун 0,4 фоиздан, аммо кечиктирилган тўловнинг 50 фоизидан ортиқ
бўлмаслиги белгиланган.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган
неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги
кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги, бунда қарздор
мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган
тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари
эътиборга олиниши керак.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сон қарорининг
4-бандига кўра, судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг
кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам
бўлмаслиги лозим.
Шунингдек, ушбу Пленум қарорининг 2-бандига кўра, шартномада
жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан
қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан
бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал
қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги,
унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби
ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган
неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт.
Юқоридагиларга кўра, суд, неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш
оқибатларига номутаносиблигини, даъвогар томонидан қарздорликни ундириш
чоралари ўз вақтида кўрилмаганлигини, шу билан бирга, кредиторнинг
шартнома талабларидан келиб чиқадиган ҳаракатлари ва манфаатларини
эътиборга олиб, даъвонинг пеня ундириш талабини 10.000.000 сўм миқдорида
қаноатлантиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим
топади.
Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига кўра, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шунга кўра, суд харажатлари жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан
даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатлари ҳамда
республика бюджетига 8.835.567 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 176, 179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар Марказ фойдасига “В” масъулияти чекланган жамиятидан
281.516.492 сўм асосий қарз, 10.000.000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 24.000
почта харажатлари ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “В” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджети
8.835.567 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция
тартибида шикоят (протест) киритиш мумкин.
Б.Джумаев