← Назад
Решение #686851 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ИПКнинг | 131 | — | law | |
| ИПКнинг | 279 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QASHQADARYO VILOYAT SUDI
КАШКАДАРЬИНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ
СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
Qarshi sh, Bunyodkorlik ko’chasi 10 A uy
город Карши, улица Бунёдкорлик, дом 10 А
Тел: (75) 221 13 20, Факс: (75) 221 13 55, Почта: i.qashqadaryo@sud.uz
ҚА РОР
(апелляция инстанцияси суди)
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья C.Турсунов,
апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья А.Арзиев.
2022 йил 22 декабрь
4-1801-2201/3743-сонли иш
Қашқадарё вилоят судининг апелляция инстанцияси судлов ҳайъати
А.Арзиев раислигида, М.Бозоров ва Д.Рахимовдан иборат таркибда, судья
катта ёрдамчиси Т.Усмоновнинг котиблигида, даъвогар раҳбари
Н.Ҳақбердиев иштирокида Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2022
йил 28 октябрдаги ҳал қилув қарори устидан берган апелляция шикоятини
вилоят суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Қарши туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши
(бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) даъвогар “Ҳақбердиев
Низомжон Чориевич” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида даъво аризаси билан Яккабоғ туманлараро
иқтисодий судига мурожаат қилиб, жавобгар “Omad start” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан
314.765.742 сўм асосий қарз ва 151.087.440 сўм фоиз ундиришни сўраган.
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 октябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 314.765.742 сўм асосий қарз, 24 000 почта харажати
ундириш, республика бюджетига 6.295.314,84 сўм давлат божи, Олий суд
депозит ҳисоб-рақамига 75.000 сўм суд харажати ундириш ва даъво
талабининг 151.087.440 сўм фоиз ундириш қисми рад этиш белгиланган.
Жавобгарнинг апелляция шикоятида, биринчи инстанцияси судининг
ҳал қилув қарорини давлат божи қисмини ўзгартириш сўралган.
Кенгаш ва жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида белгиланган
тарзда хабардор этилган бўлса-да, улар иштирок этмади.
Апелляция инстанцияси суд мажлисини видеоконференция алоқа
режимида ўтказишнинг имкони бўлганлиги сабабли жавобгар вакили суд
мажлисида иштирок этмади, бироқ судга тарафлар ўртасида тузилган
келишув битимини тақдим этиб, уни тасдиқлашни сўраган.
Судлов ҳайъати ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси (кейинги матнда ИПКнинг деб юритилади) 274-моддаси
тўртинчи қисмига асосан уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топди.
Даъвогар раҳбари тарафлар ўртасида тузилган келишув битимини
тасдиқлаб беришни сўради.
Судлов ҳайъати иш ҳужжатлари ўрганиб чиқиб, тарафлар ўртасида
келишув битими тузилганлиги, келишув битими қонунчиликка хилоф
тузилмаганлиги сабабли биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
бекор қилиб, келишув битимини тасдиқлашни, апелляция инстанциясида иш
юритишни тугатишни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2021 йил 2 мартда 49-сонли
пудрат шартнома тузилган. Шартномада, жавобгар даъвогарга лойиҳада кўзда
тутилган шартларда объектни фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш
мажбуриятини, даъвогар эса жавобгарга объектни фойдаланишга топшириш
учун зарур шароитлар яратиш, жумладан ерни, доимий электр энергияни, сув
ва сув ҳавзасини (сув насосидан 50 метрдан узоқ бўлмаган масофада)
тайёрлаш ва монтаж ишлари учун камида 5 та ёрдамчи ишчи билан
таъминлаш ҳамда бажарилган ишларни қабул қилиш ва тўловни амалга
ошириш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3-бандига кўра, жавобгар томонидан бажариладиган
ишлар қиймати барча солиқлар, йиғимлар ва ажратмаларни ўз ичига олган
ҳолда, ҳар бир гектар ер учун 23.000.000 сўм бўлиб, жами шартнома миқдори
621.000.000 сўмни ташкил қилган.
Тарафлар ўртасида 2021 йил 9 февралдаги №02-379-сонли шартнома
мавжуд бўлиб, шартнома бўйича жавобгар даъвогарга ҳар бир гектарини
23.000.000 сўмдан, жами 460.000.000 сўм эвазига даъвогарнинг ер майдони
томчилатиб суғориш ускунасини ўрнатиб топшириш, тарафлар ўртасида
тузилган шартноманинг 9-бандига кўра, пудратчи томонидан сифатли лойиҳа
ҳужжатлари тайёрлангандан сўнг шартнома шартларига кўра, 60 фоиз бўнак
(аванс) маблағлари билан таъминлаш мажбурияти белгиланган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 336 000 000 сўм маблағ ўтказиб
берилган.
Шартнома асосида жавобгар томонидан бажарилган ишлар юзасидан
ўтказилган назорат ўлчов натижалари бўйича расмийлаштирилган 2022 йил
20 июндаги далолатномада 21 234 258 сўмлик ишлар бажарилганлиги қайд
этилган.
Қашқадарё вилоят “Сувлойиҳа” МЧЖ томонидан фермер хўжалиги ер
майдонида томчилатиб суғориш ускунасини жорий этиш бўйича пудратчи
томонидан бажарилган ишларнинг бугунги кундаги нарх-навоси тўғрисида
мутахассис хулосасига кўра, пудратчи томонидан фермер хўжалиги ер
майдонида бажарилган ишларнинг қиймати 21 234 257,73 сўмни ташкил
этиши тўғрисида хулоса берилган.
Жиноят ишлари бўйича Қарши туман судининг 2022 йил 1 июлдаги
ҳукмида, ажратилган субсидия маблағлари ҳисобидан “Ҳақбердиев
Низомжон” фермер хўжалигига тегишли ер майдонида томчилатиб суғориш
технологияси жорий қилинмаганлиги қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда ФК деб
юритилади)нинг 234-моддаси иккинчи қисмига кўра мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Тарафлар апелляция инстанцияси суди жараёнида ўзаро келишувга
келганлиги сабабли 2022 йил 2 декабрда 1-сонли келишув битими тузилган.
Ушбу келишув битимини тасдиқлаш ҳақида апелляция инстанция судига
мурожаат қилган.
ИПКнинг 131-моддаси учинчи қисми мазмунига кўра, келишув битими
иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида тузилиши
мумкинлиги белгиланган.
Ушбу модданинг тўртинчи қисмига кўра, келишув битими у суд
томонидан тасдиқлангандан кейин тузилган ҳисобланади.
ИПКнинг 279-моддаси бешинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси
суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, агар тарафлар
ўртасида келишув битими тузилган ва у апелляция инстанцияси суди
томонидан тасдиқланган бўлса, бекор қилади.
Тарафлар ўртасида 2022 йил 2 декабрда тузилган 1-сонли келишув
битими қуйидаги шартлар асосида тузилган, яъни даъвогар асосий қарзнинг
14 765 000 сўмидан ва пеня қисмидан воз кечади, жавобгар 2022 йил 31
декабрь кунига қадар 150 000 000 сўм асосий қарзни, 2023 йил 31 январга
қадар қолган 150 000 000 сўмни тўлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига
олади, олдиндан тўланган почта харажати ва давлат божини тўлаб бериш
жавобгар зиммасида қолдирилади, даъвогар жавобгар томонидан берилган
томчилаб суғориш асбоб-ускуналарини 2023 йил 1 июн кунига қадар сақлаб
бериш ва жавобгарга камчиликларсиз топшириш мажбуриятини олган.
Тарафлар тақдим этган келишув битими қонунчиликка хилоф эмаслиги,
у бошқа бирор-бир шахснинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган
манфаатларини бузмаётганлиги сабабли тарафлар ўртасида 2022 йил
2 декабрда тузган 1-сонли келишув битимини тасдиқлаш лозим бўлади.
Судлов ҳайъати жавобгарнинг келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги
аризасини қаноатлантиришни ва тарафлар келишувга келганлиги сабабли
келишув битимини тасдиқлашни ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорни бекор қилишни, апелляция инстанциясида иш юритишни тугатишни
ҳамда биринчи инстанция учун тўланиши лозим бўлган 9.317.063,64 сўм
давлат божини келишув битимига асосан жавобгардан республика бюджетига
ундиришни, биринчи инстанция суди учун тўланган 24.000 сўм почта
харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни ва жавобгар
томонидан апелляция инстанцияси суди учун тўлаган 24.000 сўм почта
харажати инобатга олиниб унинг зиммасида қолдиришни, апелляция
шикояти давлат божи қисмидан норози бўлиб берилганлиги сабабли
апелляция инстанцияси учун давлат божи ундирмасликни лозим топади.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 118, 130,131, 279-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор қ и л а д и:
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 октябрдаги ҳал
қилув қарори бекор қилинсин.
Тарафлар ўртасида 2022 йил 2 декабрда тузилган 1-сонли келишув
битими қуйидаги шартлар асосида, яъни даъвогар асосий қарзнинг 14 765 000
сўмидан ва пеня қисмидан воз кечади, жавобгар 2022 йил 31 декабрь кунига
қадар 150 000 000 сўм асосий қарзни, 2023 йил 31 январга қадар қолган
150 000 000 сўмни тўлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олади, олдиндан
тўланган почта харажати ва давлат божини тўлаб бериш жавобгар зиммасида
қолдирилади, даъвогар жавобгар томонидан берилган томчилаб суғориш
асбоб-ускуналарини 2023 йил 1 июн кунига қадар сақлаб бериш ва жавобгарга
камчиликларсиз топшириш мажбуриятини олганлиги бўйича тасдиқлансин.
Жавобгар “Omad start” масъулияти чекланган жамиятидан:
республика бюджетига 9.317.063,64 сўм давлат божи;
даъвогар фойдасига 24.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар томонидан апелляция инстанцияси суди учун тўланган 24.000
сўм почта харажати инобатга олиниб унинг зиммасида қолдирилсин.
Апелляция инстанциясида иш юритиш тугатилсин.
Суд харажатини ундириш бўйича ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан қонуний кучга киради ва ундан норози
тараф Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят
(протест) келтиришга ҳақли.
Раислик қилувчи
А.Арзиев
Судьялар
М.Бозоров
Д.Рахимов