← Назад
Решение #686996 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ASAKA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ASAKA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Asaka tuman, Sohilbo‘yi ko’cha 11-uy
Asaka district, Sahil bo’yi street 11
Тел: (+998 74) 232-21-76,
Веб-сайт: www.oliysud.uz,
эл.почта: i.asaka@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Асака тумани
4-1702-2202/1577-сонли иш
Асака туманлараро иқтисодий суди судьяси С.Юлдашевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси У.Қамбаралиевнинг котиблигида, даъвогар
Андижон вилоят давлат солиқ бошқармасининг жавобгар "Ravnaq Elit"
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 683.849.587 сўм миқдорида
молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили С.Мухтаров (ишончнома
асосида) иштирокида, жавобгар вакили ҳамда учинчи шахс Андижон
вилоят Божхона бошқармаси ва Андижон вилоят Марказий банки
вакилларининг иштирокисиз, Асака туман, Соҳилбўйи кўчаси, 8-уйда
жойлашган Асака туман ДСИ биносида очиқ сайёр суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармаси (кейинги ўринларда
матнда “Аризачи” деб аталади) Асака туманлараро иқтисодий судига ариза
билан мурожаат қилиб, "Ravnaq Elit" масъулияти чекланган жамияти
(кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб аталади)га нисбатан
683.849.587 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган.
Суднинг 2022 йил 24 ноябрдаги ажрими билан Андижон вилоят
Божхона бошқармаси ва Андижон вилоят Марказий банки ишга мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризада кўрсатилган
важларни такрорлаб, суд кунига қадарли муддати ўтган қарздорликлар
бартараф этилмаганлигини, жавобгарга суд мажлиси вақти ва жойи
тўғрисида шахсий кабинетига ажрим нусхаси юборилганлигини ҳамда
телефон алоқа хизмати орқали хабардор этилганлигини билдириб,
аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар ва учинчи шахсларга суд мажлиси вақти ва жойи
тўғрисидаги тегишли тартибда хабардор этилган бўлсада,
бироқ
уларнинг вакиллари суд мажлисига келмади ва ариза юзасидан ўз
эътирозларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(кейинги
ўринларда матнда “ИПК” деб аталади)нинг 128-моддасига кўра, агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар,
учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Юқоридаги қонун нормаларига асосан суд ишни жавобгар ва учинчи
шахслар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, ишда аризачи вакилининг тушунтиришини тинглаб ҳамда
ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризани
тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, "Ravnaq Elit"
масъулияти чекланган жамияти билан Қирғизистон Республикасининг
"Маткасимов Нурмахамат Хамравой" компанияси ўртасида 2020 йил
16 июлда №16-сонли импорт шартномаси имзоланган.
Мазкур шартномаларга асосан жавобгар томонидан 2020 йил
25 август ҳолатига 174.756 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган
дебитор қарздорликни вужудга келтирган.
Аризачи томонидан жавобгарга 2022 йил 31 октябрда 22-75684-сонли
талабнома юборилиб, унда муддати ўтказиб юборилган 174.756 АҚШ
доллари миқдоридаги дебитор қарздорликни ўн кун муддат ичида
бартараф қилиш ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо
операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат
қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 27-бандига асосан Марказий
банкнинг 2022 йил 31 октябрь ҳолатига валюта курси (1$=11.180,48)
бўйича 35 фоизи миқдорида, яъни 683.849.587 сўм жаримани ихтиёрий
тўлаш тавсия қилинган.
Бироқ, жавобгар ушбу дебитор қарздорликни бартараф қилмаган ёки
белгиланган жарима суммасини тўламаган.
Юқоридаги асосга кўра, аризачи жавобгарга нисбатан молиявий
жарима қўллаш тўрисида судга ариза билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо
операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат
қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом 22-бандига кўра, хўжалик юритувчи
субъектларнинг ташқи савдо контрактлари ва инвойслари мониторинги
валютани назорат қилувчи органлар ва тижорат банклари томонидан
ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими (кейинги
ўринларда матнда “ТСОЯЭАТ” деб аталади) орқали амалга оширилади.
Бунда валютани назорат қилувчи органлар ва тижорат банклари ўртасида
ТСОЯЭАТда шаклланган маълумотларни ўзаро талаб этиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 майдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари
мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
283-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга
тўғрисида”ги Низомнинг 24-бандига кўра, экспорт контракти бўйича
тушум тушиши ёки товарларни қайта олиб кириш муддати товарларга
нисбатан — «экспорт» божхона режими бўйича божхона юк декларацияси
расмийлаштирилган санадан ва хизматларга (ишларга) нисбатан
бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси имзоланган санадан
бошлаб 180 кундан ошиб кетмаслиги керак.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 майдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари
мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
283-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга
оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби
тўғрисида”ги Низомнинг 27-бандига кўра, Ташқи савдо контрактлари
бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий
валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган
божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва
расмийлаштирилишини,
ишлар
бажарилиши
ва
хизматлар
кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур
Низомнинг 23, 24 ва 24-1-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан
кейин 30 банк иш куни (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
субъектлари учун — 60 банк иш куни) мобайнида таъминламаган хўжалик
юритувчи субъектлар.
180 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин
муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган
товарлар, шунингдек, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар
суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда;
180 кундан 365 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари
ёки «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида
расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки
кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда
қўшимча;
365 кундан ортиқ кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки
«эркин
муомалага
чиқариш
(импорт)»
божхона
режимида
расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки
кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда
республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар”деб
белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
21
апрелдаги
“Тадбиркорликни
қўллаб
қувватлаш
тизимини
такомиллаштириш, ишбилармонлик мухитини янада яхшилаш бўйича
қўшимча чора тадбирлар” тўғрисидаги ПҚ 5087-сонли Қарори 10-бандида
“2021 йил 1 майдан бошлаб чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши
кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар ва «эркин муомалага
чиқариш» божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва
расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни ўз
вақтида таъминламаган импорт қилувчилар учун қонунчиликда
2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича
муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга
жарималар қўллаш тўхтатилсин ва дебитор қарздорлик вужудга келиш
муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисоблансин” деб
белгиланган.
Жавобгар томонидан юқоридаги импорт шартномалари бўйича
365 календарь кундан ортиқ бўлган муддатда 174.756 АҚШ доллари
миқдоридаги «эркин муомалага чиқариш» божхона режимида товарларни
республикага олиб кириши таъминланмаганлиги оқибатида муддати
ўтган дебитор қарздорлик юзага келганлиги ишдаги далиллар, судда
аниқланган ҳолатлар билан ўз тасдиғини топади.
Юқоридагиларга асосан суд, аризачининг аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Суд, ишни кўриш билан боғлиқ суд ҳаражатларини ундириш
масаласини муҳокама қилиб, давлат божини жавобгардан ундирмасликни,
олдиндан тўлаб чиқилган 24.000 сўм почта харажатини жавобгардан
аризачи фойдасига ундиришни лозим топди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни
9-моддасининг биринчи қисми 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат
божини тўлашдан озод қилинган.
Юқоридаларга
асосан,
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари
мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”
2020 йил 14 майдаги 283-сонли Қарори ва Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 170, 215, 217 ва 222-моддаларини
қўллаб, суд
қарор қилди:
Аризачининг аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
"Ravnaq Elit"
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
683.849.587 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилсин.
Қўлланилган молиявий жаримани ундириш мажбурияти Андижон
вилояти Давлат солиқ бошқармаси зиммасига юклатилсин.
"Ravnaq Elit" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Андижон
вилояти Давлат солиқ бошқармаси фойдасига олдиндан тўланган
24.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон ўн кунлик муддатда Асака
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
келтириши мумкин.
Судья
С.С.Юлдашев