← Назад
Решение #68700 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
22
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| банди ва | 173 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 34 | — | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 168 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 78 | — | law | |
| ушбу кодекс | 77 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 173 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 28 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 9 | — | law | |
| судлар Конституция | 28 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 23 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 22 | — | code_article | |
| ушбу Кодекс | 26 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 464 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 173 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 83 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 56 | — | law | |
| унга нисбатан ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 83 | — | law | |
| илганликда айбли деб топилсин ва шу модда билан ЖК | 57 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1-1006-2505/402-сонли
2025 йил май ойининг 14 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи судья А.А.Мухиддинов,
судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан:
давлат айбловчиси - Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси
Н.Рустамов, судланувчи М.Сафаров ва унинг ҳимоячиси адвокат
Қ.Рахимов, жабрланувчи В.Холиковларнинг иштирокида, Сафаров
Миршод Муродовичга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди. Иш
ҳужжатларига кўра:
Сафаров Миршод Муродович (SAFAROV MIRSHOD
MURODOVICH) 1988 йил 2 август куни Бухоро
вилояти Жондор туманида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, якка
тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланади,
оилали, икки нафар фарзанди бор, муқаддам жиноят
ишлари бўйича Бандихон туман судининг 2022 йил
22
сентябрдаги
ҳукмига
кўра,
Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а”
банди билан базавий ҳисоблаш миқдорининг
80 баравари миқдорида 19.600.000 сўм жарима
жазоси
тайинланган,
жарима
тўланган,
судланганлик ҳолати тугалланган, Бухоро вилояти,
Жондор тумани, “М.Таробий” МФЙ, 56-уйда яшовчи,
иш бўйича “қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси
қўлланилган,
17.01.2025
йилдан
қамоқда
сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида
олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а”
банди ва 173-моддаси 2-қисми “в” банди билан айбланган.
Суд, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини тинглаб,
жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда мавжуд бўлган
далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Судланувчи Сафаров Миршод Муродович алдаш ва ишончини
суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг жуда кўп миқдорда мулкини
фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида фуқаро, Холиков
Вахоб Юлдошевич билан танишиб, 2024 йил 15 октябрь куни соат
15:00ларда, Чилонзор тумани, “Бектўпи” МФЙ, “Заргарлик” кўчасида
бўла туриб, В.Холиковга тегишли “SHACMAN” русумли, давлат рақам
белгиси 30942РВА бўлган ўзи ағдарувчи юк машинасини 26.500 АҚШ
долларига (339.280.825 сўм) сотиб олишга оғзаки келишиб,
В.Холиковга бошланғич тўлов сифатида 2.500 АҚШ доллари бериб уни
ишонтириб, юк машинасини қўлга киритиб, берган ваъдасини
бажармасдан В.Холиковга 24.000 АҚШ доллари миқдорида моддий
зарар етказган.
Судланувчи М.Сафаров суд мажлисида, эълон қилинган айбловга
қисман иқрорлигини билдириб, 2024 йил сентябрь ойида “OLX”
сайтида “ижарага ёки келгусида сотиб олишга самосвал машина
оламиз” деган эълон қолдирганини, сўнг “Телеграм” месенжерининг
“самосвал сотув” каналида “самосвал юк автомашинаси арендага
берилади” деган мазмундаги эълонни кўрганини ва ушбу эълонда
кўрсатилган телефон рақамига қўнғироқ қилганида Холиков Вахоб
исмли шахс жавоб берганини, В.Холиковдан автомашина ҳақида ва
қандай тартибда ижарага бериши ҳақида сўраганини, сўнг В.Холиков
билан Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган “Мезон”
номли меҳмонхонанинг олдида кўришишга келишгани, 2024 йил
октябрь ойида В.Холиков билан учрашганини, шу вақтда В.Холиков
ўзининг
самосвал
юк
автомашинасини
олиб
келганини,
автомашинани кўрганида унга маъқул бўлганини, сўнг В.Холиков
билан ушбу автомашинани 26.500 АҚШ долларига сотиб олишга
келишганлигини,
дастлаб
В.Холиковга
аванс
тариқасида
2.500 АҚШ доллари беришга ва декабрь ойида 10.000 АҚШ доллари
ҳамда қолган 14.000 АҚШ долларини эса ҳар ой 1.650 АҚШ
долларидан бериб боришга келишгани, юк автомашинасини
олганидан сўнг, В.Холиковга бўнак тариқасида 2.500 АҚШ долларини
берганлигини, ушбу автомашинадан бир ёки икки ой мобайнида
фойдалангани, сўнгра пул керак бўлганлиги сабабли, ушбу
автомашинани дастлабки тергов даврида металлоломга тахминан
12.500 АҚШ доллари эвазига топшириб юборгани ҳақида кўрсатув
берган бўлсада, аслида ушбу юк автомашинасини бошқа шахсга сотиб
юборгани, сотиб олган шахс ҳақида маълумотга эга эмаслиги, пулни
эса шахсий эҳтиёжига сарфлаб юборгани, сўнг декабрь ойида
10.000 АҚШ долларини В.Холиковга бераолмаганини, сўнгра
В.Холиков унинг олдига келиб, автомашинани қайтариб бериши
кераклигини айтганини, шу вақтда В.Холиковга автомашинани
металлоломга майдалаб сотиб юборганлигини айтгани, ҳозирда
жабрланувчига нисбатан етказилган моддий зарарни қисман
қоплаганлигини, яъни 8.000 АҚШ доллари қопланганини билдириб,
унга нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўради.
2
қуйидаги далиллар билан ҳам ўз исботини топади.
Жумладан, жабрланувчи В.Холиков суд мажлисида, 2024 йилнинг
сентябрь ойида “OLX” сайтида “ижарага ёки келгусида сотиб олишга
самосвал машина оламиз” деган эълон ва тагида телефон рақамлари
ёзилганини кўрганини, ўша вақтда ўзи раҳбарлик қилаётган фирмага
тегишли давлат рақам белгиси 30942РВА бўлган оқ рангли
“SHACMAN” русумли юк машинасини ижарага бериш ниятида
юрганлигини, сўнг сайтда қолдирилган телефон рақамга қўнғироқ
қилгани, қўнғироққа Сафаров Миршод жавоб бергани, унга арендага
бермоқчи бўлган юк машинаси ҳақида маълумот бергани, М.Сафаров
унга машинани видеога олиб жўнатишини ва бошқа маълумотларни
сўраб олгани, юк машинани Тошкент шаҳар Чилонзор туманига олиб
келишини ва шу ерда келишишни айтганлигини, унинг гапларига
рози бўлиб, 2024 йил октябрь ойининг бошида юқорида айтиб ўтган
юк машинасини Чилонзор тумани “Мезон” меҳмонхонаси олдига олиб
келиб, М.Сафаров билан кўришгани, М.Сафаров унга машина маъқул
келганини билдириб, юк машинани сотиб олишини айтгани, шунда
юк машинасини М.Сафаровга 26.500 АҚШ долларига сотишга,
М.Сафаров унга олдиндан 2.500 АҚШ доллари бериб қолган пулни
бўлиб-бўлиб тўлашга, яъни 2024 йил ноябрь-декабрь ойида
10.000 АҚШ доллари, кейин ойма-ой 1.650 АҚШ долларидан тўлаб
боришга келишганликлари, М.Сафаров билан бўлиб ўтган оғзаки
келишувни видеотасвирга олганликлари, шу вақтда М.Сафаровдан
2.500 АҚШ доллари миқдорида машинанинг бошланғич тўловини
олганини ва М.Сафаровнинг номига раҳбарлик қилаётган фирмага
тегишли давлат рақам белгиси 30942РВА бўлган оқ рангли
“SHACMAN” русумли юк машинасини 1 ой муддатга йўл варақасини
расмийлаштириб берганини, юк машинасини унга бериб, ўзи
Самарқанд вилоятига қайтиб кетгани, 2024 йилнинг ноябрь ойида
М.Сафаровга қўнғироқ қилиб, келишилган тўловни сўраганида у
ҳозир пули йўқлигини, яқинда йўл транспорт ҳодисасига учраганлиги
сабабли пул бераолмаслигини айтгани, унга “йўл варақаси
олмайсизми, бундан олдингисини муддати тугади” деб айтганида
М.Сафаров шарт эмаслигини, юк машинаси Навоий вилояти Зарафшон
туманида жойлашган тилла конида ишлаётганлигини айтганини,
унинг шароитини тушунган ҳолда декабрь ойини кутганини,
2024 йил 20 декабрдан кейин М.Сафаровга қўнғироқ қилиб тўловни
беришини сўраганида, унга ҳар хил баҳоналар билан кейин
гаплашишини айтиб, муддатни чўзганлигини, сўнг 2024 йил декабрь
ойининг 27 кунидан кейин М.Сафаров қўнғироқларига жавоб бермай
қўйгани, 2025 йил 06 январь куни Тошкент шаҳрига келиб
3
М.Сафаровни қидириб топгани ва машинани қайтариб беришини, унга
берган 2.500 АҚШ долларини қайтариб беришини айтганида, юк
машинаси Навоий вилояти Зарафшон туманида ишлаётганлигини
айтгани, унга бирга ўша ерга боришни ва юк машинасини ўша ердан
олиб кетишини айтганида, М.Сафаров Самарқандга ўзи бориб тўловни
амалга оширишга ишонтирганини, кейин ундан тилхат ёзиб
беришини сўраганини ва унга 2025 йил 10 январгача тўлов қилмаса
машинани қайтариб бериши ҳақида тилхат ёзиб бергани, унинг
гапларига ишониб Самарқандга қайтиб кетганлигини, 2025 йил
11 январь куни М.Сафаровга қўнғироқ қилганида унга Навоийда
эканлигини айтганини, у юк машинасини кўриш учун Навоий вилояти
Зарафшон туманига бориб, М.Сафаровга қўнғироқ қилганида у Навоий
шаҳрида эканлигини айтиб шу ерга келишини айтганлигини,
М.Сафаровнинг гапларидан шубҳаланиб, Навоий вилояти Зарафшон
туманида жойлашган тилла конига бориб юк машинасини
қидирганида у ердаги одамлар бундай машина бу ерда умуман
бўлмаганлигини ва ишламаганлигини айтишганини, М.Сафаровга
қўнғироқ қилиб нега уни алдаб юрганлигини сўраганида, у аслида
Тошкентда эканлигини уни алдаганлигини айтиб, Тошкентга
келишини ва шу ерда гаплашиб олишини айтганини, М.Сафаров ўзини
шубҳали тутганлиги ва ундан қочиб, қўнғироқларига жавоб бермай
қўйганлиги сабабли уни алдаб кетганлигини тушунгани, сабаби
М.Сафаров бошланғич пулларни бергандан кейин умуман пул
бермасдан ундан қочиб юрганини, сўнг у ИИБга ариза билан мурожаат
қилганини, ҳозирда М.Сафаровнинг яқин қариндошлари томонидан
унга нисбатан етказилган зарардан 8.000 АҚШ доллари қоплангани,
тўланмай қолган 16.000 АҚШ долларини судланувчи М.Сафаровдан
ундириб, унга нисбатан қонун доирасида жазо тайинлашни сўради.
Бундан ташқари, судланувчи М.Сафаровнинг айби жиноят ишида
тўпланган ариза, тушунтириш хатлари, видеоёзув қайд қилинган
диск, тилхат, нарсани олиб қўйиш ва кўздан кечириш баённомаси,
юзлаштириш баённомаси, ашёвий ва ёзма далил деб эътироф этиш
қарорлари ҳамда иш материалларида мавжуд бўлган бошқа объектив
далиллар йиғиндиси билан тўлиқ ўз тасдиғини топади.
Суд, юқорида келтирилган далиллар, уларни тўплаш билан
боғлиқ процессуал қоида ва тартибларга риоя қилинган ҳолда
олинганлиги учун мақбул далиллар деб эътироф этиб, улар ҳақиқатга
мувофиқ бўлганлиги сабабли ишончли ҳамда судланувчининг жиноий
ҳаракатларини баҳолашда етарли деб ҳисоблайди.
Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи
М.Сафаровнинг:
- “фирибгарлик, яъни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш
йўли билан жабрланувчи В.Холиковга тегишли баҳоси 26.500 АҚШ
4
доллари бўлган “SHACMAN” русумли юк машинасини қўлга киритиб,
номаълум шасхларга сотиб юбориш”да ифодаланган жиноий ҳаракати
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди
билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Бироқ, дастлабки тергов органи томонидан М.Сафаровга
нисбатан “хавфли рецидивист бўла туриб” фирибгарлик жиноятини
содир этган деб айб эълон қилиш тўғрисида нотўғри хулосага келган.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 34-моддасига кўра, шахснинг
илгари қасддан содир этган жинояти учун судланганидан кейин
қасддан янги жиноят содир этиши рецидив жиноят деб топилади.
Илгари ҳукм қилинган жиноятига ўхшаш жиноят содир этган,
ушбу Кодексда алоҳида кўрсатилган ҳолларда эса, Махсус қисмнинг
бошқа моддалари билан ҳам ҳукм қилинган шахснинг қасддан янги
жиноят содир этиши хавфли рецидив жиноят деб топилади деб
кўрсатилган. Хавфли рецидивист деб топиш учун шахс муқаддам
судланган бўлиши, судланганлик муҳлатлари ўтиб кетмаган ёки
судланганлиги олиб ташланмаган бўлиши лозим.
Судланувчи М.Сафаров муқаддам жиноят ишлари бўйича
Бандихон туман судининг 2022 йил 22 сентябрдаги ҳукмига кўра,
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси
4-қисми “а” банди билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 80 баравари
миқдорида 19.600.000 сўм жарима жазоси тайинланган. Мажбурий
ижро бюроси Жондор туман бўлими давлат ижрочиси
Ш.Бахроновнинг 2023 йил 17 февралдаги қарорига асосан,
тайинланган жарима жазоси ижро этилганлиги муносабати билан
ижро иш юритуви тамомланган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 78-моддасида жарима
жазоси ижро этилган кундан кейин, шунингдек муайян ҳуқуқдан
маҳрум қилиш ѐки ахлоқ тузатиш ишлари жазолари ўталганидан
кейин бир йил ўтгач судланганлик ҳолати тугалланиши белгиланган.
Шунингдек, ушбу кодекснинг 77-моддасига кўра, судланганлик
муддатининг ўтиб кетганлиги ѐки судланганликнинг олиб
ташланиши муносабати билан унинг барча ҳуқуқий оқибатлари бекор
бўлади.
Судланувчи М.Сафаров томонидан жарима жазоси 2023 йил
февраль ойида тўланган бўлиб, 2024 йил февраль ойида
М.Сафаровнинг судланганлик ҳолати тугалланган. Мазкур жиноят
иши бўйича 2024 йил октябрь ойида содир қилинган ҳолат бўйича
М.Сафаровга айб элон қилинган.
Юқоридаги қонун талаби ва суд мажлисида аниқланган
ҳолатлардан келиб чиқиб, суд М.Сафаровнинг ҳаракатларида “хавфли
рецидивист томонидан” жиноят белгиси мавжуд эмас деб ҳисоблаб,
айбловдан чиқаришни лозим топади.
5
М.Сафаровга “ўзганинг кўп миқдордаги мулкини қасддан нобуд қилиш
ёки унга зарар етказиш”да ифодаланган Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 173-моддаси 2-қисми “в” билан нотўғри айб эълон қилинган
деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддасига
кўра, агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил
бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин
эмаслиги қайд қилинган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 9-моддасига кўра, шахс
қонунда белгиланган тартибда айби исботланган ижтимоий хавфли
қилмишлари учунгина жавобгар бўлиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил
23 июндаги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон
Республикаси
Конституцияси
нормаларини
тўғридан-тўғри
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 17-сонли Қарорининг
8-бандида, судлар Конституциянинг 28-моддаси талабларига мувофиқ
айбдорликка оид барча шубҳаларни бартараф қилишнинг имкони
йўқлиги шахсни айбсиз деб топишга асос бўлишини инобатга
олишлари лозимлиги, шахснинг ўз айбини тан олганлиги унинг айби
судда текширилган бошқа далиллар билан исботланган тақдирдагина
айблов ҳукми чиқарилишига асос бўла олиши ҳақида тушунтириш
берилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 23-моддасида айбдорликка
оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш имкониятлари
тугаган бўлса, гумон к;илинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг
фойдасига ҳал қилиниши лозимлиги белгиланган.
Ушбу Кодекснинг 22-моддасига кўра, “Иш бўйича исботланиши
лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла
ва холисона текшириб чиқилиши керак. Ишда юзага келадиган ҳар
қандай масалани ҳал қилишда айбланувчини ёки судланувчини ҳам
фош қиладиган, ҳам оқлайдиган, шунингдек унинг жавобгарлигини
ҳам
енгиллаштирадиган,
ҳам
оғирлаштирадиган
ҳолатлар
аниқланиши ва ҳисобга олиниши лозим”лиги назарда тутилган.
Шунингдек, ушбу Кодекснинг 26-моддасида “Суд фақат суд
мажлисида текширилган далилларга асосланиб ҳукм чиқаради” деб
кўрсатилган.
Ушбу Кодекснинг 464-моддасига мувофиқ, жиноий ҳодиса юз
бермаган бўлса, судланувчи содир этган қилмишда жиноят таркиби
бўлмаса, жиноят содир этилишига судланувчи дахлдор бўлмаса,
жиноят бошқа шахс томонидан содир этилганлиги аниқланса,
шунингдек судланувчига қўйилган айблов иш ҳолатлари батафсил
текширилгандан кейин ишонарли тарзда ўз тасдиғини топмаса, суд
6
ушбу модда биринчи қисмининг 3-бандида назарда тутилган асосга
кўра судланувчини оқлайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 173-моддаси 2-қисми
“в” бандида “Кўп миқдорда ўзганинг мулкини қасддан нобуд қилиш ѐки
унга зарар етказиш” учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган
бўлиб, ушбу жиноят субъектив томондан фақат қасддан содир
қилинади. Шунингдек, қонун мазмунига кўра, мазкур жиноят содир
этилишида шахсда субъектив томондан мулкни ўзлаштириш мақсади
бўлмаслиги лозим.
Судда аниқланган ҳолатларга кўра, судланувчи М.Сафаровда
В.Холиковга тегишли бўлган юк машинасини нобуд қилиш эмас
балки, уни ўзлаштириш мақсади бўлган. Бундан ташқари, дастлабки
тергов органи томонидан судланувчи М.Сафаровга мазкур эълон
қилинган айблов бўйича юк автомашинасини қисмларга бўлиб
сотганлик ҳолати ёки кимга сотганлиги аниқланмаган. Судланувчи
М.Сафаровга ушбу айб унинг дастлабки терговда берган
кўрсатувларидан келиб чиқиб қўйилган бўлиб, суд мухокамаси
давомида М.Сафаров юк машинасини бошқа номаълум шахсларга
сотиб юборгани ҳақида кўрсатув берган бўлиб, унинг мулкни қасддан
нобуд қилганлиги ҳеч қандай ишончли далиллар билан
исботланмаган.
Суд юқоридагиларга асосан, судланувчи М.Сафаровнинг кўп
миқдорда ўзганинг мулкини қасддан нобуд қилиш ѐки унга зарар
етказиш ҳолати ҳеч бир объектив далиллар билан исботланмаган деб
ҳисоблаб, М.Сафаровнинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 173-моддаси 2-қисми “в” бандида назарда тутилган жиноят
аломатлари бўлмаганлиги сабабли жиноят ишини шу қисмини
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-қисмига асосан
тугатиб, М.Сафаровни реабилитация қилишни мақсадга мувофиқ деб
ҳисоблайди.
Суд, судланувчи М.Сафаровга жазо тури ва миқдорини
белгилашда унинг айбига иқрорлигини, жабрланувчига нисбатан
етказилган
зарарни
қисман
қопланганлигини
Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи
ҳолатлар деб, унинг ғараз ва бошқа паст мақсадларда жиноят содир
этилганлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига
асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар сифатида баҳолайди.
Шу сабабли, суд судланувчи М.Сафаровга нисбатан жазо тури ва
миқдорини белгилашда ЖКнинг 7,8-моддаларида назарда тутилган
одиллик ва инсонпарварлик тамойилларидан ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги
“Жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори
талабларидан келиб чиқиб, содир этилган жиноятнинг ижтимоий
7
хавфлилик даражасини, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи
ҳолатларни, жабрланувчига етказилган моддий зарар қисман
қопланганлигини
инобатга
олиб,
унга
нисбатан
ЖКнинг
57-моддасини қўллаб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси
4-қисми “а” банди санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум
қилиш жазосининг энг кам миқдоридан ҳам камроқ жазо тайинлашни
лозим топади.
Шунингдек суд, жабрланувчига етказилган моддий зарарнинг
қопланмай қолган қисмини, яъни 16.000 АҚШ долларини судланувчи
М.Сафаровдан ҳукм эълон қилинган санадаги расмий курс бўйича
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган
сўмга нисбатан қийматида (Ўзбекистон Республикаси Марказий
банкининг маълумотига кўра, 2025 йил 14 май ҳолатига 1 АҚШ
доллари 12.935,27 сўм) ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 454-457,
462, 463, 465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд
Ҳ У К М Қ И Л Д И:
Сафаров
Миршод
Муродович
(SAFAROV
MIRSHOD
MURODOVICH)нинг жиноий ҳаракатида Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 173-моддаси 2-қисми “в” бандида назарда тутилган жиноят
таркиби бўлмагани сабабли айбсиз деб топилиб, реабилитация
қилинсин ва жиноят ишининг шу қисми Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан тугатилсин.
Сафаров Миршод Муродович (SAFAROV MIRSHOD MURODOVICH)
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” бандида
назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилсин
ва шу модда билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 6 (олти) йил
муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Тайинланган
жазо
умумий
тартибли
колонияларда
ўтаттирилсин.
Жазони ўташ муддати 2025 йил 17 январдан бошлаб
ҳисоблансин.
М.Сафаровга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги
эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин.
Судланувчи Сафаров Миршод Муродовичдан жабрланувчи
Холиков Вахоб Юлдошевич фойдасига 206.964.320 сўм моддий зарар
ундирилсин.
Ашёвий далил, бир дона диск ва тилхат жиноят ишида
қолдирилсин.
Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган
кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс,
8
жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси
топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори
турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест
билдирилиши мумкин.
Раислик қилувчи
(имзо)
9
А.А.Мухиддинов