Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1702-2202/1571 Дата решения 22.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Асакинский межрайонный экономический суд Судья Юлдашев Сарваржон Солижонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый Водий жавохир нури хусусий корхонаси
Source ID 990504 Claim ID 2997949 PDF Hash 63ca4b7cad14b037... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
ИПКнинг 170-моддаси ИПК 170 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Рес ИПКнинг 217-моддаси Рес ИПК 217 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ASAKA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ASAKA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Asaka tuman, Sohilbo‘yi ko’cha 11-uy Asaka district, Sahil bo’yi street 11 Тел: (+998 74) 232-21-76, Веб-сайт: www.oliysud.uz, эл.почта: i.asaka@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Асака тумани 4-1702-2202/1571-сонли иш Асака туманлараро иқтисодий суди судьяси С.Юлдашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси У.Қамбаралиевнинг котиблигида, даъвогар Андижон вилоят давлат солиқ бошқармасининг жавобгар “Водий Жавохир” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 31.916.949 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили С.Мухтаров (ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар вакили ҳамда учинчи шахс Андижон вилоят Божхона бошқармаси ва Андижон вилоят Марказий банки вакилларининг иштирокисиз, Асака туман, Соҳилбўйи кўчаси, 8-уйда жойлашган Асака туман ДСИ биносида очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармаси (кейинги ўринларда матнда “Аризачи” деб аталади) Асака туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, “Водий Жавохир” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб аталади)га нисбатан 31.916.949 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган. Суднинг 2022 йил 24 ноябрдаги ажрими билан Андижон вилоят Божхона бошқармаси ва Андижон вилоят Марказий банки ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризада кўрсатилган важларни такрорлаб, муддати ўтган қарздорликлар бартараф этилмаганлигини, бироқ суд якунига қадар жавобгар томонидан 27.799 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлик ихтиёрий баратарф қилинганлигини, жавобгарга суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида шахсий кабинетига ажрим нусхаси юборилганлигини ҳамда телефон алоқа хизмати орқали хабардор этилганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни судга хавола қилди. Жавобгар ва учинчи шахсларга суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисидаги тегишли тартибда хабардор этилган бўлсада, бироқ уларнинг вакили суд мажлисига келмади ва ариза юзасидан ўз эътирозларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб аталади)нинг 128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Юқоридаги қонун нормаларига асосан суд ишни жавобгар ва учинчи шахслар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, ишда аризачи вакилининг тушунтиришини тинглаб ҳамда ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, аризачининг ариза талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, “Everest Active” масъулияти чекланган жамияти билан Тожикистон Республикасининг ОАО “Железнодоражная транспортная экспедиция” компанияси ўртасида 2020 йил 8 январда №02/01-сонли, ОАО “Хуаксин Гаюр (Сугд) семент” компанияси ўртасида 2020 йил 6 январда №HXC-SGT-CK-UZ-2020008-сонли ва 2021 йил 30 августда №HXC-UZ-FE-QD-2021032-01-сонли импорт шартномалари имзоланган. Мазкур шартномаларга асосан, жавобгар томонидан 27.799 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорликни вужудга келтирган. Аризачи томонидан жавобгарга талабнома юборилиб, унда муддати ўтказиб юборилган 27.799 АҚШ доллари миқдоридаги дебитор қарздорликни ўн кун муддат ичида бартараф қилиш ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 27-бандига асосан 35 фоизи миқдоридаги жаримани ихтиёрий тўлаш тавсия қилинган. Бироқ, жавобгар ушбу дебитор қарздорликни бартараф қилмаган ёки белгиланган жарима суммасини тўламаган. Юқоридаги асосга кўра, аризачи жавобгарга нисбатан молиявий жарима қўллаш тўрисида судга ариза билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом 22-бандига кўра, хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо контрактлари ва инвойслари мониторинги валютани назорат қилувчи органлар ва тижорат банклари томонидан ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими (кейинги ўринларда матнда “ТСОЯЭАТ” деб аталади) орқали амалга оширилади. Бунда валютани назорат қилувчи органлар ва тижорат банклари ўртасида ТСОЯЭАТда шаклланган маълумотларни ўзаро талаб этиш тақиқланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 283-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 24-бандига кўра, экспорт контракти бўйича тушум тушиши ёки товарларни қайта олиб кириш муддати товарларга нисбатан — расмийлаштирилган санадан ва хизматларга (ишларга) нисбатан бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси имзоланган санадан бошлаб 180 кундан ошиб кетмаслиги керак. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 283-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 27-бандига кўра, Ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 24-1-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин 30 банк иш куни (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун — 60 банк иш куни) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар. 180 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда; 180 кундан 365 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда қўшимча; 365 кундан ортиқ кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар”деб белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги “Тадбиркорликни қўллаб қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик мухитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора тадбирлар” тўғрисидаги ПҚ 5087-сонли Қарори 10-бандида “2021 йил 1 майдан бошлаб чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар ва «эркин муомалага чиқариш» божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни ўз вақтида таъминламаган импорт қилувчилар учун қонунчиликда белгиланган жарима миқдорлари икки бараварга камайтирилсин. 2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхтатилсин ва дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисоблансин” деб белгиланган. Суд мажлисида аризачи маълумотнома тақдим этиб, унда судга мурожаат этилгач қарздор томонидан аризада кўрсатилган 27.799 АҚШ доллари миқдоридаги муддати ўтган қарздорлиги тўлиқ баратараф этилганлиги баён этилган. Суд, даъво талабидаги ҳолатлар бартараф этилганлиги аризачи томонидан тақдим этилган хужжатлар ва суд мажлисида берган кўрсатмалар билан ўз тасдиғини топгани учун даъвони рад этишни лозим топади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 14 майдаги 283-сонли Қарори билан тасдиқланган Низомнинг 28-банди еттинчи хатбошига асосан, хўжалик юритувчи субъект томонидан ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликлар ихтиёрий равишда тўлаб берилмаган ёхуд тўлашни рад этган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи жарима қўллаш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилади. Аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда: жарима қўллаш масаласи судда кўриб чиқилаётган пайтда-аризани қаноатлантириш қисқартирилиши таъминланган қарздорлик миқдорига мутаносиб равишда рад этилади. Суд, ишни кўриш билан боғлиқ суд ҳаражатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, давлат божини жавобгардан ундирмасликни, олдиндан тўлаб чиқилган 24.000 сўм почта харажатини жавобгардан аризачи фойдасига ундиришни лозим топди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 9-моддасининг биринчи қисми 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божини тўлашдан озод қилинган. Ўз.Рес ИПКнинг 217-моддасига асосан, молиявий санкцияларни қўллаш ҳуқуқий таъсир чораси ҳисобланади. Юқоридаларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 14 майдаги 283-сонли Қарори ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 170, 215, 217 ва 222-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Аризачининг аризасини қаноатлантириш рад этилсин. “Водий Жавохир” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Андижон вилояти Давлат солиқ бошқармаси фойдасига олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон ўн кунлик муддатда Асака туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин. Судья С.С.Юлдашев