← Назад
Решение #687285 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 273 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ANDIJON
VILOYAT SUDI
АНДИЖАНСКИЙ
ОБЛАСТНОЙ СУД
170100, Andijon sh, Navoiy shoh k-si, 15
170100, г.Андижан, улица Навоий шох, 15
Тел: (0-374) 223-49-21, факс: 228-39-72, эл.почта: and.vis@umail.uz
АЖРИМ
(апелляция шикояти бўйича иш юритишни тугатиш ҳақида)
2022 йил 22 декабрь
4-1703-2202/1420-сонли иш
Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, суд
раиси
ўринбосари
Ш.Мирзаев
раислигида,
судьялар
У.Холиков
ва Д.Убайдуллаевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Х.Азизовнинг
котиблигида, Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармаси вакили Д.Каримов
(2022 йил 14 октябрдаги 23-71206-сонли ишончнома асосида) иштирокида,
аризачи – Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар –
“Улуғнорда бунёдкор ривожи” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп бўлган
муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган
4-1703-2202/1420-сонли иқтисодий иш бўйича Бўстон туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 28 октябрдаги ҳал қилув қароридан норози
бўлиб, “Улуғнорда бунёдкор ривожи” масъулияти чекланган жамияти
томонидан киритилган апелляция шикоятини ва унга илова қилинган
ҳужжатларни Андижон вилоят суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнларда –
“даъвогар” деб юритилади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб,
“Улуғнорда бунёдкор ривожи” масъулияти чекланган жамиятига (бундан буён
матнларда – “жавобгар” деб юритилади) нисбатан банклардаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп бўлган муддатга
тўхтатиб туришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 28 октябрдаги ҳал қилув қарори
билан ариза талаби қаноатлантирилиб, жавобгарнинг банклардаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларнинг чиқиш қисми солиқ тўловчи
томонидан солиқ органининг 2022 йил 8 сентябрь кунги 20/1—58072-сонли
ҳужжатларни тақдим этиш тўғрисидаги сўровномасидаги ҳужжатларни
тақдим этгунга қадар тўхтатиб қўйилган.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар томонидан
киритилган апелляция шикоятида, биринчи инстанция суди томонидан
процессуал қонунчилик талаблари бузилганлиги, даъвогар томонидан
камерал текширув фақатгина банк айланмасига таянган ҳолда
ўтказилганлиги,
омборхоналар
жойида
кўздан
кечирилмаганлиги,
дебиторлик ва кредиторлик қарздорликлар инобатга олинмаганлиги каби
важлар баён этилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор
қилишни сўраган.
Жавобгар суд мажлиси ўтказилиши ҳақида белгиланган тартибда
огоҳлантирилган бўлса-да, суд мажлисига ундан вакиллар келмади.
Жавобгар судга электрон шаклда ариза юбориб, аризада апелляция
шикоятини оқибатсиз қолдириб, апелляция шикоятидан воз кечганлигини
маълум қилган.
Аризачи вакили суд мажлисида тушунтириш бериб, апелляция
шикоятида келтирилган важлар асоссизлигини, ундаги важлар ҳал қилув
қарорини бекор қилиш учун асос бўлмаслигини билдириб, апелляция
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати иш ҳужжатларини ўрганиб, жавобгарнинг апелляция
шикоятидан воз кечиш ҳақидаги аризасини муҳокама қилиб, апелляция
шикояти бўйича апелляция инстанциясида иш юритишни тугатишни лозим
топди.
Ҳолбуки, жавобгарнинг апелляция шикоятидан воз кечиши қонун
ҳужжатларига хилоф эмас, ҳал қилув қарори устидан бошқа шахслар шикоят
қилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан
буён матнларда – “ИПК” деб юритилади) 275-моддаси биринчи қисмига
биноан, апелляция шикояти берган шахс ишни кўриш якуни бўйича суд
ҳужжати чиқарилгунига қадар ундан воз кечишга ҳақли.
ИПКнинг 273-моддаси биринчи қисми 4-бандида апелляция шикояти
иш юритишга қабул қилинганидан сўнг шикоят берган шахс томонидан
шикоятдан воз кечиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса, апелляция
инстанцияси суди апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритишни
тугатиши белгиланган.
Судлов ҳайъати, жавобгар апелляция шикоятидан воз кечганлигини
инобатга олиб, жавобгар томонидан тўланган 24 000 сўм почта харажатини
унинг зиммасида қолдиришни лозим топди.
Бинобарин, судлов ҳайъати ИПКнинг 195, 273, 275-моддаларини қўллаб,
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Жавобгарнинг апелляция шикоятидан воз кечиши қабул қилинсин.
Жавобгарнинг апелляция шикояти юзасидан апелляция инстанциясида
иш юритиш тугатилсин.
Жавобгар томонидан тўланган 24 000 сўм почта харажати унинг
зиммасида қолдирилсин.
Ажрим қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради ва унинг
устидан шикоят қилиш мумкин.
Раислик қилувчи
/зо/
Ш.Мирзаев
Ҳайъат аъзолари
/имзо/
У.Холиков
Д. Убайдуллаев