Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2201/3192 Дата решения 22.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Тўйчиев Акбар Нуриддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение SANGZOR-TEKSTIL масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый MARJON DALASI фермер хўжалиги
Source ID 1006735 Claim ID 3054947 PDF Hash f09ff064a6e40633... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
Ушбу кодекс 333-моддаси Ушбу кодекс 333 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Дўстлик шаҳри 4-1304-2201/3192-сонли иш Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Тўйчиевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар SANGZOR TEKSTIL масъулияти чекланган жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар MARJON DALASI фермер хўжалигига нисбатан қарздорликни ундириш юзасидан берган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар SANGZOR TEKSTIL масъулияти чекланган жамияти вакили Ў.Пирназаров (ишончнома асосида)нинг иштирокида, SANGZOR TEKSTIL масъулияти чекланган жамияти биносида ўтказилган очиқ сайёр суд мажлиси муҳокамасида, иш хужжатлари билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: SANGZOR TEKSTIL масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда даъвогар) ва MARJON DALASI фермер хўжалиги (кейинги ўринларда жавобгар) ўртасида 2022 йил 27 май куни пахта хом ашёси етиштириш бўйича фьючерс шартномаси тузилган бўлиб, шартномага кўра жавобгар пахта хом ашёсини даъвогарга етказиб бериш, даъвогар эса ушбу махсулотни келишилган муддатларда қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятларини олган. Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.2-банди к) кичик бандида жавобгар даъвогардан йил мобайнида олинган материаллар, эҳтиёт қисмлар, кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишлар ва бунак (аванс) маблағларни тўлаб бериши, қолган қисмини пахта хосили қиймати билан ўзаро ҳисоб-китоб қилиши белгиланган. Шартнома шартлари даъвогар томонидан бажарилган бўлиб, жавобгар пахта хом ашёсиини етиштириш ва йиғиштириб олиши учун зарур махсулотлар билан таъминланган бўлсада, жавобгар олинган маҳсулот (уруғлик) ҳақини тўлаб бермаслиги натижасида 576596900 сўм қарздорлик юзага келган. Даъвогар томонидан қарздорликни ўн кун ичида тўлаб бериш юзасидан жавобгарга талабнома юборилган. Бироқ, даъвогарнинг талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шундан сўнг даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 576596900 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили Ў.Пирназаров тушунтириш бериб, даъво аризасидаги асос ва важларни қувватлаб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси ва жавобгар вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига асосан ишни Палата ва жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ушбу кодекс 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Демак, ушбу шартномада мажбуриятни бажариш шартлари тарафлар ўртасида келишилган бўлиб, даъвогар қарздордан ўз манфаатларига тегишли мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Даъвогар томонидан жавобгарга шартнома асосида пахта хом ашёси етиштириш учун маҳсулотлар етказиб берилганлиги, ушбу етказиб берилган маҳсулот учун жавобгарнинг қарздорлиги тарафлар ўртасида тузилган шартнома, ҳисоб-фактуралар ва ишдаги мавжуд бошқа ҳужжатлар билан ҳам ўз исботини топади. Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгардан 576596900 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъвосини қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд мазкур ҳуқуқ нормасига асосан ишни судда кўрилиши билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим ҳисоблайди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-180, 186-моддаларига асосланиб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар MARJON DALASI фермер хўжалигидан даъвогар SANGZOR TEKSTIL масъулияти чекланган жамияти фойдасига 576596900 сўм асосий қарз ва олдиндан ихтиёрий тўланган 24000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар MARJON DALASI фермер хўжалигидан Республика бюджетига 11531938 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят (протест келтириши) бериши мумкин. А.Тўйчиев