← Назад
Решение #687375 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 333 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40
E-mail: i.dustlik@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
4-1304-2201/3189-сонли иш
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Тўйчиевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар
SANGZOR TEKSTIL масъулияти чекланган жамияти манфаатида Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар
SHUKUR-SHER DALASI фермер хўжалигига нисбатан қарздорликни ундириш
юзасидан берган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар
SANGZOR TEKSTIL масъулияти чекланган жамияти вакили Ў.Пирназаров
(ишончнома асосида)нинг иштирокида, SANGZOR TEKSTIL масъулияти
чекланган жамияти биносида ўтказилган очиқ сайёр суд мажлиси
муҳокамасида, иш хужжатлари билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
SANGZOR TEKSTIL масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда
даъвогар) ва SHUKUR-SHER DALASI фермер хўжалиги (кейинги ўринларда
жавобгар) ўртасида 2022 йил 27 май куни пахта хом ашёси етиштириш бўйича
фьючерс шартномаси тузилган бўлиб, шартномага кўра жавобгар пахта хом
ашёсини даъвогарга етказиб бериш, даъвогар эса ушбу махсулотни келишилган
муддатларда қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятларини
олган.
Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.2-банди
к) кичик бандида жавобгар даъвогардан йил мобайнида олинган материаллар,
эҳтиёт қисмлар, кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишлар ва бунак (аванс)
маблағларни тўлаб бериши, қолган қисмини пахта хосили қиймати билан ўзаро
ҳисоб-китоб қилиши белгиланган.
Шартнома шартлари даъвогар томонидан бажарилган бўлиб, жавобгар
пахта хом ашёсиини етиштириш ва йиғиштириб олиши учун зарур махсулотлар
билан таъминланган бўлсада, жавобгар олинган маҳсулот (уруғлик) ҳақини
тўлаб бермаслиги натижасида 77434600 сўм қарздорлик юзага келган.
Даъвогар томонидан қарздорликни ўн кун ичида тўлаб бериш юзасидан
жавобгарга талабнома юборилган. Бироқ, даъвогарнинг талабномаси жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шундан сўнг даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгардан 77434600 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили Ў.Пирназаров
тушунтириш бериб, даъво аризасидаги асос ва важларни қувватлаб, даъво
талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган бўлсада, суд мажлисида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах
вилоят ҳудудий бошқармаси ва жавобгар вакил иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг
170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддаси учинчи қисмига асосан ишни Палата ва жавобгар вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар вакилининг тушунтиришини
тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Ушбу кодекс 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Демак, ушбу шартномада мажбуриятни бажариш шартлари тарафлар
ўртасида келишилган бўлиб, даъвогар қарздордан ўз манфаатларига тегишли
мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Даъвогар томонидан жавобгарга шартнома асосида пахта хом ашёси
етиштириш учун маҳсулотлар етказиб берилганлиги, ушбу етказиб берилган
маҳсулот учун жавобгарнинг қарздорлиги тарафлар ўртасида тузилган
шартнома, ҳисоб-фактуралар ва ишдаги мавжуд бошқа ҳужжатлар билан ҳам ўз
исботини топади.
Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар
манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий
бошқармасининг жавобгардан 77434600 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги
даъвосини қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд мазкур ҳуқуқ нормасига асосан ишни судда кўрилиши билан боғлиқ
суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим ҳисоблайди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 113, 118, 176-180, 186-моддаларига асосланиб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар SHUKUR-SHER DALASI фермер хўжалигидан даъвогар
SANGZOR TEKSTIL масъулияти чекланган жамияти фойдасига 77434600 сўм
асосий қарз ва олдиндан ихтиёрий тўланган 24000 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Жавобгар SHUKUR-SHER DALASI фермер хўжалигидан Республика
бюджетига 1548692 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу
суд орқали Жиззах вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят (протест
келтириши) бериши мумкин.
А.Тўйчиев