Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2201/2648 Дата решения 22.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Тўйчиев Акбар Нуриддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый ARNASOY GOLD TEX масъулияти чекланган жамияти
Source ID 992901 Claim ID 2999398 PDF Hash 86c7fd0c5daa55d5... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500,Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Дўстлик шаҳри 2022 йил 22 декабрь 4-1304-2201/2648-сонли иш Дўстлик туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Тўйчиевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Розматовнинг котиблигида, аризачи Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармасининг, жавобгар ARNASOY GOLD TEX масъулияти чекланган жамиятига нисбатан молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни аризачи вакили З.Худойқулов (ишончнома асосида)нинг иштирокида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Аризачи Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси Дўстлик туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, ARNASOY GOLD TEX масъулияти чекланган жамиятига нистабан 481.683.098 сўм қўшимча жарима қўллашни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили З.Худойқулов тушунтириш бериб, аризадаги талабни қўллаб-қуватлаб, аризани қаноатлантиришни сўради. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаганлиги сабабли суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 127,170,220-моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, аризачи вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан аризани қаноатлантиришни лозим деб топади. Ишдаги ҳужжатлари ва суд муҳокамасидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги “Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимидан умидсиз қарздорликларни ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш” ҳақида 216-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банк 2022 йил 10 октябрь №13-27/148XDFU-сонли хат билан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига, экспорт (импорт) шартномалари бўйича жавобгарнинг муддати ўтказиб юборилган дебитор қарзлари тўғрисида маълумот берилган. Унга кўра, ARNASOY GOLD TEX масъулияти чекланган жамиятининг хорижий ҳамкорлари ИП Абдашимова Ф.А. билан тузилган ИДН 201001332304720905220100003-рақамли экспорт шартномасига асосан 599.551 АҚШ доллари миқдорда 360 кундан ортиқ муддатга кечиктирилган ва EFE ISTANBUL GROUP IC. VE DIS. TICARET LIMITED STI билан тузилган ИДН 20100133230472090522020001-рақамли импорт шартномасига асосан 210.020 АҚШ доллари миқдорда 360 кундан ортиқ муддатга кечиктирилган ҳамда TOO quot;SweetHousequot; билан тузилган ИДН 201001332304720905220100004рақамли импорт шартномасига асосан 56.250,3 АҚШ доллари миқдорда 360 кундан ортиқ муддатга кечиктирилган дебитор қарздорлиги аниқланган. Шунингдек, қонунчиликда белгиланган муддати ўтган дебитор қарздорлик ўз вақтида ундирилмаган. Аризачи томонидан жавобгарга йўл қўйилган қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш тўғрисида 25.10.2022 йилда 22-33182-сонли талабнома, солиқ тўловчининг шахсий кабинетига электрон кўринишда юборилган. Бироқ, жавобгар томонидан дебиторлик қарздорлик бартараф этилмаган ёхуд жарима суммаси ихтиёрий равишда тўланмаган. Бу ҳолатлар ишдаги далиллар билан тўлиқ ўз тасдиғини топади ва ушбу ҳолатларни инкор этиб бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқа савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 27-бандида ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин 30 банк иш куни (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун — 60 банк иш куни) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар, 180 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда, активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда Республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелда қабул қилинган “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 5087-сонли қарорининг 10-бандига кўра, 2021 йил 1 майдан бошлаб чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар ва “эркин муомалага чиқариш” божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни ўз вақтида таъминламаган импорт қилувчилар учун қонунчиликда белгиланган жарима миқдорлари икки бараварга камайтирилади ва 2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхтатилади ва дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 27-бандига асосан аризачи Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси томонидан жавобгар ARNASOY GOLD TEX масъулияти чекланган жамиятидан ИП Абдашимова Ф.А. билан тузилган ИДН 201001332304720905220100003-рақамли экспорт шартномасига асосан 599.551 АҚШ доллари миқдорда 360 кундан ортиқ муддатга кечиктирилганлиги учун келиб тушмаган пул маблағининг 5 фоизи (333.500.200 сўм) миқдорда ва EFE ISTANBUL GROUP IC. VE DIS. TICARET LIMITED STI билан тузилган ИДН 20100133230472090522020001-рақамли импорт шартномасига асосан 210.020 АҚШ доллари миқдорда 360 кундан ортиқ муддатга кечиктирилганги учун келиб тушмаган пул маблағининг 5 фоизи (116.823.600 сўм) миқдорда, TOO quot;SweetHousequot; билан тузилган ИДН 201001332304720905220100004-рақамли импорт шартномасига асосан 56.250,3 АҚШ доллари миқдорда 360 кундан ортиқ муддатга кечиктирилганлиги учун келиб тушмаган пул маблағининг 5 фоизи (31.289.200 сўм) миқдорида қўшимча жарима қўллаш сўралган, ушбу ҳолатда суд, аризани асосли ва тақдим этилган ҳужжатлар, банк маълумоти ва бошқа ҳужжатлар асосида ўз тасдиғини топган деб ҳисоблайди. Шу боис суд, жавобгар экспорт шартномалари бўйича Низом талабларини бузилишига йўл қўйиб, дебитор қарздорликларни ўз вақтида ундириш чорасини кўрмаган деб ҳисоблаб, аризани тўлиқ қаноатлантиришни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида Низом”нинг 27-бандига мувофиқ жавобгарга жами 481.683.098 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи” тўғрисидаги қонуннинг 9-моддаси 19-бандига мувофиқ, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб, жавобгардан давлат божини ундирмасликни, олдиндан тўланган почта харажатини, жавобгардан аризачи фойдасига ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан суд, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 283-сонли Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176,179,215-222-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Аризачи Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармасининг аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар ARNASOY GOLD TEX масъулияти чекланган жамиятига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида Низом”нинг 27-бандига асосан 481.683.098 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилсин. Қўлланилган молиявий жаримани ундириш Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси зиммасига юклатилсин. Жавобгар ARNASOY GOLD TEX масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан аризачи Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси фойдасига 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кунлик муддат ўтгач кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози тараф ўн кунлик муддат ичида Жиззах вилоят судига апелляция тартибида шикоят (протест) қилишга ҳақли. А.Тўйчиев