← Назад
Решение #688050 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онун | 7 | — | law | |
| онуннинг | 86 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 92 | — | law | |
| онуннинг | 16 | — | law | |
| онуннинг | 52 | — | law | |
| онун | 5 | — | law | |
| онуннинг | 142 | — | law | |
| онун | 51 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz
Тел: 0 370 202 56 08.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 22 декабрь
****-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси **** раислигида,
судья ѐрдамчиси ****нинг котиблигида, аризачи "****" ва "****" масъулияти
чекланган жамиятлари қарздор ―****‖ маъсулияти чекланган жамият
шаклидаги қўшма корхонасини банкрот деб топиш ҳақидаги аризаси бўйича
қўзғатилган тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни кредитор ―****‖
акциядорлик тижорат банки ишончли вакили **** (2021 йил 16 декабрдаги
4434/03-01-сонли ишончнома асосида), қарздор вакиллари **** раҳбар, ****
(2021 йил 08 октябрдаги ишончнома асосида), ҳамда муваққат бошқарувчиси
****ларнинг иштирокида, иш ҳужжатлари билан биргаликда, суд ўз биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Аризачи "****" ва "****" масъулияти чекланган жамиятлари (кейинги
ўринларда "аризачи" деб юритилади) Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий
судига ариза билан мурожаат қилишиб, "****" масъулияти чекланган жамияти
шаклидаги қўшма корхона (кейинги ўринларда "қарздор" деб юритилади)ни
банкрот деб топишни сўраган.
Юқоричирчиқ
туманлараро
иқтисодий
судининг
2022
йил
25 февралда қабул қилган ҳал қилув қарорига асосан аризачилар "****" ва
"****" масъулияти чекланган жамиятиларнинг аризаси қаноатлантирилиб,
қарздор "****" масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхона
банкрот деб эътироф этилган.
Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан қарздор "****" масъулияти
чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхона ва "****" акциядорлик тижорат
банки томонидан апелляция шикоятлари ҳамда Тошкент вилоят прокуратураси
томонидан апелляция протести киритилган.
Тошкент вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 5 апрелдаги қарорига асосан апелляция шикоятлари ва Тошкент
вилоят прокуратурасининг апелляция протести қисман қаноатлантирилиб,
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25 февралда қабул
қилган ҳал қилув қарори бекор қилиниб, янгидан кўриб чиқиш учун
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судига юборилган.
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 апрелдаги
ажрими билан аризачилар аризасидан воз кечганлиги сабабли, иш юритиш
тугатилган.
Мазкур ажримга нисбатан қарздор кредиторлар "****" масъулияти
чекланган жамияти ва фуқаролар ****, **** томонидан апелляция шикоятлари
келтирилган.
Тошкент вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 5 июлдаги қарорига асосан апелляция шикоятлари қаноатлантирилиб,
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 апрелда қабул
қилган ажрими бекор қилиниб, янгидан кўриб чиқиш учун Қуйичирчиқ
туманлараро иқтисодий судига юборилган.
Суднинг 2022 йил 28 сентябрдаги ажрими билан ****-сонли иқтисодий
иш бўйича иш юритиш тикланиб, суд муҳокамасига тайинланган. Суднинг 2022
йил 12 октябрдаги ажрими билан қарздорга нисбатан кузатув таомили жорий
этилган ҳамда қарздорга муваққат бошқарувчи этиб, учинчи тоифали суд
бошқарувчиси аттестатига эга бўлган ****нинг номзоди тасдиқланган.
Суд мажлисида кредитор вакили ариза талабини қувватлаб, қарздорни
банкрот деб топишни ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўради.
Суд мажлисида қарздор вакиллари ариза талабига эътироз билдиришиб,
ҳозирги кунда ўзлари томонидан ихтиѐрий тугатиш жараѐнлари олиб
борилаѐтганлигини, қарздорнинг мавжуд мол-мулклари кредиторлар
мажбуриятларини бажариш учун етарлилигини, тўловга қобилиятсизлик
жараѐни узоқ давом этиши ҳамда қарздор учун ортиқча харажатларнинг
келтириб чиқаришини, шу боис ихтиѐрий тугатиш мақсадга мувофиқлигини
маълум қилиб, аризани рад қилишни сўрашди.
Суд мажлисида муваққат бошқарувчи ўзига юклатилган вазифаларни
бажарганлиги, қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил қилганлиги,
қарздорнинг кредиторлари талаблари реестри тузилганлиги, унга кредиторлар
аниқланиб киритилганлиги, қарздорнинг жами қарзи 82.791.081.224,33 сўмни
ташкил қилиши, қарздор иқтисодий ночор эканлиги, тўлов қобилиятини
йўқотганлиги, 2022 йил 25 ноябрда ўтказилган кредиторлар йиғилишида
кредиторларнинг кўпчилик овози билан қарздорни банкрот деб топиш ҳамда
банкротликнинг кейинги таомилини қўллаш ҳақида қарор қилинганлигини
билдириб, қарздорни банкрот деб топиш ҳамда банкротликнинг кейинги
таомилини қўллашни сўради.
Суд, тўловга қобилиятсизлик иши бўйича манфаатдор шахслар
вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни
ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ариза талабини қаноатлантиришни лозим
топади.
―Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида‖ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг (бундан буѐн матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасига асосан
тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага
келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса,
шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар
томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида
қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва
ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг
биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида
қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса.
Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаѐтганда,
жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга
қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаѐтганда қўлланилмайди.
Қонун 7-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор пул
мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат
этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи ва кредитор эга.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, қарздор 2010 йил 25 мартда Тошкент
вилояти Юқоричирчиқ тумани Давлат хизматлари маркази томонидан давлат
рўйхатидан ўтказилган бўлиб, 1085-сонли гувоҳнома берилган, қарздорнинг
юридик манзили Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани, Тинчлик КФЙ,
Бирлик махалласи кўрсатилган.
Қарздорнинг
жами
кредиторлик
қарздорлиги
айни
вақтга
82.791.081.224,33 сўмни, шундан навбатсиз тўловлар 1.014.827.483,47 сўмни,
биринчи навбатдаги тўловлар 126.593.594,84 сўмни, иккинчи навбатдаги
тўловлар 81.640.026.546,02 сўмни ташкил этган.
Шу боис кредитор судга мурожаат қилиб, қарздорни банкрот деб
топишни сўраган.
Қонуннинг 86-моддасига кўра қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил
этиш қарздорнинг мол-мулки суд харажатларининг, суд бошқарувчиларига ҳақ
тўлаш харажатларининг ўрнини қоплаш учун етарлилигини, шунингдек
қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш мумкинлигини ѐки мумкин эмаслигини
аниқлаш мақсадида ўтказилади.
Муваққат бошқарувчи қарздорнинг молиявий аҳволини, шу жумладан
қарздорнинг мол-мулки бўлса, шу мол-мулкни инвентаризация қилиш
натижаларини ва мулк ҳуқуқининг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини
тасдиқловчи ҳужжатларни таҳлил қилиш асосида қарздорнинг тўлов
қобилиятини тиклаш мумкинлиги ѐки мумкин эмаслиги тўғрисидаги
таклифларни, тўловга қобилиятсизликнинг кейинги тартиб-таомилларини
жорий этиш мақсадга мувофиқлигини асослантирувчи маълумотларни
тайѐрлайди.
Муваққат бошқарувчи молиявий таҳлил натижасида қарздорнинг
молиявий аҳволи тўғрисида қуйидаги хулосалардан бирини тайѐрлайди:
тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланмаганлиги тўғрисида;
агар вақтинча тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланса, тўлов
қобилиятини тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этишнинг асослари
мавжудлиги тўғрисида;
агар доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланса, тўлов
қобилиятини тиклаш имконияти мавжудлиги ѐки мавжуд эмаслиги тўғрисида.
Муваққат бошқарувчи зиммасига юклатилган вазифаларни бажариб,
амалга оширган ишлари ҳақидаги ҳисоботни, қарздорнинг молиявий аҳволи
ҳақидаги маълумотларни ҳамда кредиторларнинг биринчи йиғилиши
баѐнномасини судга тақдим қилган.
Муваққат бошқарувчининг ҳисоботига кўра кредиторларнинг талаблари
реестри шакллантирилган, 2022 йил 25 ноябрь ҳолатига қарздорнинг жами
кредиторлик қарздорлиги 82.791.081.224,33 сўмни ташкил қилган, кредиторлар
олдидаги мавжуд қарзлар қопланмаган, Қонуннинг 5-моддасида назарда
тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари мазкур қарздор жамиятда
мавжуд.
Шунингдек, 2022 йил 25 ноябрда қарздор кредиторларининг биринчи
йиғилиши ўтказилган бўлиб, унда кредиторлар қарздорга нисбатан қўлланилган
банкротликнинг кейинги таомилини белгилаш тўғрисида қарор қабул
қилишган.
Қонуннинг 92-моддасига кўра суд кредиторларнинг биринчи йиғилиши
қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса,
қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш
тўғрисида қарор қабул қилади ѐки суд санациясини ѐхуд ташқи бошқарув
тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида ажрим чиқаради ѐки келишув битимини
тасдиқлайди ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни тугатади.
Агар кредиторларнинг биринчи йиғилишида тўловга қобилиятсизлик
тартиб-таомилларидан бирини қўллаш ҳақида қарор қабул қилинмаган бўлса
ѐки судга унинг қарорларидан ҳеч бири ушбу Қонуннинг 16-моддасида
белгиланган муддатда тақдим этилмаган бўлса, суд доимий тўловга
қобилиятсизлик аломатлари бўлган тақдирда, агар ушбу моддада бошқача
қоида белгиланмаган бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир
иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Суд томонидан қарздор банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш
юритиш бошланган ѐки суд санацияси ѐхуд ташқи бошқарув тартибтаомили
жорий этилган ѐки келишув битими тасдиқланган пайтдан эътиборан кузатув
тартиб-таомили тугатилади.
Қонуннинг 52-моддасига кўра тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш
тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ѐки
тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар
мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва
тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонун 5моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик
аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади.
Суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир
иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорида қарздорни банкрот деб топиш
ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш, тугатиш бошқарувчисини
тайинлаш ва унга ҳақ тўлаш ҳақидаги кўрсатма акс эттирилиши керак.
Суд
муҳокамасида
қарздор
вакилларининг қарздор фаолият
юритмаѐтганлиги сабабли ихтиѐрий тугатиш ишлари олиб борилаѐтганлиги,
ҳозирги кунда ўзлари томонидан ихтиѐрий тугатиш жараѐнлари олиб
борилаѐтганлиги,
қарздорнинг
мавжуд
мол-мулклари
кредиторлар
мажбуриятларини бажариш учун етарлилиги, тўловга қобилиятсизлик жараѐни
узоқ давом этиши ҳамда қарздор учун ортиқча харажатларнинг келтириб
чиқариши, шу боис ихтиѐрий тугатиш мақсадга мувофиқлиги каби важларини
ушбу важлар аризани рад этиш учун асос бўла олмаслиги боисдан ҳам суд
келишмайди. Чунки ишдаги мавжуд ҳужжатларга кўра қарздор тўлов
қобилиятини тиклашга қодир эмас, унда Қонун 5-моддасининг биринчи
қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжуд.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил 21 августдаги 704-сонли қарори билан тасдиқланган ―Тадбиркорлик
субъектларини ихтиѐрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби
тўғрисида‖ги Низомнинг 30-бандида кредиторларнинг талабларини тўлиқ
ҳажмда қондиришнинг мумкин эмаслиги аниқланган тақдирда, тугатувчи
тижорат ташкилотини тўловга қодир эмас (банкрот) деб эътироф этиш
тўғрисидаги ариза билан иқтисодий судга мурожаат қилиши шартлиги,
хўжалик юритувчи субъект тўловга қодир эмас (банкрот) деб эътироф этилган
вақтдан бошлаб ихтиѐрий тугатиш тўхтатилиши ва бундан кейинги тартибот
банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилиши
белгиланган.
Бу ҳолатда суд, қарздорда банкротлик аломатлари мавжудлигини
инобатга олиб, аризани қаноатлантириш ва қарздорни банкрот деб топиш ҳамда
унга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлашни, суд харажатларини
қарздор зиммасига юклашни лозим топади.
2022 йилнинг 25 ноябрида ўтказилган қарздор кредиторларининг
биринчи йиғилишида кредиторлар қарздорни тугатиш бошқарувчилигига
****нинг номзодини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилишган.
Маълумки, Қонуннинг 142-моддасига асосан суд қарздорни банкрот деб
топиш ҳақида қарор қабул қилаѐтганда тугатиш бошқарувчисини ташқи
бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди. Устав
фондида (устав капиталида) давлатнинг улуши бўлган корхона банкрот деб
топилган тақдирда, ваколатли давлат органи ҳам тугатиш бошқарувчилигига
номзод тақдим этиши мумкин.
Суд, қарздорнинг кредиторлар томонидан таклиф этилган номзод учинчи
тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган ****ни тугатиш бошқарувчи
этиб тайинлашни лозим топди.
Қонун 51-моддасининг иккинчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу Қонунда бошқача қоида
белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро этилиши лозим.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 118-, 176–179- ҳамда 186-моддаларига асосланиб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Ариза қаноатлантирилсин.
―****‖ маъсулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонаси
банкрот деб топилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
―****‖ маъсулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонасида
тугатишга
доир
иш
юритиш
муддати
2023
йил
23 августга қадар этиб белгилансин.
―****‖ маъсулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонасининг
тугатиш бошқарувчиси этиб, учинчи тоифали суд бошқарувчиси ****нинг
номзоди тасдиқлансин.
Тугатиш бошқарувчисининг зиммасига:
- ―****‖ маъсулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонаси
банкрот деб эътироф этилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш
бошланганлиги тўғрисида ―Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида‖ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунининг 53-54 ва 143-моддаларида кўрсатилган қоидаларга
риоя қилган ҳолда маълумотларни расмий нашрда эълон қилиш;
- ―Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида‖ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 23 ва 144-моддаларида белгиланган барча мажбуриятларни тўлиқ
бажариш;
- тугатишга доир иш юритиш жараѐнини қонунда белгиланган тартибда
олиб бориш ва оралиқ ҳисоботларни заруратга қараб судга тақдим қилиб
бориш, 2023 йил 28 ноябрга қадар эса тугатишга доир иш юритишни тамомлаш
тўғрисида ҳисоботни тақдим қилиш юклатилсин.
―****‖ маъсулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонаси
бошқарув органининг зиммасига уч иш куни ичида хўжаликнинг бухгалтерия
ва бошқа ҳужжатлари, муҳр ва штамплари, моддий ва бошқа қимматликларини
тугатиш
бошқарувчисига
топширилишини
таъминлаш
мажбурияти
юклатилсин.
Аризачи "****" маъсулияти чекланган жамият фойдасига қарздор ―****‖
маъсулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонаси ҳисобидан 735 000
сўм давлат божи ва 19 600 сўм почта харажати ундирилсин ҳамда бу ҳақда
ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида
шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
****