← Назад
Решение #688055 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| онуни | 36 | — | law | |
| ФКнинг | 279 | — | law | |
| онуннинг | 36 | — | law | |
| шунингдек суд томонидан ИПК | 57 | — | law | |
| ИПК | 278 | — | law | |
| ИПК | 171 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
NAVOIY VILOYAT
SUDI
НАВОИЙСКИЙ
ОБЛАСТНОЙ СУД
210100, Navoiy sh, Navoiy ko`chasi, 11а uy
210100, г.Навои, ул.Навои, дом 11а
Tel:(+99879) 220-50-61 Fax: (79) 220-50-59 e.mail: j.navoiy@sud.uz
ҚАРОР
2022 йил 22
декабрь
4-2101-2202/4112-сонли
иш
Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
Т.Абдрамановнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Л.Тошмуродов ва
Т.Қаҳҳоровлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
Н.Исмаиловнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
Х.Ниязов (27.10.2022 йилдаги 01/01/-87 сонли ишончномага
асосан), жавобгар “Қуёшжон” МЧЖ вакили Ж.Жалолов
(21.12.2022 йилдаги 5-сонли ишончномага асосан), жавобгар
“Эъзоза Кафолат Омад” МЧЖ вакили Н.Назиров (жамият
раҳбари) иштирокида, Кармана туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 3 ноябрь кунидаги ҳал қилув қарори устидан жавобгар
“Қуёшжон”
масъулияти
чекланган
жамияти
томонидан
келтирилган апелляция шикоятини, Навоий вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий
бошқармаси АТБ “Турон” банк (кейинги ўринларда даъвогар деб
номланади) манфаатида жавобгар “Қуёшжон” масъулияти
чекланган
жамияти
(кейинги
ўринларда
жавобгар
деб
номланади) ҳамда жавобгар “Эъзоза Кафолат Омад” масъулияти
чекланган жамиятига нисбатан судга мурожаат этиб, жами
742.078.146 сўм кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни гаров
таъминотига қаратишни сўраган.
Кармана туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 3 ноябрь
кунидаги
ҳал
қилув
қарорига
асосан
даъво
талаби
қаноатлантирилган.
Бундан норози бўлган жавобгар апелляция шикояти бериб,
суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини рад
этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган
Суд муҳокамасида жавобгарлар вакиллари апелляция
шикоятини қўллаб қувватлаб, уни қаноатлантиришни шунингдек,
суд муҳокамасида судга илтимоснома билан мурожаат этиб, иш
бўйича адвокат иштирокини таъминлаш мақсадида ишни
кўришни кейинга қолдиришни сўради.
далиллар етарли эканлиги, жавобгар томонидан ҳозирги вақтга
қадар қарздорлик тўланмасдан келинаётганлиги, жавобгар
вакилларини ишни кўришни кейинга қолдириш тўғрисидаги
илтимосномаси асоссиз эканлиги сабабли илтимосномани рад
этишни, биринчи инстанция суди томонидан барча ҳолатлар
тегишли тартибда ўрганилиб, асосли равишда ҳал қилув қарори
қабул қилинганлиги, шу сабабли апелляция шикоятини
қаноатлантиришни рад этиб, ҳал қилув қарорини ўз кучида
қолдиришни сўради.
Суд мажлисини ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида лозим
даражада хабардор этилган Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси вакили суд муҳокамасига
келмади. Шунга кўра, судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда ИПК деб
юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига асосан ишни
унинг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Судлов ҳайъати иш бўйича тарафлар вакиллари фикрини
эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб ва шикоят важларини
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра жавобгар вакилини
ишни кўришни кейинга қолдириш тўғрисидаги илтимосномасини
қаноатлантиришни рад этиб, апелляция шикоятини мазкур суд
муҳокамасида кўриб чиқишни, биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириб, апелляция шикоятини
қаноатлантиришни рад қилишни лозим топди:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги
ўринларда ФК деб юритилади) 8- ва 234-моддаларига кўра
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда
ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида мажбуриятлар кредит
шартномаси ва ипотека шартномасидан келиб чиққан.
Иш ҳужжатларидан ҳамда суд муҳокамасида аниқланишича
даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида 2018 йил 30 июль куни 180 ой
муддатга йиллик 1 фоиз устама тўлаш шарти билан 750.000.000
сўм миқдорда мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш
мақсадида кредит маблағи ажратиш тўғрисида 656-сонли кредит
шартномаси тузилган.
Шартнома шартларига кўра, банк томонидан жавобгарга
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериши, жавобгар эса шартноманинг
ажралмас қисми бўлган тўлов графиги асосида олинган пул
суммасини (кредит)ни қайтариш ва унинг учун фоизларни тўлаш
мажбуриятини олган.
ФКнинг 744-моддасида кредит шартномаси бўйича бир тараф
банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга
(қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва
шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса
мажбуриятини олишлиги белгиланган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилган
бўлсада, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим
даражада бажарилмасдан, кредитнинг асосий қисми ва фоизлари
тўлов
графигида
белгиланган
муддатларда
тўланмасдан,
даъвогарнинг талабномалари жавобсиз қолдирилиб келинган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 5.1.6 гбандига кўра, банк агар қарздор мазкур шартномада белгиланган
муддатларда шартнома бўйича кредит маблағи ва унга
ҳисобланган тегишли фоизларни кетма-кет икки ёки ундан кўп
марта тўламаган, шунингдек, шартномада қайд этилган
тўловларни белгиланган муддатдан 90 кунгача кечиктирган
ҳолларда кредит маблағини муддатдан олдин ундириш, унга
ҳисобланган тегишли фоизларни жарималар билан бирга
тўланишини талаб қилиш, зарарни қоплаш ундирувни гаров
шартномасига асосан гаровга қўйилган мулкларга қаратиш
қарзларни тўлалигича қарздорнинг барча ҳисоб рақамидан ёки
кредит таъминоти ҳисобидан ундириш чораларини кўриш ҳуқуқи
эга эканлиги кўрсатилган.
ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз
шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда
тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини
қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз
берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар
билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Даъвогар томонидан тақдим этилган 03.11.2022 йилдаги
маълумотда, жавобгарнинг банк олдидаги жами қарздорлиги
743.159.000 сўм шундан 703.126.000 сўм муддатли асосий
қарздорлиги, 540.000 сўм муддатли фоиз қарздорлиги, 36.460.000
сўм муддати ўтган асосий қарздорлиги, 3.033.000 сўм муддати
ўтган фоиз қарздорлиги мавжудлиги қайд этилган.
Шу боис биринчи инстанция суди даъво талабидан келиб
чиқиб, даъвони қаноатлантириш тўғрисида асосли хулосага
келган.
Ажратилган
кредит
маблағлари
таъминоти
сифатида
тарафлар
ўртасида
31.07.2018
йилда
тузилган
ипотека
шартномасига
асосан
жавобгар
“Эъзоза
кафолат
омад”
масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Қизилтепа
тумани Милтиқчи маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган
умумий ер майдони 1000 м2, ишчи майдони 1033,41м2, 23 та
хонадан иборат бўлган “Алкаголли маҳсулотлар билан чакана
савдо қилиш биноси”га гаровга қўййилган.
тартибда давлат руйхатидан ўтказилган.
Ипотека
шартномасининг
5-бандига
кўра,
кредит
шартномасида кўрсатиб ўтилган мажбуриятлар бажарилмаса ва
олинган қарз ўз вақтида Банкка қайтарилмаса, кредит фоизлари
ва асосий қарз тўланиши бир ёки ундан ортиқ маротаба
кечиктирилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 277, 279, 280, 281-моддаларига ва “Ипотека
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 36-моддасига
мувофиқ равишда ундирув гаровга қўйилган мулкка қаратилади.
ФКнинг
279-моддасига
кўра,
гаровга
олувчининг
(кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор
гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган
вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган
тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин.
“Ипотека тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг
36-моддасига
кўра,
ипотекага
олувчи
ипотека
билан
таъминланган мажбуриятнинг бажарилмаганлиги ёки лозим
даражада
бажарилмаганлиги,
хусусан,
қарз
суммаси
тўланмаганлиги
ёхуд
ўз
вақтида,
тўлиқ
ёки
қисман
тўланмаганлиги натижасида вужудга келган, ушбу Қонуннинг 7моддасида назарда тутилган талабларни ипотека тўғрисидаги
шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулк ҳисобидан
қаноатлантириш учун ундирувни, агар шартномада бошқача
тартиб назарда тутилмаган бўлса, шу мол-мулкка қаратишга
ҳақли.
Юқоридаги қонунчилик нормалари талабларидан келиб
чиқиб, суд асосли равишда ундирувни гаровга қўйилган молмулкларга қаратиш тўғрисида хулосага келган.
Судлов ҳайъати, жавобгар томонидан апелляция шикоятида
келтирилган суднинг ҳал қилув қарори кредит шартномасига зид
равишда қабул қилинганлиги, жавобгар томонидан объектив
сабабларга кўра тўловлар амалга оширилиши кечикканлиги
ҳақидаги важларига қўшила олмайди.
Суд қарорида ундириладиган сумманинг аниқ миқдори яъни
муддати ўтган кредитнинг асосий қарзи, тўлов муддати келмаган
кредитнинг асосий асосий қарзи ва фоиз қарздорлиги шартнома
шартларига ва тўлов жадвалига асосланиб ҳисоблаб чиқилган,
шунингдек суд томонидан ИПК нинг 57-моддасида белгиланган
ўз ҳуқуқидан фойдаланиб иш ҳолатлари бўйича жавобгарнинг
мавжуд қарздорлигини аниқлаш ва ҳисобланган фоизларни
асослилигини ўрганиш мақсадида ишга мутахассис сифатида
Марказий банк Навоий вилоят бошқармасининг ходимларини ҳам
хулосаси олинган.
Бундан ташқари, муқаддам даъвогарнинг айни шу мазмунда
киритган дааъво аризаси бўйича, жавобгар даъво талабларини
тан олиб, мавжуд қарздорликни тўлаб бериш мажбуриятини
келишувга асосан суднинг 2021 йил
28 октябрь
кунидаги ажримига асосан даъвогарнинг даъвоси кўрмасдан
қолдирилган.
Юқоридагиларга кўра судлов ҳайъати биринчи инстанция
суди
томонидан
иш
учун
аҳамиятли
ҳолатлар
тўлиқ
аниқланганлиги, ушбу ҳолатлар исботланганлиги, ҳал қилув
қарорида баён қилинган хулосалар иш ҳолатларига мувофиқ
келиши
ҳамда
моддий
ва
процессуал
ҳуқуқ
нормалар
бузилмаганлигини инобатга олиб, суднинг ҳал қилув қарорини
бекор қилиш ёки ўзгартиришга асослар мавжуд эмас деб
ҳисоблайди.
ИПК нинг 278- моддасига кўра апелляция инстанцияси суди
апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли эканлиги
белгиланган.
Баён этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш, апелляция
шикоятини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида хулосага
келди.
ИПК
171-моддаси
биринчи
қисмида
санаб
ўтилган
кутилмаган ва фавқулодда ҳолатларда суд муҳокамасини кейинга
қолдирилиши мумкинлиги белгиланган.
Жавобгарни ишга адвокат иштирокини таъминлаш учун суд
муҳокамасини кейинга қолдириш тўғрисидаги илтимсномаси
ишни кўришни кейинга қолдиришга асос бўла олмайди.
Бундан ташқари иш ҳолатлари барча далиллар билан
исботланганлиги,
иш
учун
аҳамиятли
ҳолатлар
тўлиқ
аниқланганлиги сабабли, судлов ҳайъати суд муҳокамасини
кейинга қолдиришга зарурият йўқ деб ҳисоблаб, жавобгарни
илтимосномасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи
шахсларнинг
қаноатлантирилган
даъво
талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция ва кассация
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу
моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Суднинг 2022 йил 9-декабрь кунидаги апелляция шикоятини
иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримига асосан
жавобгар томонидан апелляция шикояти учун тўланадиган
давлат божини тўлаш муддатлари кечиктирилган.
Шунга кўра, судлов ҳайъати, жавобгардан ишни апелляция
инстанциясида кўриш билан боғлиқ 7.420.770 сўм давлат божини
ундиришни, олдиндан тўланган почта харажатларини ҳам унинг
зиммасида қолдиришни лозим топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 276, 278, 280-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайьати
қ и л а д и:
Кармана туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 3 ноябрь
кунидаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Жавобгар “Қуёшжон” масъулияти чекланган жамиятининг
апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “Қуёшжон” масъулияти чекланган жамиятидан
ишни апелляция инстанциясида кўриш билан боғлиқ 7.420.770
сўм давлат божи ундирилсин.
Жавобгар “Қуёшжон” масъулияти чекланган жамиятининг
ишни кўришни кейинга қолдириш тўғрисидаги илтимосномасини
қаноатлантириш рад этилсин.
Қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Қарордан норози тараф белгиланган тартибда Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига кассация тартибида шикоят (протест) келтириши
мумкин.
Раислик қилувчи
Т.Абдрамано
в
ҳайъат аъзолари
Л.Тошмурод
ов
Т.Қаҳҳоров