← Назад
Решение #688069 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 327 | — | code_article | |
| зР ИПК | 170 | — | law | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| олларда ФК | 734 | — | law | |
| айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФК | 327 | — | law | |
| ларидан фойдаланилган бутун давр учун ФК | 327 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TOYLOQ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy
Toyloq region, Mustaqillik street, 8
Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41
e-mail: i.tayloq@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тойлоқ тумани
2022 йил 22 декабрь
4-1405-2201/3706-сонли иш
Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Қ.Мурадовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, даъвогар ХХХ манфаатида
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг,
жавобгар ХХХга нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили З.У.
(2022 йил 05 мартдаги 20-05/403-сонли ишончнома асосида) иштирокида Тойлоқ
туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
Даъво аризасидан кўринишича, ХХХ Самарқанд вилоят филиали (кейинги
ўринларда банк) ва ХХХ (кейинги ўринларда жавобгар) ўртасида 2016 йил 01
мартда кредит шартномаси имзоланган, шартномага асосан банк жавобгарга узумзор
барпо қилиш учун ток кўчатлари сотиб олиш, шпалер ўрнатиш ва сув қудуғи
қурилиши учун йиллик 9 фоиз устама тўлаш шарти билан 420.000.000 сўм кредит
ажратиш, қарз олувчи эса олинган кредит маблағини ўз муддатида фоизлари билан
қайтариш мажбуриятини олган, жавобгар томонидан кредит шартномаси шартлари
лозим даражада бажарилмаганлиги, кредит асосий қарзи ва фоизи белгиланган
муддатларда қайтарилмаганлиги Тойлоқ туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил
21 декабрдаги ҳал қилув қарори билан кредит шартномаси муддатидан олдин бекор
қилиниб, кредит қарздорлигини ундириш белгиланган, кредит қарздорлиги бартараф
қилинмаганлиги сабабли, даъвогар томонидан ҳал қилув қароридан даъво аризаси
киритилган кунга қадар 70.527.483,41 сўм фоиз ҳисобланган, натижада даъвогар
ХХХ (кейинги ўринларда даъвогар) манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда Палата) судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 327-моддасига асосан 70.527.483,41 сўм фоизни ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили З.У. кўрсатма бериб, даъво
аризасида келтирилган важларни такрорлаб, кредит шартномаси шартлари қарздор
томонидан тўлиқ бажарилмаганлиги, кредит қарзи тўловлари шартномада
белгиланган тартиб ва муддатда тўланмаганлигини билдириб, банк фойдасига
жавобгардан кредит учун ҳисобланган фоизни ундиришни сўради.
Суд муҳокамасида жавобгар вакили иштирок этмади.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси
даъво аризасида ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Суд, ЎзР ИПКнинг 170-моддасига асосан ишни уларнинг иштирокисиз,
мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим деб топди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар вакили кўрсатмаларини таҳлил этиб,
қуйидаги асослар билан даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, ХХХ Самарқанд вилоят филиали ва ХХХ ўртасида 2016 йил 01 мартда
кредит шартномаси имзоланган, шартномага асосан банк жавобгарга узумзор барпо
қилиш учун ток кўчатлари сотиб олиш, шпалер ўрнатиш ва сув қудуғи қурилиши
учун йиллик 9 фоиз устама тўлаш шарти билан 420.000.000 сўм кредит ажратиш,
қарз олувчи эса олинган кредит маблағини ўз муддатида фоизлари билан қайтариш
мажбуриятини олган.
ХХХ Самарқанд вилоят филиали (Ипотекага олувчи), ХХХ (Қарздор) ва МЧЖ
шаклидаги «Sam Ros Xolod» қўшма корхонаси (Ипотекага қўювчи) ўртасида 2016
йил 03 март куни кредитни қайтармаслик хавфини олдини олиш мақсадида ипотека
шартномаси тузилган. Ипотека шартномасига кўра, «Ипотекага қўювчи» - ХХХ
томонидан ўзига тегишли Самарқанд тумани, Даштакиболо ҚФЙга қарашли
Гулобод қўрғонида жойлашган ер майдони 5,24 гектардан иборат мева
сабзавотларни сақлаш музлаткичи ва ишлаб чиқариш цехининг 25,99 фоиз улуши,
яъни М-литердаги қисми айвон биноси гаровга қўйилган.
Шунингдек, МЧЖ шаклидаги «Sam Ros Xolod» қўшма корхонаси, АТБ
«Хамкор банк» Самарқанд филиали, ХХХ ва ХХХ Самарқанд вилоят филиали
ўртасида 2016 йил
02 мартда кафиллик шартномаси тузилган.
Кафиллик шартномасига кўра, МЧЖ шаклидаги «Sam Ros Xolod» қўшма
корхонаси даъвогарнинг биринчи талабига биноан кредит бўйича тўловлар, унга
ҳисоблаб ёзилган фоизлар ва кредит мажбуриятини ўз муддатида бажариш билан
боғлиқ харажатларни сўзсиз тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Шартномага
кўра, кафиллик суммаси 525.000.000 сўм қилиб белгиланган.
Тойлоқ туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 21 декабрдаги ҳал қилув
қарори билан ХХХ Самарқанд вилоят филиали, ХХХ ва МЧЖ шаклидаги «Sam Ros
Xolod» қўшма корхонаси ўртасида 2016 йил 03 март куни тузилган ипотека ва МЧЖ
шаклидаги «Sam Ros Xolod» қўшма корхонаси, АТБ «Хамкор банк» Самарқанд
филиали, ХХХ ва ХХХ Самарқанд вилоят филиали ўртасида 2016 йил 02 мартда
тузилган кафиллик шартномалари ҳақиқий эмас деб топилган, шунингдек банк ва
жавобгар ўртасидаги кредит шартномаси муддатидан олдин бекор қилиниб,
жавобгардан 315.000.000 сўм муддатли кредит асосий қарзи, 1.009.726,03 сўм
муддатли ва 17.398.356,16 сўм муддати ўтган кредит фоизини ундириш белгиланган.
Жавобгар томонидан кредит шартномасининг талаблари бажарилмасдан,
кредит ва кредит фоизлари тўланмаслиги оқибатида 2021 йил 13 октябрдан 2022 йил
14 ноябрга қадар ўз вақтида тўланмаган фоиз қарздорлиги учун 6.843.790,11 сўм
пеня, ҳисобланган, лекин ўз вақтида тўланмаган 38.220.719,18 сўм фоиз, умидсиз
кредит асосий қарз қолдиғига ҳисобланган 25.071.033,68 сўм фоиз банк томонидан
ҳисобланган.
Қоиз бўйича қарзни қайтариш тўғрисида банк томонидан жавобгар бир неча
бор ёзма равишда огоҳлантирилган. Лекин, жавобгар мажбуриятни тўлиқ
бажармаган, шартномада белгиланган тартиб ва муддатда кредит қарзини
қайтармаган.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодексининг
236-моддасига
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак,
327-моддасига кўра, бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб
қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда
кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида
улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак,
736-моддасига асосан, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб)
қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини
қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг
қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин
қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни
қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу
мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини
тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли,
744-моддасига кура кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит
ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда
тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи
эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини
олади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси
Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги «Кредит
шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида»ги 13/150-сонли қарорининг 10-бандида, ФКнинг 736-моддаси биринчи
қисмига мувофиқ, агар қонун ҳужжатларида ёки қарз шартномасида бошқача тартиб
назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини вақтида қайтармаган
ҳолларда ФКнинг 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган
бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб то у
қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФКнинг 327-моддаси
биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган миқдорда фоизлар тўланиши
керак; кредит шартномасининг муддатидан олдин бекор қилиниши кредит
ташкилотини кредит шартномасини бекор қилиш пайтидан бошлаб қайтариш кунига
қадар пул маблағларидан фойдаланилган бутун давр учун ФКнинг 327-моддасида
назарда тутилган фоизларни олиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди деб тушунтириш
берилган.
Даъвогар даъво аризасида 70.527.483,41 сўм фоизни ундиришни сўраган
бўлиб, даъво аризасига илова қилинган ҳужжатларга кўра, ундирилиши сўралган
сумманинг 63.291.752,86 сўм қисмини фоизлар, 6.843.790,11 сўм қисмини пеня
ташкил қилади.
Даъвогар даъво аризасида жавобгардан ҳисобланган фоизларни ундиришни
сўраганлиги, талаб қилинган сумманинг 6.843.790,11 сўм қисмини пеня ташкил
қилиши сабабли, даъво талабидаги 6.843.790,11 сўм пеняни ундириш рад қилинади,
даъво талабининг 63.291.752,86 сўм қисми эса қаноатлантирилади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига
кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Давлат
божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан
юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво
талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган
тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан
даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда
ундирилади.
Суд, иш ҳужжатлари орқали даъвогарнинг даъво талаби қисман
тасдиқланиши, яъни ўзаро тузилган кредит шартномаси асосида банк томонидан
ХХХга кредит маблағи ажратилганлиги, кредит шартномаси шартлари қарз олувчи
томонидан
тўлиқ
бажарилмаганлиги,
кредит
қарздорлигини
тўлаш
кечиктирилганлиги сабабли фоизлар ҳисобланганлиги, даъво талабида ҳисобланган
фоизларни ундириш сўралган бўлиб, ҳисобланган сумманинг бир қисми пеня
эканлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни,
жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига 63.291.752,86 сўм пеняни ундиришни,
даъво талабининг 6.843.790,11 сўм қисмини рад қилишни, давлат божи ва почта
харажатларини даъво талабининг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда
тарафлар ўртасида тақсимлашни лозим деб топди.
Давлат божининг ҳисоб-китоби қуйидагича: қаноатлантирилган даъво
суммаси бўйича давлат божи (63.291.752,86 х 2 фоиз = 1.265.835 сўм) жавобгар
зиммасига, қаноатлантириш рад қилинган даъво суммаси бўйича давлат божи
(6.843.790,11 х 2 фоиз = 135.876 сўм) даъвогар зиммасига юклатилади.
Баён этилганлар асосида ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 113,118,176-180,186-моддаларини қўллаб, суд
Жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига 63.291.752,86 сўм ҳисобланган
фоиз ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган 24.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг 6.843.790,11 сўм қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Жавобгар ХХХдан 1.265.835 сўм, даъвогар ХХХдан 135.876 сўм давлат божи
республика бюджетига ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши (протест
келтириши) мумкин.
Судья
Ў.Қ.Мурадов