Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2202/4806 Дата решения 22.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чустский межрайонный экономический суд Судья Мухиддинов Абдурасул Рахимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Наманган ҲЭТК АЖ Ответчик / Подсудимый АХМАДАЛИ МАХМУД ХАКИМ фермер хўжалиги
Source ID 984452 Claim ID 3041388 PDF Hash 3bc1a1663224bcf1... Загружено 09.04.2026 08:14 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 2032-моддаси нинг 2032 law
ИПКнинг 2034-моддаси ИПКнинг 2034 law
Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси Ушбу Кодекс 2034 code_article
мазкур Кодекс 2034-моддасининг 8-қисми мазкур Кодекс 2034 8 code_article
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI CHUST TUMANLARARO IQTISODIY SUDI 161100, Наманган вилояти, Чуст тумани, Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй Тel: (0 369) 423-37-57 Fax: (0 369) 423-37-57 ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 161100, Наманганская область, Чустский район, г.Чуст, ул.Чустий, дом 5 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.chust@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ сонли иш 2022 йил 22 декабрь 4-1603-2202/4806- Чуст туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Р.Мухиддинов, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси “NAMANGAN HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI KORXONASI” АЖ манфаатиданинг жавобгар “AHMADALI MAHMUD HAKIM” фермер хўжалиги ҳисобидан 1 826 863 сўм асосий қарздорликни ундириш тўғрисида соддалаштирилган иш юритиш тартибида тақдим этган даъво аризасини ўз биносида соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси “NAMANGAN HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI KORXONASI” АЖ манфаатида Чуст туманлараро иқтисодий судига соддалаштирилган иш юритиш тартибида даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “AHMADALI MAHMUD HAKIM” фермер хўжалиги ҳисобидан 1 826 863 сўм асосий қарздорликни ундиришни сўраган. Иш ҳужжатларида даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни жавобгарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда - “ИПК” деб юритилади)нинг 2032-моддаси биринчи қисмига асосан даъвонинг баҳоси юридик шахсга нисбатан - энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма бараваридан ошмаганлиги сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилмоқда. ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. қўзғатиш ҳақида ажрим 2022 йил 2 декабрь куни чиқарилган бўлсада, даъво ариза бўйича ёзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга тақдим этилмаган. ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига биноан, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Шунингдек, мазкур Кодекс 2034-моддасининг 8-қисмига мувофиқ, суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади. Юқорида баён этилганларга асосан, суд даъво ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни батафсил ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда - “ФК” деб юритилади)нинг 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари энергия таъминоти шартномасидан келиб чиққан. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 2022 йил 5 апрель куни тарафлар ўртасида юридик шахслар учун электр энергия таъминоти юзасидан 520888-сонли шартнома тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига мувофиқ даъвогар уланган тармоқ орқали жавобгарга электр энергияси бериб туриш ҳақини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.6-бандида истеъмолчи (жавобгар) келгуси ҳисоб-китоб даврига у бошланишидан олдин электр энергияси учун шартномавий ҳажми нархини 100 фоизи миқдорида олдиндан тўловни амалга ошириши шартлиги белгиланган. Даъвогар шартнома шартларига асосан олган мажбуриятини бажарган, яъни жавобгарга шартномада назарда тутилган миқдорда электр энергияси етказиб берган. Жавобгар эса шартномага асосан олган мажбуриятини қисман бажармаслиги оқибатида ушбу низо келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Жавобгарнинг 2022 йилнинг 1 ноябрь куни ҳолатида даъвогар олдидаги қарздорлиги 1 826 863 сўмни ташкил этиши тегишли иш ҳужжатларида тўпланган материаллар билан ўз тасдиғини топган. Бундай ҳолатда, даъвогарнинг асосий қарзни ундириш талаби асосли бўлиб ҳисобланади ва у қаноатлантирилиши, жавобгардан даъвогар фойдасига 1 826 863 сўм асосий қарз ундирилиши лозим. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Шунга кўра суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилиши лозим. Юқорида баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 176179, 180, 2031-2035-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар “AHMADALI MAHMUD HAKIM” фермер хўжалиги ҳисобидан: “NAMANGAN HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI KORXONASI” АЖ фойдасига 1 826 863 сўм асосий қарз, 24 000 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. --------------------------------------------------------------------------------------------Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори ихтиёрий тартибда ижро этилади. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича қайси ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунига қадар ихтиёрий тартибда ижро этилмаган бўлса, ўша ҳал қилув қарори тарафларнинг илтимосномаси бўйича суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси V бўлимининг қоидаларига биноан, суд харажатларини ундиришга тааллуқли қисми эса суднинг ташаббуси билан мажбурий ижро этилиши лозим. Судья А.Р. Мухиддинов