Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2201/4077 Дата решения 22.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья Жумаев Диёр Бозорович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "ТИФ МИЛЛИЙ БАНКИ" АЖ Ответчик / Подсудимый "SHEROBOD TEXTILE INVEST" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1006711 Claim ID 3008084 PDF Hash 59917e7fa9aed49e... Загружено 09.04.2026 08:14 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
онунининг 17-моддасининг 5-қисми онуни 17 5 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TERMIZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН ТЕРМЕЗСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 190111, Termiz sh, Istiqlol k.., 67-uy 190111, г.Термиз, ул. Истиқлол, дом 67 Tel: (+99876) 227-29-72 faks: 0 (76) 227-29-25 e-mail: i.termiz@sud.uz АЖРИМ (даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 1901-2201/4077-сонли иш 2022 йил 22 декабрь 4- Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья Д.Жумаев, Т.Музраповнинг котиблигида, даъвогар вакили – Х.Тошпулатов (ишончнома асосида), “SHEROBOD TEXTILE INVEST” масъулияти чекланган жамияти вакиллари – А.Тожиев (раҳбар), С.Туропов ва Э.Бегимқуловлар (ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки акциядорлик жамияти манфаатида, жавобгар – “SHEROBOD TEXTILE INVEST” масъулияти чекланган жамияти ва “SOUTH SHINDONG GROUP” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берган даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда – палата) даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда – даъвогар ёки банк) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар – “SHEROBOD TEXTILE INVEST” масъулияти чекланган жамияти ва “SOUTH SHINDONG GROUP” масъулияти чекланган жамиятидан (5250000 ЕВРО доирасида) 1111110 ЕВРО муддатли кредит қарзи, 1388890 ЕВРО муддати ўтган кредит асосий қарзи, 47824,32 ЕВРО муддати ўтган кредит фоизи ундириб, ундирувни гаров мулкига қаратишни сўраган. Палата ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Жавобгарлар суд мажлисида ўз вакилларининг иштирокини таъминламади. кодексининг (кейинги ўринларда – ИПК) 170-моддасига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўришни лозим деб топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар ўртасида имзоланган медиатив келишувни тақдим этиб, даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд, иш юзасидан даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топди. Аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида иш бўйича 2022 йил 19 декабрда медиатив келишув тузилган. ИПК 107-моддасининг 53-бандига кўра эса тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдириши белгиланган. Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасининг 5-қисмига кўра, низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим. Шу боис, суд тарафлардан давлат божи ундирмасликни, олдиндан тўланган 24000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 195-моддаларини қўллаб, а ж р и м қ и л д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки акциядорлик жамияти манфаатидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози тарафлар ажрим қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест) беришлари мумкин. Раислик қилувчи, судья Д.Жумаев