← Назад
Решение #688593 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 107 | — | law | |
| онуни | 18 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
YUQORICHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ
Yangibozor sh.,Mustaqillik ko’chasi 77-uy
e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz
г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77
e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz
Тел: 0-(370 ) 983-30-16, факс: 0-(370 ) 983-30-14
АЖРИМ
(аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Юқоричирчиқ тумани 2022 йил 22 декабрь 4-1105-2202/2525-сонли иш
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси
З.Эшмирзаев раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насировнинг котиблигида,
аризачи вакили А.Аъзамов (2022 йил 15 июлдаги 23-58367-сонли
ишончнома билан) иштирокида, аризачи Тошкент вилояти давлат солиқ
бошқармасининг жавобгар “UMRBOQIY” ФХнинг банклардаги ҳисоб
рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суднинг маъмурий биносида очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Аризада баён этилишича, солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган
“UMRBOQIY” ФХ 2022 йил учун юридик шахслар мол-мулк солиғи тўлови
бўйича солиқ ҳисоботини белгиланган муддатида солиқ органига
(бундан буён матнда солиқ ҳисоботи деб юритилади) тақдим қилмаган.
Шунга кўра, аризачи Юқоричирчиқ тумани Давлат солиқ
инспекцияси (бундан буён матнда Юқоричирчиқ туман ДСИ деб
юритилади) Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судига ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар “UMRBOQIY” ФХнинг банклардаги
ҳисобварақлар бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга
тўхтатишни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили иштирок этиб, жавобгар
томонидан
аризада
кўрсатилган
камчиликлар
бартараф
этилмаганлигини маълум қилиб, ариза талабларини қўллаб-қувватлаб,
суддан уни қаноатлантириб беришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи кўрсатилган ажрими
жавобгарга электрон тарзда юборилган бўлсада, бироқ жавобгар
бугунги суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Мазкур
ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128, 220моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриш мумкин деб
ҳисоблайди.
Суд
аризадаги важларини ўрганиб, ишдаги ҳужжатларни
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра аризани кўрмасдан
қолдиришни лозим топди.
Аниқланишича, Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг
иш юритувида аризачи Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасининг
жавобгар “UMRBOQIY” ФХга нисбатан 2022 йил учун юридик шахслар
мол-мулк солиғи тўлови ҳисоботини белгиланган муддатида солиқ
органига тақдим қилмаганлиги сабабли банкдаги ҳисобварақлар бўйича
операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги
аризаси бўйича қўзғатилган 4-1105-2202/2524-сонли иқтисодий иш
мавжуд.
ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида фуқаролик
ишлари бўйича суд, иқтисодий суд, ҳакамлик суди иш юритувида айни
бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир
асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса, суд даъво аризани
кўрмасдан қолдириши белгиланган.
Шунга кўра, суд аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
18-моддаси биринчи қисмининг 7-бандида суднинг ёки ҳакамлик
судининг иш юритувида айни бир тарафлар ўртасидаги, айни бир
предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш
мавжуд бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда тўланган давлат божи
қайтарилиши белгиланган.
Ушбу Қонунининг 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра,
аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги
ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинган. Шунингдек, ариза
электрон тарзда тақдим этилганда почта харажати тўлаш назарда
тутилмаган.
Демак, иш бўйича давлат божи ва почта харажати ундирилмайди.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 107, 118, 128, 220, 195-196-моддаларига асосланиб, суд
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Аризачи Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасининг
жавобгар “UMRBOQIY” ФХнинг банкдаги ҳисобварақлар бўйича
операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги
аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Мазкур ажрим устидан апелляция тартибида шикоят қилиниши
(прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
З.Эшмирзаев