Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1604-2202/3874 Дата решения 22.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Янгикурганский межрайонный экономический суд Судья Тўхтабоев Шухратжон Турғунбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение NAMANGAN HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI KORXONASI AJ Ответчик / Подсудимый RISOLATHON фермер хўжалиги
Source ID 1013293 Claim ID 3049776 PDF Hash 67ccc1ad958bad71... Загружено 09.04.2026 08:14 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 474-моддаси ФК 474 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
YANGIQO`RG`ON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI YANGIKURGAN INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 161200, Yangiqo’rg’on shaharchasi, Chortoq ko’chasi, 15-uy 161200, Yangikurgan town, Chаrtаk street, 15 0(369) 63-21-796 0(369) 63-21-886 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.yangiqurgon@ud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Янгиқўрғон шаҳарчаси 2022 йил 22 декабрь 4-1604-2202/3874-сонли иш Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Т.Тўхтабоев раислигида, судья ёрдамчиси А.Собиржановнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили У.Муродхўжаев (2022 йил 14 декабрдаги ишончнома асосида)нинг иштирокида, Палата ва жавобгар вакили иштирокисиз, Ўзбекистон Савдо Саноат Палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси ААнинг жавобгар ББдан 24408771,59 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни иқтисодий суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, АНИҚЛАДИ: Даъво аризасидан кўринишича, Янгиқўрғон туман электр таъминоти корхонаси ва ББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида электр энергия таъминоти шартномаси тузилган. Шартномага биноан, Янгиқўрғон туман электр таъминоти корхонаси томонидан жавобгарга электр энергияси етказиб бериб келинган. Бироқ, 2022 йил 01 августь ҳолатига жавобгарнинг фойдаланган электр энергияси учун қарздорлиги 24408771,59 сўмни ташкил этиб, тўлаб берилмаган. Шу боис, Ўзбекистон Савдо-Саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат этиб, жавобгардан 24408771,59 сўм электр энергиясидан бўлган қарзни ва тўланган почта харажатларини ундириб беришни сўради. Палата даъво аризасида ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, Палата иштирокисиз иқтисодий ишни кўришни лозим топади. Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгар томонидан ишни кўриш кунига қадар қарздорлик қисман қопланганлигини, ҳозирда 13100000 сўм қарздорлик мавжудлигини маълум қилиб, даъвони қисман қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими орқали хабардор қилинган. Бироқ, унинг вакили суд мажлисига келмади ва даъво юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддаси иккинчи қимида, суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлигини инобатга олиб, суд мазкур иқтисодий ишни унинг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд иш ҳужжатлари билан танишиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра билдирилган даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари энергия таъминоти шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 468-моддасига мувофиқ, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Судга тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда иш ҳужжатларидан кўринишича, Янгиқўрғон туман электр таъминоти корхонаси ва жавобгар ўртасида электр энергия таъминоти шартномаси тузилган. Шартноманинг 1-бандига асосан, «Корхона» «Истеъмолчи»га электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва «Истеъмолчи» истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Шартномага биноан, Янгиқўрғон туман электр таъминоти корхонаси томонидан жавобгарга электр энергияси етказиб бериб келинган. 2022 йил 01 августь ҳолатига даъвогар томонидан тақдим этилган солиштирма маълумотномага асосан жавобгар фойдаланилган электр энергиясидан бўлган 24408771,59 сўм қарздорлиги мавжудлиги аниқланди. Янгиқўрғон туман электр таъминоти корхонаси томонидан 2022 йил 05 августда ва Палата томонидан 2022 йил 04 октябрда фойдаланилган электр энергиясидан бўлган қарздорликни тўлаш ҳақида жавобгарга талабнома ва медиация хатлари юборилган, лекин жавобгар томонидан жавобсиз қолдирилган. Шартноманинг 4.2-бандининг иккинчи хатбошисига асосан, «Истеъмолчи» фойдаланилган энергия учун «Корхона»га ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. ФК 470-моддасининг биринчи қисмига кўра, энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида назарда тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал қилган ҳолда энергия бериши лозим. Энергия билан таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади. ФКнинг 474-моддасига биноан, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади. Даъвогарнинг 2022 йил 22 декабрь кунига тақдим қилган 673-сонли маълумотномасида жавобгарнинг фойдаланилган электр энергиясидан 13100000 сўм қарздорлик мавжудлиги қайд этилган. Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 13100000 сўм қарздорликни ундиришни лозим деб ҳисоблайди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, учинчи қисмида, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. Юқоридагиларга асосан жавобгардан республика бюджетига 488175,43 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 24000 сўм суд-почта харажатларини ундириш лозим бўлади. Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 118, 128, 170, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Ўзбекистон Савдо Саноат Палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг АА манфаатида киритган даъвоси қисман қаноатлантирилсин. ББ ҳисобидан: - АА фойдасига 13100000 сўм асосий қарз ва тўланган 24000 сўм почта ҳаражатлари; - Республика бюджети даромади (Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси)га 488175,43 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддатда шу суд орқали апелляция тартибида Наманган вилоят судига шикоят бериши (прокурор протест келтириши) мумкин. Раислик қилувчи Ш.Т.Тўхтабоев «Ҳал қилув қарори» аслига тўғри, судья Ш.Т.Тўхтабоев.