Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2201/3478 Дата решения 22.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Тўраев Бекзод Бахшуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Олмалиқ саноат қурилиш инвест масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Артвей прожект масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1086146 Claim ID 3049975 PDF Hash 5f90d932c7ab8239... Загружено 09.04.2026 08:14 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 686-моддаси ФКнинг 686 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0370) 645-55-40 Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ шаҳри 4-1107-2201/3478-сонли иш Оҳангарон Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Б.Тўраев раислигида, судья ёрдамчиси А.Хасамединов котиблигида, даъвогар “OLMALIQ SANOAT QURILISHINVEST” МЧЖнинг жавобгар "ARTWAY-PROJECT" МЧЖдан 35 000 000 сўм асосий қарз, 17 500 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили Ш.Вахобов (раҳбар), жавобгар вакили Ф.Улуғов (раҳбар) иштирокида очиқ суд мажлисида ўз биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “OLMALIQ SANOAT QURILISH-INVEST” МЧЖ (Буюртмачи) ва "ARTWAY-PROJECT" МЧЖ (Бажарувчи Пудратчи) ўртасида 2021 йил 20 декабрь куни 1-сонли ишчи лойиҳа ишлари пудрати шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра жавобгар даъвогарга тегишли объектлар бўйича лойиҳа ишларини бажариш, даъвогар 50 фоиз олдиндан, бажарилган ишларни топшириш-қабул қилиш далолатномаси имзоланган кундан бошлаб 10 кун ичида якуний тўловни амалга ошириш ва бажарилган ишларни қабул қилиб олиш мажбуриятини олган. Мазкур шартноманинг қиймати 35 000 000 сўм қилиб белгиланган. Даъвогар томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада бажарилиб, жавобгарга олдиндан тўлов сифатида 35 000 000 сўм тўлаб берилган. Жавобгар томонидан шартнома бўйича ишлар тўлиқ ва келишилган муддатда бажарилмаганлиги сабабли, даъвогар Оҳангарон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 35 000 000 сўм асосий қарз, 17 500 000 сўм пеняни ундиришни сўраган. Даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этиб, даъво талабларини қисман тан олиб, ҳақиқатанҳам ишлар тўлиқ ва муддатида бажарилмаганлигини, бироқ ишлар келишилган муддатда тўлиқ бажарилмаганига даъвогар ҳам сабабчи бўлганлигини билдириб, суддан даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд даъвогар ва жавобгар вакилининг важларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига асосан кредитор қарздордан ўзининг мажбуриятини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари лойиҳа ишлари пудрати шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 686-моддасига кўра лойиҳа ва қидирув ишлари пудрат шартномаси бўйича пудратчи (лойиҳаловчи, қидирувчи) буюртмачининг топшириғи бўйича белгиланган муддатда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва (ёки) қидирув ишларини бажариш мажбуриятини, буюртмачи эса уни қабул қилиб олиш ва ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича даъвогар буюртмачи томонидан жавобгар пудратчи ҳисобига тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 20 декабрдаги 1-сонли лойиҳа ишлари пудрати шартномасига асосан шартнома қийматининг 100 фоизи миқдорида 35 000 000 сўм пул маблағи 2021 йил 20 декабрдаги 529-сонли тўлов топшириқномасига асосан ўтказиб берилган. Буюртмачи томонидан пудратчи ҳисобига 35 000 000 сўм пул маблағи ўтказиб берилган бўлса-да, пудратчи томонидан ишлар бажарилиб, буюртмачига топширилмаган. Суд жавобгарнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш учун даъвогар томонидан керакли маълумотлар берилмаганлиги важлари билан келишмайди. Ваҳоланки, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.3.1-бандига кўра, агарда ижрочи ушбу шартнома шартларини буюртмачи томонидан жиддий равишда бузганлиги аниқлаган тақдирда шартнома ҳақини ва келтирилган зарарни муддатидан олдин ундириш ҳуқуқига эга бўлган. Қолаверса, жавобгар томонидан бирор марта ҳам даъвогарга керакли маълумотларни тақдим этиш юзасидан ёзма равишда мурожаат қилинмаган. Шунингдек жавобгар суд мажлиси куни ҳолатида лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёр бўлганлигини билдирди. Бироқ аниқланишича ушбу лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича лойиҳа ташкилоти сифатида "ARTWAY-PROJECT" МЧЖ қатнашмаган. Бундан ташқари даъвогар вакилининг кўрсатмаларидан аниқланишича ушбу лойиҳа-смета ҳужжатлари сифатсиз ва бир қатор камчиликлар билан тайёрланган, лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган муддатларда тайёрланмаган. Мазкур ҳолат суд мажлисида иштирок этган даъвогар ва жавобгар вакилининг судда берган кўргазмалари ва иш хужжатлари билан ўз тасдиғини топди. Шунга кўра даъвогарнинг жавобгардан 35 000 000 асосий қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво талаблари асосли бўлиб, даъво талаби қаноатлантирилиб, жавобгар хисобидан даъвогар фойдасига 35 000 000 сўм асосий қарздорлик ундирилиши лозим. ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Шартноманинг 4.2-бандига асосан даъвогар томонидан жавобгардан 17 500 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Шартноманинг 4.2-бандига кўра ижрочи лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш ишларини муддатида бажармаса ҳар бир кечиктирилган кун учун қарздорликнинг 0,4 фоизи миқдорида бироқ жами бажарилмаган мажбуриятнинг 50 фоизидан ошмаган миқдорда неустойка тўлаши келишилган. Шартноманинг 1.3-бандига асосан ижрочи лойиҳасмета ҳужжатларини 30 кун муддатда тайёрлаб, буюртмачига топшириши лозим бўлган. Бироқ жавобгар ижрочи томонидан буюртмачига лойиҳа-смета ҳужжатлари бугунги кунга қадар топширилмаган. Суд даъвогарнинг мазкур талабини асосли деб ҳисоблайди. Чунки, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаган, шартномаларда белгиланган муддат бузилган ҳолда ишлар бажарилмаган. Шунингдек, даъвонинг пеня ундириш қисмини рад этиш ёки уни камайтириш учун қонуний асослар мавжуд эмас. Ушбу ҳолат ишдаги мавжуд далиллар билан ўз тасдиғини топган. Шунга кўра даъвогарнинг мазкур талаби тўлиқ қаноатлантирилиши лозим. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилан даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. ИПКнинг 118-моддаси талабидан келиб чиқиб давлат божи ва почта харажати жавобгар зиммасига юклатилиши лозим. Юқоридагиларга асосан, ФКнинг 234, 236, 333моддаларини, ИПКнинг 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво ариза тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар "ARTWAY-PROJECT" МЧЖ ҳисобидан даъвогар “OLMALIQ SANOAT QURILISH-INVEST” МЧЖ фойдасига 35 000 000 сўм асосий қарз, 17 500 000 сўм пеня, 525 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Б.Б.Тўраев