← Назад
Решение #68870 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| банди билан ЖК | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 167 | — | law | |
| апрелдаги ажрими билан ЖК | 74 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 1861 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 56 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 60 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 60 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 46 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1-1006-2505/585-сонли
2025 йил май ойининг «14» куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов,
судья ёрдамчиси C.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан:
Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи
Ф.Рахматуллаев ва унинг ҳимоячиси адвокат У.Хамидовларнинг
иштирокида, Рахматуллаев Фахриёр Фурқат ўғлига оид жиноят ишини
кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра:
Рахматуллаев Фахриёр Фурқат ўғли (Raxmatullaev
Faxriyor Furqat o’g’li), 1993 йил 15 сентябрь куни
Қашқадарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон фуқароси, маълумоти олий, оилали,
икки нафар вояга етмаган фарзанди бор, “ZTYBETON PLITA” МЧЖнинг собиқ раҳбари, муқаддам:
1. Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича
Қарши шаҳар судининг 2021 йил 10 февралдаги
ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан
ЖКнинг 62-моддаси тартибида иш ҳақининг
20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб
қолган ҳолда 1 йил 10 ой 24 кун ахлоқ тузатиш
ишлари жазоси тайинланган;
2. Тошкент вилоят суди жиноят ишлари бўйича
судлов ҳайъатининг 16.12.2021 йилдаги
ажрими билан ўзгартирилган, жиноят ишлари
бўйича Паркент туман судининг 2021 йил
23 августдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а”
банди, 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан
ЖКнинг 57,59,59-моддаси 8-қисми ҳамда
61-моддалари тартибида 6 йил 6 ой муддатга
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган,
Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича
Қамаши туман судининг 2023 йил 28 апрелдаги
ажрими билан ЖКнинг 74-моддасига асосан
ўталмай қолган 4 йил 3 ой озодликдан маҳрум
қилиш жазоси шу муддатга иш ҳақининг
20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб
қолган ҳолда аҳлоқ тузатиш ишлари жазосига
1
Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, “Қорлуқ-боғот”
МФЙ, “Чайковский” кўчаси, 10-уйда доимий
рўйхатда туриб, вақтинча Тошкент шаҳар, Мирзо
Улуғбек
тумани,
“Асака”
кўчаси
50А-уй,
90-хонадонда яшовчи, иш бўйича “гаров” эҳтиёт
чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз
вақтида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1861-моддаси 1-қисми билан
айбланган.
Суд, судланувчи ва гувоҳнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда мавжуд бўлган далилларга
баҳо бериб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Судланувчи Рахматуллаев Фахриёр Фурқат ўғли анча миқдорда
тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш
мақсадида дастлабки терговда шахси номаълум бўлган шахс билан “OLX”
тармоғи орқали танишиб олганидан сўнг, ушбу шахсдан жами
12 турдаги 633 дона тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда
муомалага киритиш мақсадида сотиб олишга эришган.
Сўнг ушбу ҳолат юзасидан олинган тезкор хабарга асосан 2025 йил
06 февраль куни ҲМҚО ходимлари билан ҳамкорлигида Тошкент шаҳар
ҳудудида “Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний олишиб кирилиши,
сақланиши ва муомалага киритилишини олдини олиш йўналиши” ва
“Турар жойларни ҳамда бошқа жойларни, биноларни, иншоотларни,
жойнинг участкаларини ва транспорт воситаларини текшириш ҳамда
назорат остига олиш тўғрисида”ги Қарорига асосан ўтказилган тезкор
тадбирда, фуқаро Ф.Рахматуллаев вақтинча истиқомат қилаётган
Чилонзор тумани, 7-мавзе, 10-уй, 71-хонадони ва унга тегишли “Onix”
русумли, давлат рақам белгиси 70L482DB бўлган транспорт воситаси
кўздан кечирилган вақтда Ўзбекистон Республикаси Президентининг
03.06.2024 йилдаги “Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари бозорини
тартибга солиш ҳамда уларнинг ноқонуний айланмасини олдини олиш
чора-тадбирларини кучайтириш тўғрисида”ги ПФ-84 сонли қарорларига
зид равишда, келгусида сотиш учун мўлжалланган акциз маркаси хамда
ҳужжатлари бўлмаган жами 12 турдаги 633 дона 89.492.000 сўмлик
тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олиб
қўйилган.
“Valuation” МЧЖ 05.03.2025 йилдаги баҳолаш хулосасига кўра,
ашёвий далил сифатида олинган акциз маркага эга бўлмаган 12 турдаги
2
633 дона тамаки маҳсулотларининг баҳоси 89.492.000 сўмни ташкил
этиши аниқланган.
Шунингдек
“Тошкент
шаҳар
санитария-эпидемиологик
осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси” Чилонзор тумани
бўлимининг 05.03.2025 йил кунидаги №439-сонли хулосасига кўра
“Ўзбекистон Республикаси ВМнинг 15.07.2009 йилдаги 200-сонли
қарорига асосланган ҳолда ҳамда хавфсизлигини тасдиқловчи
ҳужжатлари тақдим этилмаган, таққослаш мумкин бўлмаган, савдо ва
истеъмол учун яроқсиз бўлган 12 хил номдаги 633 дона электрон сигарет
маҳсулотларидан белгиланган мақсадларда фойдаланмаслик” кўрсатиб
ўтилган.
Судланувчи Ф.Рахматуллаев суд мажлисида, айбига иқрор бўлиб, у
2025 йил 01 март куни соат 15:00 ларда у вақтинча яшаб турган Тошкент
шаҳар, Чилонзор тумани, 7-мавзе, 10-уй, 71-хонадонга ИИО ходимлари
келишгани, ўзларини таништиришиб, “Тамаки маҳсулотларининг
ноқонуний айланишига қарши курашиш йўналиши”да тезкор тадбир
ўтказаётганликларини айтишгани, Чилонзор туман прокурорининг
01.03.2025 йилдаги санкциясини ўқиб эшиттиришгани, сўнг ходимлар
вақтинча яшаш хонадони ва транспорт воситасида ноқонуний ашёлар
бўлса ихтиёрий тақдим қилиши лозимлигини айтишгани, у уйда ва
транспорт воситасида тамаки маҳсулотлари борлигини айтгани, тақдим
қилгани, тамаки маҳсулотларининг маълум қисми истеъмолга яроқсиз
бўлганлигини, у ва холислар иштирокида уйни ва транспорт воситасини
кўздан кечиришгани, натижада ўзи тақдим қилган тамаки
маҳсулотларидан ташқари ноқонуний ашёлар ва тамаки маҳсулотлари
борлиги аниқланмагани, тамаки маҳсулотларини жойнинг ўзида
саноқдан ўтказишнинг иложи бўлмаганлиги сабабли, уларни Тошкент
шаҳар божхона бошқармасига олиб келишгани ва саноқдан
ўтказилганида 12 хил турдаги 633 дона тамаки маҳсулотлари борлиги
маълум бўлгани, ушбу тамаки маҳсулотлар унга тегишли бўлгани, мазкур
тамаки маҳсулотларини “OLX” иловаси орқали буюртма бериб, “Тоҳир
ака” исмли шахсдан “Пушкин” метро бекати олдида кўришиб тахминан
3.000 АҚШ долларига сотиб олгани, у ушбу тамаки маҳсулотларини
кейинчалик сотиб фойда кўриш мақсадида сотиб олгани, у “Тохир” исмли
шахс билан 2024 йилнинг охирида кўришиб сотиб олгани, “Тохир” исмли
шахс ўзининг қора “Ласетти Жентра” русумли автомашинасида келгани,
ушбу автомашинани давлат рақам белгиси уни эсида йўқлигини, тамаки
маҳсулотларни Миробод ва Яккасарой туманларида жойлашган савдо
дўконларига сотиб фойда қилиш учун сотиб олгани, тамаки
маҳсулотларини бир ўзи сотиб фойда кўрмоқчи бўлгани, уни жиноий
шериклари бўлмагани, тамаки маҳсулотлардан электрон кўринишдаги
бирор-бир маҳсулотни сотмагани, фақатгина “VELO” номли тамаки
маҳсулотларни Миробод тумани “Ойбек” метро бекати атрофидаги савдо
дўконларига нақд пул маблағлари кўринишида сотиб фойда кўргани,
3
тамаки маҳсулотларни сотиб фойда кўришидан оила-аъзоларининг
хабари бўлмагани, у “Тохир” исмли шахснинг тўлиқ ФИШ ва бошқа
маълумотларига эга эмаслиги, “Тохир” исмли шахснинг яшаш манзилини
ҳам билмаслигини, у фақатгина бир маротаба 2024 йилнинг декабрь
ойининг бошида “Тохир” исмли шахсдан тамаки маҳсулотларини
кейинчалик сотиш мақсадида сотиб олгани, истеъмолга яроқсиз бўлган
тамаки маҳсулотларни “Тохир исмли” шахсга қайтариб бериш мақсадида
ўзида сақлаб келаётгани, у ноқонуний тамаки маҳсулотларни сотиш
қонунга хилоф эканлигини билганлигини, у бунга қадар ноқонуний
товарлар сотиш ва ўтказиш билан шуғулланмагани, “VELO” номли тамаки
маҳсулотларни Тошкент шаҳридаги турли хил дўконларга сотиб фойда
кўргани, “VELO” номли тамаки маҳсулотларни сотувидан тушган пул
маблағларини ўз эҳтиёжига сарфлаб юборганини айтиб, ҳозирда қилган
ишидан пушаймонлигини билдириб, суддан енгилроқ жазо тайинлашни
сўради.
Судланувчи Ф.Рахматуллаев эълон қилинган айбловга иқрор бўлиб
кўрсатув берган бўлса-да, унинг айби суд мажлисида текширилган ва
тўпланган қуйидаги далиллар билан ҳам ўз исботини топади.
Жумладан, гувоҳ А.Жалилов суд мажлисида, у 01.03.2025 йил куни
Чилонзор туманида ўз ишлари билан юрган пайтида олдига фуқаролик
кийимидаги икки нафар шахс келиб гувоҳномасини кўрсатгани ва бир иш
юзасидан холис бўлишини сўрашгани, у рози бўлганлигини, сўнг уни
Чилонзор тумани, 7-мавзе, 10-уй, 71-хонадонга олиб боришгани ва
тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланишига қарши тезкор тадбир
ўтказилаётганини тушунтиришгани, мазкур хонадон эшигини очишни
сўрашганида ичкаридаги фуқаро эшикни очмасдан қаршилик
кўрсатгани, сўнг хонадон эшиги тезкор ходимлар томонидан очилиб,
хонадонда вақтинча истиқомат қилиб келаётган Рахматуллаев Фахриёр
иштирокида мазкур хонадон ва 70L482DB давлат рақам белгили қора
рангли “ONIX” автомашинаси кўздан кечирилганида жами 12 хил турдаги
633 дона тамаки маҳсулотлари борлиги аниқлангани ва олиб қўйилгани,
фуқаро Ф.Рахматуллаевдан мазкур тамаки маҳсулотларига доир
ҳужжатлар сўралганида ҳужжатлари йўқлигини, уларни кўчадан сотиб
олиб,
қайта сотиш билан шуғулланиб юрганини, тамаки
маҳсулотларининг ичида истеъмолга яроқсизлари мавжудлигини
маълум қилгани, тезкор тадбир давомида Ф.Рахматуллаевга нисбатан
ноқонуний хатти-ҳаракатлар амалга оширилмагани ҳақидаги кўрсатуви
билан;
бундан ташқари, судланувчи Ф.Рахматуллаевнинг унинг айбловга
тўлиқ иқрорлик билдириб берган кўрсатувидан ташқари, ҳодиса содир
бўлган жойни кўздан кечириш ва ашёвий далилларни олиш баённомаси,
ашёвий далилларни олиб қўйиш ва шахсий тинтув ўтказиш баённомаси,
тезкор тадбир ва жиноят иши иштирокчиларининг бирламчи
тушунтириш хатлари, жиноят иши бўйича эътироф этилган ашёвий
4
далиллар ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа объектив далиллар
йиғиндиси билан тўлиқ исботини топган.
Суд,
дастлабки
тергов
органи
томонидан
судланувчи
Ф.Рахматуллаевнинг “анча миқдораги тамаки маҳсулотларини қонунга
хилоф равишда муомалага киритиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1861-моддаси 1-қисми билан тўғри
малакаланган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил
23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли қарорининг 28-бандида,
судлар жазо тайинлашда, содир этилган жиноятнинг ижтимоий
хавфлилик даражасини ва хусусиятини, содир этилган қилмишнинг
сабабларини, келтирилган зарарнинг миқдори ва хусусияти, айбдорнинг
шахси, унинг жавобгарлигини енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи
ҳолатларни ҳисобга олишлари кераклиги ҳақида, Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 03 февралдаги “Судлар
томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги
қарорининг 1,3-бандларида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо
чорасини тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва
жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилларига қатъий амал қилишга
қаратилиши, жазо адолатли бўлиши – ҳар бир ҳолатда индивидуал
тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик
даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи
ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги” ҳақида
тушунтиришлар берилган.
Суд, судланувчи Ф.Рахматуллаевга нисбатан жазо тайинлашда
унинг айбига иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий ва
моддий ахволи оғирлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, илгари ҳам
қасддан жиноят содир этган шахснинг қасддан янги жиноят содир
этганини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони
оғирлаштирувчи ҳолат деб баҳолайди.
Шу сабабли, суд судланувчи Ф.Рахматуллаевга нисбатан жазо тури ва
миқдорини белгилашда ЖКнинг 7,8-моддаларида назарда тутилган
одиллик ва инсонпарварлик тамойилларидан ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Жиноят
учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори
талабларидан келиб чиқиб, содир этилган жиноятнинг ижтимоий
хавфлилик даражасини, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи
ҳолатларни, судланувчининг моддий ахволи оғирлигини, судланувчига
нисбатан қонун доирасида жазо тайинлаш ҳақидаги фикрини инобатга
олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1861-моддаси 1-қисми
санкциясида назарда тутилган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини
тайинлашни, шунингдек Ф.Рахматуллаев мазкур жиноятни илгариги
ҳукм билан тайинланган жазони ўташ даврида содир этганини инобатга
5
олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 60-моддаси тартибида узилкесил жазо тайинлашни лозим топади.
Шунингдек суд, иш бўйича ашёвий далил деб топилган умумий
қиймати 89.492.000 сўм бўлган 12 турдаги жами 633 дона тамаки
маҳсулотларини белгиланган тартибда йўқ қилишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 454-457,
462, 463, 465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд
Рахматуллаев Фахриёр Фурқат ўғли (Raxmatullaev Faxriyor Furqat
o’g’li) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1861-моддаси 1-қисмида назарда
тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилсин ва шу модда
билан иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган
ҳолда 2 (икки) йил 6 (олти) ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси
тайинлансин.
Рахматуллаев Фахриёр Фурқат ўғлига Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 60-моддаси тартибида илгариги ҳукм билан тайинланган
жазонинг ўталмаган қисмини қисман қўшиш йўли билан узил-кесил
ўташ учун иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб
қолган ҳолда 3 (уч) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин.
Ахлоқ тузатиш ишлари жазоси ИИО томонидан белгилаб берилган
жойларда ўтаттирилсин.
Жазони ўташ муддати жазолар ижросини назорат қилувчи органлар
белгилаб берган жойда ёки ўз иш жойида маҳкум иш бошлаган кундан
бошлаб ҳисоблансин.
Ҳукмни ижросини таъминлаш Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман
ИИО ФМБ бошлиғи зиммасига юклатилсин.
Ф.Рахматуллаевга ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазони
ўташдан қасддан бўйин товлаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 46-моддаси 4-қисмида кўрсатилган оқибатлар юзага келиши
мумкинлиги тушунтирилсин.
Ф.Рахматуллаевга нисбатан қўлланилган “гаров” эҳтиёт чораси
ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилинсин.
Гаров суммаси сифатида 2025 йил 24 апрелдага 2422571-сонли
квитанция билан Тошкент шаҳар прокуратурасининг депозит ҳисоб
рақамига топширилган 8.000.000 (саккиз миллион) сўм пул маблағлари
гаров қўювчи Рахматуллаев Фахриёр Фурқат ўғлига қайтарилсин.
Ҳукм қонуний кучга киргач, ашёвий далил деб эътироф этилган:
- “Bojxona servis” ДМга топширилган умумий қиймати 89.492.000
сўм бўлган 12 турдаги жами 633 дона тамаки маҳсулотлари белгиланган
тартибда йўқ қилинсин.
Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан
эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи
6
томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан
эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори
турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест
билдирилиши мумкин.
Раислик қилувчи
(имзо)
7
А.А.Мухиддинов