← Назад
Решение #688724 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал Кодекси | 107 | — | code_article | |
| тисодий процессуал Кодекси | 5 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b
Tel: (79) 223-50-79
е-mail:i.karmana@sud.uz
АЖРИМ
(даъво аризани кўрмасдан қолдириш тугрисида)
23.11.2022 йил
Навоий шаҳри
4-2101-2203/хххх-сонли иш
Судья Б.Раджабов раислигида, даъвогар хххх манфаатида, жавобгар ххххдан 19.169.055
сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризасини Ж.Рузиқулов котиблигида
даъвогарнинг вакили З.Ҳасанов (21.11.2021 йилдаги 11/5823-сонли ишончнома асосида),
О.Имомов (26.04.2022 йилдаги 11/1983-сонли ишончнома асосида)лар иштирокидаги очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
даъвогар хххх манфаатида судга даъво билан мурожаат қилиб, жавобгар ххххдан
19.169.055 сўм асосий қарз, 11.046.180 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакили ўзаро медиатив келишув
тузилганлигини билдириб, ушбу келишувни тасдиқлашни сўради.
Жавобгар суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида тегишли равишда огоҳлантирилганига
қарамасдан суд мажлисида иштирок этмади.
Суд, жавобгар тегишли равишда огоҳлантирилган бўлсада суд мажлисида иштирок
этмаганлиги сабабли ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар вакилининг фикрини эшитиб, даъвони
кўрмасдан қолдиришни, амалдаги қонунчиликка асосан низо медиатив келишув билан
тугалланганда давлат божи ундирилмаслигини инобатга олиб давлат божи ундирмасликни,
даъвогар томонидан олдиндан ихтиѐрий тўлаб чиқилган почта харажатини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 107-моддаси 5-3кисмига қўра тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса даъво кўрмасдан
қолдирилиши белгиланган.
Шу сабабли суд даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топди.
Юкоридагилардан келиб чикиб хамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
Кодексининг 5-моддаси 1-кисми, 107-моддаси 5-3-қисми, 152-моддаси 1-кисми куллаб суд,
АЖРИМ КИЛАДИ :
1. Даъвогарнинг даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
2. Жавобгар ххххдан даъвогар хххх фойдасига 24.000 сўм тўланган почта харажати
ундирилсин.
3. Ушбу ажрим устидан бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти келтириши
мумкин.
Судья
Б.Раджабов