Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2201/2202 Дата решения 22.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Умаралиев Сардор Ахмаджанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази унитар корхонаси Ответчик / Подсудимый BO`Z-IMKON-RIVOJ SL масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1007678 Claim ID 3074220 PDF Hash 0d5cbffecc5bc046... Загружено 09.04.2026 08:14 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 705-моддаси ФКнинг 705 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI BO‘STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 170400, Andijon vil, Bo’ston tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, обл. Андижан, р. Бустан, улица Мустақиллик, 36 Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 22 декабрь 4-1704-2201/2202-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Андижон вилоят бошқармаси даъвогар“Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонаси манфаатида жавобгар- “Bo`z imkon rivoj SL” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим этилган даъвоси бўйича иқтисодий ишни инспекция вакили М.Шахобиддинов (ишончнома асосида), даъвогар корхона раҳбари Я.Иназаровларнинг иштирокида Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда матнда “Даъвогар” деб юритилади) ва “Bo`z imkon rivoj SL” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб юритилади) ўртасида 2021 йил 20 сентябрда №429/У-сонли “Уруғлик бошоқли дон тўдаларини сертификатлаштириш хизматлари юзасидан шартнома тузилган. Мазкур шартнома шартларига кўра даъвогар жавобгарга тегишли бўлган уруғлик бошоқли донларни сертификатлаштириш хизматини кўрсатиш, жавобгар эса ишлаб чиқариш ҳажмига асосан бажарувчига 15 фоизи миқдорида олдиндан аванс тўловини амалга оширади, ҳисобварақ-фактура тақдим қилинган кундан бошлаб 15 банк иш куни мобайнида буюртмачи бажарилган иш суммасининг қолган 85 фоизини тўлаб беришга келишилган. Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Андижон вилоят бошқармаси (кейинги ўринларда матнда “Инспекция” деб юритилади) даъвогар шартнома шартларида кўрсатилган 7 835 200 сўмлик хизматларни бажарган, бироқ жавобгар кўрсатилган хизматлар учун тўловлар амалга оширмасдан қарздорликни вужудга келтирганлик важи билан даъвогар судга жавобгардан 7 835 200 сўм асосий қарз, 3 917 600 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво ариза билан мурожаат қилган. Инспекция вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Даъвогар корхона раҳбари суд мажлисида кўрсатма бериб, даъво аризада кўрсатилган важларни такрорлаб, жавобгарга нисбатан билдирилган даъво талабининг пеня ундириш қисми шартнома шартларига асосан талаб этилганлигини, пеня талаб қисмига эътибор берилмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида почта алоқа хизмати ҳамда телефон алоқа хизмати орқали тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисига келмади ва низо юзасидан эътирозларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд юқоридаги қонун нормасига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришликни лозим топади. Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида шартнома тузилган бўлиб, шартномага асосан даъвогар жавобгарга уруғлик бошоқли донларни сертификатлаштириш хизматини хизматини кўрсатиш, жавобгар эса кўрсатилган хизматлар учун келишилган муддатларда тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. 2021 йил 26 октябрдаги №5023-сонли ҳисоб-фактурага асосан 7 835 200 сўмликсертификатлаштириш хизматлари кўрсатилган бўлиб, кўрсатилган хизматлар учун тўловни амалга оширмаган. Даъвогар жавобгарга мавжуд қарздорликларни тўлаб бериш юзасидан 2022 йил 5 августдаги №AV17.2-122-сонли талабномаси почта алоқа хизмати орқали юборилган. Бироқ талабнома оқибатсиз қолдирилган. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги ишдаги мавжуд хужжатлар билан ўз тасдиғини топади. Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг 7 835 200 сўм асосий қарздорликни ундириш талабини қаноатлантиришликни лозим топади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда “ФК” деб аталади) 236-моддасига кўра, мажбурият шартларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 703-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 705-моддасига кўра, буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт. Шунингдек, даъвогар кўрсатилган хизматлар хақи ўз вақтида тўланмаганлиги учун шартномалар шартларига асосан тўлов кечиктирилган қарз суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ амалга оширилмаган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда 3 917 600 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъвогарнинг пеня ҳисоб-китоби ўрганилганда нотўғри ҳисобланганлиги аниқланди. Шартноманинг 5.1-бандида тарафлар кўрсатилган хизматлар ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун буюртмачи бажарувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,04 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизи миқдоридан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлашликга келишилган. Суд пеня хисоб-китоби ўрганилганда даъвогар 1 096 900 сўм (7 835 200 * 0,04% = 3 134 * 350 = 1 096 900) талаб этиш ҳуқуқи мавжуд бўлган. Зеро, ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга хақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий ахволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши белгиланган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2007 йил 15 июнь кунги 163-сонли Пленум қарорида “Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт”-деб белгиланган. Юқоридагиларга асосан суд пеня ундириш талабини мухокама этиб, тарафларнинг мажбуриятларни бажариш даражасини, тарафларнинг шартнома интизомига риоя этишлари ҳамда уларнинг мулкий ҳолатларини инобатга олиб 500 000 сўм миқдорида пеня ундиришни лозим топади. Суд ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича давлат божи тўловини ундириш масаласини мухокама этиб, тарафлардан мутаносиб равишда Республика бюджетига давлат божи тўловини ундиришни лозим топади. Зеро, ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180 моддаларини қўллаб 4 қ и л а д и: Даъво қисман қаноатлантирилсин. “Bo`z imkon rivoj SL” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонаси фойдасига 7 835 200 сўм асосий қарз, 500 000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 228 000 сўм давлат божи ундирилсин. “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонаси ҳисобидан Республика бюджетига 72 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин. Раислик этувчи С.Умаралиев