Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2201/2201 Дата решения 22.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Умаралиев Сардор Ахмаджанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Андижон вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси Ответчик / Подсудимый Водий саноат фахри масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1007677 Claim ID 3074255 PDF Hash 7d60e836635cd037... Загружено 09.04.2026 08:14 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 705-моддаси ФКнинг 705 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI BO‘STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 170400, Andijon vil, Bo’ston tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, обл. Андижан, р. Бустан, улица Мустақиллик, 36 Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 22 декабрь 4-1703-2201/2201-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, даъвогар- Андижон вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасининг жавобгар- “Водий саноат фахри” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим этилган даъвоси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили Ш.Ашуров (ишончнома асосида)нинг иштирокида Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Андижон вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси (кейинги ўринларда матнда “Даъвогар” деб юритилади) ва “Водий саноат фахри” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб юритилади) ўртасида 2021 йил 16 январда №2102000076-сонли шартнома тузилган. Мазкур шартнома шартларига кўра даъвогар жавобгарга 12 371 000 сўмлик 1 м3 1870 сўмдан 6 616 м3 маҳсулотлар сақлаш омборхоналарини зарарсизлантириш хизматини кўрсатиш, жавобгар эса буюртма суммасининг 15 фоизи миқдорида олдиндан ўтказиб бериш, қолган суммани хизматлар қабул қилиб олингандан сўнг 10 кун ичида тўлаб беришга келишилган. Даъвогар шартнома шартларида кўрсатилган 12 371 000 сўмлик хизматларни бажарган, бироқ жавобгар кўрсатилган хизматлар учун тўлиқ тўловларни амалга оширмасдан қарздорликни вужудга келтирганлик важи билан даъвогар судга жавобгардан 4 985 505 сўм асосий қарз, 2 492 752 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво ариза билан мурожаат қилган. Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, даъво аризада кўрсатилган важларни такрорлаб, жавобгар суд кунига қадарли ҳам тўловларни амалга оширмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисига келмади ва низо юзасидан эътирозларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд юқоридаги қонун нормасига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришликни лозим топади. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида шартнома тузилган бўлиб, шартномага асосан даъвогар жавобгарга омборхонани зарасизлантириш хизматини кўрсатиш, жавобгар эса кўрсатилган хизматлар учун келишилган муддатларда тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. 2021 йил 19 январдаги №60-сонли ҳисоб-фактурага асосан 12 371 920 сўмлик хизматлари кўрсатилган бўлиб, кўрсатилган хизматлар учун тўлиқ тўловни амалга оширмаган. Даъвогар жавобгарга мавжуд қарздорликларни тўлаб бериш юзасидан 2022 йил 24 августдаги №884-сонли талабномаси почта алоқа хизмати орқали юборилган. Бироқ талабнома оқибатсиз қолдирилган. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги ишдаги мавжуд хужжатлар билан ўз тасдиғини топади. Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг 4 985 505 сўм асосий қарздорликни ундириш талабини қаноатлантиришликни лозим топади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда “ФК” деб аталади) 236-моддасига кўра, мажбурият шартларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 703-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 705-моддасига кўра, буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт. Шунингдек, даъвогар кўрсатилган хизматлар хақи ўз вақтида тўланмаганлиги учун шартномалар шартларига асосан тўлов кечиктирилган қарз суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ амалга оширилмаган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда 2 492 752 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъвогарнинг пеня ундириш талаби ўрганилганда тўғри хисобланганлиги аниқланди. Зеро, ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга хақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий ахволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши белгиланган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2007 йил 15 июнь кунги 163-сонли Пленум қарорида “Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт”-деб белгиланган. Юқоридагиларга асосан суд пеня ундириш талабини мухокама этиб, тарафларнинг мажбуриятларни бажариш даражасини, тарафларнинг шартнома интизомига риоя этишлари ҳамда уларнинг мулкий ҳолатларини инобатга олиб 1 255 000 сўм миқдорида пеня ундиришни лозим топади. Суд ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича давлат божи тўловини ундириш масаласини мухокама этиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган давлат божи тўловини ундиришни лозим топади. Зеро, ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180 моддаларини қўллаб қ а р о р қ и л а д и: Даъво қисман қаноатлантирилсин. “Водий саноат фахри” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Андижон вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси фойдасига 4 985 505 сўм асосий қарз, 1 255 000 сўм пеня, олдиндан тўланган 300 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин. Раислик этувчи С.Умаралиев