Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2203/5129 Дата решения 22.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Раджабов Бегзод Бегмурадович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый Хатирчи туман 64 сонли умумий ўрта таълим мактаби
Source ID 994025 Claim ID 3074672 PDF Hash 56fb193c6b4040f1... Загружено 09.04.2026 08:14 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
тисодий процессуал Кодексининг 5-моддаси тисодий процессуал Кодекси 5 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b Tel: (79) 223-50-79 е-mail:i.karmana@sud.uz АЖРИМ (даъвогарнинг даъводан воз кечишини қабул қилиш ва иқтисодий ишни иш юритишдан тугатиш тўғрисида) 22.12.2022 йил иш Навоий шаҳри 4-2101-2203/УУУУ-сонли Судья Б.Раджабов раислигида, даъвогар ХХХХХ жавобгар АААААдан 834.073,9 сўм ижара ҳақини ундириш тўғрисидаги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: даъвогар ХХХХХ судга даъво билан мурожаат қилиб, жавобгар АААААдан 834.073,9 сўм ижара ҳақини ундиришни сўраган. Даъвогар судга ариза билан мурожаат қилиб жавобгар томонидан ижара тўлови тўлиқ тўланганлиги сабабли даъводан воз кечишини билдирган. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогарнинг даъводан воз кечишини қабул қилиш ва иқтисодий ишни иш юритишдан тугатишни, суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 110моддаси 6-кисмига қўра даъвогар даъвосидан воз кечган ва суд уни қабул қилган бўлса суд иш юритишни тугатиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги қонуннинг 9-моддаси 1-қисми 10-бандига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази ҳамда унинг ҳудудий органлари — ўз зиммасига юклатилган ваколатларига мувофиқ судларга кўриб чиқиш учун киритиладиган даъволар ва аризалар бўйича давлат божидан озод қилинган. Баён этилганларга кўра суд, даъвогарнинг даъводан воз кечишини қабул қилишни ҳамда иқтисодий ишни иш юритишдан тугатишни, суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни, аммо у амалдаги “Давлат божи тўғрисида”ги қонун талабига кўра давлат божи тўловидан озод қилинганлиги сабабли уни давлат божи тўловидан озод қилишни, тўланган почта харажати унинг зиммасида қолдиришни лозим топди. Юкоридагилардан келиб чикиб хамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 5-моддаси 1-кисми, 110-моддаси 6- қисми, 152-моддаси 1-кисми куллаб суд, АЖРИМ КИЛАДИ : 1. Даъвогарнинг даъводан воз кечиши қабул қилинсин ва иқтисодий иш бўйича иш юритишдан тугатилсин. 2. Ушбу ажрим устидан бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти келтириши мумкин. Б.Раджабов