← Назад
Решение #688841 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 9 | — | law | |
| тисодий процессуал Кодекси | 5 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b
Tel: (79) 223-50-79
е-mail:i.karmana@sud.uz
АЖРИМ
(даъвогарнинг даъводан воз кечишини қабул қилиш ва иқтисодий ишни
иш юритишдан тугатиш тўғрисида)
22.12.2022 йил
Навоий шаҳри
4-2101-2203/УУУУ-сонли иш
МММММдан 708.111,7 сўм ижара ҳақини ундириш тўғрисидаги даъво
аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибда кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
даъвогар ХХХХХ жавобгар МММММдан 708.111,7 сўм ижара ҳақини
ундиришни сўраган.
Даъвогар судга ариза билан мурожаат қилиб жавобгар томонидан
ижара тўлови тўлиқ тўланганлиги сабабли даъводан воз кечишини
билдирган.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогарнинг даъводан воз кечишини
қабул қилиш ва иқтисодий ишни иш юритишдан тугатишни, суд
харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 110моддаси 6-кисмига қўра даъвогар даъвосидан воз кечган ва суд уни қабул
қилган бўлса суд иш юритишни тугатиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги қонуннинг 9-моддаси 1-қисми 10-бандига
кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва
унинг ҳудудий органлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини
бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали
фойдаланишни ташкил этиш маркази ҳамда унинг ҳудудий органлари — ўз
зиммасига юклатилган ваколатларига мувофиқ судларга кўриб чиқиш учун
киритиладиган даъволар ва аризалар бўйича давлат божидан озод қилинган.
Баён этилганларга кўра суд, даъвогарнинг даъводан воз кечишини қабул
қилишни ҳамда иқтисодий ишни иш юритишдан тугатишни, суд
харажатларини даъвогар зиммасига юклашни, аммо у амалдаги “Давлат божи
тўғрисида”ги қонун талабига кўра давлат божи тўловидан озод қилинганлиги
сабабли уни давлат божи тўловидан озод қилишни, тўланган почта харажати
унинг зиммасида қолдиришни лозим топди.
Юкоридагилардан келиб чикиб хамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал Кодексининг 5-моддаси 1-кисми, 110-моддаси 6-
қисми, 152-моддаси 1-кисми куллаб суд,
АЖРИМ КИЛАДИ :
1. Даъвогарнинг даъводан воз кечиши қабул қилинсин ва иқтисодий
иш бўйича иш юритишдан тугатилсин.
2. Ушбу ажрим устидан бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти
келтириши мумкин.
Б.Раджабов