← Назад
Решение #689053 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 107 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TERMIZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TERMIZ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
190100, Termiz shahri, Istiqlol
ko’chasi, 67
190100, Termiz, Istiqlol street,
67
Тел: (+99876) 227-29-72, Fax (+99876) 227-29-25
e-mail: i.termiz@sud.uz
АЖРИМ
(даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2022 йил 21 декабрь 4-1901-2201/4080-сонли
иш
Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд
мажлисида, раислик қилувчи судья Д.Жумаев, Т.Музраповнинг
котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят
ҳудудий бошқармасининг даъвогар- АТB “AGROBANK”и манфаатида,
жавобгар- “TERMIZ TAMIR KAFOLAT SERVIS” масъулияти
чекланган жамиятига нисбатан берган даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни Термиз туманлараро иқтисодий суд
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар- АТB “AGROBANK” (бундан буён матнда
даъвогар ёки Банк деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар- “TERMIZ
TAMIR KAFOLAT SERVIS” масъулияти чекланган жамиятидан
115104519 сўм муддатли кредит қарзи, 115104519 сўм муддати
ўтган кредит қарзи ва 11718282 сўм фоиз қарзи жами 241927320
сўм ундириш, ундирувни гаров мулкларига қаратишни сўраган.
Палата ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Даъвогар ва жавобгар суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасига асосан
ишни уларнинг иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб,
уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъвони кўрмасдан
қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогарАТB “AGROBANK” жавобгар- “TERMIZ TAMIR KAFOLAT SERVIS”
масъулияти чекланган жамиятидан 115104519 сўм муддатли кредит
қарзи, 115104519 сўм муддати ўтган кредит қарзи ва 11718282 сўм
мулкларига қаратиш тўғрисидаги аризаси бўйича иқтисодий
судининг иш юритувида 4-1901-2201/4079-сонли иқтисодий иш
мавжуд бўлсада, даъвогар ҳудди шу мазмундаги аризани такроран
судга тақдим этган.
ИПК 107-моддасининг 1-бандида фуқаролик ишлари бўйича
суд, иқтисодий суд, ҳакамлик суди иш юритувида айни бир шахслар
ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар
бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса иқтисодий суди даъвони
кўрмасдан қолдириши белгиланган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, суд Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогарАТB “AGROBANK”и манфаатида жавобгар- “TERMIZ TAMIR
KAFOLAT SERVIS” масъулияти чекланган жамиятидан 115104519
сўм муддатли кредит қарзи, 115104519 сўм муддати ўтган кредит
қарзи ва 11718282 сўм фоиз қарзи жами 241927320 сўм ундириш,
ундирувни гаров мулкларига қаратиш тўғрисидаги даъво аризасини
кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Суд, ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатларини
муҳокама қилиб, даъвогардан республика бюджетига ва суд
ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 4838546,4
сўм давлат божи, Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини
таъминлаш департаменти Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлими
ҳисобига 24000 сўм почта харажатларини ундиришни лозим топди.
Суд,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
107, 108, 118, 195-моддаларини
қўллаб,
ажрим
қ и л д и:
Даъво кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогар АТB “AGROBANK”дан республика бюджетига ва суд
ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 4838546,4
сўм давлат божи ундирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар
фаолиятини таъминлаш департаменти Сурхондарё вилоят ҳудудий
бўлими ҳисобига даъвогар АТB “AGROBANK”дан 24000 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
Ажрим қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ажримдан норози тарафлар ажрим қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида
шикоят (протест) беришлари мумкин.
Д.Жумаев