← Назад
Решение #689055 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 261 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
YAKKABOG’ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
ЯККАБАГСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
181400 Yakkabog’ tumani, A.Temur ko’chasi
181400 район Яккабаг, улица Амир Темур
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 21 декабрь
4-1806-2201/2063-сонли иш
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Турсуновнинг
раислигида, М.Эшдавлатовнинг котиблигида, даъвогар вакили Э.Умиров
(2022-йил 21-декабрдаги №2-сонли ишончномага асосан) иштирокида,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “Қамаши олтин бошоқ агрокластер” МЧЖ
манфаатида жавобгар “Нарзулла асл бунёдкор” МЧЖга нисбатан 23 457
000 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни
Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни –
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар “Қамаши олтин бошоқ агрокластер” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда – даъвогар деб
юритилади)нинг манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар “Нарзулла асл бунёдкор” МЧЖ (бундан буён матнда –
жавобгар деб юритилади)дан 23 457 000 сўм жарима ундиришни,
шунингдек ишни палата вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризада
келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, маълумотнома тақдим қилиб,
даъвони қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда
хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади. Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 170-моддаларига
асосан суд ишни жавобгар “Нарзулла асл бунёдкор” МЧЖ, палата
вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан
маълум бўлишича, “Қамаши олтин бошоқ агрокластер” МЧЖ
(“Тайёрловчи”) ва “Нарзулла асл бунёдкор” МЧЖ (“Хўжалик”) ўртасида
давлат эҳтиёжи учун бошоқли дон харид қилиш бўйича 2021 йил 10
сентябрь куни 15/13-сонли фючерс шартномаси тузилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномасига кўра, даъвогар
жавобгарни бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш, етиштирилган
маҳсулотни қабул қилиб олиш ва уни ҳақини тўлаш, жавобгар эса
шартномада белгиланган миқдорда маҳсулотни етказиб бериш
мажбуриятини олган.
Даъвогарнинг
қарздорликни
тўлаб
бериш
тўғрисидаги
талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, палата даъвогарнинг
манфаатида жарима ундиришни сўраб судга даъво аризаси билан
мурожаат қилган.
Даъво талаби асослидир.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда – ФК деб юритилади) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги ушбу низо шартномавий
мажбуриятни бажармаганлик оқибатида келиб чиққан.
Ваҳоланки, ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши, 237-моддасига кўра мажбуриятларни бажаришдан бир
томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, фермер хўжалиги 2022 йил учун
50 гектар ер майдонидан 150 тонна буғдой топшириш мажбуриятини
олган, жавобгар эса етказиб берилган маҳсулотни қабул қилиш ва
муайян нарх бўйича ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Жавобгар томонидан шартномага асосан 71.810 тонна бошоқли
дон етказиб бериб, 78.190 тонна 234.570.000 сўмлик ғалла маҳсулотлари
етказиб берилмасдан қолган.
Шартноманинг
4.1-бандига
кўра,
хўжалик
маҳсулотни
контрактация шартномасида белгиланган ассортимент, турларда,
муддатларда топширишдан асоссиз буйин товлаган тақдирда,
тайёрловчига топширилмаган маҳсулот қийматининг 10 фоизи
миқдорида жарима тўлаш мажбуриятини олган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг шартноманинг 4.1
бандига асосан жарима ҳисоблаб, жавобгардан 23 457 000 сўм жарима
ундириш талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
ФКнинг 261-моддасига кўра, неустойка жарима ёки пеня шаклида
бўлади.
Қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган ҳолларда тўлайдиган ва, қоида тариқасида, қатъий пул
суммасида ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади.
ФКнинг 326-моддасига асосан агар тўланиши лозим бўлган
неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли.
Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда
иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек
кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида
ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорининг 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор
томонидан мажбуриятнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақлилиги тўғрисида тушинтириш берилган.
Шунга кўра суд, жавобгарнинг қишлоқ хўжалик ташкилоти
эканлигини инобатга олиб, жавобгардан ундирилиши лозим бўлган
жаримани 11 728 500 сўмга қадар камайтиришни, даъвонинг қолган
қисмини рад этишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар
томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли
бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг
камайтирилиши
ҳисобга
олинмаган
ҳолда
ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда,
суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Баён этилганларга кўра суд, даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 11 728 500
сўм жарима ва олдиндан тўланган 24.000 сўм почта ҳаражати
ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни,
Республика бюджетига жавобгар ҳисобидан 300.000 сўм давлат божи
ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
112-113, 118, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Нарзулла асл бунёдкор” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан даъвогар “Қамаши олтин бошоқ агрокластер”
фойдасига 11 728 500 сўм жарима ва олдиндан тўланган 24.000 сўм
почта ҳаражати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “Нарзулла асл бунёдкор” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 469 140 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида
апеллатсия тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
С.Турсунов