Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1806-2201/2059 Дата решения 21.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Яккабагский межрайонный экономический суд Судья Турсунов Салимжон Абдусаломович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Қамаши олтин бошоқ агрокластер масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Фахриддин Сирожиддин Очиловлар фермер хўжалиги
Source ID 1006524 Claim ID 3045502 PDF Hash 563816591b87283e... Загружено 09.04.2026 08:14 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 261-моддаси ФКнинг 261 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
тисодий протсессуал кодексининг 118-моддаси тисодий протсессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI YAKKABOG’ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН ЯККАБАГСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 181400 Yakkabog’ tumani, A.Temur ko’chasi 181400 район Яккабаг, улица Амир Темур ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 21декабр 4-1806-2201/2059-сонли иш Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Турсуновнинг раислигида, М.Эшдавлатовнинг котиблигида, даъвогар вакили Э.Умиров (2022-йил 21-декабрдаги №2-сонли ишончномага асосан) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Қамаши олтин бошоқ агрокластер” МЧЖ манфаатида жавобгар “Фахриддин Сирожиддин Очиловлар” фермер хўжалигига нисбатан 6 162 000 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни – АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “Қамаши олтин бошоқ агрокластер” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Фахриддин Сирожиддин Очиловлар” фермер хўжалиги (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан 6 162 000 сўм жарима ундиришни, шунингдек ишни палата вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризада келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, маълумотнома тақдим қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий протсессуал кодексининг 128, 170моддаларига асосан суд ишни жавобгар “Фахриддин Сирожиддин Очиловлар” фермер хўжалиги, палата вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, “Қамаши олтин бошоқ агрокластер” МЧЖ (“Тайёрловчи”) ва “Фахриддин Сирожиддин Очиловлар” фермер хўжалиги (“Хўжалик”) ўртасида давлат эҳтиёжи учун бошоқли дон харид қилиш бўйича 2021 йил 11 сентябрь куни 10/32-сонли фючерс шартномаси тузилган. жавобгарни бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш, етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва уни ҳақини тўлаш, жавобгар эса шартномада белгиланган миқдорда маҳсулотни етказиб бериш мажбуриятини олган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш тўғрисидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, палата даъвогарнинг манфаатида жарима ундириш сўраб судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Даъво талаблари асослидир. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК деб юритилади) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги ушбу низо шартномавий мажбуриятни бажармаганлик оқибатида келиб чиққан. Ваҳоланки, ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасига кўра мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, фермер хўжалиги 2022 йил учун 15 гектар ер майдонидан 51 тонна буғдой топшириш мажбуриятини олган, жавобгар эса етказиб берилган маҳсулотни қабул қилиш ва муайян нарх бўйича ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Жавобгар томонидан шартномага асосан 30.46 тонна бошоқли дон етказиб бериб, 20.54 тонна 61.620.000 сўмлик ғалла маҳсулотлари етказиб берилмасдан қолган. Шартноманинг 4.1-бандига кўра, хўжалик маҳсулотни контрактация шартномасида белгиланган ассортимент, турларда, муддатларда топширишдан асоссиз буйин товлаган тақдирда, тайёрловчига топширилмаган маҳсулот қийматининг 10 фоизи миқдорида жарима тўлаш мажбуриятини олган. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг шартноманинг 4.1 бандига асосан жарима ҳисоблаб, жавобгардан 6 162 000 сўм жарима ундириш талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади. ФКнинг 261-моддасига кўра, неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади. Қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолларда тўлайдиган ва, қоида тариқасида, қатъий пул суммасида ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади. ФКнинг 326-моддасига асосан агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги тўғрисида тушинтириш берилган. Шунга кўра суд, жавобгарнинг қишлоқ хўжалик ташкилоти эканлигини инобатга олиб, жавобгардан ундирилиши лозим бўлган жаримани 3 081 000 сўмга қадар камайтиришни, даъвонинг қолган қисмини рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий протсессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Баён этилганларга кўра суд, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 3 081 000 сўм жарима ва олдиндан тўланган 24.000 сўм почта ҳаражати ундиришни, даъвонинг қолган қисмини рад этишни, Республика бюджетига жавобгар ҳисобидан 300.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий протсессуал кодексининг 112-113, 118, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Фахриддин Сирожиддин Очиловлар” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “Қамаши олтин бошоқ агрокластер” МЧЖ фойдасига 3 081 000 сўм жарима ва олдиндан тўланган 24.000 сўм почта ҳаражати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “Фахриддин Сирожиддин Очиловлар” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. С.Турсунов