← Назад
Решение #68932 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| исобланади ва ЖК | 169 | — | law | |
| Жиноят кодекси | 10 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 70 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 463 | — | law | |
| Холбутаевани ЖК | 169 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ҲУКМ
2025 йил май ойининг 14 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Чилонзор туман суди, суд биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи,
судья С.Мамадиев, судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаевнинг котиблигида,
тарафлардан давлат айбловчиси – Чилонзор туман прокурорининг ўринбосари
Х.Назаров, судланувчи П.Холбутаева ва унинг ҳимоячиси “QONUN USUVOR”
адвокатлик бюросининг адвокати И.Жураевнинг иштирокида, Холбутаева
Паризод Бахриддин қизига нисбатан 1-1006-2502/502-сонли жиноят ишини
кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
Холбутаева Паризод Бахриддин қизи (XOLBUTAYEVA
PARIZOD BAXRIDDIN QIZI), 2004 йил 21 январда Жиззах
вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси,
маълумоти тугалланмаган олий, турмушга чиқамаган,
Тошкент Давлат Шарқшунослик Университетининг 1-курс
талабаси, муқаддам судланмаган, Жиззах вилояти, Жиззах
шаҳри, “Боғишамол” МФЙ, 41-уйда рўйхатда туриб,
Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, Зиёлилар кўчасида
жойлашган талабалар тураргоҳида вақтича яшайди, иш
бўйича 16.03.2025 йил куни “муносиб хулқ-атворда бўлиш
ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган,
айблов хулосаси нусхасини муддатида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “а” банди билан
айбланган.
Суд, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят
иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишдаги мавжуд бўлган далилларга баҳо
бериб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Судланувчи П.Холбутаева 2025 йил 13 март куни соат тахминан 16:00да
Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Ц-мавзеси, “Навбахор” МФЙ ҳудудида
жойлашган “MEDIPARK bozori” номли савдо мажмуасининг 3-қаватидаги
“NALICHCHI SHOES” номли дўконда бўла туриб, шу дўконга харидор
сифатида келган М.Ғаниевага тегишли бўлган оч жигар рангли аёллар
сумкасини қоровсиз қолдирилганлигидан фойдаланиб, сумканинг ичидан
1.400.000 сўм пулларни яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан
яширинган.
Судланувчи П.Холбутаева суд мажлисида тўлиқ иқрорлигини билдириб,
2025 йил 13 март куни кийим олиш мақсадида Чилонзор тумани, Ц-мавзеси,
MEDIAPARK bozori” номли савдо мажмуасига соат тахминан 15:27 да бориб,
савдо мажмуасининг 3 қаватида жойлашган “NALICHCHI SHOES” номли
дўконга чиққанлигини ва ушбу дўконда ўзига ёққан оқ кийимни кўриб кийиб
кўришлик учун касса ёнидаги ўриндиққа ўтирганлигини, шу вақтда ушбу
ўриндиқда оч жигар рангли аёллар сумкаси турганлигини ва унинг ичида
пуллар борлигини кўриб, атрофда одамлар кўплигидан, қоровсиз
қолганлигидан фойдаланиб, сумкани очиб, ичида бўлган пулларни
олганлигини, шундан сўнг, ҳеч нима бўлмагандек дўкондан чиқиб
кетганлигини, сўнгра, ушбу пулларни ўзининг банк пластик картасига
ўтказганлигини, 2025 йил 14 марта куни қўл телефонига нотаниш эркак киши
қўнғироқ қилиб, ИИО ходими эканлигини “NALICHCHI SHOES” номли
дўконда бўлган ўғирлик ҳолати юзасидан қўнғироқ қилаётганлигини билдириб,
ИИО биносига чақирганлигини, у ерга бориб ИИО ходимига бўлган ҳолатни
батафсил айтиб берганлигини ва ўғирлаб олган пулларини ҳали ишлатмасдан
пластигида сақлаб келаётганлиги сабабли уни шу ердаги банкомад орқали
нақтлаштириб, ИИО ходимларига қайтариб берганлигинини, пулга зарур
бўлганлиги сабабли ўғирлик қилганлиги ҳақида кўрсатув бериб, ҳозирда содир
қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етиб ва бундан пушаймонлигини
инобатга олиб, ўзига нисбатан енгиллик қилишни сўради.
Тарафларнинг розилиги билан суд мажлисида кўрсатувлари ўқиб
эшиттирилган жабрланувчи М.Ғаниева дастлабки тергов даврида, 2025 йил
13 март куни соат тахминан 15:30 да ўзига кийим олиш мақсадида Тошкент
шаҳар, Чилонзор тумани, Ц-мавзеси ҳудудида жойлашган “MEDIYAPARK
bozori” номли савдо мажмуасига бориб, ушбу савдо мажмуанинг 3-қаватида
жойлашган “NALICHCHI SHOUS” номли дўконга оёқ кийим олиш мақсадида
кирганлигини, шу вақтда ўзининг қўлида бўлган оч жигар рангли сумкасини
очиб кўрган вақтида, сумкада 5 дона 200.000 сўмли купюра, 4 дона 100.000
сўмли купюрада бўлган жами бўлиб 1.400.000 сўм миқдоридаги пуллар ҳамда
12.000 сўм миқдоридаги майда пуллари борлигини кўрганлигини, шундан
кейин сумкасини ёпиб касса олдида бўлган ўриндиққа қўйиб, дўконни айлана
бошлаганлигини, дўкондан ўзига ёқадиган оёқ кийим топганидан сўнг, пулини
тўлаш мақсадида ўриндиқда турган ўзига тегишли бўлган сумкани олиб ичини
очган вақтида, сумкамнинг ички замоги очиқлигини ва 1.400.000 сўм
миқдоридаги пуллари йўқлигини кўрганлигини, шундан сўнг, нима қилишни
билмасдан, кассада ўтирган ўзига олдиндан нотаниш бўлган шахсдан ушбу
дўконда ўғирлик бўлганлигини яъни сумкасининг ичида бўлган 1.400.000 сўм
миқдоридаги пуллари ўғирланганлигини, шу сабабли дўконда бўлган кузатув
камераларини кўриши лозимлигини сўраганлигини ва ўша шахс томонидан
ИИО ходимларига мурожаат қилиши кераклиги ҳақида айтишганликларини,
дўконнинг видеокузатув орқали олинган тасвирларни фақат уларга бера олиши
мумкинлиги ҳақида айтганлигини, шундан кейин дарҳол “102” қисқа рақамига
қўнғироқ қилганлигини, орадан кўп вақт ўтмасдан ИИО ходимлари келишиб,
бўлган ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштиришганлигини, сумкасидаги
пулларни дўконга киришда бир санаб кўрганида 1.400.000 сўм эканлигини
кўрганлигини, бугунги кунда судланувчи томонидан етказилган зарарлар тўлиқ
қопланганлигини ва П.Холбутаевага ҳеч қандай даъвоси йўқлиги ҳақида
кўрсатув берган.
Суд, судланувчи П.Холбутаеванинг жиноят содир этишдаги айби,
ўзининг айбига иқрор бўлиб берган кўрсатувидан ташқари, жабрланувчининг
аризаси, тушунтириш хатлари, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш,
ашёни олиш, нарсани кўздан кечириш баённомалари, ашёвий далил, нарсани
ашёвий далил деб топиш тўғрисидаги қарор ҳамда жиноят иши бўйича барча тўпланган,
текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан баҳоланган далиллар мажмуи билан тўлиқ исботланган деб
ҳисоблайди.
Суд, судланувчи П.Холбутаеванинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериб,
дастлабки тергов органи томонидан унинг ҳаракатлари ўғирлик, яъни ўзганинг
мол-мулкини яширин равишда жабрланувчининг кийими, сумкаси ёки бошқа
қўл юкидаги ашёга нисбатан (киссавурлик) талон-торож қилиш жинояти
аломатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “а”
банди билан нотўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1999 йил 30
апрелдаги “Ўзгалар мулкини ўғрилик, талончилик ва босқинчилик билан талонторож қилиш жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли
қарорининг 2-банди 4-хатбошида “Жабрланувчининг эгнида бўлган кийимкечаги, қўлидаги ёки бевосита ёнида бўлган сумка, чамадон ва бошқа
анжомларидан содир этилган яширин талон-торож қилиш киссавурлик деб
ҳисобланади ва ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми «а» банди билан тавсифланади.”
деб раҳбарий тушунтириш берилган.
Иш ҳужжатлари ва судда аниқланган ҳолатларга кўра судланувчи
П.Холбутаева жабрланувчи М.Ғаниеванинг ёнидаги эмас балки у томонидан
савдо мажмуаси кассаси олдидаги ўриндиқда қаровсиз қолдирган аёллар
сумкасидан пулларни яширин равишда талон-тарож қилиб, воқеа жойидан
яширинганлиги аниқланган.
Бундай ҳолатларда, суд судланувчи П.Холбутаеванинг ҳаракатларини
Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 2-қисмининг “а” бандидан,
Ўғрилик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш
аломатларига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 1-қисмига қайта
квалификация қилишни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги 01-сонли Қарорининг 2-бандида судларга тушунтирилсинки,
Жиноят кодексининг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг
муқаррарлиги принципи жазо қўлланилиши шартлигини англатмаслиги, шу
туфайли судлар, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган
жиноятни биринчи марта содир этган, чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва
жиноятнинг очилишига фаол ёрдам берган, етказилган зиённи қоплаган
шахсларни ЖКнинг 65, 66, 70, 71-моддаларига мувофиқ жавобгарликдан ва
жазодан озод қилиш масаласини муҳокама қилишлари лозимлиги ҳақида
раҳбарий тушунтиришлар берилган.
Суд, Олий суд Пленуми қароридаги раҳбарий тушунтиришларга амал
қилиб, П.Холбутаеванинг айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан чин
кўнгилдан амалда пушаймон бўлганлиги, жабрланувчга етказилган зарарлар
тўлиқ қопланиб, унинг ҳеч қандай даъвоси йўқлигини инобатга олиб,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 70-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси
ЖПК 463-моддаси 3-қисмининг 3-бандига асосан П.Холбутаевани ЖКнинг
169-моддаси 1-қисми билан тайинланиши мумкин бўлган жазодан озод
қилишни лозим деб топади.
Суд, жабрланувчи М.Ғаниевага етказилган моддий зарарни ўрни тўлиқ
қопланганлиги ва унинг судланувчи П.Холбутаевага ҳеч қандай даъвоси
йўқлигини инобатга олишни;
- иш бўйича ашёвий далил деб топилган бир дона дискни жиноят иши
ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 472, 473моддаларига амал қилиб, суд
Холбутаева Паризод Бахриддин қизи (XOLBUTAYEVA PARIZOD
BAXRIDDIN QIZI) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисмида
назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилсин ҳамда у
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 70-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси
ЖПК 463-моддаси 3-қисмининг 3-бандига асосан тайинланиши мумкин бўлган
жазодан озод қилинсин.
П.Холбутаевага нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш
ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг
бекор қилинсин.
Жабрланувчи М.Ғаниевага етказилган моддий зарарни ўрни тўлиқ
қопланганлиги ва унинг судланувчи П.Холбутаевага ҳеч қандай даъвоси
йўқлиги инобатга олинсин.
Иш бўйича ашёвий далил деб топилган бир дона диск жиноят иши
ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдирилсин.
Ҳукм устидан апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган
кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум ва жабрланувчилар томонидан эса
уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат
ичида ҳукм чиқарган суд орқали Тошкент шаҳар судига берилиши мумкинлиги,
агар ҳукм апелляция тартибида кўрилмаган бўлса кассация тартибида қайта
кўрилиши мумкинлиги тушунтирилсин.
Раислик қилувчи, судья:
С.Мамадиев
Маъсул судья: Мамадиев Сарвар Носиржонович