Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2202/5343 Дата решения 21.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Абдухаликов Шавкатжон Мухамедович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Хўжамов Рахматқул Эгамбердиевич Ответчик / Подсудимый Иттифоқ таъмир қурилиш масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1007001 Claim ID 3004817 PDF Hash 9ff6d4e5bd882840... Загружено 09.04.2026 08:14 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 292-моддаси нинг 292 law
онуннинг 37-моддаси онуннинг 37 law
онуннинг 44-моддаси онуннинг 44 law
онунни 44-моддаси онунни 44 law
ФКнинг 126-моддаси ФКнинг 126 law
хатбошисида ФК 114-моддаси хатбошисида ФК 114 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI BUSTAN INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 170400, Andijonviloyati, Bo’stontumani, Mustaqillikko’chasi, 36-uy 170400, Andijan region, Bustan district, Mustaqillik street, 36 Tel: (+99874) 333 23 29 е-mail: i.buz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳри 4-1701-2202/5343-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Абдухаликов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида, «Иттифоқ таъмир қурилиш” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Хўжамов Рахматқул Эгамбердиевичнинг жавобгар «Иттифоқ таъмир қурилиш” масъулияти чекланган жамияти, ТИФ «Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилоят филиали ва «Ўткирбой агро голд” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан кафиллик шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили З.Муқимов (ишончнма асосида), жавобгар “Иттифоқ таъмир қурилиш” МЧЖ раҳбари З.Хожамов (паспорт асосида), ТИФ «Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилоят филиали вакили О.Абдурахимов (ишончнома асосида), “Ўткирбой агро голд” МЧЖ раҳбари Ў.Хамдамов (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қўйидагиларни АНИҚЛАДИ: «Иттифоқ таъмир қурилиш» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Хўжамов Рахматқул Эгамбердиевич судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «Иттифоқ таъмир қурилиш” масъулияти чекланган жамияти, ТИФ «Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилоят филиали ва «Ўткирбой агро голд” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан кафиллик шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили З.Муқимов даъвони қаноатлантиришни сўраб тушунтириш берди. Суд мажлисида жавобгар “Иттифоқ таъмир қурилиш” МЧЖ раҳбари З.Хожамов даъвони қонуний ҳал қилишни сўраб тушунтириш берди. Суд мажлисида ТИФ «Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилоят филиали вакили О.Абдурахимов тушунтириш бериб, даъвони рад қилишни сўради. Суд мажлисида “Ўткирбой агро голд” МЧЖ раҳбари Ў.Хамдамов даъвони қонуний ҳал қилишни сўраб, тушунтириш берди. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, «Иттифоқ таъмир қурилиш” масъулияти чекланган жамияти юридик шахс сифатида 2014 йил 27 февралда №2306-сонли реестр тартиб рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган. Таъсисчиларнинг устав фондидаги улушлари қуйидагича белгиланган: 1. Хожамов Зафарбек Хамрақуловични улуши 1 200 000 сўм – 30 фоиз; 2. Хўжамов Рахматқул Эгамбердиевични улуши 2 800 000 сўм – 70 фоиз; 2017 йил 14 апрелда ТИФ «Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилоят филиали билан “Ўткирбой агро голд” МЧЖ ўртасида 1 000 000 000 сўм кредит ажратиш бўйича №253-04/17-сонли кредит шартномаси расмийлаштирилган. Кредит таъминоти ва мажбуриятларни таъминлаш бўйича “Иттифоқ таъмир қурилиш” МЧЖ билан 2018 йил 20 июнда кафиллик шартномаси расмийлаштирилган. Кафиллик шартномасига асосан жавобгар «Иттифоқ таъмир қурилиш” масъулияти чекланган жамияти кредит таъминоти бўйича 206 000 000 сўм доирасида мажбурият олган. Даъвогар кафиллик шартномаси жамият учун йирик битим эканлигини, бу бўйича жамият мулкдорларининг розилиги олиниши лозим бўлиб, 70 фоиз улуш билан жамият таъсисчиси бўлишига қарамасдан жамият раҳбари томонидан хабардор этилмаган ҳолда кафиллик шартномаси расмийлаштирилганлиги важи билан судга даъво ариза билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодексининг (кейинги матнларда ФК деб юритилади)нинг 292-моддасига кўра, кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади. “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (кейинги матнларда “Қонун” деб юритилади)нинг Ўзбекистон Республикаси “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги қонуннинг 37-моддасига кўра бир иштирокчидан таркиб топган жамиятда жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши ваколатлари жумласига кирувчи масалалар юзасидан қарорлар жамиятнинг ягона иштирокчиси томонидан якка тартибда қабул қилинади ва ёзма равишда расмийлаштирилади. Қонунни 43-модасида “Тузилишидан жамият кузатув кенгашининг аъзоси, жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи вазифасини амалга оширувчи шахслар, жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органи аъзоси манфаатдор бўлган ёки ўз аффилланган шахслари билан биргаликда жамият иштирокчилари умумий овозлари сонининг йигирма ва ундан ортиқ фоизига эга бўлган жамият иштирокчисининг манфаатдорлиги бўлган битимлар жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг розилигисиз жамият томонидан тузилиши мумкин эмас” деб кўрсатилган. Қонуннинг 44-моддасига кўра, агар жамиятнинг уставида йирик битимларнинг анча катта миқдори назарда тутилган бўлмаса, бундай битимларни тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилинадиган кундан олдинги охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари асосида аниқланган жамият мол-мулки қийматининг йигирма беш фоизидан ортиқ қийматга эга бўлган мол-мулкни жамиятнинг олиши, тасарруфидан чиқариши ёки жамият бевосита ёхуд билвосита мол-мулкни тасарруфидан чиқариши эҳтимоли билан боғлиқ бўлган битим ёки ўзаро боғлиқ бир неча битим йирик битим деб ҳисобланади. Йирик битимни тузиш тўғрисидаги қарор жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади. Жамиятда жамиятнинг кузатув кенгаши тузилган тақдирда, қиймати жамият мол-мулки қийматининг йигирма бешдан то эллик фоизигачасини ташкил этадиган мол-мулкни олиш, тасарруфдан чиқариш ёки жамият бевосита ёхуд билвосита тасарруфидан чиқариши эҳтимоли билан боғлиқ бўлган йирик битимларни тузиш тўғрисидаги қарорларни қабул қилиш жамиятнинг уставига биноан жамият кузатув кенгашининг ваколатига киритилиши мумкин. Бунда кузатув кенгашининг айби билан йирик битим тузилиши натижасида етказилган зарар учун жамиятнинг кузатув кенгаши умумий йиғилиш олдида жавобгар бўлади. Ушбу моддада назарда тутилган талаблар бузилган ҳолда тузилган йирик битим жамиятнинг ёки унинг иштирокчисининг даъвосига биноан суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Кафиллик шартномасига асосан жавобгар «Иттифоқ таъмир қурилиш” масъулияти чекланган жамияти кредит таъминоти бўйича 206 000 000 сўм доирасида мажбурият олган. Кафиллик шартномаси бўйича олинган мажбурият йирик битим ҳисоблансада, «Иттифоқ таъмир қурилиш” масъулияти чекланган жамияти томонидан йирик битим тузиш тўғрисида умумий йиғилиш қарори қабул қилинмаган. Жавобгар “Иттифоқ таъмир қурилиш” МЧЖ раҳбари суд мажлисида битим тузиш учун умумий йиғилиш қарори қабул қилинмаганлиги, «Ўткирбой агро голд” масъулияти чекланган жамияти раҳбари кафиллик шартномасини олиб келганида имзо қўйиб жамиятнинг мухрини босиб берганлигини билдирди. Зеро, Қонунни 44-моддаси 3-бандига асосан йирик битимни тузиш тўғрисидаги қарор жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан қабул қилиниши белгиланган. асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли (низоли битим) ёки бундай деб топилишидан қатъи назар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (ўз ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим) деб кўрсатилган. ФКнинг 126-моддасига кўра, агар шахснинг битим тузиш ваколатлари шартнома билан ёки юридик шахс ваколатлари унинг таъсис ҳужжатлари билан ишончномада, қонунда белгилаб қўйилганига нисбатан ёинки битим тузилаётган вазиятдан аниқ кўриниб турган деб ҳисобланиши мумкин бўлган ваколатларига нисбатан чеклаб қўйилган бўлса ва битимни тузиш пайтида бундай шахс ёки орган ана шу чеклашлар доирасидан чиқиб кетган бўлсалар, битимдаги иккинчи тараф мазкур чеклашларни билган ёки олдиндан билиши лозим бўлганлиги исботланган ҳоллардагина битим чеклаш белгиланишидан манфаатдор бўлган шахснинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Даъвогар вакили суд мажлисида ТИФ «Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилоят филиали билан “Ўткирбой агро голд” МЧЖ ўртасида тузилган кредит шартномасига асосан “Иттифоқ таъмир қурилиш” МЧЖнинг ҳисоб рақамидан 27 756 179,26 сўм пул маблағлари ўтказиб юборилганидан сўнг кафиллик шартномаси расмийлаштирилганлигидан хабардор бўлганлигини билдирди. Суд, “Иттифоқ таъмир қурилиш” МЧЖнинг устав фонди 4 000 000 сўм эканлигини, кафиллик шартномаси бўйича 206 000 000 сўмга нисбатан мажбурият олинганлиги сабабли кафиллик шартномасини йирик битим деб ҳисоблаб, кафиллик шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни лозим топади. Шунингдек, даъвогар даъво аризасида битимни ҳақиқий эмаслиги оқибатини қўллаб кафиллик шартномаси асосида “Иттифоқ таъмир қурилиш” МЧЖ ҳисоб рақамидан ушлаб қолинган 27 800 000 сўм пул маблағларини қайтаришни сўраган. ТИФ «Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилоят филиалининг 2022 йил 10 октябрь кунги №02/2-5616/05-сонли хатида “Иттифоқ таъмир қурилиш” МЧЖ ва “Ўткирбой агро голд” МЧЖ ўртасида тузилган кафиллик шартномасига асосан 27 756 179,26 сўм маблағ келиб тушганлиги маълум қилинган. Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 269-сонли қарори 24-банди 1-хатбошисида ФК 114-моддасининг иккинчи қисмига асосан битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт эканлиги ҳақида тушунтириш берилган. “Иттифоқ таъмир қурилиш” МЧЖ фойдасига кафиллик шартномасига асосан ўтказилган 27 756 179,26 сўм пул маблағларини ундиришни лозим топади. Суд, ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича давлат божи тўловини ундириш масаласини муҳокама қилиб, олдиндан тўланган суд харажатларини жавобгар ТИФ «Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилоят филиали ҳисобидан даъвогар фойдасига, шунингдек, Республика бюджети фойдасига 555 123,58 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Зеро, ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво қисман қаноатлантирилсин. ТИФ «Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилоят филиали, «Иттифоқ таъмир қурилиш” масъулияти чекланган жамияти ва «Ўткирбой агро голд” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2018 йил 20 июнь куни расмийлаштирилган №111а-0618-сонли кафиллик шартномаси ҳақиқий эмас деб топилсин. Ҳақиқий эмаслик оқибатлари қўлланилсин. ТИФ «Ўзмиллийбанк” акциядорлик жамияти ҳисобидан: - «Иттифоқ таъмир қурилиш” масъулияти чекланган жамияти фойдасига кафиллик шартномасига асосан ўтказилган 27 756 179,26 сўм; - «Иттифоқ таъмир қурилиш” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Хўжамов Рахматқул Эгамбердиевич фойдасига давлат божи учун тўланган 3 000 000 сўм ва почта харажати учун тўланган 24 000 сўм; - Республика бюджетига 555 123,58 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддатда шу суд орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиши мумкин. Судья Ш.Абдухаликов BO’STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI BUSTAN INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 170400, Andijonviloyati, Bo’stontumani, Mustaqillikko’chasi, 36-uy 170400, Andijan region, Bustan district, Mustaqillik street, 36 Tel: (+99874) 333 23 29 е-mail: i.buz@sud.uz (Хулоса қисм) 2022 йил 21 декабрь Андижон шаҳри 4-1701-2202/5343-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Абдухаликов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида, «Иттифоқ таъмир қурилиш” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Хўжамов Рахматқул Эгамбердиевичнинг жавобгар «Иттифоқ таъмир қурилиш” масъулияти чекланган жамияти, ТИФ «Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилоят филиали ва «Ўткирбой агро голд” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан кафиллик шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили З.Муқимов (ишончнма асосида), жавобгар “Иттифоқ таъмир қурилиш” МЧЖ раҳбари З.Хожамов (паспорт асосида), ТИФ «Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилоят филиали вакили О.Абдурахимов (ишончнома асосида), “Ўткирбой агро голд” МЧЖ раҳбари Ў.Хамдамов (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво қисман қаноатлантирилсин. ТИФ «Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилоят филиали, «Иттифоқ таъмир қурилиш” масъулияти чекланган жамияти ва «Ўткирбой агро голд” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2018 йил 20 июнь куни расмийлаштирилган №111а0618-сонли кафиллик шартномаси ҳақиқий эмас деб топилсин. Ҳақиқий эмаслик оқибатлари қўлланилсин. ТИФ «Ўзмиллийбанк” акциядорлик жамияти ҳисобидан: - «Иттифоқ таъмир қурилиш” масъулияти чекланган жамияти фойдасига кафиллик шартномасига асосан ўтказилган 27 756 179,26 сўм; - «Иттифоқ таъмир қурилиш” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Хўжамов Рахматқул Эгамбердиевич фойдасига давлат божи учун тўланган 3 000 000 сўм ва почта харажати учун тўланган 24 000 сўм; - Республика бюджетига 555 123,58 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддатда шу суд орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиши мумкин. Ш.Абдухаликов