← Назад
Решение #690011 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 382 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 263 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40
E-mail: i.dustlik@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
4-1304-2102/2650-сонли иш
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашев
раислигида, судья ёрдамчиси А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар Давлат
активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг,
жавобгар “Рахмонқулов Элбек” хусусий корхонасига нисбатан 2019 йил
28 июндаги 380-сонли олди-сотди шартномаси, 2019 йил 28 ноябрдаги
431-сонли, 2020 йил 2 июлдаги 105-сонли қўшимча келишув битимларини
бекор қилиш ва 12.738.080 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар Давлат активларини бошқариш
агентлиги Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси вакили С.Маллаев (ишончнома
асосида), жавобгар “Рахмонқулов Элбек” хусусий корхонаси раҳбари Б.Соатов,
вакили Б.Абдурахманов (ишочнома асосида)ларнинг иштирокида Дўстлик
туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилоят
ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда ҳудудий бошқарма) жавобгар
“Рахмонқулов Элбек” хусусий корхонасига нисбатан судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида тузилган 2019 йил 28 июндаги
380-сонли олди-сотди шартномаси, 2019 йил 28 ноябрдаги 431-сонли, 2020 йил
2 июлдаги 105-сонли қўшимча келишув битимларини бекор қилиш ва
12.738.080 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга Пахтакор туман ҳокимлиги низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили С.Маллаев тушунтириш
бериб, жавобгар томонидан инвестиция мажбуриятлари бажариш жараёнида
ҳақиқатдан ҳам фуқаро М.Данабоева томонидан қаршилик қилиб келганлиги ўз
тасдиғини топганлигини, бошқарма ўз ваколати доирасида корхонага ёрдам
берганлигини, 2020 йил 1 январ ҳолатига жавобгар томонидан 50.200.000
сўмлик инвестиция мажбуриятлари бажарилганлигини, бугунги кунда
жавобгарнинг шартномада назарда тутилган мажбуриятларини охирига
етказишига ҳудудий бошқарманинг қаршилиги йўқлигини маълум қилиб, даъво
аризани қонуний ҳал қилишни сўради.
хусусий корхонаси раҳбари Б.Соатов тушунтириш бериб, даъво аризасига
эътироз билдириб, тарафлар ўртасида тузилган шартномани бекор
қилмасликни, чунки шартнома шартларини ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга
кўра вақтида бажара олмаганлигини, бугунги кунда инвестиция
мажбуриятларини тўлиқ бажаришга тайёр эканлигини маълум қилиб, даъво
аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган учинчи шахс Пахтакор туман ҳокимлиги суд мажлисида вакил
иштирокини таъминламади.
Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодексининг 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида
учинчи шахс вакили иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, тарафлар вакиллари томонидан
суд мажлисида берилган тушунтиришларини ҳисобга олиб, қуйидаги асосларга
кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги “Давлат мулки
объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик
субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чоратадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5552-сонли Фармонига, Жиззах вилоят
ҳокимининг 2019 йил 01 апрелдаги 129-сонли қарорига, “Электрон-онлайн
аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитра корхонасининг электронаукцион натижалари тўғрисидаги 2019 йил 21 июндаги DA-0000598-сонли
баённомасига асосан ҳамда ушбу шартномада назарда тутилган шартлар ва
тартибга мувофиқ Пахтакор туман ҳокимлиги балансидаги Пахтакор тумани,
Сувонобод МФЙ ҳудудида жойлашган собиқ сув насос биносини сотиш
юзасидан Сотувчи – Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлиги Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси ва Харидор – Буранов Шерзод
Анарбой ўғли ўртасида ҳамда балансда сақловчи – Пахтакор туман ҳокимлиги
иштирокида 2019 йил 28 июнь куни 380-сонли олди-сотди шартномаси
расмийлаштирилган.
Мазкур шартноманинг 1.3-банди а) хатбошисига кўра, эгалик қилиш ва
фойдаланиш ҳуқуқи – объектнинг электрон-аукцион савдосида шаклланган
1 000 001 сўм миқдоридаги сотиб олиш тўловлари тўлиқ тўланганлигини
тасдиқловчи тегишли ҳужжат тақдим қилгандан кейин ўтади. Б) хатбошисига
кўра, тасарруф этиш ҳуқуқи – ушбу шартномада назарда тутилган инвестиция
ва ижтимоий мажбуриятлар тўлиқ ҳажмда бажарилганидан ва уларни қабул
қилиб олиниши белгиланган тартибда расмийлаштирилгандан кейин ўтади.
Шартноманинг 3.3-бандига асосан харидор мазкур шартнома 2-иловасида
белгиланган 12 ой мобайнида 200.000.000 сўм миқдоридаги инвестиция
мажбуриятларини, яъни мавжуд бино-иншоотларни замонавий кўринишда
таъмирлаш, ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, гўшт
маҳсулотлари етиштириш учун чорва молларини гўштга тайёрлаш, ем-хашак
сотиб олишни назарда тутувчи инвестиция мажбуриятларини, 3.5-бандига
асосан инвестиция объектида 3 (уч)тадан кам бўлмаган янги ишчи ўринлари
яратиш, 3.8-бандида ушбу шартнома кучга киргандан кейин 10 кун мобайнида
инвестиция мажбуриятларини бажариш мақсадида объектга бўлган ҳуқуқлар
топшириладиган ва балансида инвестиция мажбуриятлари бажарилиши ҳисобга
олинадиган ўзининг ягона таъсисчилигида юридик шахсни тузиш, 3.10-бандида
эса сотувчига инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилиши
тўғрисида уларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда
ойлик ахборот ва чораклик ҳисоботни ҳамда яратилган ишчи ўринлари
тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш мажбуриятини олган.
Тарафлар ўртасида тузилган 2019 йил 28 июнда тузилган 380-сонли олдисотди шартномаси юзасидан Ўзбекистон Респбликаси Давлат активларини
бошқариш агентлиги Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси, Буранов Шерзод
Анарбой ўғли, Пахтакор туман ҳокимлиги ва “Рахмонқулов Элбек” хусусий
корхонаси ўртасида 2019 йил 28 ноябрда 431-сонли қўшимча келишув-битими
тузилган бўлиб, унга кўра, Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах
вилояти ҳудудий бошқармасида 2019 йил 28 июнда рўйхатга олинган 380-сонли
олди-сотди шартномага асосан харидор – Буранов Шерзод Анарбой ўғли
томонидан қабул қилинган ҳуқуқ ва мажбуриятлар тўлалигича “Рахмонқулов
Элбек” хусусий корхонасига ўтказилишига келишилган.
Тарафлар ўртасида тузилган 2019 йил 28 июндаги 380-сонли олди-сотди
шартномаси ҳамда 2019 йил 28 ноябрдаги 431-сонли қўшимча келишув битими
юзасидан Ўзбекистон Респбликаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси, “Рахмонқулов Элбек” хусусий
корхонаси ва Пахтакор туман ҳокимлиги иштирокида ўртасида 2020 йил
02 июль куни 105-сонли қўшимча келишув битими тузилган ва унда
“Харидор”нинг инвестиция мажбуриятларини бажариш муддати 2021 йилнинг
1 январигача узайтирилган.
Бироқ, ҳудудий бошқарма ходимлари томонидан объект жойлашган
жойга чиққан холда мониторинглар натижасига кўра, объектга шартномада
белгиланган тартиб ва муддатларда инвестиция киритилмаётганлиги, иш
ўринлари яратилмаганлиги аниқланган.
Жавобгар томонидан келишувда назарда тутилган муддатларда
инвестиция мажбуриятлари бажарилмаганлиги сабабли даъвогар томонидан
шартнома иштирокчиларига шартномани бекор қилиш ҳақида 2021 йил
01 апрелда 01/04-930-сонли тақдимнома ва 2021 йил 01 апрелда
01/04-931-сонли таклиф хатлари берилган.
Бироқ, жавобгар томонидан тақдимнома ва таклиф хатлари эътиборсиз
қолдирилган.
Натижада, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 2019 йил
28 июндаги 380-сонли олди-сотди шартномаси, 2019 йил 28 ноябрдаги
431-сонли, 2020 йил 2 июлдаги 105-сонли қўшимча келишув битимларини
бекор қилиш ва 12.738.080 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак. Ушбу кодекснинг 382-моддасига кўра,
иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса, тарафлардан бирининг
талаби билан шартнома суд томонидан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши
мумкин.
Суд муҳокамасида жавобгар шартнома бўйича инвестицияга оид
мажбуриятларни ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра, яъни жавобгарнинг
инвестиция объектига киришига фуқаро М.Данабоева томонидан қаршилик
қилиб келганлигини, шундан бўлсада инвестиция мажбуриятларини қисман
бўлсада бажариб борилаётганлиги тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим қилди.
Ўз навбатида, даъвогар жавобгар томонидан инвестиция мажбуриятлари
ҳақиқатда амалга оширилганлигини, бу бўйича ҳисоботларни тақдим
қилганлигини, инвестиция мажбуриятларини давом эттиришига қарши
эмаслигини билдирди.
Бундан кўринадики, жавобгар томонидан инвестициявий мажбуриятлар
шартнома бўйича олинган мажбуриятлардан оғишлар билан бўлса-да,
бажарилган.
Шартноманинг 2.9-бандида сотувчи, шартнома, бирор-бир майда
камчиликлар, шартнома бўйича олинган мажбуриятлардан оғишлар туфайли,
агарда бундай оғишлар иқтисодий асослантирилган ва мажбуриятларни
бажаришда йўл қўйилган ортда қолишларни ўрнини тўлдириш учун бекор
қилинмаслигини кафолатлашига келишилган.
Суд, даъво аризанинг суд муҳокамасида кўриб чиқилиши жараёнида
жавобгар
томонидан
инвестицияга
оид
мажбуриятларнинг
бажарилаётганлигини, жавобгарнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга
ошириши ва иш ўринларини яратиш бўйича кўмаклашиш учун даъвонинг олдисотди шартномасини ва қўшимча келишув битимларини бекор қилиш ҳақидаги
талабини рад қилишни лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек, даъвогар даъво аризасида жавобгардан шартноманинг
5.2-бандига асосан 12.738.080 сўм пеня ундиришни сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.2-бандида “Харидор”
томонидан инвестиция мажбуриятлари ушбу шартномада назарда тутилган
кўринишларда ва ҳажмда бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган
тақдирда, “Харидор” ҳар бир кечиктирилган кун учун бажарилмаган
инвестиция мажбуриятлари қийматининг 0,04 фоизи миқдорида, бироқ
кечиктирилган инвестиция мажбуриятлари қийматининг 50 фоизидан ошмаган
ҳолда “Сотувчи”га пеня тўлаши белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 263-моддасининг биринчи
қисмига мувофиқ, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда
тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган
неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Жавобгар томонидан инвестиция мажбуриятларининг шартномада
белгиланган муддатларда бажарилмаганлиги ишдаги ҳужжатлар ва инвестиция
мажбуриятлари бажарилиши мониторинги далолатномаларига асосан ўз
исботини топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида, агар
тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш
оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга
ҳақлилиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги,
мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек
кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши лозимлиги, суд алоҳида
ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга
тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги
кўрсатилган.
Суд, ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, даъвогар томонидан
ундирилиши сўралган 12.738.080 сўм пеня суммасини 1.910.712 сўмга
қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига
асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади.
Суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини
мухокама қилиб, низонинг судгача етиб келишидаги айбини ҳисобга олган
ҳолда ишни кўриш билан боғлиқ давлат божи ва почта харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 113, 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Рахмонқулов Элбек” хусусий корхонасидан даъвогар Давлат
активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси
фойдасига 1.910.712 сўм пеня ва 21.600 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “Рахмонқулов Элбек” хусусий корхонасидан Республика
бюджетига 8.370.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
О.Эргашев