← Назад
Решение #690219 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 12 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онуннинг | 66 | — | law | |
| онун | 12 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
BUSTAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
170400, Andijon viloyati, Bo’ston
tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, Andijan region, Bustan district,
Mustaqillik street, 36
Tel: (+99874) 333 23 29
е-mail: i.buz@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲAЛ ҚИЛУВ ҚAРOРИ
Андижон шаҳри
4-1701-2202/5548-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.М.Абдухаликовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг суд мажлиси котиблигида,
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармаси Андижон вилоят бошқармаси Андижон шаҳар бўлими
манфаатида Андижон вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан
370 324 382,77 сўм пенсия тўловларини регресс тартибда ҳамда 25 663 479,72
сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан ишни даъвогар вакили
Ў.Рахмонов (ишончнома асосида), жавобгар вакили А.Тожибоев (ишончнома
асосида), Андижон вилоят Молия бошқармаси вакили Ш.Реджапов (ишончнома
асосида)ларнинг иштирокида, Андижон туманлараро иқтисодий суди
биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан
ташқари Пенсия жамғармаси Андижон вилоят бошқармаси Андижон шаҳар
бўлими (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво
ариза билан мурожаат қилиб, Андижон вилоят юқумли касалликлар
шифохонаси (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)ни ҳисобидан
370 324 382,77 сўм пенсия тўловларини регресс тартибда ҳамда 25 663 479,72
сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили кўргазма бериб, давлат муассасасининг
меҳнат шароити зарарли бўлган бўлимларида ишлаган фуқароларга имтиёзли
пенсия таъминоти ҳуқуқини аниқлаштирувчи маълумотнома ва бошқа тегишли
ҳужжатлар асосида имтиёзли тарзда белгиланган пенсия ёшини 5 йилга
қисқартирган ҳолда пенсия тайинланганлигини, тўланган пенсияларини
қоплаш учун пенсия жамғармасига жавобгар томонидан иш ҳақи тўлашга
мўлжалланган маблағлар ҳисобидан харажатлар қоплаб турилиши лозимлигини
билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили кўргазма бериб, даъвогарни даъво
талаби асосли эканлигини, бироқ Андижон вилоят юқумли касалликлар
шифохонаси фаолиятини смета ҳужжатлари асосида амалга оширишини,
шифохона ҳисоб рақамида ортиқча маблағ йўқлигини билдириб, даъвони рад
қилишни сўради.
Суднинг 2022 йил 14 декабрдаги ажрими билан ишга Андижон вилоят
Молия ва Ғазначилик бошқармалари мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
3-шахс сифатида жалб этилган.
Суд мажлисида Андижон вилоят Молия бошқармаси вакили кўрсатма
бериб, имтиёзли шартлар асосида пенсия тайинланган фуқароларга тўланган
пенсиялар бўйича даъвогар томонидан талаб қилинаётган қарздорликни
жавобгар смета ҳужжатларига киритиши лозимлигини, лекин смета
ҳужжатларига киритилмаганлигини билдириб, даъвони рад қилишни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг кўргазмаларини ҳамда ишдаги
мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, даъво талабини
тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти
тўғрисида”ги Қонунининг 12-моддаси “б”-бандига кўра, меҳнат шароити
зарарли ва оғир ишларда тўлиқ иш куни давомида банд бўлган ходимлар:
эркаклар- иш стажи камида 25 йил бўлиб, бундан камида 12 йилу 6 ойи кўрсатиб
ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда; аёллар- иш стажи камида 20 йил бўлиб,
бундан камида 10 йили кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда
охирги иш жойидан қатъи назар, қуйидагилар ушбу Қонуннинг 7-моддасида
белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқига эга
бўлиши ҳамда меҳнат шароити зарарли ва оғир ишларда- эркаклар камида
6 йилу 3 ой, аёллар камида 5 йил- ишлаган ходимларга пенсия ушбу
Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёши эркакларнинг бундай
ишдаги ҳар 2 йилу 6 ойи учун ва аёлларнинг бундай ишдаги ҳар 2 йили учун
1 йилга қисқартирилган ҳолда тайинланиши белгиланган.
Қонуннинг 66-моддаси иккинчи қисмига кўра, мулкчилик шаклидан
қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар:
- боқувчисини йўқотганлик учун, шунингдек ходимнинг меҳнат
вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланганлиги ёки
касб касаллигига учраганлиги оқибатидаги ногиронлик учун;
ходим ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига
тўлгунига қадар мазкур Қонун 12-моддасининг “б”-бандига мувофиқ
тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш
ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига
ўтказади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2014 йил 23 декабрдаги 357-сонли Қарори билан тасдиқланган “Фуқароларнинг
давлат пенсия таъминоти тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси қонунига
мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги
Низомнинг 6-бандига мувофиқ, Пенсионерларнинг ҳисобда турган жой бўйича
Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари мазкур Низомнинг 3-бандида
кўрсатилган пенсияларни тўлашга сарфланган маблағларнинг, улар
ташкилотлар томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда, қонун хужжатларига
мувофиқ регресс даъво аризалари бўйича ташкилотлардан ундирилишини
таъминлайдилар.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Андижон шаҳар
бўлими томонидан фуқаролар Умарова Дилхавас, Адилова Аълохон, Усманова
Саида, Асқарова Тожихон, Жўраева Муқаддас, Юсупова Адибахон, Атабаева
Одинахон, Рахмонова Дилфуза, Султанова Шахнозой, Бадалова Хилола,
Давронова Замирахон, Собирова Коммуна, Артикова Саидахон, Маткасимова
Энахон, Соткинова Ховахон, Умарова Мавлудахон, Ўрмонова Халичахон, Жўраева
Матлубахон, Исмойилова Мастурахон, Мирзаева Файзилатхон, Умарова
Мукарамхон, Юсупова Рахимахон, Расулова Мамлакатхон, Саматова Мохидилхон,
Абдуллаева Одинахон, Паттаева Мухаббатхон, Абдурахмонова Мухаррамхон,
Рахманова Мухаббатхонлар имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини
берувчи вазифада ишлаганлигини тасдиқловчи ҳужжатларга асосан Ўзбекистон
Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги
Қонунининг 12-моддаси “б” бандига биноан имтиёзли шартларда ёшга доир
пенсия тайинланган ҳамда 2021 йил давомида жами 370 324 382,77 сўм
пенсиялар тўланган.
Жавобгар томонидан эса тўловлар қоплаб берилмаганлиги натижасида
370 324 382,77 сўм қарздорлик юзага келган.
Даъвогар томонидан жавобгарга талабнома юборилган, бироқ жавобгар
томонидан талабнома оқибатсиз қолдирилган ҳолда 370 324 382,77 сўм
қарздорликни тўламаган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
23 декабрдаги 357-сонли қарори билан тасдиқланган «Фуқароларнинг давлат
пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига
мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги
Низомнинг 3-бандига кўра, пенсионернинг яшаш жойи бўйича Пенсия
жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ҳар ойда кейинги ойнинг 1-санасига
қадар ташкилотга меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда
майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини
йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга харажатларни қоплаш
тўғрисида регресс талабномани юборади, 6-бандига кўра, пенсионернинг
ҳисобга турган жойи бўйича Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари
мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган пенсияларни тўлашга сарфланган
маблағларнинг, улар ташкилотлар томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда,
қонун ҳужжатларига мувофиқ регресс даъво аризалари бўйича ташкилотлардан
ундирилишини таъминлайдилар.
Юқорида баён этилганларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг даъвосини
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 370 324 382,77 сўм пенсия
тўлови ундиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги 357-сонли қарори билан тасдиқланган
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон
Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни
қоплаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 20-бандига асосан тўланиши лозим
бўлган сумманинг ҳар бир кечиктирилган куни учун жами 25 663 479,72 сўм
пеня ундириш сўралган.
Суд томонидан даъвогарнинг пеня ундириш талаби ҳисоб-китоби
ўрганилганда тўғри ҳисобланганлиги аниқланди.
Суд пеня ундириш талабини муҳокама қилиб, жавобгардан даъвогарни
фойдасига 25 663 479,72 сўм пеня ундиришни лозим топади.
Суд ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича суд харажатларини ундириш
масаласини муҳокама қилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан
тўланган 24 000 сўм почта харажати, Республика бюджети фойдасига
7 919 757,25 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Зеро, ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда юкланади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179, 186-моддаларига асосланиб,
қарор қилади:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Андижон вилоят юқумли касалликлар шифохонаси ҳисобидан:
- Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан
ташқари Пенсия жамғармаси Андижон шаҳар бўлимига регресс тартибда
370 324 382,77 сўм пенсия тўлови, 25 663 479,72 сўм пеня ва 24 000 сўм почта
харажати;
- Республика бюджети фойдасига 7 919 757,25 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда шу суд орқали
Андижон вилоят судига апелляция шикоят (прокурор протест) келтириши
мумкин.
Раислик этувчи
Ш.М.Абдухаликов