Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2202/649 Дата решения 21.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Каримов Хушнуд Римбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тошкент вилояти божхона бошқармаси Божхона қўмитаси Ответчик / Подсудимый Sponge Business масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1006000 Claim ID 2729817 PDF Hash 135c4f0c52a4fbf2... Загружено 09.04.2026 08:14 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 39-моддаси онуннинг 39 law
онуннинг 6-моддаси онуннинг 6 law
исобланган давлат божини ИПК 118-моддаси исобланган давлат божини ИПК 118 law
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил -------------- --------------------сонли иш Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов судья ёрдамчиси А.Ўктамов котиблигида даъвогар -----------------------нинг жавобгар “----------------------” МЧЖга нисбатан 731.148.461,6 сўм божхона тўловларини ундириш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили ------ (23.05.2022 йилдаги 20/14-22-02588-сонли ишончнома асосида), жавобгар таъсисчиси -----------(ишончномасиз), учинчи шахс “Ангрен эркин иқтисодий зонаси” ДУК вакили А.Қосимов (06.05.2022 йилдаги 20-1/200-сонли ишончнома асосида) иштирокида ўзининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: ----------------------- (даъвогар ёки божхона органи) иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “-----------------------” МЧЖга (жавобгар ёки жамият) нисбатан давлат бюджетига тўланиши лозим бўлган 731.148.461,6 сўм божхона тўловларини ундиришни сўраган. Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг ажрими билан “Ангрен эркин иқтисодий зонаси” ДУК (ДУК) низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб этилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили: ДУКнинг 03.08.2016 йилдаги гувоҳномаси асосида жамият эркин иқтисодий зона аъзолигига қабул қилингани, жамият паролон ва паролон маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаси доирасида ДУК билан 01.08.2016 йилда 27-сонли эркин иқтисодий зонага инвестиция киритиш тўғрисида битим тузгани, ушбу битимнинг 2моддаси 2.3-бандида жамият 697 минг АҚШ доллари инвестиция киритишни зиммасига олгани, ушбу битимга 01.08.2019 йилда 2-сонли қўшимча келишув билан битимнинг 2.3-бандига ўзгартириш киритилиб, жамият 3 млн. 742 минг АҚШ доллари инвестиция киритишни зиммасига олгани, мазкур лойиҳа доирасида жамият бугунги кунгача 1 млн. 922 минг АҚШ доллари инвестиция киритгани, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4853-сонли Фармони билан жамиятга ўзи киритган инвестициялар ҳажмидан келиб чиқиб, божхона тўловларидан имтиёз 3 йил муддатга яъни, 03.08.2019 йилгача қўланилгани, бироқ 01.08.2016 йилда тузилган 27-сонли инвестиция киритиш тўғрисидаги битим ва 01.08.2019 йилдаги қўшимча келишув бўйича жамият 3 млн. 742 минг АҚШ доллари ўрнига 1 млн. 922 минг АҚШ доллари инвестиция киритгани, ушбу ҳолат ДУКнинг божхона органига берган хати билан тасдиқланиши, бундай ҳолда жамиятга 2019 йилнинг октябрь ойидан 2020 йилнинг январь ойига қадар 13 та божхона юк декларациялари асосида олиб кирган товарларга нисбатан тўловлар бўйича қўлланилган 731.148.461,6 сўмлик божхона имтиёзлар нотўғри қўлланилганини билдирди ва жамият ҳисобидан давлат бюджетига тўланиши лозим бўлган 731.148.461,6 сўм божхона тўловларини ундиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили: жамият 03.08.2016 йилда эркин иқтисодий зона аъзолигига қабул қилингани, Ўзбекистон Президентининг фармони билан берилган имтиёз 300 минг АҚШ долларидан ортиқ инвестицияни киритган эркин иқтисодий зона иштирокчиларига берилишини ва жамият ДУК билан 01.08.2016 йилда 27-сонли битим тузгани, ушбу битимда жамият 697 минг АҚШ доллари инвестиция киритишни зиммасига олгани ва жамият 01.08.2019 йилгача 3 млн. АҚШ долларидан ортиқ инвестиция киритгани, шунинг учун ДУК билан ўзи тузган битимни яна узайтиргани, бундай ҳолда жамиятга нисбатан Ўзбекистон Президентининг ПФ-4853-сонли Фармонида белгиланган божхона имтиёзлари 3 йилга эмас, балки 5 йил муддатга берилишини, шунинг учун даъвогарнинг даъво талаби асоссизлигини билдирди ва уни рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган ДУК вакили: жамият 03.08.2016 йилда эркин иқтисодий зона аъзолигига қабул қилингани, жамият томонидан 2016-2021 йилларда киритилган инвестицияларнинг ҳажми 3 млн. АҚШ долларидан ортиқ экани, булар жамият божхона чегараси орқали Ўзбекистонга олиб кирган ишлаб чиқариш линиялари, хом-ашё ва бутловчи қисмларга оид божхона юк декларациялари билан тасдиқланишини маълум қилди ва низони қонуний ҳал этишни сўради. Суд тарафлар вакилларининг иш бўйича кўрсатмаларини тинглаб, тўпланган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагилар асосида даъво талабини рад этишни лозим топади. Аниқланишича, Ангрен махсус иқтисодий зона маъмурий кенгашининг 14.07.2016 йилдаги 14-сонли баёни асосида жамиятга 03.08.2016 йилда эркин иқтисодий зона қатнашчиси мақоми берилган. Шунингдек, ДУК ва жамият ўртасида 01.08.2016 йилда 27-сонли инвестиция киритиш тўғрисида битим (битим) имзоланган. Битимнинг 2.3-бандига кўра, жамият 2016 йил давомида ўз ҳисобидан 697 минг АҚШ доллари инвестиция киритишни, кейинги йилларда эса ушбу битимнинг иловасида қайд этилган миқдордаги инвестицияни белгиланган муддатда киритишни зиммасига олган. Битимга ДУК ва жамият томонидан 01.08.2019 йил куни қўшимча келишув тузилган ва жамият шу пайтгача киритган 842 минг АҚШ долларини ҳисобга олган ҳолда келгусида қўшимча 2 млн. 900 минг АҚШ доллари ҳаммаси бўлиб 3 млн. 742 минг АҚШ доллари миқдорда инвестиция киритишни зиммасига олган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.10.2016 йилдаги “Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4853-сонли Фармонининг 3-бандида махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига Солиқ кодекси ва “Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги қонунда белгиланган тартибда алоҳида солиқлар, шунингдек, божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари назарда тутилади, дейилган. “Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги қонуннинг 39-моддаси 2 ва 3қисмларига кўра, махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари қуйидагиларни тўлашдан озод этилган: республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва инвестиция битимига мувофиқ инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун қурилиш даврида белгиланган тартибда олиб кирилган қурилиш материаллари учун божхона тўловларини (бундан қўшимча қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви учун йиғимлар мустасно); тасдиқланган рўйхат бўйича технологик ускуналарнинг ўхшаши Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиганини олиб киришда божхона тўловларини (бундан божхона расмийлаштируви учун йиғимлар мустасно). Махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари томонидан ишлаб чиқариш ва маҳсулотларни экспортга реализация қилиш учун фойдаланадиган хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилганда божхона тўловлари (бундан божхона расмийлаштируви учун йиғимлар мустасно) тўланмайди. Юқорида қайд этилган ПФ-4853-сонли Фармоннинг 4-бандида 3-бандда кўзда тутилган имтиёзлар киритилган инвестициялар ҳажмига қараб 3 йилдан 10 йил муддатгача, жумладан: 300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар - 3 йил муддатга; 3 миллион АҚШ долларидан 5 миллион АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар - 5 йил муддатга; 5 миллион АҚШ долларидан 10 миллион АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар - 7 йил муддатга; 10 миллион АҚШ доллари ва ундан юқори - 10 йил муддатга берилади. Даъво аризада ПФ-4853-сонли Фармон билан божхона тўловлари бўйича имтиёзлар 300 минг АҚШ долларидан 3 млн. АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар учун 3 йил муддатга, 3 млн. АҚШ долларидан 5 млн. АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар учун 5 йил муддатга берилгани, жамият махсус иқтисодий зона иштирокчиси сифатида ДУК билан 01.08.2016 йилда битим тузгани ва дастлаб 697 минг АҚШ доллари ва кейинчалик яна 2 млн. 900 минг АҚШ доллари инвестиция киритишни ўз зиммасига олгани бироқ, жамият 2016 йил август ойидан бери даъво ариза киритилган кунгача жами 1 млн. 922 минг АҚШ доллари инвестиция киритгани, бундай ҳолда жамиятга божхона имтиёзлари 3 йилгача муддатга қўлланилиши, шунинг учун 2019 йилнинг октябрь ойидан 2020 йилнинг январигача бўлган даврда 13 та божхона юк декларациялари асосида олиб кирилган товарлар учун жамиятга божхона тўловидан 731.148.461,6 сўм имтиёз асоссиз берилгани, сабаби жамият 3 млн. АҚШ долларидан ортиқ инвестициялашни амалга оширмагани қайд этилган ва шунинг учун божхона қонунчилиги асосида жамиятдан 731.148.461,6 сўм тўловларни ундириб олиш талаби баён этилган. “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида” қонуннинг 6-моддасига кўра, инвестицияларни амалга ошириш шакллари қуйидагилардан иборат: юридик шахсларни ташкил этиш ёки уларнинг устав фондларида (устав капиталларида) улушли тарзда, шу жумладан мол-мулк ва акциялар (улушлар) сотиб олиш йўли билан иштирок этиш; Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан эмиссия қилинган қимматли қоғозларни, жумладан қарз мажбуриятларини олиш; концессияларни олиш, шу жумладан табиий ресурсларни қидириш, ўзлаштириш, қазиб олиш ёки улардан фойдаланишга доир концессияларни олиш, шунингдек маҳсулот тақсимотига оид битимларда иштирок этиш; мулк ҳуқуқини, шу жумладан интеллектуал мулк объектларига бўлган мулк ҳуқуқини, муаллифлик ҳуқуқларини, патентлар, товар белгилари, фойдали моделлар, саноат намуналари, фирма номлари ва ноу-хау, ишчанлик обрўсини (гудвиллни), шунингдек савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларига бўлган мулк ҳуқуқини улар жойлашган ер участкалари билан биргаликда олиш; ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни, бошқа табиий ресурсларга эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқларини олиш. Инвесторлар қонунчиликка зид бўлмаган бошқа шаклларда ҳам инвестицияларни амалга ошириши мумкин. Инвестиция фаолияти инвестициялар киритишнинг турли шаклларини бирлаштириш воситасида амалга оширилиши мумкин. Инвестицияларнинг бирламчи ёки такроран киритиладиган шакллари ўзгартирилиши уларнинг инвестиция сифатидаги даражаси ўзгаришига олиб келмайди. Шу сабабли суднинг ажрими билан жамият амалга оширган инвестиция миқдорини аниқлаш учун экспертиза тайинланиб, уни ўтказиш Х.Сулаймонова номидаги РСЭМ экспертлари зиммасига юклатилди ва экспертларга қуйидаги саволлар қўйилди: -01.08.2018 йилдаги 27-сонли келишув бўйича жамият томонидан 2016 йилнинг 1 август кунидан 2019 йилнинг 1 август кунигача амалга оширган инвестицияларнинг ҳажми (миқдори) қанча суммани ташкил этади ? -01.08.2019 йилдаги 2-сонли қўшимча келишув бўйича жамият томонидан 2019 йилнинг 2 август кунидан 2021 йилнинг 3 август кунигача амалга оширган инвестицияларнинг ҳажми (миқдори) қанча суммани ташкил этади? Х.Сулаймонова номидаги РСЭМ экспертининг 18.07.2022 йилдаги 29/9759сонли хатига илова қилинган хулосага кўра : -01.08.2016 йилдан 01.08.2019 йилгача жамият томонидан импорт қилинган товарлар қиймати 3.000.956 АҚШ доллари ва 191.400 еврони ; -02.08.2019 йилдан 03.08.2021 йилгача жамият томонидан импорт қилинган товарлар қиймати 522.050 АҚШ долларини ташкил этади. Олдинги суд мажлисида иштирок этган божхона органи вакили Х.Сулаймонова номидаги РСЭМ экспертлари берган хулоса бўйича келишмаслигини, чунки экспертлар томонидан жамият импорт қилган товарлар ҳажми (миқдори)нинг пул кўринишидаги қиймати аниқлангани, импорт қилинган товарлар ҳажми (миқдори) эса инвестицияларнинг ҳажмини (миқдорини) тасдиқламаслигини маълум қилди. Шундан сўнг, суднинг ажрими билан жамият томонидан амалга оширган инвестиция ҳажмини (миқдорини) аниқлаш учун аудиторлик текшируви тайинланиб, уни ўтказиш “Транс аудит А” МЧЖ аудиторлик ташкилоти зиммасига юкланди ва аудитор олдига қуйидаги саволлар қўйилди : -01.08.2018 йилдаги 27-сонли келишув бўйича жамият томонидан 2016 йилнинг 1 август кунидан 2019 йилнинг 1 август кунигача амалга оширган инвестицияларнинг ҳажми (миқдори) қанча суммани ташкил этади ? -01.08.2019 йилдаги 2-сонли қўшимча келишув бўйича жамият томонидан 2019 йилнинг 2 август кунидан 2021 йилнинг 3 август кунигача амалга оширган инвестицияларнинг ҳажми (миқдори) қанча суммани ташкил этади? “Транс аудит А” МЧЖ аудиторлик ташкилотининг 01.11.2022 йилдаги ҳисоботига кўра, жамият томонидан нақд пул, хом-ашё ва ускуналар шаклида 01.08.2016 йилдан 01.08.2019 йилгача 659.365,31 АҚШ доллари, 02.08.2019 йилдан 03.08.2021 йилгача 2.565.894,43 АҚШ доллари жами миқдорда инвестиция киритилган (жами 3.225.259,74 АҚШ доллари). Суд мажлисида иштирок этган божхона органи вакили аудиторнинг хулосасида кўрсатилган ва жамият томонидан 20.12.2018 йилдаги 3-сонли импорт шартномасига асосан импорт қилинган 799.247,52 АҚШ доллар қийматдаги хомашёлар учун жамият 414.131,22 АҚШ доллари тўлаб берганини, бироқ жамият томонидан ушбу импорт шартномаси учун яна 440.288,36 АҚШ доллари тўлаб берилиши кераклигини, чунки 440.288,36 АҚШ доллари бугунги кунда жамиятнинг кредиторлик қарзи сифатида Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида турганини, бундай ҳолда жамият 3.225.259,74 АҚШ доллари эмас балки, амалда 2.784.971,38 АҚШ доллари инвестиция киритганини маълум қилди (3.225.259,74 – 440.288,36). Бироқ, суд божхона органи вакилининг ушбу важлари билан келишмайди. Чунки, Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимидаги маълумотга кўра, жамият “Lianyungang Sinas Supply Chain Management Co Ltd” (Хитой) хорижий ҳамкори билан 2.000.000 АҚШ доллари миқдордаги товарларни импорт қилиш учун 20.12.2018 йилда 3-сонли шартнома тузган ва амалда 854.419,58 АҚШ доллари қийматдаги товарларни импорт қилган. Ушбу импорт қилинган товарлар учун жамият хорижий ҳамкорига қисман 414.131,22 АҚШ долларини тўлаб берган ва хорижий ҳамкори олдида сўндирилмаган қарзи 440.288,36 АҚШ долларини ташкил этади. Гарчи, ушбу 3-сонли импорт шартномаси бўйича жамиятнинг хорижий ҳамкори олдида сўндирилмаган 440.288,36 АҚШ доллари миқдордаги қарзи бўлсада, бироқ жамият амалда 854.419,58 АҚШ долларига тенг товарларни Ўзбекистон Республикасига импорт қилганини суд инобатга олади. Қолаверса, ушбу 440.288,36 АҚШ долларини (ёки ушбу суммадаги товарни) жамият даъво ариза кўрилаётган даврда Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиб кетгани бўйича далиллар судда мавжуд эмас. Юқоридагилардан келиб чиқиб суд жамият 01.08.2016 йилдаги 27-сонли битим ҳамда ушбу битимга 01.08.2019 йилдаги қўшимча келишув асосида 3 млн. АҚШ долларидан ортиқ инвестиция киритгани, 3 млн. АҚШ долларидан ортиқ инвестиция ҳажми (миқдори) аудиторлик ташкилотининг ҳисоботи билан тасдиқлангани, гарчи жамиятнинг айрим импорт шартномалари бўйича хорижий ҳамкори олдида сўндирилмаган кредитор қарзи мавжуд бўлсада, ушбу ҳолат жамиятга нисбатан “Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги қонуннинг 39модда 2 ва 3-қисмларида шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.10.2016 йилдаги “Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4853-сонли Фармони 3 ва 4-бандларида белгиланган имтиёзларни қўлламаслик учун асос бўлмаслигини инобатга олади ва божхона органининг даъво талабларини тўлиқ рад этишни лозим топади. Суд давлат божини муҳокама этиб, ушбу низо бўйича ҳисобланган давлат божини ИПК 118-моддаси талаблари асосида божхона органи зиммасига юклашни бироқ, “Давлат божи тўғрисида” қонуннинг 9-моддасида божхона органлари барча ишлар ҳамда ҳужжатлар бўйича, шунингдек алоҳида юритиладиган ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод этилгани боис ундан ундирмасликни бироқ, олдиндан тўланган 21.600 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топади ва ИПК 68, 72, 118, 173, 176-177моддалари асосида қарорқилди: Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар ----------------------- давлат божи тўловидан қонуний озод этилгани инобатга олинсин. Олдиндан тўланган 21.600 сўм почта харажати даъвогар ----------------------зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарорининг нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибида ва муддатда шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Х.Каримов