Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2501/287 Дата решения 13.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Сабиров Илгизар Матякубович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 381697 Claim ID 2755025 PDF Hash 60256be767138d16... Загружено 09.04.2026 05:39 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 14
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
збекистон Республикаси ЖК 273-моддаси збекистон Республикаси ЖК 273 law
тказиш учун ЖК 273-моддаси тказиш учун ЖК 273 law
аракатлари ЖК 25-моддаси аракатлари ЖК 25 law
исми ва ЖК 273-моддаси исми ва ЖК 273 law
збекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 5-қисми збекистон Республикаси ЖК 273 5 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 33-моддаси збекистон Республикаси ЖК 33 law
ир жиноят содир этган шахсларга нисбатан ёки ЖКнинг 56-моддаси ир жиноят содир этган шахсларга нисбатан ёки ЖК 56 law
Жиноят кодексининг 10-моддаси Жиноят кодекси 10 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 15 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 96-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 96 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
збекистон Республикаси ЖК 96-моддаси збекистон Республикаси ЖК 96 law
збекистон Республикаси ЖПК 498-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 498 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2025 йил май ойининг 13 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, туман судининг раиси И.Сабиров, халқ маслаҳатчилари: А.Саттаров ва З.Ахатовалардан иборат таркибда, судья ёрдамчиси Б.Эгамназаровнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи А.Рахматов ва унинг ҳимоячиси “Gulyamov And Partners” адвокатлик бюроси адвокати Яквалходжиевларнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖК 273моддасининг 5-қисми, 273-моддасининг 5-қисми, 273-моддасининг 5-қисми, 273-моддасининг 5-қисми, 273-моддасининг 5-қисми билан айбланаётган Рахматов Абдулазиз Турғунжон ўғлига нисбатан 1-1006-2501/287-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Рахматов Абдулазиз Турғунжон ўғли (Raxmatov Abdulaziz Turg’unjon o’g’li), 1996 йил 16 июль куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, вақтинча ишсиз, оилали, икки нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Хонтўпи МФЙ, Дийдор кўчаси, 26уйда яшаган, иш бўйича эҳтиёт чораси тариқасида “қамоққа олиш” қўлланилиб, 2024 йил 07 ноябрдан ҳибсда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини муддатида олган. Суд ҳайъати, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Судланувчи А.Рахматов, жиноят ишининг уларга нисбатан қисми алоҳида иш юритувига ажратилган шахслар билан кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини сотиш мақсадида ўзаро олдиндан тил бириктириб, тузилган режага кўра, 2024 йил 07 ноябрь куни “телеграм” тармоғи орқали юборилган геоманзил бўйича кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини интернет тармоғи орқали буюртма қилган мижозларга яширин жойларга жойлаштириш мақсадида олиб ва уларни ёнида сақлаб келган. Чилонзор тумани ИИО ФМБ ППХ ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситалари ноқонуний муомаласининг олдини олиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, 2024 йил 07 ноябрь куни эрталаб соат 05:30ларда Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Кичик Хирмонтепа маҳалласида жойлашган “Profi”номли меҳмонхона олдида А.Рахматов шубҳа уйғотгани сабабли холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида, унинг эгнидаги шимининг ўнг чўнтагидан сотиб олиш ниятида бўлган мижозларга хуфёна жой, яъни закладка жойлаштириш мақсадида олиб юрган қора рангли изолентага ўралган 13 дона ўткир ҳидли, жигар рангли 6,22 грамм оғирликдаги моддалар борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинган. Шундан сўнг, А.Рахматовнинг кўрсатувига биноан Чилонзор тумани, Кичик Хирмонтепа маҳалласида жойлашган “Profi” номли меҳмонхонанинг олд қисми автотураргоҳи олд қисмида қора рангли елим қопламага қадоқланган жигар рангли, ўткир ҳидли 0,44 грамм, меҳмонхонанинг олд қисми автотураргоҳи орқа қисмида қора рангли елим қопламага қадоқланган жигар рангли, ўткир ҳидли 0,48 грамм, меҳмонхонанинг олдидаги кўп қаватли уйнинг олд томонида қора рангли елим қопламага қадоқланган жигар рангли, ўткир ҳидли 0,43 грамм, А.Рахматовнинг яшаш хонадони, яъни Дийдор кўчаси, 26-уйда қора рангли изолентага қадоқланган жигар рангли, ўткир ҳидли 4,57 грамм моддалар борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинган. Тошкент шахар ИИББ ЭКМнинг 2024 йил 13 ноябрдаги №4318, 2024 йил 07 ноябрдаги №4316, 4324-сонли суд-кимёвий экспертиза хулосаларига кўра, А.Рахматовдан олинган ҳамда у томонидан кўрсатилган ҳудудлардан, яшаш хонадонидан олинган модда таркибида (АB-CHMINACA) гиёҳвандлик воситалари мавжудлиги аниқланган. Судланувчи А.Рахматов суд мажлисида, айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, бошқарувидаги автомашинада юк ташиш хизмати билан шуғулланиб юрганлиги, “телеграм” иловасидаги “чупа-чупс” боти орқали ўз истиеъмоли учун гиёҳвандлик воситаларини буюртма қилиб истеъмол қилиб келганлиги, 2024 йил ноябрь ойи бошларида телеграм-ботга кирганида, унга гиёҳвандлик воситаларини яшириш фаолияти билан шуғулланидаган ишчилар кераклиги ҳақида эълон келганини кўриб, шу пайтида кредит қарздорликлари кўпайиб кетгани ва пулга муҳтож бўлгани сабабли, ушбу ишда ишлаш фикри пайдо бўлганлиги ва эълонда кўрсатилган профиль эгасига хабар ёзганлиги, сўнгра ушбу ишда ишлай бошлаганлиги, 2024 йил 7 ноябрь куни унга юборилган геоманзил бўйича, жами 26 дона ўрамларга қадоқланган “спайс” гиёҳвандлик воситаларини олиб, уларни яшира бошлаганлиги, Чилонзор тумани 19-мавзеси ҳудудидаги “Profi” меҳмонхонаси яқинидаги ўнта манзилга гиёҳвандлик воситаларини яшириб, уларнинг жойлашуви ва фотосуратини унга иш берган профиль эгасига ташлаб берганлиги ва меҳмонхона ёнидан ўтиб кетаётганида, уни ички ишлар ходимлари тўхтатишиб, нима қилаётганини сўраб, холислар иштирокида уни шахсий кўрикдан ўтказишганида, унинг ёнидан яшириш учун олиб юрган 13 дона қадоқдаги гиёҳвандлик воситаларини аниқлашганлиги, сўнгра ички ишлар ходимларига илгари яширган жойларидан уч дона гиёҳвандлик воситаларини ҳамда яшаш хонадонидан яна 10 дона қадоқлардаги гиёҳвандлик воситаларини тақдим қилганлиги, мазкур жиноятни аҳволи оғирлиги сабабли содир қилишга мажбур бўлганлиги, ҳозирда содир қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етиб ва бундан пушаймонлигини билдириб, унга енгилроқ жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Судланувчи А.Рахматов айбига иқрорлик билдириб берган кўрсатувларидан ташқари, унинг содир этган жинояти қуйидаги далиллар билан тўлиқ тасдиғини топади. Гувоҳ О.Бойматов суд мажлисида, 2024 йил 07 ноябрь куни таниши билан Чилонзор тумани, Хонтўпи маҳалласида айланиб юрганида, унга ички ишлар ходимлари мурожаат қилишиб, бир ишда холис сифатида иштирок этиб беришини сўрашганлиги, шунда рози бўлиб, ички ишлар ходимлари ва яна бир холис билан биргаликда кейинчалик шахсини билган А.Рахматовнинг яшаш уйига киришганлиги, уйнинг ётоқхонасида стол тагидаги қоғоз қути ичида 10 дона қора рангли изолентага ўралган ўткир ҳидли, жигар рангли моддалар борлиги аниқланганлиги, ички ишлар ходимларининг саволига жавобан А.Рахматов мазкур моддалар “спайс” гиёҳвандлик воситалари эканини ва уларни яширин жойга жойлаштириш учун сақлаб келганини билдирганлиги, шундан сўнг тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб ва тушунтириш хати ёзиб берганлиги, воқеа куни ички ишлар ходимлари томонидан А.Рахматовга нисбатан бирор ноқонуний ҳаттиҳаракатлар амалга оширилмаганлигини билдириб кўрсатув бериб ўтди. Гувоҳ А.Мансуров суд мажлисида, Чилонзор тумани, 19-мавзесида жойлашган “Profi” меҳмонхонасида администратор вазифасида ишлаб келиши, 2024 йил 07 ноябрь куни эрталаб соат 05:30ларда иш жойида бўлган вақтида, унга ички ишлар ходимлари мурожаат қилишиб, бир ишда холис сифатида иштирок этиб беришини сўрашганлиги, рози бўлгач, ички ишлар ходимлари ва яна бир холис билан биргаликда кейинчалик шахсини билган А.Рахматовнинг ёнига боришганлиги, ички ишлар ходимлари А.Рахматовни шахсий кўрикдан ўтказишганида, унинг эгнидаги шимининг чўнтагидан 13 дона қора рангли изолентгага қадоқланган ўткир ҳидли, жигар рангли модда борлиги аниқланганлиги, ички ишлар ходимларининг саволига жавобан А.Рахматов мазкур моддалар “спайс” гиёҳвандлик воситалари эканини ва уларни хуфёна жойларга яшириш мақсадида ёнида олиб юрганини, шу пайтга қадар гиёҳвандлик воситасини учта жойга яширишга улгурганини билдириб, гиёҳвандлик воситалари яширилган жойларни кўрсатиб берганлиги ва ички ишлар ходимлари томонидан мазкур гиёҳвандлик воситалари тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинганлиги, шундан сўнг ҳолат юзасидан тушунтириш хати ёзиб берганини билдириб кўрсатув бериб ўтди. Гувоҳ Ш.Ахмадалиев суд мажлисида, гувоҳ О.Бойматовнинг кўрсатувларига мазмунан ўхшаш кўрсатувлар бериб ўтди. Суд ҳайъати, ушбу жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, юқорида қайд этилган гумон қилинувчи, айбланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95, 112моддалари талаблари асосида баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни ҳамда тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси талаблари асосида синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, судланувчи А.Рахматовнинг содир этган жинояти дастлабки тергов ва судда сўроқ қилинган гувоҳларнинг кўрсатувлари, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларининг билдиргилари, ашёвий далилни олиш баённомаси, тушунтириш хатлари, судга оид кимёвий экспертизаси хулосаси, Тошкент шаҳар наркология диспансерининг 2025 йил 09 январдаги 33-сонли далолатномаси ҳамда бошқа далиллар билан ўз тасдиғини топади деб ҳисоблайди. Суд ҳайъати дастлабки тергов органи томонидан судланувчи А.Рахматовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 5қисми, 273-моддасининг 5-қисми, 273-моддасининг 5-қисми, 273моддасининг 5-қисми, 273-моддасининг 5-қисми билан эълон қилинган айбловларни муҳокама қилиб, қуйидаги тўхтамга келади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 28 апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 12-сонли Қарори 21-бандида “ЖК 273-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказиш деганда, уларни турлича усулда ҳақ эвазига ёки текинга (сотиш, ҳадя этиш, алмаштириш, қарзи эвазига ёки қарз сифатида ва ҳ.к.) бошқа шахсга бериш тушунилиши лозим. Бунда воситалар, моддалар, ўсимликлар шахс томонидан бевосита ёки бошқа (масалан, улар сақланадиган жой ҳақида хабар бериш, шартлашилган жойга қўйиб кетиш) усулда амалга оширилиши мумкин. Бир шахс томонидан бошқасига гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни инъекция (укол) қилиш, агар мазкур восита ёки модда истеъмолчининг ўзига тегишли бўлса ва инъекция унинг илтимосига кўра қилинган бўлса, қонунга хилоф равишда ўтказиш деб баҳоланиши мумкин эмас. Шахснинг гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказиш учун ЖК 273-моддасининг тегишли қисми билан жавобгарлик уларнинг миқдори билан боғлиқ ҳолда келиб чиқишига сабаб бўлади. Айбдор томонидан гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларнинг фақат бир қисми ўтказилиб, қолган қисми кейинчалик суриштирув ёки дастлабки тергов давомида аниқланса, жавобгарлик қонунга хилоф равишда ўтказиш ва қонунга хилоф равишда сақлаш учун алоҳида-алоҳида (агар мазкур восита ва моддаларни ўтказишга нисбатан қасд аниқланмаган бўлса), уларнинг миқдорига боғлиқ равишда келиб чиқади” – деб қайд қилинган. Мазкур Қарорнинг 25-бандида, “Айбдорда гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказишга (ЖК 273-моддаси биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи қисмлари) қасд мавжудлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишда, судлар бундай восита ёки моддалар ҳақиқатдан ўтказиш мақсадида тайёрлаб қўйилганлигига оид далиллар мажмуидан келиб чиқишлари лозим. Бундай далилларга, масалан, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар фақат истеъмол қилинишини истисно этадиган миқдорда топилганлиги, бундай восита ёки моддалар муайян дозада (ўлчамда) қадоқланганлиги, улар ташиш ёки жўнатишда махсус махфий жойга яширилганлиги, уларни тайёрлаш учун асбоб-ускуналар мавжудлиги, экспертизанинг айбдор гиёҳванд эмаслиги тўғрисидаги хулосаси ва ҳ.к.лар киради. Иш бўйича аниқланган ҳақиқий ҳолатлардан келиб чиқиб, айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 25-моддасининг биринчи ёки иккинчи қисми ва ЖК 273-моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилиниши керак”, - деб тушунтириш берилган. Аниқланган ҳолатларга кўра, судланувчи А.Рахматов, ҳаракатлари шубҳа уйғотгани сабабли тўхтатиб, холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида, унинг ёнидан “закладка” жойлаштириш учун олиб кетаётган, шахсий истеъмолни истисно қилувчи миқдорда, яъни 6,22 грамм (АBCHMINACA) гиёҳвандлик воситаси аниқланиб, сўнгра унинг илгари қўйган “закладка”лари текширилганида, Чилонзор тумани, Кичик Хирмонтепа маҳалласида жойлашган “Profi” номли меҳмонхонанинг олд қисми автотураргоҳи олд қисмида қора рангли елим қопламага қадоқланган жигар рангли, ўткир ҳидли 0,44 грамм, меҳмонхонанинг олд қисми автотураргоҳи орқа қисмида қора рангли елим қопламага қадоқланган жигар рангли, ўткир ҳидли 0,48 грамм, меҳмонхонанинг олдидаги кўп қаватли уйнинг олд томонида қора рангли елим қопламага қадоқланган жигар рангли, ўткир ҳидли 0,43 грамм, А.Рахматовнинг яшаш хонадони, яъни Дийдор кўчаси, 26уйда қора рангли изолентага қадоқланган жигар рангли, ўткир ҳидли 4,57 грамм моддалар борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинган. Бунда гиёҳвандлик воситалари мижозга етиб бормаган, А.Рахматов гиёҳвандлик воситасини реал тарзда сотиш ва пулларни олиш имконига эга бўлмасдан, жиноятга суиқасд қилган. Тергов органи эса, ушбу ҳолатга етарли эътибор қаратмасдан, А.Рахматовдан “закладка” учун ёнида ташиб кетаётган гиёҳвандлик воситаси юзасидан ва “закладка” сифатида жойлаштириб бўлган ва ўз ихтиёри билан ички ишлар ходимларига маълум қилган, “закладка” сифатида жойлаштириш мақсадида уйида сақлаб келган ҳолатлари юзасидан жиноятни алоҳида эпизод ва тугалланган сифатида квалификация қилиб, хатоликка йўл қўйган. Ваҳоланки, А.Рахматовнинг мақсади барча гиёҳвандлик воситаларини “закладка” сифатида жойлаштиришга қаратилган ва умумий қасд билан қамраб олинган. Бундай ҳолатларда суд ҳайъати, судланувчи А.Рахматовнинг ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 5-қисми, 273моддасининг 5-қисми, 273-моддасининг 5-қисми , 273-моддасининг 5-қисми , 273-моддасининг 5-қисмидан, кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини сотишга суиқасд қилиш аломатларига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 33-моддаси талабидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси ЖК 25,273-моддасининг 5-қисмига қайта квалификация қилишни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 май кунги “Суд ҳукми тўғрисида”ги Қарорининг 28-бандида “Судларнинг эътибори, ҳукм чиқаришда уларнинг жазо тайинлашнинг умумий асослари тўғрисидаги қонун талабларига оғишмай риоя қилиши шартлиги, жиноят қонунининг асосий тамойилларидан бири инсонпарварлик тамойили эканлиги ва унинг мазмунига кўра жиноят содир этган шахсга нисбатан у аҳлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклигига қаратилиши лозим”лиги ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 03 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорида ҳам судларнинг эътиборини жиноят учун жазо чорасини тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилларига қатъий амал қилишга, айбдорга тайинланган жазо чораси адолатли ва унинг ахлоқан тузалиши, янги жиноят содир этишининг олдини олиши учун зарур ҳамда етарли даражада бўлишига қаратилиши лозимлиги, озодликдан маҳрум қилиш жазо чораси фақат ўта-оғир жиноят содир этган шахсларга нисбатан ёки ЖКнинг 56-моддасида санаб ўтилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлганда, шунингдек, жазо тизимидаги бошқа енгилроқ чораларни қўллаш имконияти бўлмаган ҳоллардагина тайинланиши мақсадга мувофиқлиги кўрсатилган. Шунингдек жиноят учун жазо чорасини тайинлаш вақтида жиноятнинг барча ҳолатларини, унинг оғирлик ва жамият учун ижтимоий хавфлилик даражасини синчиклаб аниқлашга асосланган қатъий алоҳида ёндошув таъминланиши лозимлиги таъкидлаб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 03 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг: 1-бандида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга қаратилсин” – деб, 2-бандида “Судларга тушунтирилсинки, Жиноят кодексининг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг муқаррарлик принципи ҳар доим ҳам жазо қўлланилиши шартлигини англатмайди” – деб, 3-бандида эса “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” – деб қайд қилинган. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз объекти (инсон ҳаёти ва соғлиғи, мулк, жамоат хавфсизлиги ва ҳ.к.), айб шакли, жиноий қилмишнинг қонунда қайси тоифага (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддаси) киритилганлиги билан белгиланади. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси қилмиш содир этилиши ҳолатлари (жиноий ниятнинг амалга оширилганлиги даражаси ва босқичлари, жиноятни содир этиш усули, зарар миқдори ёки келиб чиққан оқибатлар оғирлиги, иштирокчиликда содир этилган жиноятда судланувчининг роли) билан белгиланади” – деб таъкидланган. Суд, судланувчи А.Рахматовга жазо тайинлашда ва турини белгилашда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55, 56-моддалари талабларига риоя қилиб, юқорида кўрсатиб ўтилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорлари раҳбарий кўрсатмаларидан келиб чиқиб, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, унинг айбига иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий шароитини, шунингдек жиноятининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини эътиборга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 273моддасининг 5-қисми санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни лозим деб ҳисоблайди. Тошкент шаҳар Наркология диспансерининг 2025 йил 09 январдаги 33сонли далолатномасида судланувчи А.Рахматовнинг гиёҳвандликка чалингани ва мажбурий даволанишга муҳтожлиги қайд этилган. Шу сабабли суд ҳайъати, судланувчи А.Рахматовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 96-моддаси талабига асосан наркомониядан мажбурий даволаш тиббий чорасини қўллашни лозим топади. Суд иш юзасидан ашёвий далил тариқасида олинган, 2025 йил 04 февраль кунги 10243-сонли квитанцияга асосан Ўзбекистон Республикаси ДХХ МСБга топширилган таркибида “AB-CHMINACA” мавжуд бўлган 4,27 грамм, 1,26 грамм, 5,895 грамм гиёҳвандлик воситалари, бир дона полителин пакет ҳамда бир дона “Редми” русумли телефон аппарати қонунчиликда белгиланган тартибда йўқ қилишни белгилашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси 1-қисми, 138-моддаси талабидан келиб чиқиб, Жиноят-процессуал кодексининг 454457, 460, 463, 465-468, 471-473-моддаларига риоя қилиб, суд ҳайъати Ҳ У К М Қ И Л А Д И: Рахматов Абдулазиз Турғунжон ўғли (Raxmatov Abdulaziz Turg’unjon o’g’li) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 25,273-моддасининг 5қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин. Рахматов Абдулазиз Турғунжон ўғлига Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 25,273-моддасининг 5-қисми билан 10 (ўн) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Тайинланган жазо умумий тартибли колонияларида ўтаттирилсин. Жазони ўташ муддати 2024 йил 07 ноябрдан бошлаб ҳисоблансин. А.Рахматовга нисбатан танланган эҳтиёт чораси аслича, қамоқда сақлаш қолдирилсин. Ўзбекистон Республикаси ЖК 96-моддасига асосан, А.Рахматов жазони ижро этиш жойларида гиёҳвандликдан мажбурий тарзда даволансин. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг жиноят иши юзасидан ашёвий далил тариқасида эътироф этилиб, 2025 йил 04 февраль кунги 10243-сонли квитанцияга асосан Ўзбекистон Республикаси ДХХ МСБга топширилган таркибида “AB-CHMINACA” мавжуд бўлган 4,27 грамм, 1,26 грамм, 5,895 грамм гиёҳвандлик воситалари, бир дона полителин пакет ҳамда бир дона 8 “Редми” русумли телефон аппарати қонунчиликда белгиланган тартибда йўқ қилинсин. Ҳукмдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЎРҚ-869-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ЖПК 497 4-моддасига асосан ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, жабрланувчи ва уларнинг қонуний вакиллари ҳукмнинг кўчирма нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши ёхуд ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг Ўзбекистон Республикаси ЖПК 498-моддасига асосан кассация тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи имзо И.Сабиров Халқ маслаҳатчилари: имзо А.Саттаров имзо З.Ахатова Аслига тўғри: