Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2504/364 Дата решения 13.05.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Апелляция инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Абдушукуров Фарход Зокирович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 381466 Claim ID 2804940 PDF Hash 66fa68c8c1d2f4ce... Загружено 09.04.2026 05:39 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 169 1 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 95 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 491-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 491 law
збекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 169 1 law
тирган кунларини ЖКнинг 62-моддаси тирган кунларини ЖК 62 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Апелляция инстанциясида маърузачи судья: Ф.Халилов Биринчи инстанция судида ишни кўрган судьяси: Ф.Абдушукуров АЖРИМИ 2025 йил май ойининг 13 куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья: М.Юсупов, судлов ҳайъати судьялари: Ш.Шерматов ва Ф.Халиловдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Бахромовнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори У.Файзиев, жабрланувчи А.Каримов, судланувчи Р.Тоштемиров ва унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилган адвокат А.Бердимурадовнинг иштирокида, Тоштемиров Рухиддин Камолиддин ўғлига оид 1-1006-2404/364-сонли жиноят иши бўйича чиқарилган ҳукмга нисбатан Р.Тоштемиров ва унинг адвокати А.Бердимурадовнинг шикояти асосида апелляция тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2025 йил 15 апрелдаги ҳукмига кўра: 1980 йил 5 майда Наманган вилоятида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўртамахсус, оиласи билан ажрашган, вақтинча ишсиз, муқаддам судланмаган, Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани, Шарқ маҳалласи, 645-уйда яшаган, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чораси қўлланиб, суднинг ҳукми билан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасига алмаштирилган, 2025 йил 15 апрелдан буён қамоқда сақланаётган Тоштемиров Рухиддин Камолиддин ўғли (Toshtemirov Ruxiddin Kamoliddin o’g’li) Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 1-қисми билан 1 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланган. Судланувчи Р.Тоштемировдан жабрланувчи А.Каримовнинг фойдасига 18.800.000 сўмзарар ундириш белгиланган. Ашёвий далил деб эътироф этилган “Redmi Note” телефон аппарати эгаси Р.Тоштемировга тилхат орқали қайтарилганлиги инобатга олиниб, рақамли далил ҳисобланган “Bigo” платформасидаги трансляция постлари жиноят иши ҳужжатларида доимий сақлаш учун қолдириш белгиланган. Суднинг ҳукмига кўра, Р.Тоштемиров ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, “Хайробод” маҳалласида жойлашган нонвойхонада ишловчи таниши Каримов Абдурахмон Рустамовичнинг олдига вақтинча яшаб туриш учун келиб, 2025 йил 12 январь куни соат 05 да А.Каримовни ухлаб ётганидан фойдаланиб, хонада турган баҳоси 2.800.000 сўмлик бир дона “Samsung A-15” ва баҳоси 2.000.000 сўмлик бир дона “Techno” русумли телефон аппаратларини ҳамда сейфда бўлган 14.000.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган. Судланувчи Р.Тоштемиров ва унинг адвокати А.Бердимурадов апелляция шикоятида, суд ҳукмидан норозилигини билдиришиб, иш бўйича етказилган зарар 18.800.000 сўм жабрланувчи А.Каримовга судланувчининг оила аъзолари томонидан қарз олиниб, тўлиқ қоплаб берилгани, жабрланувчининг судланувчи Р.Тоштемировга нисбатан даъвоси йўқлиги, оилада ягона боқувчи бўлиб, оилавий шароитининг оғирлиги, кекса ота-онасининг борлиги, бугунги кунда қилмишига иқрор ва чин кўнгилдан пушаймонлиги, бошқа жиноят содир қилмаслиги тўғрисида важлар келтириб, суднинг ҳукмини ўзгартириб, қамоқ билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўрашган. Апелляция инстанцияси суди, иш бўйича судья Ф.Халиловнинг маърузасини, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори У.Файзиевнинг ҳукмни ўзгаришсиз, шикоятни қаноатлантирмасдан қолдириш ҳақида, жабрланувчи А.Каримовнинг етказилган зарар қопланганлиги, судланувчига нисбатан даъвоси йўқлиги, судланувчига енгиллик бериб, қамоқ билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлаш ҳақида, судланувчи Р.Тоштемиров ва унинг адвокати А.Бердимурадовнинг шикоят важларини тўлиқ қаноатлантириб, жабрланувчига етказилган зарар тўлиқ қопланганлигини инобатга олиб, енгиллик бериш ҳақида билдирган фикрларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, суд ҳукмини ўзгартиришни лозим топади. Суд иш тафсилотларини тўғри аниқлаб, судланувчи Р.Тоштемировнинг айблилиги ҳақида асосли хулосага келган. Судлов ҳайъати, судланувчи Р.Тоштемировнинг суд ҳукмида кўрсатилган жиноятларни содир этганликдаги айби, ўз айбига иқрорлик билдириб берган кўрсатувларидан ташқари, жабрланувчи А.Каримовнинг аризаси, нарсани кўздан кечириш, нарсани олиш баённомалари ҳамда жиноят ишида тўпланган ва суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддасига мувофиқ текширилган далиллар билан тўлиқ ўз исботини топган деб ҳисоблайди. Судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди, судланувчи Р.Тоштемировнинг ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 1-қисми билан тўғри квалификация қилган деб ҳисоблайди. Апелляция инстанцияси суд мажлисида жабрланувчи А.Каримов, унга етказилган зарарлар тўлиқ қоплангани, судланувчи Р.Тоштемировга нисбатан даъвоси йўқлиги, унга енгиллик бериб, қамоқ билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўраб, судлов ҳайъатига мурожаат қилди. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 491-моддасида, ишни апелляция, кассация, тафтиш тартибида кўриб чиқаётган суд етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда, Жиноят кодекси Махсус қисмининг озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмаслиги тўғрисидаги тегишли моддаси нормасини қўллаш учун асослар аниқланган тақдирда ҳукмни ўзгартириши белгиланган. Гарчи, судланувчи Р.Тоштемиров Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 1-қисми билан содир этган жиноятида ушбу норма татбиқ этилмаса-да, у томонидан содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини эътироф этган ҳолда иш бўйича етказилган моддий зарар тўлиқ қопланганлиги, жабрланувчининг судланувчи Р.Тоштемировга нисбатан даъвоси йўқлиги, унга нисбатан енгиллик бериб, қамоқ билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлаш ҳақидаги фикрларини эътиборга олиш билан бирга, бевосита кекса ёшдаги онаси ушбу зарар суммасини қарз олган ҳолда қоплаб бериб бартараф этганлигини, оилани пароканда бўлиб кетишини олдини олиш мақсади ҳукмни ўзгартириб, судланувчи Р.Тоштемировнинг шахси, оилавий ва моддий аҳволи, муқаддам судланмаганлиги, моддий зарарнинг тўлиқ қоплаганлиги ва бошқа енгиллаштирувчи ҳолатларини инобатга олиб, жазодан озод этмаган ҳолда унга нисбатан моддалар санкцияси доирасида ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлаб, уни суд залидан қамоқдан озод қилишни, унинг қамоқда ўтирган кунларини ЖКнинг 62-моддаси тартибида чегиришни лозим топади. Ўз навбатида, жабрланувчи А.Каримовга етказилган моддий зарар тўлиқ қопланганлиги сабабли ҳукмнинг зарар ундириш қисмини чиқаришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 49726,31-моддаларига амал қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати 4 Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2025 йил 15 апрелдаги Тоштемиров Рухиддин Камолиддин ўғли (Toshtemirov Ruxiddin Kamoliddin o’g’li)га нисбатан чиқарган ҳукми ўзгартирилсин. Р.Тоштемировга Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 1-қисми билан иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида Р.Тоштемировнинг қамоқда бўлган 28 куни тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазодан чегирилиб, ўташ учун ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 9 (тўққиз) ой 6 (олти) кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қолдирилсин. Ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг ижроси Р.Тоштемировнинг яшаш жойи, яъни Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани ИИО ФМБ Пробация бўлими томонидан амалга оширилсин ва жазо мазкур жазони ижро этиш инспекцияси белгилаб берадиган жойларда ўтаттирилсин, жазони ўташ муддати Р.Тоштемиров жазони ўташ учун юборилган корхонада иш бошлаган кундан бошлаб ҳисоблансин. Р.Тоштемировга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилинсин ва у дарҳол суд залида қамоқдан озод қилинсин. Ҳукмнинг судланувчи Р.Тоштемировдан жабрланувчи А.Каримовнинг фойдасига 18.800.000 сўм моддий зарарни ундириш қисми, тўлиқ қопланганлиги сабабли ундирувдан чиқарилсин. Апелляция шикояти қаноатлантирилсин. Ажримдан норози тарафлар ҳукм чиқарган суд орқали Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш ёки протест билдиришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчи: Ҳайъат судьялари: Ажрим нусхаси аслига тўғри: қ и л д и: (имзо) (имзо) (имзо) М.Юсупов Ш.Шерматов Ф.Халилов