Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2504/92 Дата решения 13.05.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Апелляция инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Абдушукуров Фарход Зокирович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 382410 Claim ID 2779021 PDF Hash 73e5a78f1bafa1b3... Загружено 09.04.2026 05:39 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 95 law
ар бирини ЖПКнинг 95-моддаси ар бирини ЖПК 95 law
Ниёзовни ЖПКнинг 82-моддаси Ниёзовни ЖПК 82 law
унга нисбатан ЖК 168-моддаси унга нисбатан ЖК 168 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Иш рақами 1-1006-2403/1097 Маърузаси судья Ф.Халилов Биринчи инстанция судида раислик қилган судья: Ф.Абдушукуров АЖРИМИ 2025 йил май ойининг 13 куни, Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья: М.Юсупов, ҳайъат судьялари: Ш.Шерматов ва Ф.Халиловдан иборат таркибда, А.Бахромовнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори У.Файзиев, судланувчи Х.Ниёзов ва унинг манфаатларини ҳимоя қилган адвокатлар М.Муротов ва Р.Базаров, жабрланувчи А.Рахматуллаев ва Ф.Жонибековаларнинг иштирокида, Х.Ниёзовга оид жиноят иши бўйича чиқарилган ҳукмга нисбатан Х.Ниёзов ва унинг адвокатлари М.Муротов ва Р.Базаровлар томонидан келтирилган апелляция шикоятини апелляция тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2025 йил 12 мартдаги ҳукмига кўра: 1993 йил 13 майда Сурхондарё вилоятида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, ишламаган, оилали, бир нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган, Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани, “Турмуш обод” МФЙ, Бўстон кўчаси, 37-уйда яшаган, иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган Ниёзов Хуршиджон Хуррам ўғли (Niyozov Xurshidjon Xurram o’g’li) Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил 6 ой ахлоқ тузатиш ишлари, 28,211-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан 5 йил озодликдан маҳрум қилиш, ЖКнинг 59,61-моддалари тартибида 5 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланган. Судланувчи Х.Ниёзовнинг қариндошлари томонидан жиноят иши бўйича етказилган моддий зарарни қоплаш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ Молия бўлимига топширилган 2.850 АҚШ доллари давлат фойдасига ўтказилиши; судланувчи Х.Ниёзовдан жабрланувчи А.Рахматуллаевнинг фойдасига 420.000 сўм, жабрланувчи Ф.Жонибекованинг фойдасига 450.000 сўм, жабрланувчи Д.Абдурахманованинг фойдасига 420.000 сўм ундирилиши; гувоҳ Д.Абдугафуровдан 9.698.955 сўм давлат фойдасига ундирилиши белгиланган. Суднинг ҳукмига кўра, Х.Ниёзов ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, 2024 йил февраль-май ойлари давомида таниши Бобаярова Шахноза Кайнаровна билан олдиндан тил бириктирган ҳолда бир гуруҳга бирлашиб, унга олдиндан таниш бўлмаган Рахматуллаев Асатилла Баходир ўғлига 600 АҚШ доллари эвазига, ўзининг бир қатор мансабдор танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилиб, унинг ишончига кириб, А.Рахматуллаевни пора беришга далолат қилиб, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятининг турли жойларида бўлиб-бўлиб жами 600 АҚШ доллари, яъни дастлаб Тошкент шаҳар, Сирғали тумани, Сирғали-2 мавзесидаги Корзинка савдо мажмуаси олдида 300 АҚШ доллари, сўнгра Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани, Убайд МФЙда жойлашган ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун синов тестлари топшириладиган Тошкент вилояти имтиҳон маркази маъмурий биноси олдида 300 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини олиб, берган ваъдасини бажармай пулларини ҳам қайтариб бермаган (миллий валютага нисбатан 600 АҚШ доллари 7.572.006 сўмни ташкил қилган). Шунингдек, Х.Ниёзов ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, такроран алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, 2024 йил февраль-май ойлари давомида ўзининг бир қатор мансабдор танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини маълум қилган ҳолда таниши Бобаярова Шахноза Кайнаровна билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, Рахматуллаев Асатилла Баходир ўғлига 600 АҚШ доллар эвазига, ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилиб, унинг ишончига кириб, 600 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган, аммо берган ваъдасини бажармай, А.Рахматуллаевга ҳайдовчилик гувоҳномасини Сурхондарё вилоятидан олиб беришини айтган ҳолда поезд орқали бориш учун билет сотиб олишликка деб, 420.000 сўм миқдоридаги пулларни фойдаланувидаги пластик картасига ўтказиб олган, шунингдек ушбу пуллар эвазига поезд учун билет ҳам сотиб олмасдан пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган. Бундан ташқари, Х.Ниёзов ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, такроран алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, 2024 йил февраль-май ойлари давомида Бобаярова Шахноза Кайнаровнанинг ишончига кириб, 750 АҚШ доллари эвазига ўзининг бир қатор мансабдор танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилиб, пора беришга далолат қилиб, дастлаб Тошкент шаҳрида, сўнг Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани, Убайд МФЙда жойлашган ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун синов тестлари топшириладиган Тошкент вилояти имтиҳон маркази маъмурий биноси олдида бўлиб-бўлиб жами 750 АҚШ доллари олиб, берган ваъдасини бажармай пулларини ҳам қайтариб бермасдан Ш.Бобаяровадан қочиб юрган (миллий валютага нисбатан 750 АҚШ доллари 9.465.007 сўмни ташкил қилган). Судланувчи Х.Ниёзов ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, такроран алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, 2024 йил февраль-май ойлари давомида таниши Бобаярова Шахноза Кайнаровна билан олдиндан тил бириктириб бир гуруҳга бирлашиб, унга олдиндан таниш бўлмаган Жонибекова Феруза Холиқуловнага 750 АҚШ доллари эвазига ўзининг бир қатор мансабдор танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилиб, пора беришга далолат қилиб, унинг ишончига кириб, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятининг турли жойларида, яъни дастлаб Тошкент шаҳрида, сўнгида Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани, Убайд МФЙда жойлашган ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун синов тестлари топшириладиган Тошкент вилояти имтиҳон маркази маъмурий биноси олдида бўлиб-бўлиб жами 750 АҚШ доллари олиб, берган ваъдасини бажармай пулларини ҳам қайтариб бермасдан Ф.Жонибековадан қочиб юрган (миллий валютага нисбатан 750 АҚШ доллари 9.465.007 сўмни ташкил қилган). Бундан ташқари, Х.Ниёзов ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, такроран алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, 2024 йил февраль-май ойлари давомида ўзининг бир қатор мансабдор танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини маълум қилган ҳолда таниши Бобаярова Шахноза Кайнаровна билан олдиндан тил бириктирган ҳолда бир гуруҳга бирлашиб, унга олдиндан таниш бўлмаган Жонибекова Феруза Холиқуловнага 750 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни берадиган бўлса, ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган ҳолда унинг ишончига кириб, 750 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган, аммо берган ваъдасини бажармай, Ф.Жонибековага ҳайдовчилик гувоҳномасини Сурхондарё вилоятидан олиб беришини айтган ҳолда поезд орқали бориш учун билет сотиб олишликка деб, 450.000 сўм миқдоридаги пулларни фойдаланувидаги пластик картасига кўчиртирган, шунингдек ушбу пуллар эвазига поезд учун билет ҳам сотиб олмасдан пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган. Судланувчи Х.Ниёзов ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, такроран алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ва ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқини қўлга киритиш мақсадида, 2024 йил февраль-май ойлари давомида Бобаярова Шахноза Кайнаровна билан олдиндан тил бириктирган ҳолда бир гуруҳга бирлашиб, унга олдиндан таниш бўлмаган Абдугафуров Достонбек Рустам ўғлига 750 АҚШ доллари эвазига ўзининг бир қатор мансабдор танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган ҳолда унинг ишончига кириб, пора беришга далолат қилиб, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг турли жойларида, яъни дастлаб Тошкент шаҳрида, сўнг Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Убайд МФЙда жойлашган ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун синов тестлари топшириладиган Тошкент вилояти имтиҳон маркази маъмурий биноси олдида бўлиб-бўлиб жами 750 АҚШ доллари олиб, берган ваъдасини бажармай пулларини ҳам қайтариб бермасдан Д.Абдугафуровдан қочиб юрган (миллий валютага нисбатан 750 АҚШ доллари 9.465.007 сўмни ташкил қилган). Шунингдек, Х.Ниёзов ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, такроран алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ва ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқини қўлга киритиш мақсадида, 2024 йил февраль-май ойлари давомида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини маълум қилган ҳолда таниши Бобаярова Шахноза Кайнаровна билан олдиндан тил бириктирган ҳолда бир гуруҳга бирлашиб, унга олдиндан таниш бўлмаган Абдурахманова Дилдора Низамитдиновнага 750 АҚШ доллари эвазига ўзининг бир қатор мансабдор танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган ҳолда, пора беришга далолат қилиб, унинг ишончига кириб, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрининг турли жойларида, яъни дастлаб Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Убайд МФЙда жойлашган ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун синов тестлари топшириладиган Тошкент вилояти имтиҳон маркази маъмурий биноси олдида 350 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини нақд кўринишда, сўнг Д.Абдурахманова Тошкент шаҳар, Сирғали тумани, Ўзгариш кўчасида жойлашган яшаш манзилида бўлган вақтида пластик картаси орқали 5.080.000 сўм миқдоридаги пулларни фойдаланувидаги пластик картасига кўчириб берганлиги туфайли қўлга киритган бўлса-да, берган ваъдасини бажармай пулларини ҳам қайтариб бермасдан Д.Абдурахмановадан қочиб юрган (миллий валютага нисбатан 350 АҚШ доллари 4.417.003 сўмни ташкил қилган). Судланувчи Х.Ниёзов ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, такроран алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ва ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқини қўлга киритиш мақсадида, 2024 йил февраль-май ойлари давомида ўзининг бир қатор мансабдор танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини маълум қилган ҳолда таниши Бобаярова Шахноза Кайнаровна билан олдиндан тил бириктирган ҳолда бир гуруҳга бирлашиб, унга олдиндан таниш бўлмаган Абдурахманова Дилдора Низамитдиновнага ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган ҳолда унинг ишончига кириб, 350 АҚШ доллари ва 5.080.000 сўм миқдоридаги пулларни олган, аммо берган ваъдасини бажармай, Д.Абдурахмановага ҳайдовчилик гувоҳномасини Сурхондарё вилоятидан олиб беришини айтган ҳолда поезд орқали бориш учун билет сотиб олишликка деб, 420.000 сўм миқдоридаги пулларни фойдаланувидаги пластик картасига кўчиртирган, шунингдек ушбу пуллар эвазига поезд учун билет ҳам сотиб олмасдан пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган. Судланувчи Х.Ниёзов адвокатлари М.Муротов ва Р.Базаров билан биргаликда берган шикоятида, тергов ва биринчи инстанция суди томонидан чиқарилган қарорлардан норозилиги билдиришиб, унинг ҳаракатларида ЖК 28,211-моддаси 2-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноят таркиби йўқлиги, жабрланувчиларни алдаб, пулини қўлга киритиш нияти бўлгани, пулларни уларнинг ишончига кириб, ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун олиб, ишлатиб юборгани, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб берувчи танишлари, пора бериш мақсадида бериш нияти ҳам бўлмагани, жабрланувчиларга кимгадир пул бериш орқали ишларини ҳал қилиб беришини айтмагани, терговга имтиҳон маркази ходимлари жалб қилинмагани, улар сўроқ қилинмагани, иш бўйича жабрланувчилар ҳам суд мажлисига чақиртириб сўроқ қилинмагани, жабрланувчи ва гувоҳлар ўзлари ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун давлат имтиҳонидан ўта олмасликларига кўзи етиб, ўзлари пора сифатида пул берганликлари инобатга олинмагани, Х.Ниёзовнинг ҳаракатларига тўғри баҳо берилмагани ҳақида важлар келтириб, ҳукмни бекор қилишни, Х.Ниёзовнинг ЖК 28,211-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан оқлашни, 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан тайинланган жазони ўзгаришсиз қолдирган ҳолда уни қамоқдан озод қилишни сўрашган. Апелляция инстанцияси суди, иш бўйича судья Ф.Халиловнинг маърузасини, прокурор У.Файзиевнинг ҳукмни ўзгаришсиз, шикоятни қаноатлантирмасдан қолдириш ҳақида, судланувчи Х.Ниёзов ва унинг адвокатлари М.Муротов ва Р.Базаровнинг шикоятдаги важларини қаноатлантириш ҳақида, шунингдек, жабрланувчи А.Рахматуллаев ва Ф.Жонибекованинг шикоятни қаноатлантириш ҳақида билдирган фикрларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Суд, иш бўйича ҳақиқий ҳолатларни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабларига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатларига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Судлов ҳайъати, судланувчи Х.Ниёзовнинг суд ҳукмида кўрсатилган жиноятни содир этганликдаги айби, ўз айбига қисман иқрорлик билдириб берган кўрсатувлари ҳамда жабрланувчиларнинг кўрсатувларидан ташқари, дастлабки тушунтириш хатлари, олиб қўйиш, кўздан кечириш баённомаси, тилхат, юзлаштириш баённомалари ҳамда жиноят ишида тўпланган ва суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддасига мувофиқ текширилган далиллар билан исботланган деб ҳисоблайди. Суд жиноят ишида тўпланган Х.Ниёзовни ҳам айблайдиган, ҳам оқлайдиган далилларнинг ҳар бирини ЖПКнинг 95-моддаси асосида баҳолаб, тўпланган ва текширилган далилларнинг ҳар бирини ва уларнинг мажмуини судланувчини айбини тасдиқловчи, ишга алоқадор деб, қонунда белгиланган тартибда тўпланганлигини назарда тутиб, уларни мақбул деб, суриштирув, дастлабки тергов даврида ва судда бир хил баён қилинганини ва мантиқан бири-бирига мос ва ҳақиқийлигини сўзсиз тасдиқловчи бўлганлигини назарда тутиб, уларни ишончли деб баҳолаш, айни вақтда, далиллар мажмуини Х.Ниёзовни ЖПКнинг 82-моддаси асосида айблаш ва ҳукм қилиш учун етарли деб ҳисоблаш ҳақида тўғри хулосага келиб, унинг жиноий ҳаракатларини қонуний ва асосли баҳолаган. Жумладан, биринчи инстанция суди томонидан Х.Ниёзовнинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди ва 28,211-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан тўғри квалификация қилинган. Апелляция инстанцияси суди, апелляция шикоятидаги важларни атрофлича муҳокама қилиб, биринчи инстанция суди жазо тури ва миқдорини тайинлашда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги қарори тушунтиришларига амал қилган ҳолда жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражаси, шунингдек унинг шахси, айбига қисман иқрор ва қилмишидан пушаймонлиги, оилавий ва моддий аҳволи, қарамоғида бир нафар вояга етмаган фарзанди борлиги каби жазосини енгиллаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, унга нисбатан ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан ахлоқ тузатиш ишлари, 28,211-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖКнинг 59,61-моддалари тартибида узилкесил меъёрида озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаш ҳақида қонуний ва асосли хулосага келган деб ҳисоблайди. Судлов ҳайъати, судланувчи Х.Ниёзов адвокатлари М.Муротов ва Р.Базаров билан биргаликда берган шикоятидаги, унинг ҳаракатларида ЖК 28,211-моддаси 2-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноят таркиби йўқлиги, бирор-бир шахсга пора бериш нияти бўлмагани, жабрланувчиларни ишончига кириб, уларни алдаб, пул маблағларини қўлга киритиш бўлгани ҳақидаги важлари, шунингдек иш бўйича жабрланувчи ва гувоҳларнинг шу мазмунда берган кўрсатувлари билан келишмади. Чунончи, иш бўйича Ш.Бобоёрова дастлабки берган тушунтиришида, ҳайдовчилик гувоҳномаси олишини билан таниши Х.Ниёзов “права олиб берадиган мени танишим бор, гаплашиб Сизга айтаман, ёрдам беради” деб, 2 кундан сўнг унга қўнғироқ қилиб, таниши билан гаплашгани, ёрдамлашиши, 750 АҚШ доллари бўлишини айтгани, шерикларини ҳам айтгани учун улар ҳам 50 фоиз пулини беришгани, шундан сўнг Оҳангарон туманида жойлашган автотест марказига уларни олиб боргани, у ерда улар қолган пулларини берганидан сўнг уларни имтиҳонга олиб кириб, Х.Ниёзов бир одамни кўрсатиб, уларга шу одам ёрдам беришини айтгани, унга ишониб, улар имтиҳондан ўтишолмагани, ҳайдовчилик гувоҳномасини ҳам пулларини ҳам олишмагани ҳақида; Ф.Жонибекова эса ўз тушунтиришида, Х.Ниёзов Тошкент вилояти Оҳангарон туманида жойлашган автотест марказида ишловчи танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилиб, Ш.Бобоёрова орқали 750 АҚШ долларидан улардан пул олгани ҳақида; Д.Абдурахмонова ўз тушунтиришида, ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун Ш.Бобоёрова билан бирга Х.Ниёзовга 750 АҚШ доллари пул бергани, Х.Ниёзов уларга Оҳангарон туманида жойлашган автотест марказидан ўтиладиган имтиҳонни таниши орқали ҳал қилиб беришини ваъда қилиб, ҳар бирларидан 750 АҚШ долларидан пул олгани, Х.Ниёзов ҳаммаси гаплашилганини айтгани учун 2024 йил 19 апрель куни унга ишониб, Оҳангарон автотест марказига имтиҳон топширгани боришгани, лекин ваъда қилинганидек натижа бўлмагани, улар пулни Ш.Бобоёрова орқали беришгани ҳақида баён қилган. Бундан ташқари, Ш.Бобоёрова сўроқ баённомасида ҳам, сертификат олганидан сўнг 2024 йил март ойларида ўзини “Нурмуҳаммад” деб таништирган Х.Ниёзов билан танишгани, шунда у ҳайдовчилик гувоҳномаси олиши, имтиҳон топшириши учун Жиззах вилоятига бормоқчи эканлигини айтганида, Х.Ниёзов Тошкент шаҳрида ҳам танишлари борлиги, танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришини айтгани сабаб у ва шериклари Ф.Жонибекова, Д.Абдурахманова, А.Рахматуллаев, Д.Абдугафуровлар Х.Ниёзов орқали гувоҳнома олишга қарор қилишгани, Х.Ниёзов дастлаб Тошкент шаҳридаги танишлари орқали ваъда берган бўлса, кейинчалик Оҳангарон туманида жойлашган автотест марказида ишловчи танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилиб, ҳар бирларидан 750 АҚШ долларидан, А.Рахматуллаевдан эса 600 АҚШ долларини олгани, чунки Х.Ниёзов ўзининг танишлари орқали имтиҳон ва бошқа масалаларни ҳал қилиб беришни ваъда қилгани учун унга ишониб пул беришгани ҳақида кўрсатув берган. Судда аниқланган ҳолатларга кўра, ҳақиқатдан ҳам судланувчи ва жабрланувчилар ўртасида муайян масала юзасидан келишувлар бўлгани, бироқ судланувчи ваъдасини бажармагани, шунингдек, пулларни қайтармаганлиги, Ш.Бобоёрова билан телеграмдаги ёзишмалар скриншотида, ҳақиқатдан ҳам Х.Ниёзов ўртага тушган учинчи шахс ҳақида гапирганлигини кўриш мумкинлигини инобатга олиб, судланувчи Х.Ниёзовнинг ушбу важларини жавобгарликдан қутулиб қолиш ва жазони енгиллаштириш мақсадида келтирилган важлар сифатида баҳолаб, унинг важлари жиноят ишида тўпланган далиллар йиғиндиси билан тўлиқ рад этилади. Бундан ташқари, судлов ҳайъати, гувоҳ Ш.Бобоёрова, Д.Абдугафуров, жабрланувчилар Ф.Жонибекова, Д.Абдурахмонова, А.Рахматуллаевнинг эндиликда берган кўрсатувларини дастлабки терговда берган кўрсатувлари билан солиштириб ва муҳокама қилиб, уларнинг эндиликда берган кўрсатувлари судланувчи Х.Ниёзовнинг манфаатини кўзлаш орқали ўзлари томонидан пора предмети сифатида берилган пулларга эришиш мақсадида берилган кўрсатувлар сифатида танқидий баҳолаб, дастлабки тушунтириш ва кўрсатувларини эса жиноят иши юзасидан ҳақиқатни юзага чиқишига, Х.Ниёзовнинг ҳаракати ва айбли даражасини тўлиқ аниқлашга ёрдам берадиган кўрсатувлар деб баҳолаб, жиноят ишида тўпланган ва суд ҳукмида атрофлича муҳокама қилинган объектив далиллар мажмуи Х.Ниёзовни суд ҳукмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айблаш учун етарли деб ҳисоблайди. 9 Судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди томонидан жиноят иши юзасидан барча ҳолатлар ўрганилиб, суд ҳукмида батафсил ёритилган ҳолда қонуний, асосли қарор қабул қилиниб, адолатли жазо тайинланганлиги сабабли ҳукмни ўзгартириш ёки бекор қилиш ёхуд жазони енгиллаштириш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 49726,31-моддаларига амал қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати қ и л д и: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2025 йил 12 мартдаги Ниёзов Хуршиджон Хуррам ўғли (Niyozov Xurshidjon Xurram o’g’li)га нисбатан чиқарган ҳукми ўзгаришсиз, келтирилган апелляция шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози тарафлар тегишли тартибда Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериши ёки протест билдиришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчи судья: Ҳайъат судьялари: Ажрим нусхаси аслига тўғри: /имзо/ /имзо/ /имзо/ М.Юсупов Ш.Шерматов Ф.Халилов