← Назад
Решение #69086 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
17
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| атилган жиноят иши ЖПК | 84 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 166 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| исми билан ЖК | 60 | — | law | |
| исми «а» банди билан ЖК | 59 | — | law | |
| исми ва | 61 | — | law | |
| ЖКнинг | 74 | — | law | |
| адар ЖПК | 224 | — | law | |
| банди ва | 169 | — | law | |
| аракати ЖК | 169 | — | law | |
| судлар Конституция | 28 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 20 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 56 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 33 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1-1006-2505/362-сонли
2025 йил май ойининг 15 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик
қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг
котиблигида, тарафлардан: давлат айбловчиси - Чилонзор туман
прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Б.Куралбаев ва
унинг ҳимоячиси адвокат Г.Ашурова, жабрланувчи О.Ташатова ва
Х.Зиятовларнинг иштирокида, Куралбаев Бехруз Бахт ўғлига нисбатан
жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра:
Куралбаев Бехруз Бахт ўғли (KURALBAYEV BEXRUZ
BAXT O`G`LI), 2005 йил 22 ноябрь куни Тошкент
вилоятида туғилган, миллати қозоқ, Ўзбекистон
фуқароси, маълумоти ўрта, ишсиз, муқаддам судланган:
1) Шайхонтоҳур туман ИИО ФМБ ТБнинг 24.07.2021
йилдаги қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми «б» банди билан
қўзғатилган жиноят иши ЖПК 84-моддаси 5-қисми
3-бандига асосан тугатилган;
2) Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор
туман судининг 29.11.2022 йилдаги ҳукмига кўра,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси
1-қисми, 168-моддаси 2-қисми «б» банди билан
ЖКнинг 59,61-моддалари тартибида 1 йил 1 ой
муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган;
3) Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор
туман судининг 08.01.2024 йилдаги ҳукмига кўра,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси
1-қисми билан ЖКнинг 60-моддаси тартибида
1 йил 15 кун муддатга озодликни чеклаш жазоси
тайинланган;
4) Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Зангиота
туман судининг 06.05.2024 йилдаги ҳукмига кўра,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси
3-қисми «а» банди билан ЖКнинг 59-моддаси
8-қисми ва 61-моддаси тартибида 2 йил 1 ой
муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинланган;
5) Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор
туман судининг 13.06.2024 йилдаги ҳукмига кўра,
1
8-қисми тартибида 3 йил муддатга озодликдан
маҳрум қилиш жазоси тайинланган, Наманган
вилояти жиноят ишлари бўйича Поп туман
судининг 2024 йил 11 ноябрдаги ажримига кўра,
ЖКнинг 74-моддасига асосан ўталмай қолган 2 йил
2 ой 15 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси иш
ҳақининг 15 фоизини давлат даромади ҳисобига
ушлаб қолган ҳолда шу муддатга ахлоқ тузатиш
ишлари жазосига алмаштирилган, ўталмаган жазо
муддати 2 йил 2 ой 15 кунни ташкил қилади;
Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳри, “Учқахрамон”
МФЙ, “М.Улуғбек” кўчаси, 37-уйда яшовчи, 2025 йил
01 мартдан 02 мартга қадар ЖПКнинг 224-моддаси
тартибида ушлаб турилган, иш бўйича “қамоққа
олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган,
02.03.2025 йилдан буён қамоқда сақланаётган,
айблов хулосасини ўз вақтида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди,
169-моддаси 3-қисми “а” банди ва 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан
айбланган.
Суд, судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини
тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд
бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
1. Судланувчи Б.Куралбаев хавфли рецидивист бўла туриб, 2025 йил
19 февраль куни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож
қилиш мақсадида Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, “Бешқўрғон” МФЙ,
“Чилонзор буюм бозори” 8-блок, 11-қатор, 6-дўконнинг олдига келиб,
ушбу дўконда ишловчи Зиятов Хусан Миравазовичга тегишли 500.000
сўмлик икки дона кўрпа тўшагини ўғирлаб, воқеа жойдан яширинган.
2. Бундан ташқари судланувчи Б.Куралбаев хавфли рецидивист
бўла туриб, такроран, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талонторож қилиш мақсадида 2025 йил 19 февраль куни Тошкент шаҳар,
Чилонзор тумани, “Бешқўрғон” МФЙ, “Чилонзор буюм бозори”
160-1 дўкон олдига келиб, ушбу дўконда ишловчи Ташатова Ойбаланд
Баймаматовнага тегишли 1.745.000 сўмлик ҳар хил турдаги оёқ
кийимларини ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган.
3. Бундан ташқари, судланувчи Б.Куралбаев хавфли рецидивист
бўла туриб, такроран, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон2
торож қилиш мақсадида 2025 йил 26 февраль куни соат 09:00ларда
Чилонзор тумани “Чилонзор буюм бозори”нинг 8-блок, 11-қатор,
6-дўконнинг ёнига келиб, шу ерда бўлган Зиятов Хусан Миравазовичга
тегишли бўлган баҳоси 750.000 сўмлик уч дона кўрпаларни ўғирлаб,
воқеа жойидан яширинган.
Судланувчи Б.Куралбаев суд мажлисида, айбига иқрор бўлиб,
2025 йил 19 февраль куни “Чилонзор буюм бозори”га ўғирлик қилиш
мақсадида келганлигини, бозорга кирган вақтида, ён-атрофга қараб, ҳеч
ким йўқлигини билганлигини, сўнг ушбу жойда бўлган дўконларнинг
ташқари тарафида турган столларнинг устида бир неча хил аёллар ва
эркаклар оёқ кийимлари устини бўз билан ўраб қўйилган ҳолатда
кўрганлигини, сўнг ўзининг олдида бўлган целофан пакетга эркаклар ва
аёллар оёқ кийимларини 17-18 жуфт оёқ кийимларини ўғирлаб олиб,
ушбу оёқ кийимларни ўзи билан бирга олиб кетганлигини, ушбу оёқ
кийимларни Тошкент вилояти, Янгийўл туманида жойлашган бозорга
олиб бориб, ўзига дуч келган шахсларга арзон нархларда оёқ кийимлар
бор деб ҳаммасини сотиб юборганини, лекин оёқ кийим сотиб олган
шахсларга ушбу оёқ кийимларни ўғирланганлиги ҳақида умуман
айтмаганлигини, ушбу оёқ кийимларни жами бўлиб 700.000 сўмга сотиб
юборганини ва пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборганини, бундан
ташқари 2025 йил 20 февраль яна “Чилонзор буюм бозори”га ўғирлик
қилиш мақсадида келганлигини, дўконларнинг ташқари тарафида
расталар мавжуд бўлиб, уларнинг усти бўз билан ўраб қўйилган ҳолатда
турганлигини кўргани, ён-атрофини яхшилаб кузатганидан кейин ушбу
жойда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, усти бўз билан ўраб қўйилган
кўрпанинг икки донасини ўғирлаб, уларни ўзи билан бирга Тошкент
вилояти, Янгийўл туманидаги бозорга олиб бориб, жами 240.000 сўмга
сотиб юборгани, шунингдек 2025 йил 26 февраль куни яна “Чилонзор
буюм бозори”га келиб, аввал кўрпа ўғирлаган жойга бориб,
ён-атрофига қараганини, ҳеч ким йўқлигини билганидан сўнг, ташқари
томонда турган растанинг устки қисми бўз билан ўралган буюмларни
устини очганини ва ушбу жойда бўлган жами 3 дона кўрпани ўғирлаб
кетгани, ушбу кўрпаларни ўзи билан бирга олиб, Тошкент вилояти,
Янгийўл туманида жойлашган бозорга олиб бориб, 450.000 сўмга сотиб
юборгани, ҳозирда жабрланувчиларга етказилган моддий зарар онаси
томонидан тўлиқ қоплаб берилганини билдириб, суддан енгилроқ жазо
тайинлашни сўради.
Судланувчи Б.Куралбаев эълон қилинган айбловга тўлиқ иқрор
бўлиб кўрсатув берган бўлса-да, унинг айби суд мажлисида текширилган
ва тўпланган қуйидаги далиллар билан ҳам ўз исботини топади.
Жумладан, жабрланувчи Х.Зиятов суд мажлисида, 2025 йил
19 февраль куни ўзи савдо қиладиган жой, яъни “Чилонзор буюм бозори”
8-11-6 дўконга келганини, у одатда савдо қиладиган дўконида
3
товарларини дўкон ташқарисида устини бўз билан ўраб қўйиб, кейин эса
уйига кетишини, ушбу куни дўконга келган вақтида, товарларини устида
бўлган бўзнинг озгина қисми очилган ҳолатда турганлигини кўрганини,
сўнг ушбу жойга қараган вақтида ўзига тегишли бўлган икки дона кўрпа
йўқлигини билгани, кейин эса дўконнинг ташқи томонида бўлган
растага қаратиб қўйилган видеокузатув камерасини очиб кўрган
вақтида, унга тегишли бўлган 2 дона кўрпани Куралбаев Бехруз олиб
кетаётганлиги ҳолатини кўргани, шунингдек, жорий йилнинг
26 февраль куни такроран ўғирлик содир этилгани, бу сафар 3 дона кўрпа
йўқлигини билгани, видеокузатув камерасини очиб кўрган вақтида
Б.Куралбаев олиб кетаётганлиги ҳолатини кўргани, ҳозирда унга
нисбатан етказилган моддий зарар судланувчининг онаси томонидан
тўлиқ қопланганини баён қилиб, суддан Б.Куралбаевга нисбатан қонун
доирасида жазо тайинлаш ҳақидаги кўрсатуви билан;
жабрланувчи О.Ташатова суд мажлисида, 2025 йил 19 февраль куни
соат 08:00ларда ўзи савдо қиладиган “Чилонзор буюм бозори” 16А-1
дўконга келганлигини, у одатда савдо қиладиган дўконида товарларини
дўкон ташқарисида устини бўз билан ўраб қўйиб, кейин эса уйига
кетишини, ушбу куни дўконга келган вақтида, товарларни устида бўлган
бўзнинг озгина қисми очилган ҳолатда турганлигини кўргани ва пастда
оёқ-кийимлар сочилиб ётганлигини кўриб, ушбу ҳолатни расмга
тушириб олгани, ушбу жойга ўзи видеокузатув камераси ўрнатганлиги
сабабли видеоёзувларни очиб кўрганида, Куралбаев Бехруз унинг
товарларини олдига келиб, 6 дона эркаклар оёқ кийими (тапочка) ва
9 дона аёллар оёқ кийимиларни ўзи билан олиб келган қора рангли
пакетга солиб олиб кетганлиги ҳолати акс этганлигини кўргани, ҳозирда
судланувчининг онаси томонидан унга нисбатан етказилган моддий
зарар қопланганини баён қилиб, суддан Б.Куралбаевга нисбатан қонун
доирасида жазо тайинлаш ҳақидаги кўрсатуви билан;
бундан ташқари, судланувчи Б.Куралбаевнинг айби жиноят ишида
тўпланган жабрланувчиларнинг унга нисбатан қонуний чора кўришни
сўраб ёзган аризалари, билдирги, тушунтириш хатлари, воқеа жойи
чизмаси, нарсани олиш, кўздан кечириш, кўрсатувларни ҳодиса содир
бўлган жойда текшириш баённомалари, ашёвий далил деб эътироф этиш
қарори ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа объектив далиллар
йиғиндиси билан тўлиқ исботини топган.
Суд,
дастлабки
тергов
органи
томонидан
судланувчи
Б.Куралбаевнинг:
- “ўғирлик, яъни хавфли рецидивист бўла туриб, жабрланувчи
Х.Зиятовнинг 500.000 сўмлик икки дона кўрпа тўшагини яширин равишда
талон-торож қилиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати ЖКнинг
169-моддаси 3-қисми “а” банди билан;
4
жабрланувчи О.Ташатованинг 1.745.000 сўмлик ҳар хил турдаги оёқ
кийимларини яширин равишда талон-торож қилиш”да ифодаланган
жиноий ҳаракати ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан;
- “ўғирлик, яъни хавфли рецидивист бўла туриб, жабрланувчи
Х.Зиятовнинг 750.000 сўмлик уч дона кўрпа тўшагини яширин равишда
талон-торож қилиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати ЖКнинг
169-моддаси 3-қисми “а” банди билан тўғри квалификация қилинган деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил
23 июндаги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида”ги 17-сонли Қарорининг 8-бандида, судлар
Конституциянинг 28-моддаси талабларига мувофиқ айбдорликка оид
барча шубҳаларни бартараф қилишнинг имкони йўқлиги шахсни айбсиз
деб топишга асос бўлишини инобатга олишлари лозимлиги, шахснинг ўз
айбини тан олганлиги унинг айби судда текширилган бошқа далиллар
билан исботланган тақдирдагина айблов ҳукми чиқарилишига асос бўла
олиши ҳақида тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддаси
талабига кўра, давлат органлари томонидан инсонга нисбатан
қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига
сосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун
етарли бўлиши керак.
Суд, судланувчи Б.Куралбаевга нисбатан жазо тайинлашда унинг
айбига иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий ва моддий
ахволи оғирлигини, жабрланувчиларга етказилган моддий зарар
қопланганлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига
асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, илгари ҳам қасддан
жиноят содир этган шахснинг қасддан янги жиноят содир этганини
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони
оғирлаштирувчи ҳолат деб баҳолайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3-бандига кўра “Жиноят кодексининг
8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши, ҳар бир ҳолатда
индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий
хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши
керак” деб тушунтирилган.
Суд, судланувчи Б.Куралбаевга жазо тури ва миқдорини
белгилашда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 33-моддаси талабига
амал қилиб, ЖКнинг 7,8-моддаларида назарда тутилган одиллик ва
5
инсонпарварлик тамойилларидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий
суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Жиноят учун жазо тайинлаш
амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, содир
этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, судланувчи ўз
айбига иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини,
жабрланувчиларга
етказилган
моддий
зарар
қопланганини,
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, унга
нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми
санкциясида назарда тутилган жазо тайинлашни, шу билан бирга
Б.Куралбаев муқаддам судланган бўлиб, Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман судининг 13.06.2024 йилдаги ҳукми билан
тайинланган жазони ўтаётган вақтда қасддан янги жиноят содир
этганини инобатга олиб, ЖКнинг 60,61-моддалари тартибида узил-кесил
жазо тайинлашни ҳамда тайинланган жазони қаттиқ тартибли
колонияларда ўтаттиришни лозим топади.
Шунингдек суд, жабрланувчиларга етказилган моддий зарар тўлиқ
қопланганлигини инобатга олишни ҳамда ашёвий далил деб эътироф
этилган бир дона DVD дискни жиноят иши ҳужжатлари билан
биргаликда сақлашни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 460, 463, 465-468,
471-473-моддаларига амал қилиб, суд
Ҳ У К М Қ И Л Д И:
Куралбаев Бехруз Бахт ўғли (KURALBAYEV BEXRUZ BAXT O`G`LI)
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” бандида
назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилсин ва
унга шу модда билан 5 (беш) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш
жазоси тайинлансин.
Куралбаев Бехруз Бахт ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
60,61-моддалари тартибида илгариги ҳукм билан тайинланган жазонинг
ўталмаган қисмини қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 5 (беш) йил
6 (олти) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Куралбаев Бехруз Бахт ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
62-моддасига асосан унинг ушлаб турилган бир кунини тайинланган
жазо муддатидан чегириб ташлансин ва ўташ учун 5 (беш) йил 5 (беш) ой
29 (йигирма тўққиз) кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси қолдирилсин.
Б.Куралбаевга нисбатан тайинланган жазо қаттиқ тартибли
колонияларда ўташи белгилансин.
Жазони ўташ муддати 2025 йил 02 март кунидан бошлаб
ҳисоблансин.
Б.Куралбаевга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги
эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин.
6
Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан
эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи
томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан
эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори
турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест
билдирилиши мумкин.
Раислик қилувчи
(имзо)
7
А.А.Мухиддинов