Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2201/4009 Дата решения 20.12.2022 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Яккабагский межрайонный экономический суд Судья Рахимов Давлат Давронович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТБ "Агробанк" Ответчик / Подсудимый "SUNNY NISHON GROUP" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 960260 Claim ID 2977074 PDF Hash 96c9cc3e26865e01... Загружено 09.04.2026 08:14 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 274-моддаси нинг 274 law
аролик кодекси 279-моддасининг 1-қисми аролик кодекси 279 1 code_article
онунининг 26-моддаси онуни 26 law
ИПКнинг 276-моддаси ИПКнинг 276 law
ИПКниниг 118-моддаси ИПКниниг 118 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI QASHQADARYO VILOYAT SUDI КАШКАДАРЬИНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 180108, Qarshi sh., Bunyodkorlik ko’chasi, 10 “A”-uy 180108, г. Карши, ул. Бунёдкорлик, дом10 “А” Tel: (75) 221 13 20, Fax: (75) 221 13 55, e-mail: i.qashqadaryo@sud.uz ҚАРОР (апелляция инстанцияси суди) Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья С.Турсунов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Д.Рахимов Қарши шаҳри 4-1801-2201/4009-сонли иш Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъати М.Бозоров раислигида, Ҳ.Турсунов ва Д.Рахимовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Холмуродовнинг котиблигида, даъвогар вакили Ж.Расулов (2022 йил 5 сентябрдаги 13002/533-сонли ишончнома асосида) жавобгар вакили А.Джўраев (2022 йил 1 декабрдаги 19-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 29 сентябрдаги ҳал қилув қарорига нисбатан «Sunny Nishon group» масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикоятини Қашқадарё вилоят суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят худудий бошқармаси АТБ "Агробанк" манфаатида жавобгар «Sunny Nishon group» МЧЖ ва қўшимча жавобгарлар “Qarshi golden mebel” МЧЖ ва Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб қувватлаш жамғармасига нисбатан даъво аризаси билан мурожаат этиб жавобгар «Sunny Nishon group» МЧЖнинг 82 615 525 муддати ўтган кредит фоизи, 11 395 346 сўм пеня, 195 481 958 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи, 1 564 444 444 сўм муддатли кредит қарзини жавобгарлардан солидар тартибда ҳамда гаровдаги мулклар ҳисобидан ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 29 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар «Sunny Nishon group» МЧЖ ҳисобидан АТБ "Агробанк" фойдасига 82 615 525 муддати ўтган кредит фоизи, 11 395 346 сўм пеня, 195 481 958 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи, 1 564 444 444 сўм муддатли кредит қарзини муддатидан олдин ундириш белгиланган. Ундирув гаровдаги мулклар “Qarshi golden mebel” МЧЖга тегишли бўлган, Қарши шаҳар, Батош МФЙ, Қарши-Бишкент йўлида жойлашган умумйи майдони 131,63 кв.м., фойдали майдони 131,63 кв.м., юридик акт бўйича майдони 144 кв.метр, фойдаланилаётган ер майдони 144 кв.м., участкадаги қурилиш майдони 143,67 кв.метр бўлган “Устахона ва ишлаб чиқариш цехи” биноси ва «Sunny Nishon group» МЧЖга тегишли Қашқадарё вилояти, Нишон тумани, Нишон МФЙ, Узумзор кўчаси, 15рақамли манзилдаги 25 000 кв.метр майдонида жойлашган, умумий фойдали аайдони 10 062 кв.метр, ишлаб чиқраиш майдони 9450 кв.метрдан иборат бўлган “Иссиқхона” биносига қаратилган. Жавобгарнинг апелляция шикоятида ҳал қилув қарорининг бекор қилиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Палата ва қўшимча жавобгар суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади. Судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 274-моддаси тўртинчи қисмига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили апелляция шикоятини қувватлаб, биринчи инстанция суди томонидан процессуал ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланганлигини, даъвогар даъво аризаси киритишдан олдин талабнома юбориш қоидаларига риоя қилмаганлигини, Марказий банк томонидан тасдиқланган Низом талабларига зид равишда даъво аризаси киритилганлигини, шунингдек, биринчи инстанция суди томонидан жавобгар вакиллари суд мажлисига чақирилмасдан ҳал қилув қарори қабул қилинганлигини, кредит шартномаси муддати ўзайтирилганлигини билдириб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция шикоятига нисбатан эътироз билдириб, иш биринчи инстанция судида кўрилаётиганда жавобгарнинг кредит ва унга ҳисобланган фоизлардан қарзи мавжудлигини, бу ҳақда даъвогар томонидан маълумотнома тақдим қилинганлигини, биринчи инстанция судидан кейин кредит тўлаш муддати узайтирилганлигини билдириб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи тараф вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни шикоятда келтирилган важлар билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Даъво аризада баён этилишига кўра, 2020 йил 15 майда АТБ "Агробанк" ва «Sunny Nishon group» МЧЖ ўртасида 296-сонли кредит шартномаси тузилиб, унга кўра банк қарз олувчига 15 (ўн беш) фоиз ўстама тўлаш шарти билан 2025 йил 5 майгача қайтариш шарти билан, иссиқхона қуриш учун 1 760 000 000 сўм миқдорида кредит ажратиш, кредит олувчи эса олинган кредитни шартномада кўрсатилган графикка асосан қайтариш мажбуриятини олган. Ажратиладиган кредит маблағининг таъминоти сифатида “Qarshi golden mebel” МЧЖга тегишли бўлган, Қарши шаҳар, Батош МФЙ, ҚаршиБишкент йўлида жойлашган умумйи майдони 131,63 кв.м., фойдали майдони 131,63 кв.м., юридик акт бўйича майдони 144 кв.метр, фойдаланилаётган ер майдони 144 кв.м., участкадаги қурилиш майдони 143,67 кв.метр бўлган “Устахона ва ишлаб чиқариш цехи” биноси ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилган. Шунингдек, кредит маблағининг таъминоти сифатида «Sunny Nishon group» МЧЖга тегишли Қашқадарё вилояти, Нишон тумани, Нишон МФЙ, Узумзор кўчаси, 15-рақамли манзилдаги 25 000 кв.метр майдонида жойлашган, умумий фойдали аайдони 10 062 кв.метр, ишлаб чиқраиш майдони 9450 кв.метрдан иборат бўлган “Иссиқхона” биноси ердан доимий фойдалниш ҳуқуқи билан гаровга қўйилган. Бундан ташқари, 2020 йил 21 майдаги 2020/К-838-сонли кафиллик шартномасига асосан Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб қувватлаш жамғармасининг 880 000 000 сўмлик кафиллиги олинган. Кредит шартномасининг шартларига мувофиқ қарз олувчи кредит маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар билан биргаликда кредит суммасини тўлиқ қайтариш мажбуриятини олган. Банкнинг 2022 йил 29 сентябрь холатида берган маълумотига кўра, қарздорнинг банк олдида 195 482 000 муддати ўтган, 101 079 000 сўм фоиз кредит қарзи ва 1 564 444 445 сўм муддатли кредит қарзи борлиги маълум қилинган. Банкнинг кредит ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш тўғрисидаги талабномаси қарз олувчи томонидан оқибатсиз қолдирилган. ЎзР Адлия вазирлигида 2004 йил 13 августда 773-17-сон билан рўйхатдан ўтказилган ЎзР Марказий банки Бошқарувининг 2004 йил 17 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режасига кўра, 16377-сон ҳисоб ракамида шартнома бўйича ҳисоблаб ёзилган, бироқ муддатида тўланмаган олиниши лозим бўлган фоизлар, 13105-сонли ҳисоб варақда юридик шахсларга берилган муддатида тўланмаган қисқа муддатли ва узоқ муддатли кредитларнинг ҳисоби олиб борилади. 16405-сон ҳисоб ракамида олиниши лозим бўлган ҳисобланган жарима ва пенялар ҳисоби олиб борилади. Банк томонидан берилган маълумотга кўра, 13105-ҳ/р.да 195 481 958,47 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи, 16309-ҳ/р.да 83 258 447,49 сўм фоиз кредит қарзи, 16377-ҳ/р.да 5 541 727,26 сўм муддати ўтган фоиз кредит қарзи, 16405-ҳ/р.да 12 117 231,94 сўм ва 159 615,55 сўм кредит қарзини вақтида тўаламаганлик учн фоиз қарзи, 15521-ҳ/р.да 1 564 444 444,48 сўм муддатли асосий кредит қарзи мавжудлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари кредит шартномаси келиб чиққан. ФК 744-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекиcтон Реcпубликаcи Олий cуди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2006 йил 22 декабрдаги 13/150сонли қарори 3-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошиларида банк ёки бошқа кредит ташкилоти ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб чиқадиган ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган муддатларда, кредит бериш (кредит линиясини очиш) мажбуриятини ва қарз олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз ичига олиши, бунда кредит ташкилотининг қарз олувчига кредит суммасини бериш (ҳисобвараққа ўтказиш) бўйича реал шартномавий мажбуриятлари шартнома тузилган пайтдан бошлаб, қарз олувчининг фоизларни тўлаш, кредитни қайтариш бўйича шартномавий мажбуриятлари эса, агар тарафлар келишувида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, кредит суммаси реал олинган пайтдан бошлаб вужудга келиши ҳақида тушунтириш берилган. Фуқаролик кодекси 279-моддасининг 1-қисмига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. “Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 26-моддасида, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкинлиги белгиланган. Биринчи инстанция суди даъво аризасидаги 1 853 937 273 сўм муддати утган кредит фоизини ундириб, ундирувни гаровдаги мулкларга қаратиш ҳақида асосли тўхтамга келган. Даъвогарнинг даъво талабида Тадбиркорлик фаолиятини қўллабқувватлаш жамғармасидан кредит асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоиз, пеняларни солидар тартибда ундириш сўралган. Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб қувватлаш жамғармасининг 880 000 000 сўмлик кафиллиги бўйича 2020 йил 21 майдаги 2020/К-838сонли кафиллик шартномасисининг 2.7-бандига кўра, қарз олувчи кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган санадан (тегишли равишда бажармаганда) бошлаб, банк 90 календарь кун мобайнида қарз олувчидан кредит бўйича асосий қарзнинг қайтарилмаган миқдорини олиш, ундан фоизларни ундириш ва кредит шартномасида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни бажариши учун, жумладан: қарз олувчининг мавжуд ҳисоб рақамларидаги маблағларни унинг рухсатисиз ундириб олиш; ундирувни гаров предметига қаратиш ва таъминотга талаблар қўйиш (кафилнинг кафиллиги бундан мустасно) йўли билан барча оқилона ва юзага вазиятда мумкин бўлган чораларни кўришга мажбурлиги, кафиллик шартномасининг 2.8-бандида шартноманинг 2.7-бандида назарда тутилган муддатлар тугаши ва барча зарур чоралар бажарилганидан кейин, агар кредит шартномасида белгиланган тартибда банк олдидаги қарз миқдори қайтарилмаса, Бош банк кафилга мазкур бандда назарда тутилган ҳужжатларни тақдим қилиши назарда тутилган. Ўзбекиcтон Реcпубликаcи Олий cуди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли қарорининг 30.1-бандида кредиторнинг кафил — «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси»га (бундан буён матнда Жамғарма деб юритилади) нисбатан даъвосини кўришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 январдаги 28-сонли қарори билан тасдиқланган «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисида»ги Низом талабларига эътибор қаратилиши лозим. Бунда судлар инобатга олиши керакки, агар Жамғарма билан кафиллик шартномаси кредит шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилишининг таъминоти сифатида тузилган бўлса, Жамғармага талаб билдирилгунга қадар кредитор қарздордан қарзни ундиришга қаратилган бошқа, шу жумладан, кредит қайтарилиши мажбуриятининг таъминотига қаратилган барча чораларини кўриши зарур ва фақат қарздорнинг (бошқа кафилнинг) мажбуриятни бажариш учун мол-мулки етарли бўлмаганда, шунингдек, қарзни гаровга қаратилган мол-мулкдан ундириш мумкин бўлмагандагина, кредитор Жамғармага талаб билдириш ҳуқуқига эга, агар кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, деб тушунтириш берилган. Юқорида келтирилган асосга кўра, биринчи инстанция суди даъвонинг Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб қувватлаш жамғармасига нисбатан талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида асосли хулосага келган. Жавобгарнинг апелляция шикоятида келтирган суд мажлисини уни хабардор қилинмасдан ўтказилганлиги ва даъвогар томонидан талабнома юбориш қоидаларига риоя қилинмаганлиги ҳақидаги важларига судлов ҳайъати қуйидаги асосларга кўра қўшилмайди. Тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил 15 майдаги 296-сонли шартномада низони тинч йўл билан ҳал этиш ҳақидаги шартлар ҳам унинг тартиби ҳам белгиланмаган, яъни низони судгача ҳал этишга келишилмаган. Бироқ, даъвогар “Агробанк” АТБ Нишон филиали бошқарувчиси Ў.Эшбоев томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган талабнома 08.09.2022 йилда жавобгар «Sunny Nishon group» МЧЖга юборилганлиги ҳақидаги хужжатлар мавжуд (и.в 14). Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”га Қарорининг 3-банди тўртинчи хатбошсида агар шартномада тарафлар томонидан келиб чиққан низоларни тинч йўл билан ҳал этиш ҳақидаги шарт назарда тутилган бўлса, аммо низони ҳал этиш тартиби белгиланмаган бўлса, бу ҳолда низони талабнома юбориш йўли билан ҳал этиш тартиби мажбурий ҳисобланмаслиги ҳақида тушунтириш берилган. Бундан ташқари жавобгар томонидан биринчи инстанция суди томонидан суд мажлисида унинг иштирокини таъминлаш чоралари кўрилмаганлиги ҳақидаги важлар келтирилган. Биринчи инстанция суди томонидан даъво аризасида кўрсатилган манзилга суднинг 2022 йил 9 сентябрдаги суд мухокамаси 2022 йил 29 сенятбрда ўтказилиши тўғрисидаги ажрим нусхаси юборилган. “Гибрит почта” хизмати орқали мазкур ажрим нусхаси 2022 йил 13 сентябрда жавобгарга етказилган (и.в 20). Бу эса биринчи инстанция суди томонидан жавобгарга суд мажлиси ўтказилиши ҳақидаги ажрим нусхаси юборилганлигини тасдиқлайди. ИПКнинг 276-моддасининг биринчи қисмида суд ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текшириши белгиланган. Шунингдек, биринчи инстанция суди жавобгар «Sunny Nishon group» МЧЖ ҳисобидан қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда республика бюджетига 37 078 745,46 сўм давлат божи ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилган. Биринчи инстанция суди жавобгардан давлат божи ундириш ҳақида қонуний тўхтамга келган. Чунки, ИПКниниг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланади. 7 Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 19.12.2020 йилдаги “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида” ги 36-сонли Қарорининг 10-банди иккинчи қисмида қонун бўйича судья давлат божи тўлашдан тўлиқ ёки қисман озод этиш ҳуқуқига эга эмаслигини назарда тутишлиги лозимлиги белгиланган. ИПКнинг 278-моддаси биринчи банди иккинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан, жавобгардан ишни апелляция инстанция судида кўриш билан боғлиқ 18.539.372,7 сўм давлат божи ундиришни, апелляция инстанцияси учун тўланган почта харажатини инобатга олиб, жавобгарнинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 278-280-моддаларини қўллаб, суд ҳайъати қарор қ и л а д и: Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 29 сентябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Жавобгар «Sunny Nishon group» масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 18.539.372,7 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар томонидан апелляция инстанцияси учун тўланган 24.000 сўм почта харажати инобатга олиниб, ўзининг зиммасида қолдирилсин. Қарор юзасидан ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан қонуний кучга киради ва ундан норози тараф Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят (протест келтириш) қилишга ҳақли. Раислик килувчи М.Бозоров Судьялар Ҳ.Турсунов Д.Рахимов