← Назад
Решение #691539 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 260 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoi city, Navoi street, 39 b
е-mail:i.karmana@sud.uz
Tel: (79) 223-50-79
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 20 декабрь
4-2101-2202/5116-сонли иш
Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.А.Джумаев раислигида,
судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг котиблигида, даъвогар “О” фермер
хўжалиги тугатиш бошқарувчисининг жавобгар “А” фермер хўжалигига
нисбатан қарздорлик ва (устама) пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризасини очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“О” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади)
тугатиш бошқарувчиси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “А”
фермер хўжалигидан (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)
99.555.000 сўм асосий қарз, 26.690.000 сўм (устама) пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган суд бошқарувчиси даъво талабини
қувватлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабини тан
олмасдан, қарздорлик қисман мавжудгини билдириб, қонуний қарор қабул
қилишни сўради.
Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъво аризасини қисман
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Даъвогар даъво аризасида жавобгарга 2020 йил 22 октябрь куни
99.555.000 сўм хизматлар кўрсатилган деган важи билан даъво аризаси
киритилган.
ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбурият фуқаровий ҳуқуқий муносабат
бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига
муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни
бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан
ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг
мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Суд мажлиси муҳокамасида аниқланишича, ёзма далилларга кўра,
жавобгардан даъвогарга ишончнома ва ҳисоб-фактурага асосан 53.555.000
сўмлик буғдой маҳсулоти етказиб берилган, қолган 45.000.000 сўм тўлаб
берилмаган.
Бундан кўринадики, жавобгарнинг даъвогар олдида 45.000.000 сўмлик
қарздорлиги мавжуд.
суд,
даъвогарнинг
даъво
талабини
қисман
қаноатлантиришни жавобгардан даъвогар фойдасига 45.000.000 сўм
қарздорликни ундиришни,
даъво талабининг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади.
Шунингдек, даъвогар ўз даъво талабида 26.690.000 сўм пеня ҳам
ундиришни сўраган.
ФКнинг 260-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан
белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси
неустойка хисобланади.
Бироқ, даъвогарнинг пеня ҳисоблаши асоссиз. Чунки, тарафлар пеня
тўлаш тўғрисида келишмаган.
Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасида кўра, ишда иштирок
этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Шунга кўра, суд, даъвогарнинг 26.690.000 сўм пеняни ундириш
талабини рад қилишни лозим топади.
Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига кўра, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шунга кўра, даъво талаби қисман қаноатлантирилганлиги сабабли
республика бюджетига жавобгардан 900.000 сўм, даъвогардан 1.624.900 сўм
давлат божи ҳамда Судлар фаолиятини таъминлаш Департаменти Навоий
вилоят ҳудудий бўлими депозит ҳисоб рақамига жавобгардан 24.000 сўм
почта харажатлари ундиришни лозим деб топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “А” фермер хўжалигидан даъвогар “О” фермер хўжалиги
фойдасига 45.000.000 сўм асосий қарз ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисми рад этилсин.
Республика бюджетига жавобгар “А” фермер хўжалигидан 900.000 сўм,
даъвогар “О” фермер хўжалигидан 1.624.900 сўм давлат божи ундирилсин.
Жавобгар “А” фермер хўжалигидан судлар фаолиятини таъминлаш
Департаменти Навоий вилоят ҳудудий бўлимининг депозит ҳисоб рақамига
24.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида Навоий вилоят
судига апелляция шикояти (протест) келтириши мумкин.
Судья
Б.Джумаев